05:40 Фирибгар ва сохта продюсердан огох бўлинг! | |
Шерали Жўраевнинг Тошкент ва Америкадаги концерти хақида бир гап болаладию...бирдан жим бўлди. Унинг сабаблари хақида эса, куни кеча сайтимизга мурожаат қилган "TRI NET CORPORATION L.P." компаниясининг менеджери Авакянц Карина сўзлари ва бизга тақдим этган ажрим нусхасидан барчаси ойдинлашди. Авакянц Карина Шахназаровна: -Америкалик танишимнинг тавсияси билан, Америкада Шерали Жўраевнинг концертини ўтказиш таклифини амалга оширмоқчи эдик. Феруза Муродова продюсер сифатида бу ишлар билан шуғуллана бошлади, ва аввал Тошкентда ўтказишни режалаштирилди. Турли бахоналар билан, умумий 50.050 доллaрни ўзлаштирган сохта продюсер ваъдасини бажармади. Бу орада Шерали Жўраевни хам яхшигина суммага чув тушурганидан хабар топдим. Жиноят иши очилгач, турли бахоналар қилган Феруза Муродовадан далиллар талаб қилинганида, фақатгина АҚШ элчихонасига тақдим этилган 1300 доллaр атрофидаги чекни кўрсатди холос. Қизиғи, у хам бўлса ўзи ва эрининг номига. Менинг пулларимга Америкага эри билан кетмоқчи бўлганми тушунмадим? Самарқандлик бўлган бу фирибгар аёл муқаддам шундай жинояти учун такроран жазога тортилиши экан (қуйида ажримда кўрсатилган). Аёллар учун амнистия хақидаги фармон билан бу сафар хам сувдан қуруқ чиқди. Вахоланки муқаддам судланган бўлса хам фармон қўлланилибди...билмасам. Лекин етказилган зарарчи? Асли Москвалик бўлиб, Тошкентга келиб туришим ва санъат оламидан бехабар бўлганим сабабли, у хақида санъат оламидан суриштирсам фақатгина "мошенница" деган гапни эшитдим.... Уни оммавий ахборот воситаларида мақтаб қўллаб қувватлайдиган, унинг ниқоби сифатида хамтовоғи бўлган бир...ха майли, бу хақида балки кейин айтишга мажбур бўларман, химоялашга ботинса албатта... Хали мақолангиз чиқса, ундаги қонунан ажримга хам қарамай, Ферузани химоялаб ёзиб, ўзини билдиради. Пулларимни қайтаришни иложиси бўлмагани ўзини номида хеч вақоси хам йўқ, яшаб турган уйи хам эрининг номида, унга уйланишдан аввал олган ва у адашмасам иккинчи хотини экан. Турмуш тарзини кўрсангиз...ха майли хаммани шароити ўзиниики, лекин шунча пулни нима қилди? Шунақанги рольга кирадики, яна асосан шаллақилик билан, қўрққан олдин мушт кўтарар-қилиб ишини бажаришга уринаркан, балки шунинг учун кўпчилик у билан муроса қилишни истамайди. Хозирда "Ўзбекнаво", Маданият вазирлиги, ва қатор оммавий ахборот воситаларига мазкур ажрим нусхаси ва аризам билан мурожаат қилиб, ёш санъаткорлар алданиб қолмаслиги учун, бу аёл хақида маълумот беришларини сўрамоқчиман. Менга маълум бўлган хабарларга кўра айнан Америка билан боғлиқ концертлар юзасидан хозирда ёш хонандаларни йўлдан уряпти. Мазкур холат юзасидан санъат олами ва юқорида тилга олинган муттасадди идоралар вакилларидан суриштирганимизда хам шу жабрланувчи Авакянц кўрсатмаларига яқин фикрлар билдиришди. Шоҳ Жаҳон Жўраев:- Феруза Муродова отамни хам етарли миқдорда пулга туширгани рост. Лекин отам у билан тенглашишни истамай воз кечворган. Терговлар билан боғлиқ можаролар керак эмас. Мазкур мақола юзасидан сайтга анонс қўйиб, хали унинг номи хам келтирилмай, шунчаки "Шерали Жўраев концерти билан боғлиқ фирибгарлик қилган аёл" деганимизни ўзидаёқ, бизга ўша юқорида у хақида аён бўлган сценарийга хос равишда Феруза Муродова дағ-даға билан қўнғироқ қилиб, "СНБга устиларингдан ёзяпман" дея айюханнос солибди. Кошки уни ўзини тутиши хақида етарли маълумот тугул, мазкур холат юзасидан хужжатий далилларимиз йўқ бўлса. Қуйида келтирилган амнистия хақидаги ажримда, изохга хожат йўқ бўлган фактлар келтирилган. Эслатиб ўтамиз, мазкур ажрим қонуний кучга кирган ва амнистия фармони қўлланилгани билан, судланган, лекин, жазодан озод этилган хисобланади. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9834 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 2 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |