Интернет оламида бир неча йиллардан бери фотошопдан фойдаланган турфа чатишган турқи тароватлар ва оддий қўлда хайвон терилари ва аъзоларидан ясалган қўғирчоқлар орқали видеоларга олиб, унга қичқириқлар билан бойитиб тарқатилмоқда.
Энг аянчлиси, мана шу энг оми, ахмоқона ва бачкана нарсаларни Ислом билан боғлашаётгани. Кимдир Қуръонни тахқирлаб каламуш бўлиб қолганмией, Хаждан келиб турмуш тарзини ўзгартирмай, итсимон илонга айланиб қолибдимией. Войбўўўў комикслар хижолатда, сценарийстлар в шоке бору.
Эй одамлар, нахотки онгни ишлатиш шу қадар қийин? Шу қадар соддамизми ё оми?
Шундай нарсалар бўладию, бутун олам ТВлари тинч турадими? Профессор ва илмий ишчилар бонг уриб текширмайдими? Дунё миқёсида оммавий ахборот воситалари додлаворган бўларди бору.
Ўша охирги видеониям кўриб шунақанги кулдим... Ростан бўлса нега овоз қўйиш керак? Яна у овозни эшитсангиз маймунлар "брачный период"идан ёзиб олинган товушни микс қилингани дейсиз . Яна эффектлар хам қўйишганичи куламанээээй.))) Зоопарк учун тунги саундтрек
Шунақа дахшатли махлуқ қичқириб турса, одамлар қўрқмай қўли билан тегиб кўрармишде . Зўр а? Оддий хайвон ёнингизга келиб бўкирса иштон хўллаб юборай дейсизу, бундай дахшатли нарсани ёнига бориб, сочларини тортиб, қўл билан тегиб видеога олармиш...бред какойто бору.
Аёл нега махлуққа айланиб қолса уни патнисга ўтқазиб, яна стол устига қўйиш керак?)))
Яна атрофида хамма ўтириб қараб, видеога олиб ўтирармишде. Ха қўшнижон очилиб кетибсиз, сочларизни сарииииққа бўяб нима қилааасиииз?)) Хозир халодний шоколад тури модада бўяб қўяйми, махлуқона мегажин стайл бўлади қоқиндиқ. Леди Гага дархол ўзини осворарди.
Хуллас, бунақа қўғирчоқларни аслида ясаш қийин эмас. Бўлмаса, бутун инсоният бугунги кунгача бунақанги гунохлари билан зоология оламини янги хайвон турлари билан бойитиб ташлаган бўлиши керак эди. Қанчадан қанча бундан бешбаттар ишларни қилганлар ана янада гўзаллашиб юрибди.
Минг маротаба айтганман, яна қайтараман: Ислом рекламага мухтож эмас! Яна бунақанги ахмоқона, емаган оми пиарга хам. Қаёқдаги нарсаларга ишонгандан кўра кўпроқ илм олсангиз фойдадан холи бўлмас.
Итсимон илонлик аёлмуш... Нега айнан ит ва илон?))) Аёлларни шу хайвон турлари билан кўп хақорот қилишганигами?)))))))))))))) Шу қўғирчоқни манимча шаллақи ва маккор хотини учун, эр туғилган кунига ясаб бергану, хотини уни кўриб юраги ёрилиб ўлган. У эр бўлса қўрққанидан хотинини ховлисига кўмиб, мана нимага айланиб қолди деб қўшниларини чақирган бўлса керак)))) Жиддий хотима қилсам, албатта хамма нарса ниятга тақалади. Лекин ўша ниятни хам чиройлик қилиб етказиш қийинмас. Инсониятда ахмоқликни ривожлантиргандан кўра, билимни ривожлантирсак, ниятларимиз хам донороқ, гўзал ва мантиқийроқ бўларди.
Кейинги сафар бундай нарсаларга дуч келсангиз, кимгадир "Воооой кўрдингмиии?" дейишдан аввал "Каллам қатимда жойлашгандииии?" деб ўзингизга савол берсангиз, ишонаверинг, ўзингиз учунам росали кўп қизиқ кашфиётлар очасиз)))
|