Гильдия интернет промосига нуқта қўймоқда! Yangiliklar
Гильдия интернет промосига нуқта қўймоқда!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
1. Нималар бўлмоқда ўзи?

Муаллифлик хуқуқини химоя қиладиган Гильдия ташкилоти, улар билан шартнома тузган хар бир артистни видеоларини ютуб каналларидан  ўчириш устида иш олиб бормоқда. Сабаб  Ютуб порталида Гильдиянинг расмий канали очилган бўлиб, шартномага асосан фақат уларнинг каналида намойиш қилинади.

Гильдиянинг каналида "монетизация" очилган, яъни клипларни ютубдаги "айлангани"га улар билан шартнома тузган хонандаларга пул беришларини ваъда қилишмоқда!

Сайтимизнинг брендинг канали билан боғлиқ муаммо хам айнан мана шу масалалар юзасидан бўлиб, муаллифлик арзи  натижасида асосида Ютуб портали каналларимизни ўчириб ташлаганди.

Бугунги кундаги сайтимиз мавқеи ва оммабоплигини инобатга олган холда,  Гильдия сайтимизга бўлган барча арзларни Ютуб порталидан қайтариб олди ва каналларимиз қайта тикланган холда қайтарилди. 

Лекин!

Бугунги кунгача сайтимизда премьера қилинган клипларнинг баъзилари каналларимиздан ўчириб ташладим. Улар Гильдия билан шартномаси бор хонандаларнинг клиплари.
(Тарона рекордс лойихалари бундан мустасно, улар муқобил равишда ўз хуқуқларини химоя қилишадиган компания) 

Хуллас, Гильдия билан шартномага асосан бу борада Гильдия расман ва қонуний равишда хақ!

2. "Лекин"им!

"не верю"  ва "сомневаюсь". 

Сабаби, интернет оламида шунча пайтдан бери фаолият юритсам, бу нарсалар хали бизда ривожланмаганидан бохабарман.  Агар Гильдия ўйлаган тарзда ютубдан пул топилиши мумкин бўлганида, ишонаверинг,  мен хозир "Багамские острова"дан шахсий интернет тарелкам орқали сиз билан сухбатлашаётган бўлардим.))

Европа ва Ақш шоу-бизнес бозорини бизда кўтариш учун, шоу-бизнесимиз хам, унга бўлган талаб хам ва энг асосийси интернетг хамда ундаги олди-сотдига бўлган талаб хам (!) ўша даражада бўлиши керак!

Бизда биронта клипни миллионта "просмотр" бўлишига фақатгина Феруза Жуманиёзовани "Ялла хабиби"сидек бутун дунёга тарқаладиган хитидек қўшиқ бўлиши керак.  Ёки бўлмасам, интернет орқали товар сотиб олишга талаб бўлиш керак.
Чунки ютубда айланаётган клипдан эмас, унга ютуб (гугл) бириктирадиган рекламани кимдир босиб кирганидагина ўша клипга  чақа (цент) ажратилиши мумкин!

Сайтимга бириктирилган Ютуб каналимиз Ўзбекистонда ягона брендинг ва 12 миллион просмотрга эга канал бўлганига, Гильдия бизни миллионер кўриб юборди шекил)) Эх, қани энди хамма нарса пул билан ўлчанса?

Менинг ютубдаги каналларимда  "монетизация" йўқлигини эса билишармикан?)) Бунинг учун фирма орқали валюта хисоб рақами очиш ва унга қачонлардир қанчадир цент (чойчақа) адашиб тушиб қолсагина, униям  фақат чек холатида Америкадан келгунча, ва уни давлат курсида қайсидир банкдан олгунча, ёки Россия ва Ақшда карточка очиш...хуллас "Войдод мани мозгийим, подавитесь своими центами!!!"-деворас.
Шунақанги югур-югури ва машмашаси ва айниқса қоғозбозлик асабуззарлиги кўпки...бенихоя бир йилда 10-20 доллор олишимга шу арзирмикан деб юбордим.

Гильдия учун бу расмиятчилик енгилроқ кечади, сабаби, юридик ташкилот ва уларнинг хисоб рақамларидан то расмий хужжатларигача хаммаси бор. Ишчи гурух  хам катта.  Яна кимсан....  

Хуллас, кўрамиз ва кузатамиз. Шунчаки,  улар бу тажрибани кўриб, билиб, тушуниб етгунча , Гильдия билан шартнома тузган кўпчилик хонандаларга қийинчилик туғдиради. Чунки,  уларнинг каналидан кўра,  бошқа сайтлар орқали премьера қилиниб, промога қўйилган клиплардан самараси кучлироқ ва рекламадан катта ТОЛК бўлади.

Гильдияни ютубдаги каналини ким билади? Ким киради?

Шунинг учун хам,  сайтимиздан ўчирилган клиплардан норози бирқанча санъаткорлар,  бир неч кундирки Гильдияга арз билан боришмоқда.  Тилхатлар хам ёзишди сайтимизда чиқишини сўраб .

Аввалига Гильдия рахбарияти билан ўзаро келишувда, хонандаларни тилхати етарли деган ечимга келгандик, эндиликда эса ўша клипдаги қўшиқни мусиқаси муаллифидан, бастакор, шоир ва клип режиссеригача тилхат керак бўларкан))
Гильдияга хонандалар арз қилиб боришмайди деб ўйлашган шекил)) Энди эса янада мураккаблаштиришди.

Тавба, хонандаларни сайтимдаги премьералари ўзи ойида бир мартта бўладими йўқми, и то манга эмас УЛАРГА керакку! 
Бўлмаса ТВМда клип айланганига ТВМ Гильдияга пул тўлайдими ё ТВМда чиқиш учун хонандаларми?!-деган зиддиятли савол туғилади. 
Хонандани промосига пулни ўша промо канали пул тўлайдиган бўлса мазза-ю)) Унда мен  хам хонанда бўлардим, зўрку . Рекламанг учун сенга пул тўланиши,  бу хеч қайси бизнес қоидасига тўғри келмайдиган холат-ку!

Холпошша опа, юринг сизни хонимлариззи сайтимда хар куни реклом қилиб бераман илтимоооос,  кейин сизга бу учун пул хам тўлайман))) пфффф...

Хозирги холатда, хонандаларнинг норозилиги аниқ ва кутилган холат эди. Эртага кейин клипда иштирок этган хар бир актерлардан хам тилхат талаб қилгунингизгача, ёки хонандалар шартномани бекор қилишгунча бораверишади энди Гильдияга.))

Сабабини мана шу 2чи бандни бошидан ўқиб тушуниб оласиз. Интернет бизда ривожЛАНАЁТГАН давр, ундаги клипларга пул тушиш учун, унга бириктирилган рекламага талаб бўлиши керак, интернетдан олди-сотди ишлари ривожланган бўлиши керак.

Хозир хамма кўчага чиқиб Корзинка маркетига боради ва шуни ўзи етарли. Интернетдан сизлар ўйлаганчалик олди-сотди йўлга қўйилмаган.
Асли хаммаси шунга тақалади. ХЕЧ ҚАЙСИ ЮТУБ ЁКИ БОШҚА ПОРТАЛДА ШУНЧАКИ КЛИПНИ КЎРГАНИГА ПУЛ БЕРМАЙДИ, ундаги рекламани босиб кирганига, ўша рекламани нархига қараб пулни ярмини (!) ўзига,  ярмини сизга ажратади.


3. Нима қилиш керак?

Ана энди ечим!

Мабодо сизни Гильдия билан шартномангиз бўлиб, клипларингизни нафақат мани сайтимда балки, бошқа сайтларда хам промо қилиш истагингиз бўлса, биринчи бўлиб ўша клипни Гильдияга олиб бориб, унга манба талаб қилинг!

Ўша манбани олиб, истаган сайтингизга берасиз холос!

Хаммаси ўша тарзда, премьера қилинаверади, фақатгина Гильдияни каналида бўлиб, мани ёки ўша бошқа сайтда қилинган премьерадан улар берган манба орқали намойиш қилинаверилади.

Хаммаси оддий ва керак бўлса сайт ходимларига ортиқча ишдан енгиллик. Интернет траффикингиз ва у клипни рендерига вақтингиз ёнингизга қолади.

Фақат илтимос хурматли хонандалар, агар Гильдия билан шартномангиз бўлса, нафақат клипга  манбани ўз вақтида талаб қилишни балки, керак бўлса,  пул тушумларингизни текшириб, уларни назорат қиладиган хисоботини хам талаб қилишингизни тавсия қиламан. 

Зеро кейин турли келишмовчиликлар юзага келмаслигини олдини оласиз.

Мабодо Гильдия билан шартномангиз бўлмаса ва клипингизни мани ёки бошқа сайтларда премьера қилмоқчи бўлсангиз, бееееееееееееемалол! Хеч қандай бошқа таъқиқлар йўқ.

Фақатгина ё "соққаси"ни келишасиз ва ёки бизнинг холатда бадиий кенгашимиздан ўтса бўлгани.


Нафақат қонун, тартиб ва қоида билан, балки, ақл ва фаросат билан хам хамнафас бўлишни тилаб

Sayyod


Қўшимча: Mytube.uz бундан мустасно! Бу порталнинг Гильдия билан шартномаси мавжуд!
31-Май-2013 02:47
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 ledy   (31-Май-2013 02:54)
Бир томондан яхши булибди.

2 asr 89   (31-Май-2013 03:04)
ajoyib

3 87-91   (31-Май-2013 03:05)
Gildiya deganiz uzoqni ko'zlagan ham bo'lishi mumkin, o'zimizda hozir internet juda qimmat uchun ko'pchilik ko'rolmaydi kliplarni, internet marketing ham unchalik yo'lga qo'yilmagan. Lekin keyinchalik internet judayam arzonlashib ketishi mumkin, ya'ni hammasi asta sekinlik bilan bo'lsa ham kirib keladi o'zimizga ham. Gildiya esa faxlanib yuradi u payt since 2013 deb, birinchi boshladimi martabasi ham bo'ladi

4 Bek8111   (31-Май-2013 03:06)
Да! Жуда кизик бу Гильдия хакида эшитмаган эканман! Интернетдаги онлайн олди сотди бизда Гильдия уйлаган даражада ривожланмаганку! Оддийгина мисол. Битта веб моней кошелокка пул тушириш учун эххе ..... ! Вилоятларда умуман иложиси йук. 3 та вилоятда булган булсам, веб моней тушунчаси нималигини билишмайдиганлар купчиликни  ташкил киларкан! Тугри хаммаси аста секин булиши мумкин, лекин хали бунга анча вакт керак булса керак! Гильдия уйлаган даражадаги интернет онлайн олди сотди ишлари бизда йулга куйилгунча камида 3-4 йил бор булса керак! Яна хам билмадим техника ривожланиши ракета тезлигида кетмокда хозир! (Шахсий фикрим)

5 UnbrookeN   (31-Май-2013 03:11)
nima o'zi u GALDIYA ????? man UMUMAN PUL TO'LAP CLIP KO'RMIMAAAAAN UZB QO'SHIQCHILARINI KINO CLIPLARINI ARANG CHIDAP TISHIMIZZMI TISHIMIZGA QO'YIB KO'RGANIMIZGA ULA BIZGA PUL TO'LASHI KERE !!!!   FOYDASI YOOOOOOO wacko %)

6 wolf8887   (31-Май-2013 03:14)
Yaxwi iw bömapti lekn

7 Amaki   (31-Май-2013 03:26)
Ex Gildiyaaaaaa, davring keldiya!????
Maqsad nima? Shuncha gap, diydiyo o'rniga qisqagina lo'nda qilib yozib qo'ymismi.
Maqsad yutubdan pul ishlashmi? Endi kliplani inetda ko'rganimizga pul to'laymizmi? Ko'rishga arziydigani bormi o'zi? Kerak bo'lsa ana bozorda 2ming so'mga har oy 200ta yangi klip sotiladi!
Birov o'sha yangi klipni mytubgami yutubgami boshqasigami joylavorolmidimi? Hammasini o'chirib chiqurishadimi bit, sirka tergandek.
Joylashadiyam o'sha Gildiyasiz, poisk qilinadi topib keragi ko'rviruladiyam.
Detskiy sad o'yinimi bu?.............
Ishilani eplab qiselachi avval .

