20:38 Имтихонлар қандай ўтди? Бизнинг омадли талаба лотореямизда кИмлар? | |
(суратлар ТАСИКСда жойлашган)
2 август куни Тошкент шаҳридаги баъзи олий ўқув юртларида сайтимиз урфига биноан "Омадли талаба” лотореясини ўтказиш мақсадида, тонгги соат 5.00 да Тошкент Давлат Техника университетига йўл олдим.
Ҳали барвақт бўлишига қарамай, анчагина абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари шу ерда эдилар. Ҳамма бирин-кетин тўпланиб, абитуриентларни имтиҳонга киргазиш вақтини кутаётган эдилар. Соат миллари 5.30 дан ошаётганди. Лоторея шартига кўра, бу ердаги абитуриентлардан 4 кишига мурожаат этилди. Улар билан боғланиш телефон номерлари ҳам ёзиб олинди.
Муродов Дилшод 19 ёшда Тошкент шаҳри: - Техника университети, Иқтисод йўналиши, Менежмент факультетига топширяпман. "Туризм ва бизнес” коллежини, юридик факультетини тугатганман.
Вайрядян Наталья 19 ёшда Учқудуқ шаҳри: – Энергетика факультетига топширяпман. Шу йўналишга қизиқаман.
Солиҳова Мадинабону 19 ёшда Тошкент шаҳри: – Дизайн факультетига топширяпман. Техника коллежининг дизайн факультетини битирганман. Ўзимни соҳам шу бўлгани ва қизиққаним учун, шу ерга топширяпман.
Икромов Мирсалим 20 ёшда Тошкент вилояти: – Электроэнергия тармоқлари факультетига топширяпман. Ўз қизиқишим билан албатта.
Шундан сўнг, Тошкент
Давлат Фармацевтика институтига йўл олдим. Соат тахминан 6.00 дан ошаётган эди.
Абитуриентларни аудиторияларга киргазиш бошланган. Бу ерда ҳам Лоторея шартига кўра, 4 та абитуриент танлаб
олинди. Уларнинг барчалари «Биотехнология» факультетига кириш
имтиҳонларини топшираётган эдилар. Сабаби, бошқа факультетлар абитуриентлари тест синовларини, бошқа мактаб ва академик лицей биноларида топшираётган эканлар. Бу ҳақида эълон ҳам осилган экан.
Азизов Абдураҳмон 19 ёшда Тошкент шаҳри: – «Биотехнология» факультетига топширяпман.
Қорабоев Абдулло 19 ёшда Тошкент шаҳри: – «Биотехнология» факультетига ўз қизиқишим билан топширяпман.
Усмонова Маҳлиё 20 ёшда Тошкент шаҳри: – Бу йил иккинчи топширишим. "Биотехнология” факультетига ўтган йили ҳам топширганман. Қизиққанлигим учун, бу йил яна ҳаракат қиляпман.
Азизова Умида 27 ёшда Тошкент шаҳри: – "Биотехнология” факультетига топширяпман. Оилавий шароитга кўра, бироз кечроқ. Аввал бухгалтерия йўналиши бўйича коллежни тугатганман.
Тошкент Давлат Архитектура ва қурилиш институтида эса, катта майдонга абитуриентлар учун қулайлик яратиш мақсадида, стол-стуллар қўйилиб, чиройли жой ҳозирланган ва салқин ичимликлар савдоси йўлга қўйилган экан. Бу институтга абитуриентлар сони ниҳоятда кўп бўлиб, кўча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига тўлиб кетган эди. Абитуриентларга аудиторияларга кириш, микрофонда эълон қилинаётган ва соат миллари 7.00 дан ошган эди. У ерда ҳам Лотореяда иштирок этишни хохловчи, абитуриентлар танлаб олинди.
Феруза Зуфарова 19 ёшда Тошкент шаҳри: – Муҳандислик факультетига топширяпман. Шу соҳага қизиқаман.
Саидалиева Лобар 20 ёшда Тошкент шаҳри: – Муҳандислик коммуникациялари факультетига топширяпман. Қизиққаним туфайли, албатта.
Рўзметов Шохрух 19 ёшда Хоразм вилояти: – Архитектура ва Апот, яъни қишлоқ хўжалик лойиҳалари йўналиши факультетига топширяпман.
Қосимов Низомиддин 23 ёшда Тошкент шаҳри: – Инженер коммуникация ва муҳандислик факультетига топширяпман. Ўтган йили ҳам топширгандим, 6 балл етмаган эди. Бу йил яна ҳаракат қиляпман.
Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетида ҳам, абитуриентларни аудиторияларга киргазиш бошланган, соат миллари 8.00 дан ошаётган эди. У ердаги энг қизиқарли ва ачинарли бир ҳодиса, абитуриент қизлардан бири паспортини унутиб қолдирган бўлиб, ёнида дўстлари унга қандай ёрдам беришни билмай, бирор йўлини топишга уринаётган эдилар.
Йўлларда ҳар доимгидек машиналар тирбанд, имтиҳонга шошилаётган абитуриентлар туфайли, таксичиларнинг омади чопган....
Йилда бир марта бўладиган бу кун, барча абитуриентларга омад келтирсин! Яқин кунлар танлаган талабаларимиздан қай бири омадли эканлигини маълум қиламиз! Саида Ваҳобова | |
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 7256 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 41 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |