Бош сахифа » 2014 » Май » 9 » Янги масжид қад кўтариб эски Анхор ўзгармоқда!
15:23
Янги масжид қад кўтариб эски Анхор ўзгармоқда!

Тошкентдаги ободонлаштириш ва гўзаллаштириш ишларидан махсус фоторепортажни фотографимиз  тақдим этади.

 

 

 

Янги қад кўтараётган ажиб масжид собиқ "Малика" фабрикаси(айни дамда техника ярмаркаси)га етмасдан кўприк олдига тушмоқда. "Минор" мозорига қурилаётган ушбу масжид, эндиликда қабристонга кўприк тарафдан хам кириш имкониятини беради. Авваллари мозорга фақат Молия институти ва туман ўт ўчириш биноси ёнидаги кўприк  пастиданхам  кирса бўларди. Эни у кўприк хам таъмирланиб, темир тўсиқлари ўзгартирилган. 

 

 

 

 

 

Масжид қурилиши билан бирга шу тарафлар хам обод қилинмоқда. Қайиқлар учун жойлар қурилаётган бўлиб, масжид олдида хам бўлади ва у бевосита кўприкдан қайиқда хам масжидга бориб келиш имкониятини беради дейишмоқда, аммо бу аниқ текширилган маълумот эмасу, бироқ қайиқлар тўхташ жойлари қурилмоқда.

 

 

 

Масжид атрофидаги ободонлаштиришлар мана шу кўприкдан то Лабзакка қадар бориб, суратда кўриб турганингиздек, Лабзакка етмасдан, кўприкдан тушибоқ ўнг тарафга янги кўча очилишига уланиб кетган:

 

 

Анхор тарафдаги сув ёқасида турган кафе хақида бузуляпти дея бонг урганлар, унинг атрофи тўла ободонлаштириб янада гўзал тус олаётганини англашмаган кўринади.

 

 

Кўприкнинг хар икки ёнидан то сув ёқалаб ўзгаришлар катта. 

 

 

Туркистон саройининг орқа тарафидаги кўприккача бўлган ободонлаштириш ишлари жўшқин тус олган. 

 

суратлардан кўриб турганингиздек, ободонлаштириш ишлари жадал!

 

Хуллас юртим янада гўзаллашиб ободонлашмоқда.

 

 

 Абдурахмон Содиқов фоторепортажи

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8830 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Diza   (09-Май-2014 18:14) [Материал]
Veloyulak qurilmoqda

2 Abdumajid   (09-Май-2014 18:15) [Материал]
KUZ TEGMASIN.

3 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (09-Май-2014 19:31) [Материал]
ЎЗБЕКИСТОН НАФАҚАТ ГЎЗАЛ БИНОЛАРИ БИЛАН БАЛКИ ЧИРОЙДА ТЕНГСИЗ МАСЖИДЛАРИ БИЛАН ҲАМ БУТУН ДУНЁГА МАШҲУР БЎЛИШИГА ИШОНАМАН. ИСЛОМИ БОР ЮРТНИНГ ХАЛҚИ ТИНЧ. БИНОЛАРИ ОБОД, МАСЖИДЛАРИ ҲАМ БУЮК БЎЛАДИ. ЗЕРО, ИСЛОМ ТИНЧЛИК ДИНИДИР! БАРЧАГА УЛУҒ АЙЁМ МУБОРАК!

4 bek   (09-Май-2014 20:00) [Материал]
Bu fotolarni ko'rib, Toshkentni rosa sog'indik....

5 Elmurod_D   (10-Май-2014 01:45) [Материал]
Poytaxtimiz yanada gullab yashnasin.!

6 Fahriddin   (10-Май-2014 10:21) [Материал]
Masjid qurish yul ta'mirlash ko'priklar qurish anhorlarni tozalab kuurkam xolatga keltirish juda katta savobli maqtovga sazovor ish.

7 Nargiza   (10-Май-2014 11:10) [Материал]
Yurtboshimizni boshlari omon bo`lib uzoq umr ko`rsinla! Yurtimizga ko`z tegmasin! Allohning nazari yurtimizga va sizu bizga yor bo`lsin Ilohim!!!!!!!

8 Dono   (10-Май-2014 11:37) [Материал]
zo'r reportajla uchun raxmat smile

9 Субхон   (10-Май-2014 12:10) [Материал]
Хавасим келди,УЗБЕКИСТОН Тошкент ШАХРИГА,Армоним бир сайлга бориш,насиб бораман,куз тегмасин сизларга,SAYYOD сизларга эса Алохида соглик тилайман!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!