Жонли дуэль: Баён гурухи рекламаси учун эмас! Duel
Ёқдими?
Бошқаларга хам кўрсатинг:
Сардор Рахимхон бошчилигидаги "New star media" томонидан Ўзбек шоу-бизнесидаги гурухларга жонли равишда куйлаш бўйича дуэль эълон қилинди. Бугун соат 13.00 да Хамза метроси ёнидаги "Фонтан” ресторанига "Баён”, ”Уммон”, ”Марка”, ”Ато”, "Беном”, "Манго” ва
шу каби гурухлар ўз махоратларини жонли тарзда намоён қилишлари учун таклиф қилинган.
Бу борада турли фикрлар бўлиб, Рахимхон ўз гурухи йигитлари махоратига ишониб бошқа гурухлардан фойдаланган холда Баён гурухини обрусини оширмоқчи деганлар хам бўлди. Джуманджи лойихасида қатнашган (кеча эфирга узатилди) Беном гурухи жонли тарздаги қийин жанр бўлган Қурбон ўлам ва хаттоки операдан ария хам куйлаб берганини инобатга олсак тахминлар мутлақ тескари натижаларни хам бериши мумкин. Нейтрал бўламиз.
Мастер классни Сардор Рахимхонни ўзлари бошлаб берармикан деган савол қизиқтирмоқда)) 14-00. Воқеа жойида ишлаётган ходимларимиз Феруза ва Саидаларнинг хабарига кўра хозир соат 14-00да Сардор Рахимхон, иштирокчилардан Баён, Манго ва Ато гурухларигина йиғилишган. Дуэль халиям бошланмаган.
14-35. Марка гурухи ташриф буюрди.
14-54. Сардор Рахимхон гурухларга репетицияни бошлашни айтиб ким бошлашини сўради. Манго гурухи репетицияни бошлади, улар биринчи иштирокчи бўлиши мумкин.
15-00. Баён репетицияни бошлади. Дуэльни Ўзбегим Таронаси радиоси ва Ёшлар каналидаги Рўзғор мактаби бошловчиси Сабина олиб боради.
15-55 Дуэльни Уздиёр гурухи биринчи бўлиб бошлаб бермоқда
16-00 Иккинчи иштирокчи Манго куйламоқда
16-10 Уздиёр ва Манго гурухлари ижросига Гранд радиоси бош мухаррири Иброхим фикр билдирди.
16-13 Учинчи иштирокчи Ато гурухи куйламоқда. Иккинчи қўшиқни ярмигача куйлади иккинчи шериги асал ойида бўлгани сабабли унинг куплети куйланмади.
16-19Тўртинчи иштирокчи Серенада-ижод гурухи куйлашни бошлади.
16-30 Бешинчи иштирокчи Марка гурухи куйламоқда
16-37 Сабина Малик деган аранжеровкачини фикр билдириш учун таклиф қилди. Малик юқоридаги беш гурух хақида фикр билдириб Манго гурухига 6соат студияда бирга ишлагани лекин бу ерда жонли равишда улар қойилмақом ижро қилишгани у қойил қолгани, Уздиёрни биринчи маротаба эшитиши лекин ижоди яхши эканлиги, Марка гурухини мақтаб Дилшоддан бундай яхши ижрони кутмагани, Жавлонни Майкл Джексон ижодига ўхшаб кетаётганлигини айтди. Серенада-ижод гурухини овози зўр лекин бу ердаги аппаратура "туфта" деб Баён гурухини мақтади ва мана шу ердаги рақобатдошлардан ўтиб кетишларинг керак деди. Сардор Рахимхон сахнага чиқиб Маликни сўзни бўлди, Малик учун узр сўраб аппаратурага тил теккизмаслигини сўради. Аппаратга гап бўлиши мумкин эмас деб эътироз билдирди. Шунингдек бу тадбирни Баён гурухини реклама қилиб кўрсатиш учун эмас бошқа гурухларни хам қўллаб-қувватлаш ниятида амалга ошираётганини айтди. "Кела олмаган гурухларни очиқ ойдин ўзларини мағлубиятини тан олган деб хисоблайман Уммон бўладими, Беном бўладими, яна ким? Самраз, Анхор, хуллас мен уларни ёмон демоқчимасман, лекин ваъда берилганми келиш керак эди, мен хар доим эркак кишини лафзи учун хурмат қилганман."деди. Кейин олтинчи иштирокчи бўлган Баён гурухини таклиф этди.
bowqa guruhlar nega kelmabdi? Jonli kuylashdan qochishibdimi? Bahona ham tayyordur, iwlar bor edi, kasal edim va hokazo,.. Ishtirok etganlarga ijodlariga omad
marka guruhi eeeengggg zo'r bu gruppalani ichida!!! g'olib MARKA bo'ldimi? ummonni nega chaqiriwgan o'zi? bayon guruhi ham qatnawiwi wartmasidi)))))))))
Bilmadim nega Sardor Rahimxonni jonli etomidi dib öylavosla?! Jonli etganini öz közim bn körganman bir ne4a marta! Yana öylamela Sardor Rahimxonni muxlisasikan dib! Yöq! Un4ali yoqtirmiman! Lekin jonli etganini guvohi böganman! Yaqinda bir qarindowimni tug'ilgan kunidayam kördim fonogrammasiz etganini!!! Wogirdi Dilsöz ham jonli etdi! Lekin "Bayon"ni bilmadim jonli etolidimi yömi?! Xullas hammaga omad tiliman!
Benomdan buni kutmagandim. Guruhlarni kelish niyati yo'q ekan nega va'da beradi. Xop nima bo'lganini bilmaymiz oldindan xulosa chiqarmay... Ma'lumot uchun rahmat
Guruxlaga gap yo', faqat mani shu Sardor Raximhon boshchiligida bo'ganiga yomon ensam qotvottide, ovozzi "o" harfiyam yo'qku Sardor Raximhonda! umrimda jonli ijro etganini ko'rmaganman. Ummon kelmasligi anig'idi, buni bilardimam! Ummonni gapirmasayam bo'ladi ovozi haqida, Konsertida ko'rganmiza qanaqa jonli ijro etganini, "fonogramma"da etvursa bo'ganakan.
Sayyod.com maqsadi adolat tomon borish. lekin bo'tta qani adolat? Sardor Raximhon boshchiligida " Jonli ijro " dueli mishde O'zini ovozi bo'mi turib tag'in duel o'tqazarmish
Yo Ummon nme kemabdi... Ahir ular g'irt uyushgan jinoyatchilar to'dasiga o'xshab hech qayerdan qolishmabdiyu..Zohiddi yo'taganiyam ashula bob ketvotgan zamonku hozi
UMMON guruhiga umuman til tekkizilmasin!!! Ummon haqida kim yomon gapirgan bölsa ösha odamga tegishli u san`atkor böladimi yo boshqasi. Hamma öziga javob bersin!!!!