22:36 Ижтимоий роликкача етиб келган плагиат | |
Мусиқа, фильм ва тв олами плагиатга тўлиб бўлди. Энди ижтимоий роликлар хам плагиатга ўтибди. Бу видеодан таъсирланиб бир вақтлар сайтимга хам қўйгандим. Хорижликлардан бирма-бир кўчирилгану аммо қушча ўрнига капалак ва газета ўрнига ноутбук қилинган роликни твдан кўриб ғоя ва фантазияси йўқ ижод оламига ачиндим.
Инстаграмга бу хақида қўйганимда, ролик яхши ва уни ўзбекча талқинда берилса нимаси ёмон?-деган фикр хам бўлди. Унда ким ижод қилади? Муаллифлик ва ўзбек санъати унда нима учун? Ўзимизни миямизни ишлатишга эринсак унда ўзлигимиз қайда қолади? Хеч бўлмаса: Кўчириб ўзгартириб ўзимники деб эмас, ўша муаллифлари ёзилиб, ўзгартирилмай, шунчаки таржима қилинган тури сифатида тақдим қилинса хам бўладику. Жа бўлмаса, ва жа шу қадар ғояларимиз ўлар холатда бўлса-да.
Ўзбек халқи азал азалдан буюк кашфиётлар муаллифи бўлган тарихи кучли миллат. Нахотки фантазияю ғоялари йўқ ижод олами ўзбек санъати бўлса?! Мана шуниси ачинарли.
Ё рости хам ёш ва ижодий ғоялари зўр бўлган ёшлар ўрни эгалланиб имконият берилгиси йўқ, ё маданият вазирлигини плагиат ва ўғирликка қарши ишлаб чиқариш дастури режага хануз киритилмаган. Унгаям ижод ва ғоя керакку...тўғри) Афсус.
Ролик зўр , ибрат олса арзигулик. Худди шуни эмас, шу каби кучли ролик қилишга туртки бўлиш учун хам ибрат бўлиши ўринли.
| |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 7592 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 6 | ||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |