Бир тарбияси намунали бўлган актрисамизнинг гўёки бехаё лавхалардан иборат видеоси тарқалганлиги хақида гап болаламоқда. Қизиғи, менга бу хақида ким айтган бўлса, буни уларга ўша актрисамизнинг шоу-бизнесдаги энг яқин дугонаси айтганини "по секрету" маълум қилишмоқда.
Тавба нималар бўляпти? Энг яқин дугонаси гапирса ё пиар, ё билмадим... Энг яқин дугона шундай иш қиладими?
Лекин кўпроқ пиарга ўхшамоқда. Оқибатичи? Расман бу пиар дегани билан ким ишонади энди? Одамларга салбий рекламага ишонч кучлироқку, билиб билмай дугонасини бир умр хамманинг кўзида қандай қизга айлантирди?
Рост бўлган тақдирда шуми дугоналик хаққи: шартта хаммага "по секрету" ёйиш? Хар икки холатда хам иккисини юзи шувут бўлиши аниқку. (пиар учун яқиндагина танбех эшитгани бежизмасмикан???)
Худо кўрсатмасину, рост бўлса энг қабих "дугона" бўлгани учун, пиар бўлса, хар иккиси энг ахмоқ қизлар эканлиги билан хурматини йўқотишади.
Нахотки бу мавзу ўйинчоқ бўлиб қолди? Нахотки шу мавзу энди зўр реклама?
Мана, концертнинг якуни билан, маданият намуналари сафидан жой беришнинг оқибати! Демак мумкин экан, демак зўр реклама экан-деб энди пиар сифатида фойдаланишмоқда.
"....не знание закона не освобождает от наказания, но, вот почему-то знание и не соблюдение нынче освобождает, и вдобавок поднимает на пьедестал!....Это только в нашем шоу-бизнесе может быть такое!"
|