Сўнгги
бўлаётган воқеаларни четдан кузатиш менга қизиқроқ кечди. Ким нима деяпти ва
кимни муносабати қандай кечмоқда. Аввалгидек кўп тадбирларда соғлиғим билан муаммолар туфайли қатнаша олмадим .
Бошқа
тарафдан эса ачинмаганим, хаётимдаги
янги поғона: медиа марказимиз ишга
тушгани фикру хаёлимни банд қилмоқда. Озод
ижодкор бўлганим сабабли, журналистикада эришган ўзим учун плюслар етарлидек,
ва босиб ўтилган, хамда қилинган ишларни
яна қайта қилавериш иштиёқи сусайган. Ижодда хадеб бир нарсани қайтаравериш,
ғалабагача бўлган жараёнга қизиқ , ғалаба бўлса шартми қайтаравериш? Керак
бўлса, дипломли журналистлар эришмаган ғалабаларим етарли, шукр! Энг олийси, албатта халқ тан олгани, билгани, хурмати ва ардоқлаши! Шунинг учунам бу
фаолиятни тўла тўхтатмадим. Лекин ўсиш
керак, ривожланиш.
Менга энди
ижоднинг бошқа забт этилмаган кенгликлари қизиқроқ ва ўзига тортмоқда.
Атрофда
мишмиш гуллаган паллада, одамлар негадир
ўша ижтимоий тармоқларда "Сен журналистмассан” деб , шунчаки озод ижодкор бўлган менга тинчлик бермайдиган дипломли
журналистлардан талаб қила олишмайдию, бирон долзарб мавзу бўлса, фақат менга
мурожаат қилишади. Ўзлари хам билишади ўша дипломли журналистларнинг асл "фаолияти"ни, шунинг учунам улардан талаб қилишмас... Хобби сифатида бўлса хам шу сохада кўп нарсага эришдим, ачинмайман. Фақат баъзиларнинг
мурожаатидаги талаб оханги ёқмайди. Ха, мақтагандинг, энди нега бундай
ёзмаяпсан?
Нега
биров фикрини ўзимдан ёритишим керак? Мани шахсий фикримчи?
Бошида
хам, нега уни мақтайсан, ахир у бундай, шундай - дея миш-мишларга қарам бўлиб,
у мишмишларни менга суқишга харакат қилишарди. Хозир хам шу.
Негалигини
кейин билдим: Чунки одамларга хақиқат
эмас, шов-шув керак экан. Шоу керак, адолат эмас!
Тўрт
телеканал эфирдан ўчгач, сайтимда бу хақида билганимни ёздим. Йўқ, одамларга
камлик қилди, унинг ортидаги мишмишлар қизиқроқ. Нима қиламан аниқланмаган
халқдаги мишмишни ёзиб? У мени хақиқатим ва билганим ёки фикрим эмаску! Ё ман
фондфорум матбуот маркази директориманми? Мен хам ўша тадбирларда эл қатори,
таклиф қилинган юзлаб дипломли журналистлар қатори қатнашаман. Дипломи мажбуриятини сездирганлар нега жим?
Аниқласин, ёзсин ўшалар! Бу уларга сохаси тақозо этган мажбуриятку!
Ларахон
аввалига нафақат Ўзбекистон, балки бошқа давлатлардаги концертларини томоқ
қулоқ касаллигини сабаб қилиб бекор
қилгани негадир хаммани ёдидан чиқиб, ундан кейин атрофда еттита одам оқни қора деб турганига, ха қора экан дегани
аввало уни ўзини ахмоқлиги. Келса,
давлатимизга депутат қилиб олармидик уни?
Ишинг сани шу даражада ушлаб турган мухлисларингни кўнглини кўтариш
холос. Ишингни қилсангчи, қум борми
сиёсатга аралашиб? Мухлисни миллати бўлмайди, сани одам деб, йўғэ, хонанда деб
таклиф қилишдими, келиб хизматингни қил, сахнада дохла, гулларингни ол ва жўна.
Авлиёмидинг, бир артистсанде, сандан
аълолариям бор, улар ўлиб кетганларида
хам дунё тўртбурчак бўлиб қолмади, яшаяпмиз, яшаймиз хам. Иқтидорлари миллионта,
севаман деб ариллаганинг олдида , бизнинг бозорлардаги "отаси ўлмаган ким бор”ни
куйлаганни қанчасини овози минг чандон
аълороғи ва мухаббатга саждамас, оқибат хақида куйлагани кўп.
Лара
ўзини фикри йўқ ва қўрқоқ эканлигини исботлади холос.
Халқдаги
мишмишларга қулоқ солсангчи ...ооо... детектив!
Шоу
керак, хақиқат эмас халққа...
Халқни
хозирги хақиқатичи? Твга термулиб зерикаётгани хақиқат эмасми?
Ватанпарварлик
сусайган, ўзбеклар ўзини беклигимас, ўзини ейишлигини ривожлантиряпти деган
фикрни яқиндагина билдиргандим..мана исботи.
Халққа
кўринмаганида бир гап эди, халқ ичида, уни маънавиятидан, то санъатигача кўтараётганида эса пулларини
санади, энди эса агар бошига мусибат тушган бўлса хам, хайбаракалла- қани
ўзбеклар гапирларинг кенг оламга шуни!!!
Ўзи бизга
нима керак? Ўзбекни ўсишими ё емирилиши? Яхшилаб негизи билан ўйлаб жавоб
берайлик, Гулнорани ўзини ёмон кўрсанг, бу сани шахсий муносабатинг ва фойдаси йўқ хасадингдир, лекин сан учун, санлар, келажак учун қилинаётган ишлар тўхтаса яхшими?
Бу мақола
Гулнорани химоясига эмас, ўзбеклигимизга ачиниш!!! Очиқ гап! Атрофни қаранг!
Ватанпарварлик
аввало Республика учун мухим ва керакли нарсаларни нафақат ривожлантириш, балки
у нарсаларни ХИМОЯЛАШ ХАМДИР!
Духинг
қани? Мард эдингку, нега ёзмайсан деганларни ўзи тан оладиган нарсага келганида,
лабини тишлайдию, яна мани гапиради.
Ўшаларни , қани Гулнорани олдига турғазиб қўйчи, бир нигохидан иштонини хўллаб
қўяди, яна интернетда бирбалоқўзи номлари билан кариллашни билади. Санлар мардлик ва дух
хақида гапирасанларми а? Аввал исм фамилиянг билан кўрина олишга дух ва мардлик
ўзингда кашф қила олсангчи, галварс
десанг.
Сенлар ва
сен кабилар миллатни ичидан емирувчиларсанлар! Причем тут Гулнора, агар
гап-сўзлардек уни айби бўлса , керак
бўлса аввало Худони олдида жавобини ўзи
беради, сенлар ёки мен эмаску. Лекин мен ва сенинг миллатингга қилаётганини
хисоблай оласанми? Тан ололмаётган хисоблармикан?
Қайси
давлатни шох қизи миллати учун шу қадар
катта ишларни қилди? Ўзини бўлмаса хам БИЗ УЧУН керак бўлган нарсаларни
химоялаш учун хам жим ўтирсак бўлмасмикан, бутун дунёга ўзингникини
ер қилиб шармсор бўлгандан кўра.
Уят ўзбек! Ўзингникини ер қилиб кулганинг бир уят
бўлса, минглаб одамларга нон берувчи
ишларни тўхтаганини устидан кулишинг бир уят!!!
Четдагиларга
эса жуда қўл келяпти, чунки энг яхши стратегик қурол бу давлатни ўзини ичидан
емириш. Ғанимлар шод, ўзбеклар эса олқишламоқда.
Кимга
қарсак чаляпсан? Нимани олқишлаяпмиз? Ўзимизни устимиздан куляпмизку. Четдаги ўзбеклардан АЙРИМЛАРИчи? Бир тарафдан
тўғри, юрт қадрини билмаган, миллат қадрини истармиди?
Бугун "Буюк Гэтсби” фильмини кўрдим... Майли
бошқалардан кечроқдир, лекин томоша қилаётиб аввалига зерикдим. Нимасини шуни
йилнинг энг яхши фильмлар қаторига киритишди дедиму...Тугагач эса сўнгги
воқеаларни мохиятини сездим....
Шунча
одамларга кўнгилочар кечалар қилган фильм қахрамони тухмат ортидан ўлиб кетдию,
уни сўнгги манзилга кузатишга ўша мингтадан биттаси хам келмади!
Уни
ўлимига сабабчилар эса пуллари ортига яширинган холда, яна бошқа шахарга кўчиб
ўтишди холос. Уларга фарқи йўқ қаерда , қайси
шахарда яшаш, асосийси ўзидан қочишга уриниш.
Изохга
хожат йўқ!
|