8 Azizochka   (31-Май-2013 03:47)
qoyil!!!!! victory thumb Саййод рулит!!!! так держать!

9 zarinka   (31-Май-2013 05:30)
Iwqilib har kuni bir balolani uylab topiwvotdide odamlani qladgan iwi yumi nima balo?

10 bek88   (31-Май-2013 07:07)
Yaxshi bo'libdida.

11 Faxriddin   (31-Май-2013 07:35)
Bir yilda o'zbek kliplaridan 10 tasiniyam qiziqib ko'rmasam kere...
Sabr bilan ko'rganimizga bizaga pul to'lasin ula...

12 i m   (31-Май-2013 08:06)
endi wu internetiyam tinch qoyiwmiydi  fool

13 SheJoooT   (31-Май-2013 08:54)
Bunda faqat Shou Biznesdagilarga minus, Sayyod aytganidek sayt adminlariga faaaaaaaaaaaaarqi yo'q!!!!

14 SheJoooT   (31-Май-2013 08:56)
Agar Gildiyani Youtube dagi kanaliga joylansa va u yerdan manba olib kelinib boshqa saytga quying desa hech qachon qo'ymaydi soqqasini bermasa albatta, sababi boshqa sayt adminlari klipni ichiga o'z saytini nomini yozib so'ng saytiga joylaydi va shu tariqa klipni reklama qiladi ham o'z saytiga foydalanuvchi yegadi. Shu sababli Manba olib kelib berish unchalik ish bermaydi.

15 Mirzoxid   (31-Май-2013 11:48)
Войй буууу бу ишларини У`збекистонда килиши учунтомошабинлани шахсий хисобрак,ами бу'лишкере шекили. К,айси одам пул ту'лаб ку'раркин бу белат олиб кинога тушишдай гапку манимча шундахам кинога тушган афзалрок, ундан ку'ра хаёсиз сайтлани ёк,атиш билан шуг'уллангани яхширог'иди

16 tixtt   (31-Май-2013 12:30)
Эххе - Гильдия хам "Gangam style"дан нимамиз кам дейишган эканде  )))
"Музыкальный ролик Gangnam Style корейского рэпера, выступающего под псевдонимом Psy, заработал $8 млн прибыли за счет показов видео в сети YouTube. Эти данные огласил директор по развитию бизнеса Google Никеш Аора в ходе пресс-конференции, посвященной доходам компании за последний квартал 2012 года"

Sayyod айтгандек, бу учун факат купгина "просмотр" хал килмайди. пул рекламалар учун туланади. Бизнинг клипларни курадиган аудиторияси учун, "рекламодатель" йугу - каттан энди пул келади ))  

Гильдия интернетдан пул ишлаймиз дейишдан олдин. Уз сайтини "приличный" холатга келтирса булардими )

17 Aasiya   (31-Май-2013 16:27)
Bitta bechara kambag'al odam hovlisida Hudoga duo qivotganakan: "Ey Hudo, yiyishga hichnarsam yo', bir kosagina mastava bergin!!!"  
Srazu eshigi taqillab qopti. Ochsa qo'shnini bolasi, "Amaki, mastavezdan yarim kosasini berarkansiz, uydigila so'rashdi" dipti. 

Chungan chundi....hali topilmagan, topilishi dargumon bo'gan pulgayam endi ega chiqishsin. Nafs o'lsin-de =D

18 profi7717   (01-Июн-2013 01:52)
Ozi shunaqa kanal ochish keregidi oldinro uzb degi xamma.chiqeturgan.kliplardi 1ta kanalda chiqarasa shunda biror natijaga erishsa boladi masalan 1ta yangi qoshiq chiqsa youtube ga 5-6ta bidyolari chiqib ketadi shulardi prasmotirlari 2-3 kopro bosa 20-30ming dan korilgam boladi agar 1ta dona klip chiqsa youtube ga shunda millontadan oshirsa boladi 5-6ta chiqargandan kora milliondan otgandan keyin butun dunyo koradi sekin asta dunyo tanidi oshqa qoshiqchini

19 profi7717   (01-Июн-2013 01:53)
Bu.kanal birinchi novbata uzb uchunmas uni tashqarisda obrosi ortadi chunki kopchili uzbeklar youtube chet eldan kiradi

20 profi7717   (01-Июн-2013 01:58)
Boshida odam kam boladi agar qiziqish ortasa ozlari.shartnoma taklif.qiladi faqat bunichin sabr qilib ishlash kere

21 shoxrux   (02-Июн-2013 01:52)
odamlagayam hayronsan 10 ta qolini og'ziga tiqadya. Hama yoqga burnini tiqib korvoti wula.

22 ZORRO   (02-Июн-2013 19:59)
JAAAAAA UZUNAKAN KERELI JOYINI UQIDIMU HAYRATDA QOLDIM TORISI NME KEREGI BOR BIZ MASALAN LICHNIY QARSHIMIZ KERE BOSA 100 % OVOZ BERAMIZ TORIMI BOLLA BIZAGA BU GILDIYA DEGAN NARSANI KEREGI YOOOOOOOOOOOOOOQ angry  shu qoludi e`ndi

23 Azimchik   (02-Июн-2013 22:38)
хахахахах)) бу бн пул ишлашни иложи булсайди (Сардор акани узиям шу ишши клардилар) барибир фойдаси йок)))

24 Fariz   (03-Июн-2013 22:52)
Энди билмаган одам гапирмасин эканда, узимиз хам (пират булиб) пул ишлаб юрганмиз, уша сиз айтаётган (чака берадиган ютубдан)... Тугри Гилдия ёпиб ташлади каналимни... манга хам ёкмади, лекин яна уша гап: "Гильдия билан шартномага асосан бу борада Гильдия расман ва қонуний равишда хақ!"
Канча топишга келсак, ойига 1000 $ (ха минг, юз эмас) хам топганман, яна ютуб тула карокчи (пират) эди уша пайтда, айтмокчи булганим  агар Гилдия ростан хамма карокчиларни учирса, "просмотр" миллионга етмаса хам ойига минглаб доллар топиши аник, уша пул кимгадир эмас, хеч булмаса хонандани чунтагига хам 3-4 сум тушса ростан ЗУР, энди бечора хонанда клипни реклама килиш учун олмаса керак, шу альбомим сотилсин деб оладида клипни. Сардор ака Озодлик радиосига айтгандек, "Манга пул керак эмас, ман журналистман" дейдиганлар жуда камда!!!
Ундан кейин хар канака эмас, олий сифатли видео куйса булди ишкилиб... чул.нет, чучка.сом, эшак.уз, бакирма.нет деган ёзувлар булмаса булди.

25 RUSTAM YULDUZ USMONOVA SUPER FANAT   (04-Июн-2013 20:50)
САЙЁД АКА ЭНДИ КЛИП КУРИШ ХАМ ДАБДАЛА ЭКАНДА! ТРАФИК КЕТИБ ТЕМ БОЛЕЕ КЛИПЛАР TAS IX ЗОНАСИДА ЭМАС. КУПЧИЛИК SAYYOD.COM ДАН ОДАТЛАНГАН ЭДИ САРА КЛИПЛАРНИ КУРИШНИ. МАНА ЭНДИ ТОЧНО ДАБДАЛА!!!

26 Ryal   (09-Июн-2013 13:18)
Sardor

youtube qoyilasigan filmlaru va video la halarga youtube ularga bolgan kirish soniga qarab pul tolashi rost but bot gap

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 47
Мехмонлар: 47
Рўйхатдагилардан: 0