Якшанба мухлис минбари: Сайёд хақида барча хақиқат! Muhlis Minbari
Якшанба мухлис минбари: Сайёд хақида барча хақиқат!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 ----------------------
Тавба шунча сайтга жанжаллик мақолалар ёзиб бунақа ажиотаж бўлмаганди. Ман ўзим шокдаман....
Смсу қўнғироқлар, нафақат мухлислар балки санъат оламидаги устоз ва машхурлар хам қўнғироқ қилиб бу иқрорликни тўхтатишимни нафақат сўрашди балки талаб хам қилишди.

Хаммаларининг бир маънодаги гапи ўйлантириб қўйди: Сени сайтинг орқали ибратли нарсаларга ўрганишмоқда, сени хаётинг балки ўрнак бўлар деб ўйларсан, йўқ кўпчилик сенга эргаша бошлаган пайт хаётингни кўриб нима хулоса қилишади? Тўғри бу ёшликда бўлган, хозир ўша тажрибалар натижасида рости ақлинг киргандир, лекин бебошликни кўрсатиш керак эмас. Шунинг учун хам ўша пайт эмас, айнан хозир эргашишмоқда ва диққат марказидасан.  

Зудлик билан олиб ташланг бизга Сардор Комилов эмас Сайёд керак, бошқаларга хам деган гапларчи...

Балки тўғридир. Инсон хаёти гўё полиздек. Столга кесиб қўйилган тарвуз қовунларни маза қилиб еймиз. Лекин у полиздалигида гўнг билан суғорилганини кўрсак....
Ман ўзимни етук демайман хали, лекин  кимлар учундир ибратли ва хурматда бўлиш даражаси ўша хаётингдаги ёқимсиз холатлар билан умринг суғорилгани йиллар ўтиб мевадек кўринармикан? Бугунги кундаги мавқеим ўзимга билинмайди, аксарият соатлар оддий монитор билан мулоқотдаман. Дардимни хам, ғазабу, кўз ёшим, қувончимга хам шу чидайдигандек фақат.  Шу тўртбурчак жонсиз нарса хаммасини билади. Фақат у мени тушунадигандек....

Лекин борган сайин мухлислар хатлари, учрашувлар ва айниқса бугунги бу иқрорликларга бўлган тўхтовсиз смс, қўнғироқ ва хатлардан яна бошқа маъсулиятни хам сездим.
Хар қанча озод ижод қилма ўзинг билмаган холда нимагадир, кимларгадир қарам ва тобе бўлиб бораверасан экансан.
Аввал ижодни давомлаш маъсулияти, кейин уларни хайратлантиравериш, қизиқтириш маъсулияти...кейин эса оддий ХАҚҚИНГ ЙЎҚ деган маъсулият!
Озод ижодкор ўз озод ижоди билан қандай қилиб чегараланиб бораётганини ўзи билмас экан.
Мана шундай кун келиб нимагадир хаққинг йўқ деган нарса тақ этиб миянгга урилмагунча.



Нима хам дердим талабларга биноан, мавхум бўламиз, ва илк иқрорликлар анонси ва ундаги суратлар олиб ташланди. Вахоланки мавхум бўладиган жойи хам қолмади. Фақатгина баъзи анонс сифатида қўйган саволларга аниқ қисқа жавоб бериб ўтишим керак:


-Иқрорлик хақидаги фикрга борган сайин шоубизнес олами ва  одамлар орасидаги ғалати гап сўзлар туртки бўлди. Кимда хато бўлмайди, манам инсонман демак шу иқрорликни бошлаб хато қилгандирман.

-Судланганлик билан судда ишлаганни адаштиришган. 5 йил судда ишлаганман+2 йил адвокатура , яна бир шунақароқ...хм..сал қалтисроқми дейлик жойда хам. Ну шартмас айтиш, тушунган тушунди, хуллас ўша ерда хам махсус тайёрланганман.

-Наркоман эса умримда бўлмаганман, наркоманлигим фақат ширинликка, негадир торт ва пирожнийлар жону дилим. Ишим кўпроқ мия фаолияти билан бўлгани сабабли глюкозани бошқаларнинг нормасидан  менда кўпроқ талаб қилинса керакда.
   Хаётимда 22 ёшлардан оддий сигарета кунига бир икки дона чеккан бўлсам, олдинги йил декабрьдан бери умуман сигарета чакмайман ва буни Джуманджи эфирида хам айтганман.
Алкогольдан хам қарам жойим бўлмаган.
Судда ишлаш давримда альтернатив хизмат юзасидан  шифохонада хам  хафтасига 2-3 кун дежурства олардим, қизиқиб кетдим. Шифокорлардан уколдан тортиб, жарохат тикишгача ўрганардим. 2 йил хирургия, реанимация...морг.

 Хар куни қизиқ воқеа ва хаёт. Хозиргача хаммага айтаман хаётимдаги энг қизиқ ва энг бахтли онларим шу жойда ўтган. Юлдузлик касалини хам ўша ерда ўтказиб юборганман.
Эххе шунча мухаббат тарихлари. Тонггача қизиқ воқеалар ва хоказо. Жуда қизиқ давр бўлган, халиям соғинаман бу даргохни. Кўп нарсани қизиғи хаётни хам ўргатгану, фақат тўғриси сал бузган.

-Россияга ишлагани бормаганман, Швецияга кетишим керак бўлган, Москвада отельда яшаган пайтим хамма нарсаларимни пулларим билан ўғирлаб кетишган. Нотаниш мамлакат, хеч ким йўқ... Хеч кимга раво кўрмайман бу холатни. Қизиғи кулгим келарди, жинни бўлиб қоламан деб ўйлаб ўзимни зўрға босардим...

Кўчага чиқиб пешком кечгача шахар айланиб дуч келган жойга иш сўраб мурожаат қилаверганман ва топдим.
Аввалига мева ва сабзавот дўкончасида сотувчилик қилдим, қизиғи омадим роса чопган. Руслар яхши кўрарди мани, Россияда исмим Саша эди.
Александр дейишганида қотардим)).
Дўкондаги махсулот номларини қизиқарли тарзда ёзиб ва кичик рекламачалар билан одамларни қизиқтирганимга кунига жуда яхши савдо қилиб очеред тугамасди. Айниқса кечалари))). Рахбарият яхши савдо қилаётганимга деярли хафтасига икки баробар маош берарди.
Кейин бир куни метрода ишга келаётган пайтим РЕНтвга "Час суда" деган кўрсатув бўларди, шунга эпизод рольга таклиф қилишди, импровизация билан асосий роль бўлиб кетиб уларга маъқул келдим. Умуман сценарийдан чиқиб кетганман ўзиям. Улар эса бундай кутилмаган қизиқ шоу сахнасига янада хурсанд)). Ваъда берилган 50 доллар ўрнига 100 беришган)).

Фақат ролим ишонарли бўлганидан кўчада кампирлар уришиб сўкарди хам. Чунки ролим бўйича тожик бўлиб рус аёлларини беаёв танқид қилгандим. Кейин бир идорада барча шоулар офиси жойлашганигами, ТнТдаги Дом-2га чақиришди. Ўзим кастингга бормаганман.  Лекин у ерда монтаж бўлимида ишладим, твга хос дастурлар асосида реклама, психология, промо ва хоказодан дарслар олдим, кейин Виктория Карасева таклифига биноан 2 кун эфирда звездани бердим)))).
 Тошкентдан онам тел қилиб мани шарманда қилма бу иславатхона кўрсатувда деганларига чиқмадим бошқа.)) Лекин Москвада кўчада  одамлар таний бошлашига шуни ўзи етарди)) Эх зўр вақтлар.
Бу орада онам войдод яна шу кўрсатувда чиқади бу шарманда қилиб деб мазам йўқ деб Тошкентга алдаб чақириб олишди. Келганимда эсаа...паспортлар олиб қўйилди, обрат билетлар эса йиртилди(((.
Афсус Мтвда азиатский топ перчинка деган янги мусиқий хитпарад дастурирга бошловчи сифатида тайёрлашаётганди(((. Негадир Бу лойихани твда кейин кўрмадим. Эх, фақат менда кўришгандирда буни)))

