18:21 Якзон ва Шоира Отабекова - "Иккиюзламачилар" | |
Узоқ муддатдан бери ижодидан садо бўлмаётган икки ижодкор биратўла биргаликда дуэт билан кўринишни лозим топишди. Кўриниш деганим айни пайтда ушбу дуэтни улар пойтахтдаги бир клубда тақдим этишмоқда. Шоир, бастакор ва хонанда Якзон ўз қўшиқларини бир-бир тақдим этиб турдию яна йиллар мобайнида шоир ва бастакорлиги билан шуғулланиб юраверди. Бунга сабаб албатта хонандаликка кетадиган катта маблағ оғирлиги. Дуэтдан дуэтгача бўлса хам ижодини тақдим этишга интилаётган Якзон сўнгги маротаба экранларда "Сахар" гурухи солисти ва устози деб билган Анвар Жўраев билан клипида хонанда Райхонни суратини намойиш қилиб "Айб унда" дея баралла куйлаб кўринишган эди.
Сўнгги пайтлар Якзон билан кўп кўриниб мулоқотда бўлган ва унинг дўсти саналмиш хонанда Шоира Отабековага келсак эронлик хонанда Али Абдул Маликининг машхур қўшиғини "Эй дил" деб ўзбекча қилиб куйлагани билан охирги маротаба ёдда қолганди. Бироз муддат билан "Салом ёронам" ва "Куйдирма мани" қўшиқ ва унга клип тақдим этган бўлсада улар унчалик оммалашмаганди. Яна жимлик...
Икки дўст Якзон билан Шоира дуэтда нафақат шоу-бизнесдаги оддий холатга айланган иккиюзламачилик балки оддий хаётда хам кўп учрайдиган бу долзарб мавзулардан бирини ижодан кўтаришди. Бахони эса тингловчи беради. Якзоннинг айтишига қараганда бу дуэтга хам клип тақдим этилади. Дуэтдан дуэтгача кўришгунча!
Якзон ва Шоира Отабекова - "Иккиюзламачилар" мп3 4мб
Тинглаб кўриб, сўнг кўчирмоқ (саундклауд)
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 21517 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 1 | |
|
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод