Бош сахифа » 2015 » Декабрь » 2 » Иқлим саммитидаги муносабатлар иқлими)
04:10
Иқлим саммитидаги муносабатлар иқлими)

 

Тв каналларни кузатар эканман.... сиёсий лидерларни артистлардан ажратиб бўлмай қолаётганини сезмоқдаман.

29 ноябрьдан то 11 декабрьгача Францияда ўтаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро саммитдаги эхтирослардан асл мохият об-хаво иқлими четда қолиб ўзаро давлатлар муносабатлар об-хавосига ўзгариб кетди.

Путин Эрдоганга гапирган, Эрдоган Обама билан маслахатлашган кейин Путинга жавоб берган, Обама Путинга айтган...хуллас президентлар шоуси авжида...на бир салобат ва на бир жиддийлик. Сан мани оёғимми босдингми, мана санга! Вой сан маникини қаттиқроқ босдинку, мана, мана!

Вей, артистлардан бешбаттар манзара.... Худди икки рақобатдош хонандалар бир-бирини айблаш билан овора бўлган вазиятни эслатиб юбормоқда. Артистларданку фойда камроқ, улар ижодини унутиб бир-бирига лой чаплаганидан хечким зарар кўрмайди...аммо бундай вазиятдаги сиёсатни бу кўриниши  халқ ва халқлар учун хавфли эмасми?! Хазиллашиб бир-бирига нимадир деворса ёппасига халқ кўчага ёзувларни кўтариб чиқмоқда, отмоқда, ёқмоқда, бақирмоқда....ўлмоқда.... Қарабсанки тинчлик бузилган. 

Муносабатлар иқлимига халқларнинг тинчлиги ва керак бўлса умри боғлиқ!

Бу нарсалар эса худди йиғилишнинг асл мохияти бўлган иқлимдан четлашиб кетгандек.

 

...бир ёқда махсулотларни киритишга тақиқи, яна бошқасида шунча махсулотларни увол қилиб трактор тагига ташлаш.... ким зарар кўради? уволлик хукумрон даври... Сомалида эса болла оч!!! Ма санга, ма санга, нима қолар Хасанга?)

хуллас..иқлим...ўзгармайди. кап-катта эркакларнинг болалар боғчасидаги қум титиш ва ўйинчоқ талашишдек кўринишида эса оёқ тагида  чумолилар эмас одамлар янчилмоқда.  булар ортида эса иқлим фони ўз умрини муқобил тарзда яшаб ўтаверади. 

бироқ шу иқлимни хам ғазаби қайнаса борми. хечкимни кучи етмайди. тўфонлар...зилзилалар...сув тошқини, цунами...

Қулаётган самолётлар уларнинг идорасига қуламас, оддий халқ юрган ердаги қонлар уларни димоғига урилмасу, аммо зилзила баравар ва бирдек хамма жойни силкитади. Хаммага бирдек таъсири! Об-хаво хаммани бирдек "сийлай"ди. 

уни шоуси ёмон бўлади лекин) "любой"ини жиддий қилиб қўяди) 

 

 

ишқилиб юртимиз тинч бўлсин. дунё хотиржам бўлсин!

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 12521 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 18
1 musulmanka   (02-Дек-2015 07:11) [Материал]
Shularni korib tinchlik inson xayotida eng muhimi ekaniga qayta qayta ishonch xosil qilyabman. Spasibo za mirnoe nebo. Ming shukr

2 kozmunchoq7434   (02-Дек-2015 07:40) [Материал]
Tinchligimizga ko'z tegmasin!!!

3 Baxtiyor Sheraliyev   (02-Дек-2015 08:22) [Материал]
Haqiqatdan ham Rossiya bilan Turkiya hukumati orasidagi ixtilofdan rus va turk xalq aziyat chekadi endi. Rahbar degan sal bosiqroq, sovuqqon va ertasini o'ylab ish qilishi kerak edi. Putin sal diplomatik harakatlanganda Erdogan kechirim ham so'rar edi, tovon puli ham to'lar edi. Balki biz bilmagan boshqa narsalar ham bordir. Lekin yaxshi ish bo'lmadi. O'zi saksiyavozliklar shundog'am yetarli edi...

