Бош сахифа » 2020 » Июль » 10 » Июль-2020 қахрамонлари
14:56
Июль-2020 қахрамонлари

3-июль, июль ойининг илк жумасида  "муборак кунга муборак ишлар ярашур" деб ФАХРЛИ ИНСОН фондининг навбатдаги қон топшириш ва моддий хайрия акциясини (карантин қоидаларига риоя қилган холда, шифокорлар назорати остида) ўтказдик.

 

Шу куннинг фахрли қахрамонлари билан таништирамиз:

 

 

Sayyod: -Шу кун ижодим ва хаётимдаги яна бир бахтли, мазмунли ва фахрли кун. “Фахрли инсон”  фонди акциясида лейкемия билан касалланганлар учун 8 йиллик акциянинг тарихида 9-чи маротаба қон топширишим. (Асли ушбу қон топшириш акциямиз юртимиз тарихида илк бора  айнан  #faxrliinson томонидан бошлаб берилди ва энг давомий хайрия лойихаси сифатида хозирга қадар ягона лойиха)
Хабарингиз бўлса, 2012йил 1-июнь Халқаро болалар кунида расман старт олинган ушбу акцияда биринчилардан бўлиб ўзим қон топширганман ва шу одат хар йили 1-июнь кунги лейкемия билан касалланган болалар учун ўтказиладиган катта байрам концерт дастуримизда қон топширардим. Рўза кунларига тўғри келганида хам  жамоамиз билан қон топшириб яна ташкилий ишларни хам ўтказгандик, бироқ икки холатда ,  1-июньда қон топшира олмай сал кейинроқ топширганим бу: ўткан йили рўзада фақат моддий акция сифатида ўтказиб, кейин 14-июнь Халқаро Донорлар кунида ва мана бу йил афсуски, пандемия сабаб 1-июнь байрам тадбиримиз бекор бўлиб, мана шу бугун топширишга муваффақ бўлдим. 
Ха, бахтлиман!  Яшаётганимдан,  борлигимдан мамнунлигим хам шунчаки ижод билан ва шунчаки чўнтак учун эмас балки мамлакатимизга, беморлар ва соғлиқни сақлаш сохасига хам хисса қўшиб келаётганимдан! 
Барчангизни чорлайман! 
@faxrliinson

 

 

 

 

Қон топиширган фахрли инсонларимиз:
1. Абдушамаев Сирожиддин  Сайидхон
2. Туракулова. Д
3. Аслонов. М
4. Абдуллаева. Н
5. Абдуллаев. Х
6. Абдуллаев. А
7. Алимов. Д
8. Холбоев. О
9. Караходжаева. Г
10. Муталов. А
11. Алимбабаева. Р
12. Курбанов. И
13. Камилов. С
14. Касимова. Н
15. Касимов. А
16. Туляев. А
17. Нурмухамедов. Д
18. Саатова. М

 

Хонимлар Юлдуздан ва  печние вафлилар Маликадан. 

 

Энг фаол доноримиз Абдушамаев Сирожиддин  Сайидхон

 

"Rocket" жамоаси

 

Туркиядан озибла қайтган ва акциямизнинг энг фаол , энг жонкуяр тарғиботчиси актёр Адиз Ражабов.

 

 

 

 

Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз хам бирровга кириб кетиб хизматда бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умимий йиғилган сумма:  10.25.000 сўм.

 

 

 Йиғилган пуллар ва топширилган қонлар хужжати мухтож беморларни қўлига шахсан топширилгани фотохисоботи хам эътиборингизга хавола

 

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Келаси жума куни видеохисобот хам тақдим этамиз.

 

Келаси акция тақдири хозирги карантин кучайиши сабаб номаълум.

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1246 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, faxrliinson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!