-Шахсий хаёт? Қўйсангизчи, у шахсий, борми йўқми номи билан хам меники, ундаги бахт ва бахтсизлик хам меники унга жавобгар хам ўзим. Лекин уни беркитиш дарров касаллик ёки ориентацияга боғлиқ деб хамиятга тегиш керакмас!  Менимча етарли фотофактлар тақдим қилиб, нафақат ориентация жойида эканлиги балки  хаттоки бузуқроқ ва роса юрадиган боладек хам туюлгандирман....((( Тағинам қанча суратга тушилмаган қизларни айтсамку умуман тошбўрон бўлсам керак))) шунинг учун хам айнан ўзбек қизлари билан тушилган суратлар қўйилмади)).
Ёшлик...Хозир хам фариштамасман)). Тўғри айбдорман бунда, ахир фақат нафс менда бору бу сатрларни ўқиётган ва мени бузуқ йигит деб қабул қилаётган эса кастрациядан ўтиб монастырьда яшайдигандек))). Хех!
Инсонда нафс бор экан у севади, севилади, юради, уйланмаган бўлса)). Мен эса хануз озодман)))
Ўша юқоридаги тақ этиб ўзим билмаган холда уриладиган маъсулият хали урилмади. Балки шунақаси топилмагандир? Нега шу тарафлари ўйланмайди? Балки атрофимдаги мухаббат асираларига хам озодлик мухимдир. Бу бузуқлик аломатимасдир, шунчаки бўйдоқлик)
Мени Сайёд эмас, Сардорлигимча қабул қиладиганини топиш учун вақтим бор. Кўпмасу, лекин бор.))
Севги? Мен учун у тўкис оила холос! Яъни бор йўқ мухаббатим менинг оиламга бўлади! Хаётда етарли даражада қадриятларни тушуниб бўлганман, шунинг учун оиламга умуман хиёнат қилмаслик тушунчаси яхшигина миямга ўрнашган.
Хозир эса оддий эхтирослар давридаман.

Менимча хозирча шуниси етарли, йилда бир маротаба сайт аъзолари билан экспрессо қилиб турамиз шунда қолган саволларга жавоб берармиз.


Бугун бир машхур инсон маслахатида айтиб ўтгандек: Сайёд агар хар бир одам гапига исбот далил келтиришга харакат қилаверсанг хам хаммани кўнглини бирдек ололмайсан. Энг асосийси аксарияти провокация учун бундай саволлар билан асабга тегишади, минг исботлаганинг билан уларни кўз ўнгида яхши ёки аъло бўлиб қолмайсан, чунки провокаторларни иши сенга ишониш эмас...сени шарманда қилиш холос.

Балки ростдир билмадим, юқорида айтганимдек мухлислар ва санъат оламидан (ўзим кутмагандим) ёши улуғлар бўлгани сабабли бу иқрорликка чек қўйдим.

Сайтим ва мени чин дилдан хурмат қилганлар тушунар. Кимдир айтгандек бир тарафдан асосий мухлис сараланиб қолади. Уларга эса бир мақолни эслатаман: Айтганини қилу, қилганини қилма))).
Хаётдаги сабоқларимиз ортида хамиша хам дафтар китоб туравермайди, гохи аччиқ аччиқ воқеалар доно муаллим экан!
Худди юқоридаги полиз хақидаги таққослашим каби. Тарвузини еймизу гўнг билан суғорилган полизни эса кўришни истамаймиз.

Хаётда гуноху хатоларим тўғри кўп бўлган... Лекин бу майли одамлар учун эмас. Хикояларимда сабоқдек қолаверсин.

Биласизми бир нарса бор... Хақиқат инсонга фақат бошқалар хақидагиси ёқади. Лекин ўзинг хақиндаги хақиқат эса йўқ. Ва бу хаётда омадли, хам осон яшаш учун эса аксарият холда ёлғон билан яшамоқ керакдек...
Болам хаётингда фақат ёлғон гапир, алда ва ютасан деб тарбия берадиганлар топилармикан? Хамма хам фарзанди хаёти ундан хам яхши бўлишини истайдику. Хаётда қийинчилик кўрган инсон бошқачароқ бўлади, яъни хаётий донороқ, лекин негадир у ўша қийинчиликларни фарзанди кўрмаслигини истайди ва фарзанди учун барча шарт шароитларни яратади... Ва кўпинча "Шундоқ одамни боласини ахволини қара" дегандек натижани кўрамиз.
Юқорида ёлғон яшаш осонлиги хақида ўйлаб ажратиш учун бир халол сўзи қолишини тушунаман.
Шуда асли бу хаёт синови хам. Бу дунёга берилган ёлғон билан бу хаётни зўр ўтайдию, нариги дунёда сиротдан қоқилади. Бу хаётда рост ва халол бўлиб бироз қийналсину лекин махшар тараф юзи ёруғ, рухи енгил ва жаннати бўлса керак.
Бу қисқа ёки ул абад хаётдаги бирламчи бўлган нарсани танлаш эса  ўзимизни қўлимизда.

Бугун ман кўпчилик кўзида хато қилдим...ростин айтаман деб. Хамманинг ўз хақиқати бор. У хақиқатларнинг хам тубида қизиғи бошқа хақиқатлар хам мавжуд, ва улар ундан аввалги хақиқатга хамиша хам тўғри келавермайди.

Шунақа қизиқ ва мураккаб умр!

Ғалати-а?

Узр.
24-Сен-2011 08:11
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Giyos   (24-Сен-2011 08:14)
Juda ko'p taxminlarrrrr....

2 Dilnoza   (24-Сен-2011 08:20)
Yuuu... KUTAMIZ. SHOKDAMAN.

3 Kamola   (24-Сен-2011 08:22)
Voy Sayyod nimalar diyapsiz. Narkoman?? Man hech qa4on iwomiman bu narsaga. Biz muhlislar sizi ijodizi hurmat qilamiz.

4 Dilnoza   (24-Сен-2011 08:28)
Sayyod tezroq qòyiiing.) Narkaman bu odamlar òylab topgan tuxmat, g'iybat.

5 maknuna   (24-Сен-2011 08:35)
Kutamiz intizorlik bn. Nima bulsa ham siz bn birgamiz.

6 Dilnoza   (24-Сен-2011 08:41)
Qachan AXIR???

7 Dilnoza   (24-Сен-2011 08:43)
Bolaligi nimaga bòmaydi? Yig'lavoraman xozir.

8 Kamola   (24-Сен-2011 09:24)
Man bu gaplarni bittasiga ham ishomiman. Keyin bizga sizi shahsiy hayotizdan ko'ra ijodiz ko'pro kere. Biz Sayyodni muhlisimiz va har qanaqa holatda ham sizi qo'llab quvatlimiz. Har doim biz siz bilan.

9 Ulugbek   (24-Сен-2011 09:24)
Kutamiz faqat tezroq bo'lin!!!

10 MZA   (24-Сен-2011 09:52)
Sayyod kutib o'trimiza qiziqtirip qoydiz

11 SHER1001   (24-Сен-2011 09:53)
Sayyod bu hammasi siz haqingizda.T6g'risi suratlarni k6rib qiziqib qoldim.Bu savollarni kim j6natgan.

12 сардор   (24-Сен-2011 09:53)
ёзилганлани хаммаси хакикат, сайёд битта урис киззи севарди, хуллас сайёд окела жа фариштамасла

13 SohMeran   (24-Сен-2011 10:10)
rasmlardegi qizlani yuzini ham ochib kursatasmi yakshanbada...........

14 Aurel   (24-Сен-2011 10:16)
Ajooooyib, ishonish qiyin. O'sh shahridan salom!!! kutamiz!

15 Ru.   (24-Сен-2011 10:17)
O'ziz ham ja ****terarist ekansizku a.... Luybitel...

16 nigish   (24-Сен-2011 10:26)
shokdaman naxotki wuncha qiz wuncha bebowlikla tovba

17 Dilrabo   (24-Сен-2011 10:30)
Har kimni taqdiri azaldan yozilgan.Kimnidir waxsini ayblawga yoki ustidan kuliwga hech kimni haqqi yöq.Men un kiwilarni waxsi muhimmas.Hammamiz ham Allohning qulimiz.Sayyodning haqiqatini,ijodini tan olganman.Waxsiy hayoti qanday böliwidan qat'iy nazar ijodini hurmat qilaman.Kimlar un.dir balki yana uzoq vaqtlar g'iybat qw.ga mavzu bölar,balki kimlarning hafsalasi pir bölar,faqat Yaratgan egam biladi.Nima böliwidan qat'iy nazar Sayyodning jamiyatimiz un qilayotgan mehnatlariga alohida etibor qaratiwlaringizni istardim.Sardor Komilov emas,faqat Sayyod.

18 jamic   (24-Сен-2011 10:45)
yakshanbani kutamiz

19 Dilnoza   (24-Сен-2011 11:10)
MOLODETS TAN OLISH BU XAMMAGA XAM EMAS. SAYYOD SIZ BAXTLI BÒLASIZ. KIM FARISHTA EKAN DUNYODA?

20 mts   (24-Сен-2011 11:24)
бу хаммасидан бошкача булса керак шанба мухлис минбари килиб бугун куйиб куя колинг сайтга

21 сардор   (24-Сен-2011 11:44)
жа унака хамма сирлани этиб ташаменде, кейин афсус киб юрмен, эртага тагин юзизга солиб юришмасин, узини билвогин дийишмасин

22 komol_76   (24-Сен-2011 12:02)
ёзиб қўйибдику пофигмасми манга деб!!!

54 Dark   (24-Сен-2011 20:44)
Sardor, sayyod-pofigist... xar xolda u obshestvoga vizov tashlabdi. yani tupuribdi digan fikr ham bor... xali ne povzroslel... bu bulacak farzandlariga, ulani karyerasiga jiddiy tusiq bulishi m-n...
man sayyodni tantiq karyerist deb o`ylashi boshlavoman! lekin bu sayyod! bu piar xam bulishi mumkin... ahir bu sayyod! cool

23 TimuR   (24-Сен-2011 12:07)
Вай уу СаёеД наркомантми а? мухлисларин нима дейшади энди саёдчик а? вот блин кароч я в шок....

24 Czechpilsen   (24-Сен-2011 12:13)
Ochig'i judayam hayron qoldim

25 AnGeLochKi   (24-Сен-2011 12:17)
man umuman boshqacha inson dib tasavvur qilgan edim to'g'risi shokdaman umuman kutmagandim sayyoddan bunde xolatlarni umumannnnnn.......!

26 nilufar   (24-Сен-2011 12:29)
hm uzi gapga ustalardan qorq degan.kutamiz bu yogini.

27 Bonu   (24-Сен-2011 12:53)
o'zizam ja oppoqmasakansiz

28 Farzona   (24-Сен-2011 12:57)
Voy qotib qoldim Sayyod aka hayotizda ko'p narsalarni boshizdan kechirgan ekansizde lekin buni muhlislar bilan halq bilan bo'lishish mardlik man hayron qoldim yakshanbani kutamiz intizorlik bilan !

29 murodDJjon   (24-Сен-2011 13:45)
кутамиззз....

30 Rashid   (24-Сен-2011 13:55)
Inson qilgan gunohlari bilan ham mahtanadimi?

31 Дода   (24-Сен-2011 13:58)
Фахшга ботган киз ва эркакнинг суратлари, бу ешларнинг тарбиясини бузади

32 Dilnoza   (24-Сен-2011 14:14)
Inson òz xayotini tan olish bu maxorat. Aslida xamma shunday bòlishi kerak. Birovni aybini gapirib nima uchun bunday bòlganini odamlar qiziqmaydi. Faqat ayblashni biladi. Òsha insonni ich ichini bilmasdan ayblashadi. SARDOR KOMILOVNI XAM SAYYODNI XAM XAYOTI QANAQA BÒLMASIN UNI XURMAT QILAMAN. ZÒR QILDIZ TAN OLIB.

33 shuhrat   (24-Сен-2011 14:45)
Lekin koyil (ETO NE KOJDOMU) GAP YUK

34 Akbar   (24-Сен-2011 14:54)
Антиреклама буям рекламани бир куриниши.......

35 niluU   (24-Сен-2011 15:13)
шокда бусела Седовит ичворила тинчлантиради. кутмагандим у эдим бу эдим узилани утмишила канака бугани экан а ё хамма оппокми бир икта дебилла савол бн асабга тегмаганда шу нарсала бумасди. хар куни дуратский саволла, шубхала,.тахминла кересиз нарсала одамни шунга мажбур килади. ёкмаса котта куча кутмаган бусела кутволила ажаб килдила. тури утмишда килинган нопок ишлани эслаш яхшимас. лекин шунча гапга чидаш азоб. бопладила энди биламис ким хакикий мухлислигини!

