03:47 "Iskander kebap house" очилиш кунидан | |
12-декабрь куни Тошкентдаги "Мегапланет" савдо марказининг 4-қаватида "Iskander kebap house" очилди.
Бизнинг жамоа хам мазкур очилишга таклиф қилинган бўлиб, кофе ва ширинлик борми?-деган саволимга истаганингизча!- деган жавобни олгач ташриф буюрдик. ) Сабаби кўпгина турк ошхоналарида ё ширинлик стандарт фақат туркча бўлади ва ёки негадир кофе "растворимый" бўлади.
Кираверишдан интерьер, безалиш ва мухитдан кайфият кўтарилди. Кўз иштахаси учун хам хаммаси рисоладек.
Турк ошхонаси деганда кўпчилик биринчи навбатда кўз олдига мана шу келиши табиий. Мени бир танишим турк ошхонаси хақида "донар"дан бошқа номни билмайди, уни хам шу ерга олиб келишни режалаштирдим, зеро бу ердаги хилма-хил таомлар иштахангизни шошириб қўяди.
Ва албатта о, бу "Искандер кебаб!" Ох, ох ох..бу суратни бир қарангда...нақ сарёққа чумилаётган таоммммм ммммм.
Ошхона ходимлари берган маълумотга кўра, нафақат ушбу таомни балки бошқа кўплаб бу ердаги таом ва хаттоки ширинликларни рецептига хос равишда оригинал таъмини сақлаш учун керакли масаллиқларнинг аксарияти Туркиядан махсус равишда келтирилар экан. Хаттоки оддий ўша хандон пистани хам турлари кўп бўлиб, бу ерда ишлатиладигани Тошкентда сотилмас экан (мазасида фарқ бор экан). Яна айтишларича, ушбу таомни бу ерда татиб кўрган одам Тошкентни бошқа турк ошхонасидан "Искандар кебап"ни изламай қўйиб фақат шу ерга қайтиб келаверакан. Мен авваллари бу таомни емаган эканман, шу куни татиб кўрдим ва гўштнинг "сочный" ва ўзгача бир мазали таъмидан хузурландим.
Юқорида айтганимдек, кираверишдан турк кабоби уйи саналмиш кафенинг бежирим дизайни жудаям шинам мухитни хис қилдириши билан ўзига тортади.
Интерьерда хордиқ чиқариш ва дам олишдаги мухим саналган қулайлик учун барчаси етарли. Уйни эслатадиган қулай ўриндиқ ва диванлардан то атрофни ям-яшил баргли ўсимликлар билан ўралганигача. ...танланган рангларигача хаммаси шинамлик учун хизмат қиладигандек.
Ширинликлар хам ваъда қилинганидек исталганича! Туркча ширинликлардан то евростандартигача...тирамису...чизкейк...еврокейк...
О, бу турк кофеси. Муаттар ифорию хушбўй таъми билан ўзига ром этади. Биринчи маротаба кофега нима солишганини айнан шу ерда сўраб официантни роса овора қилдим. Бориб сўраб хам келди, хаммаси тайёрланиш сирида экан. Ўзи тўрт-беш ошқошиққинаю кун давомидаги кофега бўлган талабингизни буткул қондиради. Эспрессо каби аччиқ хам эмас, жуда хушбўй.
Кафенинг илк ишга тушган кунида актриса Зухра Солиевани учратдик.
Хуллас, қаерда овқатланишни билмай иккилансангиз ва айниқса "Мегапланет" тарафда бўлсангиз шу репортажни эслаб, ёзган гапларимни тасдиғини текшириб чиқишни унутманг. Манзил аниқ: 4-қават) Балки ўша ерда кўришиб хам қолармиз.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 9294 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 17 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |