Машхур ва таниқлиларимизни ўзига хос фишка ёки нуқсонлари мавжуд. Албатта ижодий тарафлама!
Фақат нуқсон ёки фишка эмас, ўзига хос ёдда қоларли тарафларини ёзиб, у қайси машхур ва таниқли инсон эканлигини изохларда аниқлаймиз))
1. Борган сари бу қизни қўшиқлари бошида ё ўртасида мошинани "завад" қилган овоз чиқаришни бошлаган. Ғмммм деган)). (ишқилиб "буксовать" охангига ўтмасинда)
2. Ўзи эркак, лекин юзи Земфирага ўхшаб кетади.
3. Бу йигит сахнани хар бир бурчагини "обход" қилмагунча "успокоится" қилмиди. Ўзи умуман "успокоится" қилиши қийину, ха майли)))
4. Бу инсон эса ижодида "С" харфини ёмон кўради. Шунинг учун мени ва сайтимниям))
5. Бу инсон эса мусиқада ўзини хечам "контролировать" қила олмайди, шу бир бориб-келишни қиладикиииии, "Чорсу-Чилонзор йўллари аро бўйним сенга тасаддуқ"))) Майли ижодий "холодец"лик ўринлию, фақат баъзи тадбирларда, баъзи инсонларни олдида ўзини ёши ва хурматига хос бўлмаган тарзда тутиши жуда бачкана.
6. Кейинги қизни оловлари ичига сиғмайди. (Оловларими ё.....) Ток ургандек талвасага тушиб шу бир гижбадабангни кўрсатадики, умуман такт дегани: "майлими манам мусиқада бор эдим" деганча хайратда четда қолиб кетади. Пластика умуман ноль, лекин истерик жилпанглаш бўйича ундан ўтадигани йўқ.
7. Бу инсонни овозидан "Кўчада учратсам, менга бир нигох ташласа рангим мени тарк этиб, тиззаларим ер искар" холатига тушсангиз, клип ва сахнада унинг тиззалари шақиллайди. Фақат тиззалари хам эмас, елкалари, халиги...ммм камар тақадиган жой борку, киндик атрофи...нима дейиларди? Бедроми? Ўшалариям..яна...хуллас. Лекин овозига гап йўқ))
8. Бу қиз овозини сал баландлашишни бошласа карнай-сурнайникига ўхшаб кетади))) Шунинг учун хам асосан урғуни хис билан куйлашга беради.
9. Бу қиз эса куйлаяптими ё ўзи билан ўзи сухбат қуряптими ажратиш жуда мушкул. Монологлар ўқиб, фонига мусиқа қўйиб чиқара қолса бўлмасмикан?
10. Шу йигитлар йиғлагани йиғлаган. Аза конкурсида "Уммон"ниям йўлда қолдиришга жиддий бел боғлашган.
11. Шу қиз неччи йилдан бери шоу-бизнесда, нималар қилмади, лекин бари бефойда. Биронта таронаси хит бўлмади. Ундан кўра опачасининг омади юришган, уям бўлса "ижара"чилик фаолиятидан.
12. Деярли хамма қўшиқларида Х-харфини қўшиб куйлайди. Фарқи йўқ, шунчаки бўғинни туширишгаям шу харфни қўллайди. Ишқилиб биронта қўшиғида айвон сўзи учраб қолмасину, ундан аввал Х-ни қўллаб юбормасин)))
13. Бу йигитга шифокорлар "сокин таронани куйлаш мумкин эмас" деган ташхис қўйишгандек. Ё қулоғи оғирроқ ё янги "дашту яйловлар учун" йўналишини очмоқчи)))
14. Бу қизни сўнгги бир машхур клипдаги ролидан лабларини кўриб... Инсонни тана нуқсонини гапириб бўлмайди, лекин шу даражага ўзи билиб олиб келганчи? Лабми бу ё...пластик жаррох адашиб бошқа нарсани тикиб қўйганмикан эй?
15. Бу йигитга кимдир адашиб бўлсаям этиб юбориш керак, бакимбардни обташен илтимооос деб. Кейин сочниям ўз холига қўйиш керакмикан?)) Кўчага чиқишдан аввал етмиш икта ишчи хаскаш билан тортиб тараб қўйгандек кўринади ўзиям. Лекин буниям овози зўр.
16. Бу қиз бурни билан қўшиқ куйлайдигандек.
17. Лаб бўлмаса, оғизни катта очиш шартмас))))))
18. Минғирлаб куйлайди. минг-минг, буям ўша даврлар йиғлоқи Ромэоси. Хозир ижоди деярли йўқ. Қайси шевада куйлашини хануз тушуна олмайман.. дедимни "тэтим" дейдимией...))
Хўш рўйхатдагиларни танидингизми? Тахминларингизни қолдиринг. Рўйхатдан ташқари яна қандайдир номзодларни билсангиз ёзиб қолдирарсиз.
|