Асл хонанда реалити шоусига бошиданоқ жиддий ёндошиб, профессионаллар иштироки билан бойитиб келганимиз сир эмас.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: Гулсанам Мамазоитова ва САТО гурухи солисти Тоир Қўзиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дилором Омонуллаева ва хоказо.
Шартлар танлашда хам, доимо ўзбек миллий колоритга алохида урғу берилганди. Доира остидаги тароналардан тортиб, то Танбур остидаги қўшиқларгача.
Асосийси иштирокчилар фақат жонли куйлашга йўналтирилган.
Шундай бўлса-да, барибир шу бугунгача бўлган шартлар шунчаки "разминка" учун бўлди.
Ана энди росмана жадал ижодий шоу қайнаётган палла!
Сайтимизда шоуни бироз танаффуси санъат оламидаги кўпайиб кетган турли тадбирлардаги иштирокимиз билан боғлиқ эди. Шу хафтадан бошлаб энди узилиш йўқ.
Суратга олиш ишлари давоми хам белгиланди.
Кучли финалистларга кучли ижодий жараён бошланди!
Хозирча, шу хафта сизни кутаётган сонга анонс билан танишинг. Ундан иштирокчиларимиз Иброхим Тотлисосдан тортиб Алисиа Кейсгача ижодий жавобини бахолашингиз мумкин.
Албатта реалити шоудаги доимгидек бонус приколлардан Шахзодага хам жавобни кўрасиз))
VIDEO