4 мухлиса   (02-Дек-2015 09:10) [Материал]
Мухожир халкка кийин болди айникса. Россияда ишлаётган туркларни ФМС олиб кетип юртига кайтарип юбормокдалар. Феврал ойигача мухлат берилган чикип кетишларига. Киришга 1-январдан визасиз киришга такик куйилди. Тинчлик болсин экан...

5 Munisa   (02-Дек-2015 09:25) [Материал]
sad

6 Ledi M@rg@n@   (02-Дек-2015 14:06) [Материал]
Sardor aka yozgan gaplarizzi uqib negadir rasa kuldim gappiyam olasde

7 doktor   (02-Дек-2015 15:53) [Материал]
To'g'ri gapni aytdiz sayyod.com.Tushunib bo'maydi ulaga. Ishqilib yurtimizga ko'z tegmasin.

8 Erkin   (02-Дек-2015 16:02) [Материал]
Тугри гапларни гапирибсиз

9 Sherzod   (02-Дек-2015 16:55) [Материал]
Ха, дунёни талашишяпди худди ўзлари ясагандай, Оллох ўзи сақласин.

10 Hafizahon   (02-Дек-2015 18:39) [Материал]
Yurtimiz tinch, Osmonimiz musaffo bulsin! Ollohim hammamizni uz panohida asrasin Amin! Dunyo Prezidentlariga Ollohim insof bersin Amin!

11 wurausmanova   (02-Дек-2015 19:57) [Материал]
Bizni yurtga Kuz tegmasin!

12 miSs Turçäñkä...   (02-Дек-2015 21:09) [Материал]
Iloyim O'zbekistonimizda har doim tincli bosn..baxtimizga Prezidentimiz so bo'sala bo'ldi...qogani yaxwi boladi

13 Prostaya_Slojnost   (03-Дек-2015 10:39) [Материал]
Миру Мир!

14 kinomarket95   (03-Дек-2015 11:45) [Материал]
Yaqin yarim yil ortga nazar solsek. ozbeklaraga yurish qiyin xato toshkenda xam royxatdan otish kerak....h.k gaplar edi . mana endi bizni yurtda tichlikni kimlar ushlab turganini barcha ozbeklar tan olmoqda. Raxbaryatimizga raxmad buning uchun . yurtbosshimiz va xalqimizga xam .. doimo tichlik bolsin...Yaxshi mavzu bolibdi sardor aka
brows

15 Aziz   (03-Дек-2015 12:36) [Материал]
Qornim och bulsada, davlatim tinch bulsin.
Katta rahmat, chin yurakdan ayaman - KATTA rahmat. Tinhlik sababchilarni OLLOHIM boshimizdan ayirmasin.

16 hasan   (04-Дек-2015 07:19) [Материал]
Dunyodagi 162 davlatdan atigi 38 tasida hech qande havf hatar yuq deb topilibdi hudoga shukur ushbu davlatlarni ichida bizni Uzbekiston ham bor

17 Умид акангиз   (04-Дек-2015 10:44) [Материал]
Сардор тилга олган сиёсий мунозараларнинг қайсидир жиҳатдан иқлим ўзгаришига ҳам таъсири борда. Дунё нотинч бўлса, ракеталар қанча кўп учирилса иқлим шунчалик ёмонлашиб бораверади. Бу бутун сайёрага таъсир қилади. Оддий мисол, айни баҳорда, дарахтлар қийғос гулга кирганда гуппиллатиб ёғиб қўйдику қор... Ҳозир Россия ва Туркия можароси шунчалик долзарбки, саммитнинг қайси мавзудалиги аҳамиятсиз. Муҳими, улар келишиб олишсин тинчгина. Иқлимнинг келажакдаги қисмати ушбу давлатлар муносабатига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу масала Сардор тасвирлаганидек масҳарабозликмас, жуда ҳам жиддий масала.

18 наргиз   (04-Дек-2015 11:53) [Материал]
ОЛЛОХИМ УЗБЕКИСТОНИМИЗНИ АСРАСИН ОМИН! БУТУН ДУНЕ ТИНЧ БУЛСИН ОМИН!САРДОР КОМИЛОВ ГАП ЙУК ЖУРНАЛИСТСИЗ ОЛЛОХ АСРАСИН ЕМОН КУЗЛАРДАН ОМИН !

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!