2013 йил бошидаги илк альбом тақдимотини Шоира Отабекова 10 январь куни "Континент" мажмуасидаги "Нирвана" дўконида ўтказди. Радиобошловчи Ширин Ғофурова ва Шоира Отабековаларнинг таклифи билан ташриф буюрдик.
Биласизми, хозир гап Шоира ёки бу тақдимот ташкилотчиларидамас, Нирвана дўкони билан хамкорликдаги ноқулайлик хақида: Хонандалар билан альбом тақдимотини ўзаро пиар ниятида ўтказишни йўл қўйгандан кейин, шу даража ва мавқени инобатга олиш керакмасмикан деб ўйланиб қолдим. Бир вақтлар Халқ артисти Насиба Абдуллаева Нирвана дўкони олдида шу тариқа ўтказиб қўшиқ куйлагани кўпчилик, шахсан мен учунам эриш туюлганди. Шоира Отабекова альбом тақдимотига келиб, "Континент" мажмуаси ичидаги биронта кафе ёки сахнаси бор ва аввало хонанда учун қулайлик бор жойда бўлмоқда деб ўйлагандим. Лекин бошқа тарафдан ўз фикримга зид фикрим хам мавжуд.... Пиар бўлса рости хам танимаган одамлар ўтиб кетаётган эшик олдидаги бундай тақдимот, балки бошқа аудиторияни хам ўзига жалб қилиб, хонандани ижодига қизиқтирар... Билмасам... менимча хали ман бундай кўринишдаги тақдимотга тайёрмасдирман. Тақдимот овозини тинглаганча магазинларни айланиб юрдим.
Шоирага альбом хақида журналистлар саволлар беришди.
Кейин Шоиранинг янги ижод намунасидан менга жуда ёққани "эй дил" қўшиғи куйланди.
Хозир урфга кирган гулдаста тури шоколаддан гулдаста ва бошқа гулларни олган Шоира плакат ва дискларга дастхат қўйиб, оммавий ахборот воситаларини "Бразилия" ресторанига таклиф қилди.
Бизни Шоирани ўзи кутиб олиб, кетгунимизча сухбатлашиб ўтирди. Шоирага аталган саволларимни бердим, улар орасида интрига ва қитмирлари хам йўқ эмасди албатта)))
Шоира Отабекова:- Бироз муддат танаффус қилганим боиси оилавий муаммоларга тақалади. Бу шахсий хаётим билан боғлиқ деб бўлмайдию, умумий оилавий муаммо деса хам бўлади. Кейин продюсерсиз ишлаш бугунги кунда қийин. Лекин шунда хам жим турмадим, Хиндистон ва Россияда гастроль ва ижодий хамкорлик юзасидан бўлиб қайтдим. Хозирги кунда Пантерра студияси билан хамкорликни бошладим ва уларга каттакон ташаккуримни билдираман. Уларнинг ёрдами билан шижоатим авжида ва тинмай қўшиқлар ёзяпман. Пантерра ижодим учун барча қулайликларни яратиб беряпти. Бахор ойларида яна янги альбом тақдим этаман, кейин эса концертга харакат.
Sayyod: -Аввал "Гули" қўшиғингиз ва унга ишланган клип тақдим этдингиз, лекин кейинги "Эй дил" қўшиғингиз интернет оламида кузатишимча яхшироқ оммалашди.
Шоира Отабекова:- Чунки "эй дил" бироз кейинроқ тайёр бўлди. Хозир унга хам клип олишни бошлаганмиз.
Sayyod: "Гули" қўшиғингиз ва клипда Муниса Ризаевага тақлид сезилди деганлар бўлди. Рости хам қўшиқ йўналиши ўхшаш... Шоира Отабекова: -Йўқ, бастакор аранжировкачимиз бир бўлди. Қўшиқ йўналиши, яъни муаллиф имзоси бир, лекин Мунисадан фарқли, миллий фольк овозларини ўзим куйладим, Мунисада эса тайёр семпл бўлган. Яна бир асосий ўхшамаслик тарафи бу куйлаш манераси. Муниса джаз ва блюз манерасида куйлайди, менда эса бу тариқа куйланиш хам, эклектика хам қўлланиламади, ўзимми йўлим бор. Яъни Муниса хам, мен хам ўзлигимизни сақлаган холда куйлаганмиз ва ўхшашлик тарафи йўқ. Бу тақлидда айблашликдаги энг асосий ва катта хато. Демакки хонандага эътироз ноўрин бўлади.
Sayyod: Ижодингиз орқалик Беном гурухи йигитлари парвози омадли бўлди, энди мехмонлар орасида Алиханни кўряпман ва хабарларга қараганда... Шоира Отабекова : (кулиб юборади) Дарров сезасиз-а хаммасини? Биласиз нима савол беришни. Биласизми, фақат Беном эмас, Рухшона илк маротаба мени клипимда чиққанди. Қули енгил хонандаман-да (кулади). Алиханга келсак... Хозирда хамкорликни бошлаш арафасидамиз, дуэт хам бўлиш арафасида. Бир нарса айтаман, юзим бор. Юзсиз бўлмаганимда қанча нарсаларни айтиб ташлардим. Шунақанги маълумотлар борки. Санъатда бўлаётган нохақликлардан хайратдаман. Лекин қайтар дунё деганини қарангки... Эх, гапирса гап кўп. Бир сиз билан алохида яна ўтириб сухбатлашармиз.
Шоира мехмонларга янги диски ва ўз совғаларини тақдим этди.
Сухбатимиз кадр ортида қизиқ маълумотлар билан давомланди, афсуски хар қандай маълумотнинг хам чегараси бор, шунинг учун уни тақдим эта олмаймиз. Балки яқин кунлар ижод давомида ўзи хаммаси билинар.
Альбом тақдимотини "ювиш" маросимида "Бразилия" ресторанига хос, хонандалари хам бразилияликлар бўлиб, жонли ижрода қўшиқлар куйлашди. Айниқса хонанда қизнинг овозига гап йўқ.
Шоира билан бироз сухбатлашиб, яна бошқа бизни кутаётган сирли масканларга ошиқдик))
Суратлар муаллифи Азиз Қахрамонович.
|