Бош сахифа » 2017 » Март » 31 » Ижодинг ўлик бўлса пиардан ўпкалама!
10:01
Ижодинг ўлик бўлса пиардан ўпкалама!

Шоу-бизнес учун пиар-реклама мухим нарса ва бунда албатта артистларни айблаш қийинроқ масала, бироқ уни  тарғиботи билан  ўта бачкана бўлса, салбий таъсири бўлса хамда энг асосийси ижоди ноль бўлсаю ўзини шахс сифатида рекламага куни қолса ана фожеа!

 

Концерт олдидан, бирорта клипи тақдимоти ва янги қўшиғи билан боғлиқ реклама пиар акцияларини кўп кузатамиз ва бу албатта шоу-бизнесга хос ўша ўз махсулотини олға суриш демак.

Аммо бир вақтлар шоу-бизнесда атиги 4-5 киши бўлганида ўшандаям овози эмас ўзини рекламаси билан қўшиқларини едириб машхурроқ бўлганлар бугунги кунда табиийки ўз ўрнини умуман топа олмй фақат ўзини реклама қилаверса асабга тега бошларкан. 

Эски машхурлигини қайтариш эса мутлақо иложи йўқ чунки сахнада саралаб сараланган аълолар орасида нима қилса хам энди бир вақтлар едирган хомаки "бездарный" "ижоди" умуман кўринмай қолаверади.

 

Шундайлар балки яхшироқ устида ишлабми, вокалга бориб, мўжизага ишонган холда (харакат қилиб кўрсинда)  ижодан курашиш ўрнига кенг оммага уйидаги икир-чиқирларни олиб чиқиб "Урушиб қолдим , ажрашвомман, йўқ ярашдим, йўқ энди бошқасига уйланвомман" деб куни шу қадар паст кетиш билан ўзига диққат тортаётганини кўрган сари  хам куласан ва хам албатта ачинасан...

 

Эртага фарзандинг катта бўлса кўзига қандай қарайсан? Ё уни муаммолариниям оммавий ахборот воситаларига олиб чиқиб ўзингни шахс сифатида реклама қилаверасанми?

Ижод йўқ бўлса бўм-бўшлиққа ишлаётган реклама нима учун керак?

ОДАМЛАР ГАП ҚИЛСИН, кейинчи? Нима натижа беради у гап?

 

Халиги халқда бир қўпол мақол борку "Боласи йўқ сумакка тўймас" деган, шунга ўхшаб ижодда омади йўқ пиарга тўймаяпти ...

 

Ман шундайларни ахамият берган бўлсангиз  номиниям келтириб ортиқча рекламасига алоқадор бўлиб қолишниям истамаяпман.

Лекин тушунган тушуняпти, тушунмаганлар учун эса профилактика!

 

Шундай артистларни кузатаётган халқ уларни ижтимоий тармоқдаги сахифасида изох битиб  гап билан жойига тушириб касби тақозо этган мажбуриятларни  талаб қилсин.

"Қани қўшиғинг, қани бир изланиб ижод қилаётганинг? Қўлингдан келмаяптими? Унда оилавий муаммоларингдан тортиб то турқингни худа-бехуда хар қаерга олиб чиқиб одамни кўнглини айнатаверма!"-десин

Тўғрисиде...

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 45029 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Rano   (31-Мар-2017 13:54) [Материал]
Qizim senga aytaman,kelinim sen eshit deb yozibsiz-de.Hamma ham pichingni tushunavermaydi,kim haqida gap ketyapti,shuni bilaylik,izohdan qochmaymiz. cry surprised sad

2 асад   (31-Мар-2017 17:55) [Материал]
ujas kim u artis

3 Zukhra   (01-Апр-2017 03:37) [Материал]
Pust' jivut kak hotyat, Sardor.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!