Инстаграм оламидаги машхурларимизни кўпчилиги қўяётган суратлари остида ўз номларидан буюк шахсларнинг иқтибосларни ннннагло уялмай қўйишларига гохо хайратланаман. Нахотки "(с)Муаллиф фалончи"-деб қўйса шу сўзлар унинг айни дамдаги кайфияти холати (состояние души) эканлигини хечким тушунмаса?
Аксарият ўзбек артистлари ўзидан Конфуций билан Фрейдни ясаб олган) Ясаб олгандаям халиги иқтибослар миксидан Фрейд деганлари гўрида чирпирак бўлиб айланиб, Конфуций дегани эса ўзини қайта-қайта харакири қиладиган даражада.
Қизиғи, хаётда рус тилида "Ти мИ Гулпипи" бўлиб ётган айрим(!) хонандалар шу русча иқтибослар билан ЯШАШНИ ЎРГАТИШ ва БАХТ ХАҚИДА иқтибослар қўйишса бору....халиги бир жойлар томир тортишиб чандир бўлиб кетаркан ))
Ўзи умринда битта кўйлак йиртганмисан?((с)халқ мақолидан))) Хаётда нимани кўрибсаней? Майли мухлислар сени рус тилини билмаслигингни билишмас, аммо хамкасбларинг ва шу санъат оламидан ЮЗЛАБ одамлар сени қандайлигингни билишадикууууу....ниме унаққиласаааан?)) қимаааа унақа, йўўўўқ, қимаааа, илтимоос, бу шаштларингдан қааайт))) Шартми мингта одам олдида ақлли бўламан деб юзта хамкасб орасида кулгу бўлишинг? Барибир шу хамкасбларинг орасидасанку. Рус тилингни билиб хурмат қилармиди мухлис? Ё ўзбегидан чиқмаган совчини ўрисидан кутяпсанми?-десанг?)))) Айримларига!)
Бир хиллари "Мухлислар сизларга ёзяпману, рақобатчи "дугонам" сен ўқи!" маъносида қўяётган ЯХШИЛИК хақидаги иқтибосларидан шу қадар ЁВУЗЛИК сезиладики...харқанча кўнгил, қалб тозалик ва хоказо каби нарсаларни ёзишмасин барибир НИМА УЧУН ёзаётгани ва КИМГАДИР аталганини сезиш қийимас. Тўхтамай шунақа мавзуда ёзаверганидан ўзиниям фош қилиб қўяди, демак шундай мавзулар ўзингни қийнаяптики тинмаяпмсан))
Икки орада мухлислар хайрон))
Бир икки ўзбек миллий қўшиқлари доирасида куйлағувчи хонандаларнинг "рус филология фанлари докторининг докторскийни ёқлаш" онларидан иборат иқтибослари тагига изохлардаги мухлислардан "эй ў ўзбеча гапир!" деб ёзишганини кўрибку куласиз. Русийзабон хонандаларку майли...Аммо коридор билан помидорни ажратолмайдиганларга русчани билмасанг нима зарил русча ёзиб? Ўзинг таржимасини биласанми?) Билсанг хам қум борми жимитдек нарса бўлиб кенг оламга дарс ўтаман деб?
Хали турмуш қурмаган, нима дерди...халиги икта пиёзни бошини омаган дермиди? Хуллас шу бели эгилиб ер супуриб, далада кетмон чопиб пешонаси терламаганлар хаёт хақида достонни ёзаётиб , рус тилидан фанлар академияси кафедраси бўлими мудирасини беришмасаде.
Хаётдаги аслингга ёзаётган иқтибосларинг мос тушмаса бу хаммаси хўжакўрсинликдан ўзгаси эмас! Хаётдаги аслингни эса майли камлик билса хам, биладиганлари бор! Қўйсангчи бу ахмоқликни, бор нота ўрган, вокалга бор. Хонанда номингга доир ишни қилсангчи. Инстаграмда юзингни реклама қилиб бировлар иқтибосини гуглдан қидиргунча касбинг тақозо этган мажбуриятлар устида ишласенгчи. Аввало ўзинг олдингдаги бу театр нимага керак? Микрофон ушлашни билмайсан, билсанг хам ишлатишни билмйсану яна ХАЁЁТ БАААХТ дейсан ....галварс. Очиғи кўпчлик хонандалар микрофонни бу сахна учун артрибут деб ўйлашади))) Ёки бўлмаса хаттоки ёдламаган сўзига тушмаётганини яшириб туриш учун мослама деб тушунишадигандек. Бошқа мантиқий жавоб хам йўқда. Сахнага чиққанида фонограмма айланиб турган бўлса микрофон нима учун кераклигини шу оламга кирганимдан бери жавобини тополмайман.
Бахтни деталларга бўлиб эмас, бирда умумий айтса хамма нарсада хотиржамлик бу бахт! Элементарно! Бўлди, уни нима кераги бор қистимлаб, оила, иш, севги, дўст, соғлиқ...хаммасида хотиржам бўлсанг демак хаммаси яхши, демакки шуда бахт !
Сени холатингда (!) эса хаёт бу-санъатда ўрин қолдириш, тарихга кириш ва асрлар оша қўшиқларинг сайр қилишига уринишинг. Бахт бу оиланиям санъатниям бирдек ушлаб, сахнага чиққанингдан то тушиб кетганингача одамлар тик туриб қўшиғингни куйлаб олқишлаб туриши. Куйлаб туриб сахнада жон бериш хам катта бахт! Ўлиб кетган тақдирингдаям сен ТИРИКДЕК бўлиб овозинг хонадонлардан таралиб туриш БАХТига ИНТИЛМОҚ бу сени хозирги ХАЁТинг!
Хаққоний санъаткор ва ижодкорнинг бахт ва хаёт хақидаги бундан ўзга тушунчаси уни санъаткор ва ижодкорлик даражаси сутлигини қай тарзда эканлигини аниқлаб бераверса керак. Бу касб фидоийликни талаб этади, хадеб кенг оммага ликкилайверишнимас. Хар тарафлама!
Барьер деган нарса қолмади, яна одамлар хурмат қилмай қўйишди деб айюханнос соласизлар.
Одамларни ахмоқ деб билишадими тушунмайман... изохда ўнтаси мақтаб қойииил дегани билан қалбан семирадими тушунмайман. Қолган йигирматаси кулмайдими? Шулар орасида қанчаси сени асли комплексинг мавжудлиги ва аслида ёзувларингга психологик ёндошиб аслингни сезиб ачинмаса?
Шунчаки қўйилган суратига мантиқан хос бўлган ақллилик қилинган сўзлар йўқда. Масалан онасини қучиб турган сурати тагига она хақида кимнидир иқтибоси ёки ўзини ўша холатдаги намоёнланиш фикри бўлса бу бошқа гап. Лекин ўзини шпатланган суратида гох осмонга қараши, гох бошқа ерини реклама қилиши ёки кийиминими кўз-кўз қилиб тагига "ман ўзи буёқда нима қивомман" деб турган ақлли иқтибос қолдиришса кулгуликде.
Хориж эстрадасини инстаграмда кузатсангиз ИНСТАГРАМ тушунчасига хос, нима билан машғул, нима ёқди, таъсирлангани билан бўлишмоқ, бирор ходиса айни дамда қандай кечмоқда, жараёндаги умр ва хоказо...суратларга хос изохлар билан, ақллилик қилмоқчи бўлса хам айнан ўзини сўзлари ўзини прикол ва ўзига хослиги яққол сезилади. Яъни ўша эфирдами ё интервьюдаги гапириш услуби ва дунёқарашига хос сўзлар билан дарров суратини кўрмаёқ иқтибосидан бу Собчак ва ёки Тимати дейсиз.
Ўзлик! Хослик! Хақиқий!
Бизнинг артистлар эса кўринган қулай жойга шартта сахна ясаволишади. Мухлислар борми демак томошабинлар дея кееееттти публикага ўйнаш!) Худди фонограмма каби ва худди бировни қўшиғини ўғирлаганидек... шу инстаграмдаям хақиқатию асли йўқ аксар артистларимизни! Шу инстаграмдаям парод қиласилая?
Санъатиям ўзлигиям иқтибослариям ўғирлик, фонограмма ва сохталикдан иборат эстрадамиз!)
эээ...кимга гапирвоссан ўзи...
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Twitterdayam kop koraman uzbek sanatkorlarini manashu siz yozgan Konfutsiy yana kimlarnudir aqilli sozlarini kopiraat qib qoyib qoyishadi va twit qilishadi. Bundan nima foyda, nima ma'no?
Sizzi fikrizzi maqulliman, lekin Chet el Sanatkorlarida qizude ulani xayoti. Shuning uchun ulani Profili shunaqa ozini rasmlari yani saxnada, trenajorni zalda, qanaqadur qizu joylada, e xech bomasa uyda, ovqatlanvotganda shunaqa rasmlarini qoyadi. Lekin bizani sanatkorlarda bunaqa narsa yoq. Ulani xayoti zerikarliku. Demak zerikarli bogandan keyin rasmlaram o'z o'zidan yo'q xolatiga keladide.
P.S. Для себя узнал, как будет на узбекском слова "афоризм"
Кимга атаб ёздиз буни?
Қайси артисла русчани билмийди?
Манимча Малика Эгамбердиева билмийди. Бун ўзим кўргандим бир куни. Яна кимла билмийди... Қизиқ
Ruscha ashula etip turip ruscha gapirishni bilmidiganlayam koooop ))) boxonaligini yo' bilaman tushunaman faqaat gapiriwka qiynalaman ))))