38 AnGeLochKi   (24-Сен-2011 16:49)
hmm nima qilishshi sizdan so'rimiz endi ja maslahat berib aql o'rgatishga ustekansiz tongue xa muxlisiman bundan kegin xam muxlisi bo'p qolaman shu saytni albatta ...!

36 Nilufar   (24-Сен-2011 16:22)
Nega bunaqa otkrovenniy bo'p sirlarizi ochvos vertualda balki shaxsiy xayot balki keremasdir... To'g'ri sizga xavas qigan muxlis shaxsiy xayotizi o'qib aynib qomidi lekin xammaga yoyish manimcha keremasidi

37 oybek   (24-Сен-2011 16:37)
xazilmasmi bu facepalm facepalm facepalm

39 Dark   (24-Сен-2011 17:34)
da nu.... tan olisham martni ishi! qoyil... faqat tuwunmadim... bu ochiqliklardan keyin yaxwilikka intilishmi? yo prosta qanaqaligimi kurvolila diganimi?!

40 Dilrabo   (24-Сен-2011 17:41)
Gumon iymondan ayiradi,yaxwilar.Xulosa qiliwga wowmayapsizlarmi?Hali ertagacha kutiw kk.masmidi?Birovni bowidan kechirganlarini hisoblab,gunohda ayblaw bandasiga qolibdimi?"Xudoy" deganni "berdi" sini ewitmay,Allohni oldida javobgar bb qolmaylik deymanda,yaxwilar.

41 сардор   (24-Сен-2011 17:43)
сайёд окела узи яхши бола буган москвага бориб севиб колиб узгардиде

42 Mashhur   (24-Сен-2011 17:48)
Sayyod haqiqiy mard ekansiz. Barchasini yozyapsiz. Yigit degani shunaqa bo'ladi, yoshlikda nimalar bo'lmaydi. Kutib qolamiz qolganini.

43 Tamerlan   (24-Сен-2011 18:04)
fartoviy pacan!!! gap yo'q oka gaziga bosurin!!! "yiqit bo'sen-sho'h bo'gin, sho'h bo'masen-yo' bo'gin" diyishgan!!!

44 NOZI   (24-Сен-2011 18:22)
Интриговать киб куйдизку ёмон. Качон якшанба келади???

45 Sokin_Qalb   (24-Сен-2011 19:29)
Ajoyib Omad Sayyod! Hama o'ziga jovob beradi! Hayot qiziq va bewavqat! Baxtli yawaw bu insoni o'zini qo'lida! Odamla gapirib qop ketadi o'tibam ketadi! Eng asosiysi qivotgan har bir iwi aql bn qiliw kere! Hayvondan farqimizam wu aqlimiz borligida!

46 anvarshox   (24-Сен-2011 19:41)
Vau, nimala bo'voti Sardor aka bun4a info birdaniga og'irlik qib ketmidmi bizaga!?

47 dilshod   (24-Сен-2011 19:46)
bu suzsiz reklama ,,uziga jalb ettirish,,

48 dilshod   (24-Сен-2011 19:49)
bu suratdan muhabbat haqda gapirish nourin kutamiz

49 niluU   (24-Сен-2011 19:50)
Ажжаб бупти темасин

50 Dilnoza   (24-Сен-2011 20:00)
Odam borki odam uning naqshidir. Odam borki xayvon undan yaxshidir. A.Navoiy. Zòr shoirda odamlarni kimligini bilgan. XECH NARSAGA, XECH KIMGA ETIBOR BERMANG. SAYYOD BIZ SIZ BILAN.

51 Alibek   (24-Сен-2011 20:10)
yaxshi sayt ekan uzizda ham bor ekanku

52 Dilrabo   (24-Сен-2011 20:19)
Sayyod döstlarga rahmat,qaroringizni özgartiriwga sabab böliwgani un.Sayyod bu Sayyod!Aqlli qaroringiz,atrofingizda döstlaringiz borligidan xursandman.Xursandligimdan tuzukroq gap ham kelmayapdi.

1-50 51-100 101-111
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 20
Мехмонлар: 20
Рўйхатдагилардан: 0