Бош сахифа » 2011 » Октябрь » 5 » Гурухлар жонли дуэли. ВИДЕО
06:01
Гурухлар жонли дуэли. ВИДЕО
Сардор Рахимхон бошчилигидаги гурухлараро ўтказилган жонли дуэль хақида фикрлар турфа. Албатта аксарияти ўша унинг рахбарлигидаги  Баён гурухини рекламаси деган хитоблар.

Вахоланки дуэль куни Сардор Рахимхон сабаби шунчаки жонли ижрога бўлган урғу дегандек бўлди.
Бу албатта хурматга сазовор нарса, негаки жонли куйлаш тушунчаси бугунги кунда шунчаки имитация деган фикрни олға суриб келмоқда.

Фақат нима учун намуна сифатида Рахимхонни ўзи "мастер класс" кўрсатиб куйламади деган савол очиқлигича қолди. Шу куни "Жонли куйлаш учун келишгаям "дух" бўлиш керак, мен бўлганимда хайиққан бўлардим" каби сўзлари айнан ўша жонли дуэль сахнасидан туриб айтилгани мантиққа зидроқ туюлди.

Бу шахсий ва очиқ фикрлар холос.

Бир тарафдан "Домлани айтганини қилу, қилганини қилма" деган ибора хам мавжудлигини инобатга олсак, балки хаммаси жойида!

Дуэльга келмаган гурухларга эса афсуслар. Кимдир ўзига эп кўрмагандир? Кимдир томоғига "автотюн" ўрната олмагандир, кимдир эса ўзига ишонганидан хам келмагандир.
Бу энди хар кимнинг ўзига боғлиқ нарсалар.

Бир тарафдан Рахимхон очиқ майдон ташкил қилди, жонли куйлашга тарғиботни амаллади, ташкиллаштирди!  Бу хурматга сазовор иш, тан олиш керак!
Ўзи куйламаганига яраша бошқаларга имконият бердику дерсиз, балки мана шунисиям хурматга сазовордир.

Видеони кузатиб туриб Малик деган аранжеровкачини сўзини Сардор Рахимхон бўлганини ижобий қабул қилдим.
Тағинам Сардор Рахимхонни шунча кутиб туриб кейин чиққанидаги бардошигаям беш кеттим. Менимча у йигит хато тарзида таклиф қилинганди, гап сўзлаш, ўзини тутиш манерасида хам эмас, гап унинг сўзларнинг мохиятида...Майкл Джексон билан таққослашдек фикрларгаку умуман жимман.

Куйлаш махоратига келсак эса...

Йўқ, келганлик, харакат қилганлик бу натижа эмас. Майли бошқалар шунисига хурмат қилаверсин, майли ўша духигаям. Лекин менинг шахсий фикрим бошқача! 

Менинг фикримча, инсон  фонограммага қараганда
жонли равишда аъло куйлай олганидагина томошабин олдига чиқишга хақли. Фонограммадаги айланаётган қўшиғинг у бўлсаю, куйлашинг бундай бўлса шартми бу уят? Фонограммадан фарқ хеч бўлмаса озгина бўлиши керакмасми?

Мен хамиша ХАРАКАТ ҚИЛДИМ, МЕХНАТ ҚИЛДИМ деган фикрларга қаршиман. Негаки салбий нарсалар учун хам харакат ва мехнат қилинади. Ё нотўғрими? Ўғирлик ёки тан жарохати етказишда харакат бўлмайдими? Гап натижаси қандай номланишида!
Жиноят ёки Рисолат!

Ўртоқлар бу санъатку! Худо кўрсатмасин Озарбайжон ёки Туркияга бориб халқ олдида шундай куйлаб кўришсин...тошбўрон қилишар. Чунки у халқ жонли куйлашдаги санъатни қадрлайдиган халқ. Бизлар улардан намуна эмас ТЕМАни оламиз. Вахоланки намуна олиш керак, тема ўғирлашмас.

Хуллас йигитлар (хаммаси эмасу, лекин биттаси хам эмас, гап эгасини топади) куйламанглар. Бошқа иш қилақолинглар, бу сизларники эмас. Бу оддий шармандалик!

Бир мавзуда ёзгандим ўсиб келаётган ёшларни синдириб қўймаслик хақида. Халққа черновой эмас тайёр махсулот кўрсатилиши керак, унгача бўлган чиранишларми, кучанишларми, бу хаммаси тайёрланиш, ўқиш хаммаси ДАРС деган девор ортида мавхум қолавериши керак.
Мактабда ўқиётган ўқувчи хар қанча хохламасин инженерликка ишга олиб кириб қўя олмайсиз!

 Тайёр бўлмаган махсулот таом эмас! Албатта уни ташлаб юбориш хам керакмас, лекин столга тортиб хам бўлмайди, уни пишириш керак! Пишмаса демак яроқсиз, ташлаб юборилади.
Пишадиган бўлса, тайёр бўлгач кейингина ясатиб одамларга сотиш мумкин!

Палов, палов деб алдаймизу аслида патнисда хом сабзиларни пиёзларга қориштириб халққа едирамиз...
Вахоланки хом сабзавотни оғилхонамизда маъраётган жониворлар ейиши керак, онгли мавжудот эмас!



Видеони кўчириб олмоқ 109мб


Ютубда томоша қилмоқ

Майтуб тасиксда томоша қилмоқ


Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 5620 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 14
1 nigish   (05-Окт-2011 06:48) [Материал]
xozir xamma joyda fonogramma kuylawvotti eplasa jonli etiwga kuzi etsagina awula etsin bumasa nima qiladi uzini reklama qilib awulachilani kupligidan yiqilsagam awulachiga yiqilamiza faqat xaqiqiy istedodla qosin saxnada qoganla uzidan bilib awula etme quysa yaxwi bulardi

2 muxlis   (05-Окт-2011 07:12) [Материал]
Sardor Rahmahon o'zi kuylamadimi haha haha lol lol facepalm shutup shutup crazy deal

3 Farzona   (05-Окт-2011 09:00) [Материал]
Ba'zilari jonlida vopshem etomasakan nima qiladi:D ashulani yig'latib faqat muzikani eshittim ovozi chiqmas ekan uncha biggrin biggrin

4 ledy   (05-Окт-2011 11:56) [Материал]
Мактаб фаоллар залида айтишга хам арзимайдиган гурухлар экан. Узбек гурухларининг 70 % кушик айтишни билмайди. Тугриси, арзимайдиган ва сарик чакалик киймати йук, беллашув. Тинчгина фоно.да айтиб юришаверсин, улар 20 йил репититсия килса хам айтолмаслиги куриниб турибди. Хозир хамма шоуга уч. Балки Рахимхон бундан бошка максад кузлагандир (албатта ижобий маънодаги), лекин ухшамай колибди. Кузи етган гурухларни чакириш керак эди. Тошкентда истеъдодлар йук экан, Рахимхон бошка нима хам кила оларди? Учириб ташламанг, укисин узлари.

5 Tamerlan   (05-Окт-2011 20:10) [Материал]
O'zbekistonda """" XIZMAT KO'RSATIB TASHLAGAN"""" XONANDAni o'zlariniyam biiiiiiir ehtilu ""JONLI"" ijrosini lol lol lol shutup shutup shutup

6 Dilrabo   (05-Окт-2011 21:15) [Материал]
Har kim öz iwini qilgani maqul.Ovoz Alloh ato qilgani un hammamizda bor.Sözlawni bilgan qöwiqchi b.di deganimas.O'zi wogird bb,ustozlikka da'vo qilganlarni tuwuniwga harakat qn.Lekin,"owxona"ning ham öz qonun-qoidalari bor.Yuragida dardi yöq inson kuylay olmaydi,bu hayot isbotlagan falsafa.Masalan,Yu.Usmonova va O.Nursaidova kuylawganda qanday ovoz chiqadiyu,sözlawgandachi?!Bu ikkala san'atkorni bejizga nomlarini keltirmadim.Bu ovozlar duetini taassavur qilib köring endi...Buyuklar yaxwi niyat va maqsadlarda ijodiy hamkorlikda birlawiwsa,natijasi qanday böliwiga söz ojiz bölsa kk.Mana sizga haqiqiy master klass!

7 LUTFULLO   (05-Окт-2011 23:52) [Материал]
Nu Yomonmas, Mayli, Qanchali O'xshagan, O'xshamagan Bo'sayam Nimanidir Ko'rsata Olishdi... Buni Barchasi Rivojlanishga Hizmat Qilsa Ne Ajab...
Omadligini Bersin...

8 сардор   (06-Окт-2011 00:20) [Материал]
Шохруххонам умуман жонли этомидику нимага энди шуни ёзмиди хар холда с.рахимхон ундан яхши этади

9 ledy   (06-Окт-2011 01:44) [Материал]
7 LUTFULLO : Сизга саволим, нимани курдингиз, куришга арзигулик?

12 LUTFULLO   (06-Окт-2011 20:47) [Материал]
Albatta Videoda Uncha Yaxshi Ovozla Eshtilmagan Bo'sayam, Jonli Kuylashga Harakat Qilishdi, Yurak Yutib Sahnaga Chiqishibdikuuu Jivoy Etgani !!! Ovoz Mahorati Hammagayam Berilmaganku, Bilim Orqaliyam Ma'lum Darajada Yutuqlaga Erishsa Bo'ladiku !!! Harakat Orqali, Intilish Orqali !!!

10 Toy   (06-Окт-2011 03:50) [Материал]
Hammasi emas debsiz manga qolsa BITTASIYAM AYTMASIN YOKI BOSHQA ISH QOLIDAN KELMASMIKIN AGAR KELMASA BU BOLALAR HECH NARSAGA YARAMAS EKAN

11 Movluda   (06-Окт-2011 18:18) [Материал]
"Баён"га ва "Маркага" гап йук койил болалар

13 Shahzod   (06-Окт-2011 22:19) [Материал]
YAHSHILAB TAYYORLANIB KEYIN CHIQISHSA YAHSHI BO'LARDI !!!

14 RAFA   (09-Окт-2011 21:16) [Материал]
2 muxlis !!!!! Shoxruxxon sizdan xam xizning urug' aymog'ingizdan ham yaxshi etadi !

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!