13:18 Фохиша хамкорлик ёки сахна артисти! | |
"Сахна артисти" Лекин, артист тушунчаси тўй хизматлари билан эмас, кўпроқ сахна билан боғлиқ бўлишни истаган санъаткорлар хам кам эмас. Халқона фикр; "Сени шу халқ тўйи боқади" деса, ғарбона фикрлайдиган ва (балки) ички диди кучли, хамда оиласи тўйма-тўй юришга йўл қўймайдиган санъаткорлар; "Артист сахнадан пул топиши керак, тўйга берилиб отарчи бўлиши керак эмас" деган фикрни олға суришади. Қайсидир тарафлама иккинчи тараф хақ, зеро тўй хизматларига берилиб, росмана отарчи бўлиб, санъат ва ижоддан чекланган, ёки "оёқ рақси" хамда айнан тўйлари кўпайиши учун, плагиат рақсбоп қўшиқларга ўзини ураётган кўп санаъткорларнинг сахна маданияти (ва умуман маданият), муаллифлик ижодидан чекинишининг хам омилларидан бири айнан шудир? Хозирги тўйларда хонандалар "Хуснинг гули то бўлди жахон" ёки ўзининг шахсий муаллифлик ижодидан кўра, "Гангнам стайл"дан то "Мам мам ма, мам мам Мария ма"лашига хам шу сабабдир? Ўзини ижодини кўрсатишга имкони йўқ бўлиб қоляпти шўрлик хонандаларни. Санъаткорга бўлган хурмат сақланиши учун хам етарли барьер мухим. Бугунги даврда эса, рости санъат оламининг хурматини бир тўйда кузатингчи. Сизга салом тугул "майлими?" демасдан, шартта келиб, қўлингизни ушлаб, шақиллатиб расмга тушаверишади. Керак бўлса эт-бетингиздан ушлаб хам олишади. Эътироз билдириб кўринг-чи? Камида "Ў манга қара артистсанде, пулини тўлаб қўйганман!"идан бўлади. "Ойнадан ўпкалама!" Албатта артистларга бундай муомалани яна бошқа сабаблари хам бор, у хам бўлса, ўз-ўзини емириш устида қилинаётган санъаткорларнинг, ўзини тарбия ва шахсий хаётларини кенг оммага телефонларда премьера қилаётгани. Гап ким тарафдан ва нима мақсадда эканлигида хам эмас, гап ўша санъаткорнинг аслида ички бузуқлик даражасида. Қилғилиқни қилган киму, тарқатганига ёпишишади. Шоубизнес борки чек қўйиб бўлмайди, гап одамни ўзида, ўша тарқалган сурат сохибларини ўзида. Ўзинг тоза бўлсанг, ифлос сурат ЯРАЛМАЙДИЯМ тарқалмайдиям. Агар сан тоза бўлсанг, ВИДЕОГА ХАМ тушмайсан у тарқалмайдиям. Бу хар бир шахсни бузуқлик даражасига қаратилган муаммо, шоубизнес ва тарқатаётганларга эмас! Халқда қандай идеология кечади бу тарзда? Натижада кўчада кўрса, фалончи ака эмас, ўўўв палончи деб қўли билан кўрсатиб, ортингиздан гапиради. Бора-бора қўл оёққа алишмаслигига эса кафолат йўқ. Бир тиррақи ортидан эса бошқа хаққоний маданиятли вакиллар хам гапга қолиб кетяпти. Ўзига тоза санъат ахлининг қанчаси ўшалар касрига бигиз қўллар нишонида... "Фохиша хамкорлик" Санъаткорга хурматсизлик сабабини бузуқлик рекламаси омилини хозир чуқур мухокама қилмаймиз, зеро мавзуимиз бошқа, яъни иккинчи омили хақида: тўй хизматисиз сахнадан пул топса бўладими? Бўлади, қароқчиликка чек қўйиш керак холос. Мана шунда эса, муаммонинг энг кулгулик тарафи намоёнланади: Гильдия бу борада, тан олиб айтганда, росмана сайъи харакатлари ўз натижасини бермоқдаю...лекин, бунга аксарият хонандаларнинг "фохиша хамкорлик" позицияси хаммасини бузмоқда. Гильдиядан пул талаб қиладиганлар бор, лекин ўша қарочқичларга ўз қўллари билан дискни олиб бориб бериши майли, яна камига пул бериб тарқатишига нима дейсиз? Бундай артистлар кам эмас, қароқчига бериладиган нархиям 50 доллор эканлигини шоу-бизнесда хамма билади! Мани сайтимга хам премьерага қўшиқ бераётганида (хаммаси хам эмасу, лекин максимал даражадаги аксарияти) "Ока қачон чиқади? Шунга қараб "пиратлага" тарқатаманде!"ни беришади. Улар орасида супер мега машхурлари хам бор! Бу энг ачинарли холат. Калла жойдами? десанг. Барибир тарқайдику, нимага ўз қўлинг билан бориб беришинг керак? Яна пул бериб а? Муаммони хал қилишда, халиги рус эртаги бору, бир аравани оққуш тепага тортади, қисқичбақа сувга тортади ва хоказо... арава эса жойидан қилт этмайди. На хамжихатлик бор ва на ўзини нима истаётганини билишмайди. Хамжихатлик? Биронта тадбирга тўртта юлдузни таклиф қилишга чўчийдиган бўлиб қолди ташкилотчилар. Шу тўрттасидан иктаси аниқ бир-бири билан гаплашмайди. Бирини бир вақтга ва бошқа жойга ўтқазиш керак бўлса, бошқасини бошқа вақт ва бошқа жойга ўтказиш керак. Ўзи сахнани хокимияммассану нимани талашасан?-десанг. Сахна талашиб, "На санга ва на манга, қолди сахна ***га!" шиори остида қолганларни билмаймизми? Ўзаро хамжихатлигинг йўқ экан, унда ё қароқчи дискчилар билан хамкорлик қил ва ёки Гильдия билан. Сани ижод махсулотинг агар зўр бўлса, керак бўлса эфирдан ёзиб олиб бўлса хам тарқатишади, НОЛЬ бўлсанг мингта дискка кирит, шартта шу клип ё қўшиқ келганида "перемотка" босилаверади. Нима натижа кутяпсан пул бериб рекламангда? Хозиргача бир қароқчи дискларни олингчи, ичида камида 1-2та бўлса хам ТВМдан ёзилган клип ва ёки шу сайтлардан кўчирилганлари бўлади. Аниқ бор шундайлари! Сабаби, кераги тарқалаверади, керакмасига пул тўлама! Барибир тақдири "Иследующий!" (ПЕРЕМОТКА) Зўр деб билсанг, (ростан зўр бўлсаде) кутсанг, ўзи тарқалади, полюбому тарқалади. Ижод қилиб, унга пул кетказиб, яна уни пул бериб, тв ва радиоларда айлантирганинг майли, лекин, қароқчиларгаям пул бериб тарқатиш...Галллллимий ахмоқлик! Санъат оламини халқда бой деб билишади...тўғри бойдир...лекин афсуски маънавий ва ақл тарафлама эмас. Чўнтаги тўлгани билан, калласи тўлмаса бефойда экан. Бошқа ёзомиман, асабларим дош бермийди бору... у меня аллергия на тупизм, причем тяжолая форма | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 28901 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 38 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |