Бош сахифа » 2013 » Февраль » 22 » Инсон харом туғилмайди! Жума овози-35
07:19
Инсон харом туғилмайди! Жума овози-35

Беникох туғилганлик тамғасидан азият чекаётганларнинг мен билан ижтимоий тармоқларда дардлашаётганлар топилмоқда.

Бу холатга бир эмас, икки уч маротаба дуч келганим, лекин сайтда "Якшанба мухлис минбари” рукнимизда воқеалар тафсилотини кўрсатмаслигимни илтимос қилишганлари сабаб,  чоп этмагандим.

Яқиндагина бир ижтимоий тармоқда "Ташландиқ” деган фикр ва унга муносабатни ўқиб ўз фикримни  билдирдим. Шахсий хабарларда бу фикримга шунча хат оламан деб ўйламагандим.... Улар шу фикримни сайтда хам бўлишишни илтимос қилишганликлари учун мавзуни очдим.

Бу хаётга келиш хеч кимни  қўлида эмас, лекин унга сабабчилар  бўлади. Уларнинг хатосими, ниятими ёки гунохи орқасидан бу хаётга келишда, нафақат уларда, балки шу тариқа хаётга келган гўдакка  хам синов мухрланади.

Ота оналар хато ва гунохлари учун фарзанд жавобгар эмас. Фақатгина у хато ва гунохларни тўғирлаши мумкин бўлган холдагина фарзанд  зиммасига юкланадиган нарсалар бўлар. Беникох дунёга келган инсон эса тақдирни ортга қайтара олмайди. Ва ота-онаси бўлган тақдирда хам уларни гунохига жавобгар эмас!

Инсонга ташландиқсан каби хақоротлаш ва беникохсан дея таъналари натижасида нафақат у инсонни дилини синдириш балки, мана шу сўзларимиз натижасида у қиладиган хато ва гунохларига хам сабабчи бўлиб, у гунохларни тенг бўлишсак керак. Сабаби онгида бундай сўзлар мухрланган инсон осонгина жиноятга хам қўл ура олади.

"Ха, нима қилибди, барибир харомманку!” деган тушунча уни қай ботқоқларга, қандай разил ишларга, қандай тушунча ва натижаларга келтиришини бир тасаввур қилинг.

Сен гўзалсан деган гапни бир неча маротаба эшитган одамнинг ўзи қандай хаволанади ва ўша гўзаллигига ишониб йўл тутишгача бора олади.  Сен хунуксан деган билан , инсон тобора ўзини ичига ўзи кўмилиб,  комплекс натижасида "Ўзимга қараб нима қилдим, барибир хунукманку " деган тушунча бирламчи бўлиб бораверади. Лекин бу борада хам, гўзалликка интиладиганлари кўп. Яъни ўзгартириши мумкин бўлган ва ўз қўлидан келиши мумкин бўлган нарсалар бор. Беникох туғилиб бўлгандачи? Тўғирлашга имконият борми?

Харомман тушунчасида яшаётган инсон нимага интилади?  Фахш ўзига тортаётган пайт ўзида хурмат қилган, ўзини хис этган қайси холатларига таяниб чекинади?

Хаққимиз борми кимларнидир харом иши учун туғилган инсонни харомликда айблашга? Хаққимиз борми унинг келажагига хукм чиқаришга?

Хароми йўлдан кетишини истаймизми?

Никохи бут , халол туғилиб харом йўлдан кетиб, харом холда ўлиб кетаётганлар камми? Халол туғилиб харом ўтгандан кўра, харом туғилиб халол кетган афзал!

Фатво бериш мангамасу лекин,  бу борада бир фикрим бор. Мана шу фикрим сабаб хам  ,  хозир бу мақола чиқмоқда.

Беникох инсон халол ва покиза турмуш қуришни истаб, унга интилиб, нихоят ниятига етиб никохдан ўтар экан, ўша онларда чин дилдан қилган нияти билан беникох тамғаси ечилса керак.

Мана шу онларгина уни бу тамғадан халос эта олса керак ва мана шу онларга у қай даражада ёндошгани билан боғлиқ бўлса керак.

 

Бу сатрларни беникох туғилган инсон ўқиётган бўлса,  келажакдаги турмуш тарзи қай тарзда халол кечиши билан , у  қандай инсон эканлиги ўлчанишини айтмоқчиман.

Сени тахқирлаётган инсонларни гапини ўзингга олма, у қахри қаттиқларни тушунчалари хам, тили хам  шу қадар қаттиқ ва бундай фикрдагиларни асли ич-ичидан харом!

Халол оила қуришга интил. Зеро домлани олдига халол ва покиза жуфтинг билан киришгача  бахтига эришибсанми, чин дилдан ўзинг учун бу никохни тўлалигича хис этиб ният қил.

Шу онлардан сенинг никохинг бут ва халолсан.

Уёғига эса қандай турмуш тарзида кетсанг, шу сени тамғанг бўлаверади.

Саййид-ул айём муборак ахли  халоллар!

Sayyod

Бўлим: Din | Кўрилган: 15707 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 19
1 ковга   (22-Фев-2013 07:28) [Материал]
иншоллох еткизганига шукр Саййид-ул айём муборак

2 Durdowa   (22-Фев-2013 08:46) [Материал]
Maqola taxsinga loyiq...! Barchangizga Juma muborak..!

3 Abbosbek   (22-Фев-2013 09:24) [Материал]
Juma Ayyom muborak. Maqola tarbiyaviy axamyatga ega ekan

4 Xongrek_   (22-Фев-2013 09:26) [Материал]
avvaling xor bolsada oxring xor bolmasin degan gap bor. xamma narsani xaloli yaxshi xaromdan Ollox saqlasin. xarom ish qilganlar esa xali vaqt bor tavba qilsin. ota onani xatosi uchun farzand javob bermedi deb oyleman. Ollox bizni xaromdan qaytargan shuni unutmelik Oxiratda javob beramiz xar bir qilgan ishimizga Ollox insof bersin xammamizga togri yoldan adashtrmasin.

5 Mudofir   (22-Фев-2013 09:27) [Материал]
Hurmatli Sayyod!!!!
Mana bu maqola zo'r chiqibdi....Qoyil....
Vaziyatga judayam obyektiv yondoshilgan....
P.S. Xar bir vaziyatga shu tarzda yondoshilsa, juda zo'r bo'lardi.....

6 Assasin   (22-Фев-2013 09:28) [Материал]
Juda to'g'ri FARZAND hech qachon ota-onasi qilgan ish UCHUN JAVOB BERMAYDI!!! Aziyat chekayotgan faqat harom tug'ilganlar emas balki halol tug'ilib keyinchalik ota-onalari qilgan ishlari uchun javob berishlariga to'g'ri kevotganlar qancha, bu bilan farzandlar kelajagi barcha orzulari birgina hato yana qanaqa hato ona-onalari qilgan ish sabab CHIL-CHIL bo'votganlar qancha. Bunday sinovda ham insonning farzandning tarbiyasi, IRODASIGA bog'liq bo'lib qoladi u bu ishlardan qanday hissa chiqaradi bu yolg'iz o'ziga va yaratganga ayon.... hudo saqlasin siz etmoqchi bo'gande nito hulosa qilib qabix ishlarga qo'l urishi ham mumkin. shuning uchun biz insonlardan atroflicha o'ylab SAYYOD aka (Sardor aka) etganlaridek aqil tarozimizga qo'ygan holda birovlarga gapirishimiz kerak deb hisoblayman, ato shu inson qilgan gunoxga sababchi bo'lib qolmaylik. Sardor aka sizdan iltimos mana shunday mavzuda bir maqola qiling mani fikrim yaxshi bo'lsa bo'ladiki yomon bo'lmaydi zero o'ylamay gapiradigan qaxri qattiq insonlarni ko'zini ochishga sabab bo'lsa mayli hammasini ham emas, hech bo'lmasa BIR NAFAR shunday inson shu maqola sabab to'g'ri yo'lni ko'ra bilsa va bunday ishlardan tiyilsa demak bu sizni YUTUTG'INGIZ! KozimBEK.

7 Butterfly   (22-Фев-2013 11:40) [Материал]
узизгаям муборе бусин Сардор айем!

8 Ziyokor   (22-Фев-2013 12:55) [Материал]
Fikrlar yaxshi.

9 zamirka   (22-Фев-2013 13:43) [Материал]
Sayyidul Juma muborak

10 Shukronа   (23-Фев-2013 04:19) [Материал]
KERAKLI MAVZU. XOZIR SHU SOZ MODAMI XAQIQIY OTA OZ BOLASIGA XAM BU SOZNI ISHLATMOQDA. MANGA QOSA XAROMI SOZINI LUGATDAN OCHIRARDIM. CHUNKI DINIDAN MILLATIDAN JINSIDAN QATIY NAZAR XAR BIR GODAK MUSULMON BB TUGILADI. TARBIYAGA QARAB SHU GODAK OZGARADI. SARDORAKA FIKRIZGA QOSHILAMAN. XALOL BOLSA XAMMASI OTIP KETADI.

11 GULI_NUR   (23-Фев-2013 10:12) [Материал]
Bazan insonlar bilib-bilmasdan dillarni og'ritadi...!!!
Nima keragi bor bir marta beriladigan umrda bir-birimizni ranjitish...?!!!

12 Мухлис   (23-Фев-2013 12:27) [Материал]
Ҳалол туғилиб, ҳалол кетган афзал!!!

13 xadicha   (23-Фев-2013 14:36) [Материал]
Xech kim taqdiriga xojayin emas wuningdek oldindan nima bwini etiw qiyin benikoh tugilgan bola ham wunaqa bsin dip niyat qimidi chunki bu TAQDIRI AZAL. uni xalol yoki xaromligi ham biz emas ALLOH hukmida nima bganda ham chiroyli hayot kechirsa(k) ana wu katta yutuqdir.

14 454545   (23-Фев-2013 21:30) [Материал]
eng arzon va sifatsiz kinofilmlar bu- O'zbek kinofilmlari.

15 TOSHKENTLI   (24-Фев-2013 01:40) [Материал]
To'g'ri farzand javobgar bo'lmaydi. Lekin harom tug'ilgan odam imom bo'lolmaydi. O'z taqdiri o'z qo'lida hammani.

16 Jum@voY   (24-Фев-2013 19:06) [Материал]
Judayam ta'sirchan...

17 Mirzoxid   (28-Фев-2013 02:48) [Материал]
Harom degan nomi bo'lsaxam u xam sizay bizday insonku

18 Jannat guli   (21-Июл-2013 15:23) [Материал]
A.aleykum. Xalol tug'ilib xalol o'liw. Bu insonni uziga bog'liq.

19 Eldor Egamberganov   (19-Ноя-2013 01:58) [Материал]
Menga yoqdi. Juda ham ta'sirchan.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!