Жуда яқин кунлар эътиборингизга бир журналист ва у фаолият
юритаётган газета сирлари билан очиқчасига фактлар билан бўлишамиз.
-Хонанда
тарафидан менсилмаган журналистнинг алами нималарда ифода топди?
-Ярим
кечаси нима бахона билан уйдан чиққан аёлнинг қандай сирлари очилди? Аслида
ким билан келганди? Ва нима учун уни эри хайдаб юборди?
-Асли
вилоят мухбири сифатида штатга олиб, Тошкентда вилоят рўйхати билан яшаётган фуқароларни
беркитаётган бу газетанинг ноқонуний харакатлари!
-Газетанинг
янги қонуни: Сизни материалларингизни берухсат чоп этишади, албатта тагида
муаллифни келтиришади лекин сизга пули керак бўлса бориб шартнома тузинг акс холда
муаллиф келтирилгани хисоб. Қонунийми? Хуқуқ тартибот органлари нима дейди?
Бошқа газеталар хам четда қолмайди, хусусан:
-Бир
газетада лойиха муаллифи палончи дея келтирилган лойиха судда албатта муаллиф
деб топилади. Чунки газетадаги бу чоп
этилиб муаллиф дея эътироф қилиниб бўлинган. Лекин лойихани номини ўзгартирса у
қонунийми? Судга топширилаётган бу иш нима билан якунланади?
-Энг
ёлғончи газетанинг янги эндиги ғирромликлари нималардан ниборат бўлмоқда? Суратлар
ва янгиликлар муаллифи киму тагида
кимнинг фамилиялари кетмоқда? Халқ фикри нима бўларкин? Омма бу газетани қандай қабул қилади?
-Муаллиф
келтирмаган қўшимчалар аслида қаердан пайдо бўлмоқда? Нима учун қўшимча
муаллифлари ёзилмаган? Интервью бермаган хонандаларнинг интервьюларини кимлар ёзади?
-Жахонгир Позилжонов бир вақтлар берган ва кейин тан олмаган интервьюси бўйича янги холатлар яъни журналист атайин ёлланган деган холат аён бўлгани сабабли бу холат хам энди судда кўрилади. Суд жараёнида айнан ким алдагани аниқ бўлади ва албатта чоралар кўрилади.
Яқин кунлар барчаси қонуний ва расмий натижалар билан тақдим
қилинади. Профессионал адвокатлар ишга тушмоқда.
Билгандек хар битта газетани менга ё лойихамга тегишли сонларини йиғиб борганман. Фактлар бисёр!
РАСМИЙ КУРАШ БОШЛАНДИ!
Журналистика оламидаги хаққоний инқилоб даври!
Бу оламни хам аллақачон тозалаш керак эди аслида! Биз бошқа чидаб тура олмадик! Майли жанжалкаш сифатида ном орттирайлик, лекин кимдир буларга чек қўйиш учун бош кўтариши керак эди!
Нима бўлса бўлсин, сайтни тақдирини хам керак бўлса ўртага қўяман, ёпиладими, қоқиладими, ўчиб кетадими барибир. Жа бўлмаса ўша одноклассникдаям статусимга янгилик ёзиб турсам хам ўқишади. Жа бўлмаса ўша текин народ сайтларидаям сайёд деб очсам одамлар яна топиб олаверади. Лекин энди жанг бўлади. Расмий ва қонуний! Ғирромларни судга берар эканман уларнинг жанги хам ғирром бўлишини билган холда сайт хақида гапирдим. Э жа бўлмаса шу ўзи чарчаб кетган шоубизниям тарк этаман лекин, катта салют бумбадабахи билан албатта. Хаммасини ошкор қиламан, хаммасига қонуний чора кўрилмагунча охиригача бораман! Асосийси халқ мен билан!
ЕТАР ХАЛҚНИ АЛДАШ! ЕТАР ЧЎНТАК УЧУН ҒИРРОМЛИКЛАР! ЕТАР ГАЗЕТА ОРҚАЛИК ҚИЛИНАЁТГАН НОҚОНУНИЙ ХАРАКАТЛАР!
|