Бисмиллохир рахмонир рахим!!! Accалому алайкум хурматли мусулмон ака-ука, опа сингиллар, Ушбу хатни сизга Саудия Арабистонидан барча > мусулмонларга юборилмокда. Бу сузлар пайгамбаримиз Мухаммад
Мустафо > С.А. В. Масжидининг имоми Шайх Ахмаднинг сузларидир. У киши жума куни кечаси Куръони
Каримни укиб булгач уйкуга кетадилар ва тушида пайгамбаримиз Muhammad С.А.Вни курибдилар. Пайнгамбаримиз ул кишига айтибдилар: Эй Шайх Ахмад: Шу жума куни 600 киши вафот этди, аммо уларнинг бирортаси хам жаннатга йул олмадилар. Чунки хотинлар уз эрларининг гапларига кирмай куйдилар, пулдор мусулмонлар ночор камбагалларга ёрдам бермай куйдилар. Мусулмонларга фарз килинган беш вакт намозни укимай куйдилар. Майли барибир Оллох Субхона ва Таоло билади! Эй Шайх Ахмад, бу хат сиз томондан юборилаётгани барча мусулмонларга етказинг, улар бу хатни купайтириб, уз мусулмон биродарларига таркатинглар. Чунки бу хат Дуне мусулмонларининг барчасига етиб бормоги керак. Бу хатни купайтириб таркатган киши барака топади. Пайгамбаримиз уни ва оиласини жаннатга кирувчилар каторига куяди. Агар Ушбу хатни олганлар уни уз биродарларига таркатишни хохламасалар уларга Оллохнинг рахмати тушмайди, Иншооллох карздор киши юкоридаги шартни бажарса, Рахмдил Оллох унинг карзидан кутулиши учун ёрдам жунатади. Мен Шайх Ахмaд сизларга айтамaнки агар менинг айтганларим ёлгон булса пайгамбаримиз Muhammad С.А.В. мендан норози булсин. Хурматли мусулмон биродарлар ва опа - сингиллар сиздан уз динигизга содик булмогингиз Оллох пайгамбаримиз С.А.В. га вахий оркали курсатгантугри йулдан юришингиз ва килган гунохларнигиз учун тавба килиб, хар душанба куни Руза тутмогингиз керак. Бу хатни 20 дона кучириб мусулмонларга таркатинглар. Шунда пайгамбаримиз С.А.В. нинг тилаклари бажарилади. Бу хатни саклабгина куймасдан балки уни купайтириб таркатиш лозимдир. К. Исмли одам Ушбу хатни олган ва котибга айтиб купайтирган ва таркатган бир неча кундан сунг уни омади келиб, ишлари нихоятда юришиб кетган. Омади келмай юрган Абдусалом исмли одам шу хатни олган, уни идорасида эсдан чикариб колдирган, бир оздан сунг ишдан бушатилган, кейинрок Ушбу хатни эслаган ва 20 нусха кучириб таркатган. Натижада орадан 5 кун утиб ишлари юришган. Аввалгидан хам яхширок ишга жойлашган. В. Исмли одам эса Ушбу хатни олиб кераксиз нарса деб йиртиб ташаган орадан 9 кун утгач вафот этган. Сузимнинг охирида мен сизлардан яна бир марта бу хатни олиб таркатишингизни илтимос киламан. Барчангизга Оллохнинг рахмати булсин
Аввало Бисмиллох билан бошлаганингга рахмат. Биласизми Исломда хамиша хар бир харакат ниятга бориб тақалиши ва унинг натижасида харакатларимиз гунох ва савобга ажратилиши айтилган. Мана шу "спам"ни ўргана туриб шуни ўйлаган одамни ниятини тушунишга харакат қиламану, бу хатдаги ширк, ёлғон ва маънавий фақирликка кўпроқ даъватни сезаманда.
Аввалги жума овози сонларидан хамиша "Ислом энг сўнгги ва хаққоний дин бўлибгина қолмай, у мукаммал, доно ва гўзлал дин, ва унга даъват хам шу тариқа гўзал бўлмоғи керак" деб келмоқдаман. Мана шу фикрларим орқали хам бу хатга қарасам... эссиз шунча харакат..
Шу неча йилдан бери шу хат айланаётган бўлса ўзиям шайхимиз хар жума шу тушни қайта қайта кўрадилар ё хар жума нариги дунёдан репортаж қилиб ким дўзохга тушяпти, ким жаннатга тушяпти, нечтаси қаерда эканлигидан маълумотнома тарқатаётгандек.
Етмагандек Мухаммад САВ тушда шундай "отчет" берар эканмилар? Одамлар тўғриси ғалати туюлар фикрим, лекин аслида бу хатдаги ёзилганлар ғалатимасми?
Дўзах ва жаннатга ажратилиш вақти етиб келмади шекил? Бунча Исломдан ғариб таълимга эга инсон битмаган бўлса а? Қиёмат бўлмадику хали астағфируллох.
Хотинлар эрларини гапига қулоқ солмай қўйдилар, бойлар камбағалларга ёрдам бермай қўйди... войбууу ёзган одамни исми камида Нолимбек бўлса керак. Хотинларни эрини гапига кирмайдигани аввал хам бўлган, бойни хам камбағалга ёрдам бермагани каби. Лекин нима учун фақат ёмонини кўрамиз? Оқила, солиҳа, мўмина қизларимизни кундан кунга ортиб бораётганини эса мен сезяпман. Бой бўлмаса хам шу сайтимдаги ўқувчилардан ногирон ёки касаллик туфайли мухтожларни ёзганимда ёрдам пули жўнатаётганларни гувохи бўляпман.
Баланс жа жойида, қайтанига яхши тарафга кўп нарса ўзгараётганини кўряпмизку. Собиқ иттифоқ даврини бир эсланг, масжидга чиққанингизни кўришса тамом партбилетми шуни олиб қўйишарди. Энди хозирги имкониятни қаранг.
Аввал атеизм рухиятида тарбияланарди.
Эй бунча нолимбекмиз а? Яхшиликни сезиб кўра олмайдиганни ўзидан нима кутиш мумкин? Даъват қиладиганларни бир нечтасини нолиганини кўраману ачиниб кетаман. Даъват эмас кўпроқ, нима учун анави ароқ ичяптику МЕНГА МУМКИНМАС? Ёки хижобдаги очиқ кийинган қизни кўриб нима учун унга мумкину менга мумкинмас дегандек ҒАЗАБ билан назар қилишади.
Айнан мана шу ғазаб билан бўлган даъват аслида ўша инсонни ички дунёси хали хижоб ёки 5 вақт намозни ўқиб барча фарз амалларни бажаришга рухан тайёр эмаслигидан далолат беради менимча.
Агар ўзингни амалларингдан норози бўлмасанг ғазаб бўлармиди?
Исломда ғазабни ўрни борми ўзи?
Сен хижобга кириб, анави қиз мини юбкада ўтиб кетяптими, нима қиласан унга қозилик қилиб? Ўзингдан фахрлан. У қизга ғазаб қилганинг билан, уришганинг билан шартта хижобга кириб олармикан?
Одамни мажбуран нимадандир ажратсангиз таққослаб алами чиқади бу факт! Агар унга ўша ажратилган нарса ёқса, у нарсани ўзиники деб хис қилса, у нарсага дархақиқат тайёр бўлса демак у рози, у эътироз билдирмайди. Демакки ғазаб хам йўқ.
Хаммаси оддий! Ўзинг хали тайёр бўлмасанг, ўзингни қулай сезмасанг шартми бошқаларни хам хаётини захарлаб?
Хамма нарсани ўз устаси ўз хаққонийси қилгани яхши. Худди шу спамни хам.
К исмли омади юришармишде, А исмли ишдан кетармиш, В исмли эса ўлармиш.
Тавба.
Нимага даъват бўлди энди ўртоқлар? Спамниям тузишни ўлдиришибди. Ният ўзи нималиги тушунарсиз. 20та нусха қилиб ишларим юришиб кетсин деганига даъватми?
Оддий сехргарликка даъватку. Худди иссиқ совуқчига бординг нимаю буни қилдинг нима.
В ўлармиш.
Воййййй ОДАМ ЎЛАРМИШ!
Сенсация! Одам ўлармиш! Тасаввур қиляпсизми, одам-а?!
Ғўдўвмисан эй, ким ўлмайди? Кўпайтириб ўлди нимаю, кўпайтирмай ўлди нима?
Халиги А исмли қайтиб кўпайтирганида ишга қайтгани каби шу В-ни кимидир кўпайтирганида В тирилиб қайтиб келибди деб қўймабдида.
Хуллас хулоса ўзингиздан хам дея олмайман. Ғирт ахмоқгарчилик. Одамлар, етар шундоқ хам турли бўлмағур онги захарланганлар Исломни қурол қилиб ундан ниқоб ила фойдаланиб, бутун дунёга жахолатдан дарак бергувчи дин сифатида кўрсатиб қўяётгани хам.
Буёқда интернетда энди Исломни бунақа спам билан ахмоқона кўрсатишчи?
Эхтимол менинг фикрларим нотўғридир, буни фақат Аллох билгувчидир, шунчаки У тарафдан берилган онг неъматини ишлатган холда шахсий фикрларим билан бўлишдим холос. Нима бўлса хам жазоимними ё ажримни хам бергувчи ёлғиз Аллох. Менинг фикрларимга қўшилиш ёки қўшилмаслик хуқуқи хаммада бирдек мавжуд. Хархолда энди менга шундай спам келса асабимни бузмай шартта шу мақоламга манбани бераман. Ана бу ва бу кабиларга фикрим хам тайёр.
Билмасам, К-ни иши юришибди, А-ни бўшатишибди, В ўлибди.. Ман С тахаллус ва исм сохиби нима бўлсам хам хаммаси пешонамдан бўлар.
Лекин нима бўлганда хам тақдиримни мана шу нарса билан боғламайман. Агар мабодо нимадир бўлиб эртагаёқ тил тортмай ўлиб қолсам илтимос, сўнгги васиятим: Буни оддий тасодиф деб қабул қилсангиз))
Саййид ул айём муборак ахли мусулмон!
Ахли онгли мавжудот!
Sayyod
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Agar namoz o'qishni xoxlamaganga ming gapir o'qimaydi. Gapirsa gap ko'p. Maktabga o'qib yurgan vaqtim keb qoluvdi shunaqasi tarqatmagandim o'lmaganman menimcha yozyabmanku kakraz yirtib tashlagandim Sayyod
Tarixda mu'min-musulmonlar ramazon oyni kurish b-n band bulib turgan bir vaqtda ,
BIR ODAM qozi huzuriga kelib:
- Qozi janoblari , hukum chiqarsangiz , odamlar ertadan Ramazon ruzasini boshlasalar..
Qozi hayron bulib:
- Nega undoq deyapsan ? "Oyni" (Ramazon oyini) kurdingmi?
- Yuq OYNI kurmadim , ammo TUSH kurdim ,tushimda Muhammad alayhissalom menga ertaga RAMAZONligini aytdilar.
shunda Qozi kulib:
- Eh nodon , san Muhammad alayhissalomni TUSHingda kuribsan , Sahobalar rosulullohni ungilarida kursalar ham oyga qarab ruza tutar va oyga qarab ruzalarini ochar edilar.
chunki Rosulullohni TA'LIMOTLARI shundoq edi, biz TUSHga qarab emas MUHAMMAD alayhissalom TA'LIMOTLARIGA binoan hukm chiqaramiz.
deb javob bergan ekan..
Qissadan hissa shuki ILM olaylik ,
Alloh elchisi bulgan Muhammad alayhissalom TA'LIMOTLARINI urganaylik ,
shundagina adashgan NODONLAR bizni chalg'itolmaydi inshaALLOH...
chunki bunaqa "СПАМ"lar juda jonga tekgandi.. RAHMAT.
tilagim:
SIZNI va MANI qolaversa barchamizni tug'ri yuldan adashtirmasin..
fikrizga qo'wilaman Sayyod, hozi judayam ko'payib ketgan bunday smslaru spamlar, ayniqsa baht duosi haqidigilari. bunga iwoniw haqiqiy shirkku
bu albatta hazil, shu va shunga o'xshash smslar maniyam jonimga tekkan, tupizm prosto
Лекин шу хатни бир нарсасига койил колдим,
"Ушбу хатни сизга Саудия Арабистонидан барча > мусулмонларга юборилмокда. Бу сузлар пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо > С.А. В. Масжидининг имоми Шайх Ахмаднинг сузларидир". диб ёзилган, демак, хатни Саудия Арабистонидан айнан узбек тилида ёзиб таркатишибдими? Ё уша имом хамма тилни биладила ва хаммага уз тилида жунатганмила? Ёки мусулмонла факат Узбекистонда яшайди ва шунинг учун факат узбек тилида ёзилганми? кайси эринмаган таржима килиб утирганикин? Ундан кура Оллохга ибодат кимайдими уша вактда? Ибодатда сураса, ишиям юришади, соглиги хам жойида буладику! Эхх, бунча содда бумаса одамла?
Kecha Yosin o'g'li Fozik qorini juma maruzalarini tingladim. Shu mavzuga umuman shunga o'xshash masalaga bir misol bilan javob berganlar.
Allohni ko'rmay unga iymon keltiramiz. Lekin bazi vaziyatlar bor. Alloh uchun o'zini tomdan tasha degan bilan siz tomdan sakramisiz. Nimga degan savol. Alloh ong berdi aqil nemati bilan insoni darojatini ulug' qildi. Eng asosiysi Alloh biron maxluqotiga ziyoni iroda etmidi.
Bunday aqil torozusini ishga soling.
. . . . . . . . . . . . .
Mani ko'p do'slarim va Forumdoshlarim bilishadi juma tabrigi degan mavzuda xadisdan yoki ustozlar tavsirlaridan ibratlar yozaman. Holisillilloh hech kimga shart qo'ymay.
Islomni bu qadar og'ir ko'rsatayotgan insonlarga Alloh kifoya qilsin.