Хабарларга кўра "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасидан лицензия олган хонандалар сони бугунги кунда деярли 3000га яқин бўлибди. Қизиғи хали эфирга чиқмаган ва интернет оламиданоқ машхур бўлаётган ёш хаваскор хонандаларнинг хам сони юзлаб десам ишонаверинг. Бироқ интернетдаги "промо" билан кифояланган хонандаларнинг таниқлилари эса саноқли. Шулардан бугунги кунда энг таниқлиси Фаррух Хамраев саналади.
Унинг лицензиси бор ва эндиги йўл эфирга!
Ижтимоий тармоқларда ўтказган сўровномамиз натижасида эфирларда бўлмагану бироқ интернетдан машхур хисоблаган хонанда сифатиди аксарият овоз айнан Фаррухга бўлди. Қизиғи нафақат интернет машхурлари орасида балки керак бўлса эфирларда айланаётган рейтинги баланд хонандалардан хам Фаррухнинг ютубдаги клиплари миллионлаб томоша қилинмоқда.
Ўзбек эстрадасининг интернет сахнаси рейтинги!
Бир вақтлар "Уммон" гурухи хам шу тариқа фақат интернет орқали ўсмир-ёшлар орасида машхурликка эришиб кейин эфирга чиққанди, бироқ у вақтлар уларнинг клиплари бўлмаган ва шу учун уларни Фаррухнинг миллионлаб томоша қилинаётган клиплари билан машхурлик даражасини таққослаш қийинроқ. Лекин Фаррух хам "Уммон" каби эфиргача бўлган қадамлариданоқ концерт беришга улгурган. Нафақат Тошкент балки Россияда хам. Яна бир ўхшашлик тарафи эса "Уммон" каби Фаррух хам интернет доирасидаги ижодида мусиқий савияси сустлигию ва ўша овоздаги нопрофессионализмни "автотюн" ортига беркитиши хам ўхшаш. Ўша вақтлар рейтингдаги артистларни айримларини бу борадаги кескин танқидига учраган ва хамкасб сифатида тан олинмаган "Уммон" гурухи йигитларини эса эндиликда айнан ўша танқид қилганларнинг атрофида кўп учратиш мумкинлиги қизиқ). Фаррух хам хозир "автотюн"дан воз кечиб, мусиқий ва клип савиясигача профессионал тарзда эфир ва катта сахналару тадбирларга фаол бўлишга харакатни бошлаб юборган ва уни хам реал сахнадаги хамкасблари ўз қаторига қўшишармикан?
Яқиндагина "Ким эдигу ким бўлдик" шиори остида ўтказилган тадбирнинг вилоятдаги гала-концертларида эса мухлисларнинг Фаррухни кутиб олишлари ва биргаликда уни қўшиқларни баралла қўшилиб куйлашларидан Фаррухни ўзи хам хайратда эканлигини яширмайди. Асосийси юзлаб рейтингдаги артистлар билан бир қаторда катта стадионда файзни ола олди.
Ўзбек эстрадасида интернет доирасиданоқ рейтинги энг баланд саналган Фаррухни сухбатга ўзимиз таклиф қилдик.
Русча яхши билганлар Фаррухни қайси қўшиғи устидан кулишганди?
Бу йигитни ижодидан таниш бўлмаганим учун сухбатдан аввал интернетдан унинг энг кўп кўрилган клипларини бирма-бир томоша қилиб чиқарканман, бир вақтлар фейсбукда айнан шу йигитнинг бир клипини кўпчилик жўнатиб танқид қилиб ёзишимизни сўрашгани ёдимга тушди...ўша изохлар орасида бир-икки рус тилини яхши билганлар қўшиқдаги сўзни русча деб ўйлаб роса кулишганди... вахоланки.... хулласи, албатта саволлардан у хам жой олди ва буни сухбатдан билиб оласиз.
Хали "бузулмаган" ва юлдузлик касалига учрамаган йигит!
Сухбат эса жуда самимий кечди, Фаррух ўта маданиятли, ўта хушмуомала йигит экан. Очиғи, сухбатдан кейин хаддан зиёд танқидий ёндошиб юбормадиммикан деб ўйладим хам. Зеро у ўзини муомала маданияти, камтар ва самимийлиги билан хам хурматга лойиқ деб билдим.
Ишқилиб бу йигитда бир фикрим хато бўлишини истардиму аммо "Уммон" йигитлари хам бошида шундай эди. ) Балки шундай туюлганди) ёки хозир бошқача туюлмоқда, хуллас,
Шу хафта у билан ўтган видеоинтервьюни томоша қиласиз.
Суратлар муаллифи Ортиқвой Содиқов.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
12:31, 11 июнь
Шу кунларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кучли иқтидор соҳиби, бугунгача ҳам хит бўлиб келаётган тароналар муаллифи Руслан Шариповнинг суратлари интернетларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Интернет нашрларда чоп этилган мазкур суратлар бутун санъат оламини “оёққа тургизди” десак муболаға бўлмайди. Санъаткорларнинг мазкур суратларга нисбатан қолдирган изоҳларидан Руслан Шариповнинг уйи шу кунларда уларнинг ташрифидан тинмаётган бўлса ажабмас, деган хулосага ҳам келгандик, аммо...
Ушбу фикр ва мулоҳазалар интернетни жунбушга келтирганини инобатга олган ҳолда “Darakchi.uz” ҳамда “Даракчи” газетаси ижодкорлари Руслан Шариповнинг хонадони томон йўл олди.
Ташрифимиз давомида афсуски ўзбек эстрадасининг тирик афсонаси бўлган Руслан Шариповнинг ўзини учратмадик. У шаҳар жазирамасидан қочиб, тоққа дам олишган кетган экан. Бизнинг унинг онаси Лола опа илиқ кутиб олдилар.
—Айтингчи бугунги кунда Руслан Шарипов нималар билан банд?
—Ҳозир тоққа кетган, умуман олганда эса ҳеч нарса билан банд эмас.
—Ўз вақтида ўзбек эстрадасининг чўққиларини забт этган Руслан Шариповнинг ҳаётида нима бўлдики, у ҳаммасидан воз кечиб, бугунги аҳволга тушди?
—Оилавий сабаблар ҳам бўлди... Лекин барбир инсон тақдири учун ўзи масъул бўлиши керак, шу сабабдан ҳаммасига барбир ўзи айбдор деб ўйлайман.
—Қандай оилавий сабаблар уни ҳамма нарсадан воз кечишига олиб келди?
—Руслан турмуш ўртоғини жуда қаттиқ севарди, ҳозир ҳам севади... Унинг яхши яшаши учун ҳамма шароитларни яратиб берди. Қўша-қўша машиналар, уй юмушларини бажарадиган хизматчилардан тортиб, болаларига қарайдиган энагагача ёллади. Ҳаётини турмуш шароитини доим яхшилашга ҳаракат қилиб юрарди. Кунларнинг бирида хотини Русланга бошқасини севиб қолганини ва унга турмушга чиқишини айтди. Назаримда, Русланда ҳаётга бўлган жуда катта қизиқиш ва иштиёқ ўша онда сўнди.
—Унинг атрофидаги дўстлари у билан бирга бўлишмадими, уни қайтаришга урунишмадими?
—Эстрада оламида ҳеч ким бир-бирига чиндан дўст эмас назаримда, бу ерда ҳаммаси пулга боғлиқ. Бугун юлдузлик даражасига етган қанчасини ўз вақтида шу даражага етишига сабабчи бўлган, аммо уларнинг баъзилари унинг тушкунлик ҳолатидан фойдаланган вазиятлари ҳам бўлди.
— Ўғлингизнинг тарқалган суратларини кўрдингизми?
— Йўқ, агар бўлса кўрсатинг.
Суратларга назар солгач...
—Ҳа, бугун у мана шундай инсонга айланган.
—Ушбу суратлар бутун халқ ва санъат аҳлини ларзага солди. Отаси қандай инсон бўлган?
—У ҳам ўз соҳасини жуда истеъдодли соҳиби бўлган. Бироқ у ҳам жуда кўнгли бўш одам эди. Руслан ҳам жуда кўнгли бўш инсон, бошига тушган барча нарсага ҳам унинг мана шу ҳарактери сабаб. Кучли эмас, ҳаёт синовларига таслим бўладиган, курашувчанлик қобилияти йўқ инсон.
—Унинг суратларини кўриб, аксарият санъаткорлар бош кўтарди, улардан бирортаси келдими?
—Ҳеч ким келмади. У ишлаган бирор ҳамкасби на Иззат Иброҳимов, на Рашид Холиков ва на Тохир Содиқов, бирортаси келмади.
—Бугун у ишламаётган бўлса яшаш учун пулни қаердан оляпти?
—Уйини сотган. Ҳозир мен билан яшаяпти.
—Ўртангизда она ва ўғил муносабатлари қандай?
—Мени яхши кўради, баъзида олдимга келиб оёқларимга бош эгиб йиғлайди. Ҳаётимдаги ҳамма нарсадан азиз инсонимсан дейди.
—У ҳамма нарсасини йўқотаётганини ҳаёти тубанликка тушиб бораётганини англаяптими?
—Эҳтимол, лекин билдирмайди. У агар истасам эртагаёқ аввалгидан-да зўр бўлиб кетишим мумкин, дейди.
—Уни ичкилиб балосидан даволаш ҳақида ўйлаб кўрмадингларми?
—У менга ҳеч қандай даволаш керакмас. Истасам мен ўзим ҳамма нарсани уддасидан чиқа оламан. Мен учун асосийси у соғ бўлгани ва ичмагани. Бошқа нарса керакмас менга. Албатта ҳозир уни даволаш ниятидаман ва уни аввалги ҳолига қайтишига ишонаман.
Сўнгсўз ўрнида...
Барбир яна шу гапни такрорлайман, у ўзини шу ҳолга келтирди. Инсон курашувчан бўлиши керак. Кимдандир далда ёки ёрдам кутиб яшаш нотўғри. Шу ҳолга келишига фақат ва фақат инсоннинг ўзи айбдор бўлади. Сенга ёрдам беришмаса, сендан юз ўгиришса, ўзингни шу ҳолга олиб келишинг керак дегани эмаску... Иродали бўлиши керак инсон, бу ҳаётда фақат кучлиларгина ғолиб бўлади!
Ўғлим ундан интервью олмоқчиликларни кўриб, жуда ҳурсанд бўлди. “Мени ҳали ҳам унутишмабди”, деди. Балки ҳозир ўғлим у ҳақида ҳамма қайғураётганини, уни санъатга қайтишини исташаётганини кўрса, уни аввалги ҳаётига қайтишига яна бир бор умид уйғонар...
Лола опа билан сухбатимиз узоқ давом этди...
Лайло РУСТАМОВА сухбатлашди
"Миллийлик", "ўзбекчилик", "урф-одат", "миллий қадрият" тўғрисида мақолала билан чиқиб, яна шунақа шармадагарчилилани обчиқадиган йигитдалагаям поддержка бервурасилами, ока??? уят!!!
шахсан мен бунака кушикларни телевизорим курсатишини хохламайман: El Clasico, Bu Kunimdan Battari Yo'q, Piramida Ko'chalari, Chimkentga Keldik, Salomaleykum shahar, Aeroport Yo'lida, Aeroport Yo'lida-2, Aeroport Yo'lida-3-4-5-6-67
To'yim Kuni Yig'larsan - хакикатдан узок мавзу,