16 апрель 2011 йил, яъни бир йил аввал Гранд радиоси, ўз фанклуби қўллаб-қувватлаши ва ташкиллаштириши орқали "Сумалак-шоу" ўтказганди. Биз хам сайтимиз жамоаси мехмонда бўлганимиз ёдингизда бўлса керак. МАНБА
Мана орадан бир йил ўтиб, 21 апрель куни, аввалгидек, радио ходимлари эмас, ўша фанклубдан "Шаббода" никли Севара исмли қиз (ИМПРО-ТК лойихамизнинг Зиёда билан сонида "Содда бўлмаган қиз" ролини ижро этган) бизни Гранд радиоси фанклуби ўтказаётган сумалакка таклиф қилишди. Биз бу пайт, аввал хабар берганимиздек, Каниза билан "Шантаж" лойихасини янги сони устида ишлаётган эдик ва таклиф этилган жойдан қолмаслик тартибимизга амал қилган холда, хонанда Илхом Мий Арма, унинг продюсери Бахром, Каниза, унинг продюсери Мурод Мадрахимов, ва камина билан ташриф буюрдик.
Фанклуб айтишига қараганда, радио рахбарияти бу сафар Гранд радиоси номидан расмий ўтказишга рухсат бермаган экан. Қизиқ..ташкилий ишлар ва...хуллас хамма ва хоказолар ўтган йили адашмасам, шу фанклуб шарофати билан амалга оширилганди. Рахбарият хам мехмон бўлганди...МАНБА
Шунга қарамай, бу йил хам фанклуб йигит ва қизлари кўтаринки кайфиятда, рақсга тушиб сумалакни файз билан ўтказаётганини гувохи бўлдик.
Грандсиз хам Грандчиликни садоқат билан, шу радио фанклуби номи остида сумалак ўтказган ёшларни хамжихатлиги хурматга сазовор бўлса керак. Фанклуб ва хонадон эгалари мехмондўстлигига ташаккур изхор этиб уларни тарк этдик.
25ibrohim va zuhra ahmedovlar(12-Май-2012 02:24)
[Материал]
grand supper
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.