Фильмга эътироз! "Лекарь: Ученик Авиценны" Baxs| Tanqid | Janjal
Фильмга эътироз!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

2013 йилда чиққан мазкур фильмни хозиргина кўриб асабларим дош бермади.

Фильм тушунчасини яхшигина биламану, аммо, аввало тарихий воқеаларни ўзгартириш, ўзига ва ёки ўз давлатига мослаб, мутлақ ўзгартиришга фикримча хеч кимни хаққи йўқ!

Иккинчидан эса, шундай бадиийлаштирилган тарздаги кўринишда тақдим этмоқчи бўлган тақдирда, тарихий воқеаларга асосланмаган тарзда бошқача воқеа сифатида, шунчаки шу номлардан фойдаланилган деган огохлантирув ёзуви фильм бошиданоқ шарт деб хисоблайман.

Нима учун бу фильмдан кейин шарқ тарихшунослари эътироз билан бонг уришмади?! Ахир кимсан Абу Али Ибн Синони, биркам шогирдига ўзи шогирд бўлиб қолгандек ва инсон танасидаги аъзоларни унинг айтганларидан билгандейин қилиб қўйишганку.

 

Фильмда яна қатор жудаям катта хатоликлар келтирилган:

 

-Асосийси, шу нима учун Ибн Сино билан боғлиқ тарихий воқеа мутлақо ўзларига, хорижга мослаб, ўзларини улуғлатиб кўрсатишган?

-Оллохдан ўзгасини тан олмаган имом, Оллох йўлида  хаттоки шохга тобе бўлмай, қарши чиқармишу, аммо бошқа одамни  оёғига бош уриб, сажда қилармиш(фильм сўнггида Салжуқийлар шохига)... Қанаққилиб?!

-Вабога қарши кураш сахналарида хам Ибн Сино билан унинг Лондонлик шогирди  ўрнилари алиштирилган.

-Шохни операция қилишда Ибн Сино ўз шогирдига ёрдамчи бўлишику умуман ақлга сиғмайди...

-Одам танасини ёриш Ислом динида мумкин эмас тушунчасига қатъий риоя қилган (аслида тарихда ўзгачаю) Ибн Сино, захар ичиб ўзини ўлдиришдан тоймасмиш. Қанақасига?! Ибн Сино  аслида касалликдан вафот этганку!

 

 

Аксарият одамлар фильмдан тарихни ўрганиши (билиши) сир эмас. Хамма хам тарихдан аъло ўқимаган, кимлардир умуман ўқимагандир, аммо фильмларни аксарият одамлар кўради. Фильм хам ўзига хос хужжат сифатида даврлар оша тарихий фильм сифатида қўлдан қўлга етиб бораверади.

Хориж киноматографияси аслида сифатли ва аъло фильмни эмас,  мана шундай  ялтир-юлтур эффектларни ичида  яширин тарғибот сиёсатини олға сураётгандек...

Келажак учун асл тарихни ўзгартириб, ўзини улуғловчи ва йўқ бўлган воқеаларни ўзига ёздириб тақдим қилиш , айниқса ўз тарихи кўпик устига қурилган давлатларга керак бўлса ажабмас.

Нечтасини ўз тарихи йўқ? Нечтаси сохта обру, ўйинлар устига қурмоқда ўша бойлигинию, ўзида йўқ тарихни?

 

Фильмми у , китобми,  қўшиқ, опера ва театрми фарқи йўқ, хаммаси асл тарихий воқеаларга асосан тузилиши шарт! Фантастик фильм бўлган тақдирда хам, тарихий воқеаларни ўз фантазияси (хохиши, сиёсати) орқали ўзгартиришга хаққи йўқ!

 

04-Май-2014 21:23
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Misie (Janob) Zorro Nuriddin   (04-Май-2014 22:02)
Фильм хакида мана бундай деб ёзишибди:
 
Англия, XI век. Мать десятилетнего Роба Коула умирает в страшных мучениях: никто не знает ни природы её болезни, ни лекарства против неё. Маленький Роб, потрясенный до глубины души, во что бы то ни стало стремится разгадать эту тайну.

Ему суждено пройти долгий путь, от Англии до Персии, его учителями становятся сначала обыкновенный шарлатан Барбер, а потом — великий лекарь Авиценна. Мудрый учитель видит в Робе необыкновенный талант к медицине, но советует ему не спешить делать вещи, которые не соответствуют веку. Но Роб ни перед чем не останавливается в своем желании научиться спасать людей от смерти, и над его собственной жизнью нависает угроза, ведь он дважды пошел против предрассудков: использовал для научных исследований тело человека и полюбил женщину, отданную в жены другому. Год выпуска: 2013
Страна: Германия
Жанр: Драма, Приключения

Режиссеры: Филипп Штёльцль
Сценаристы: Ян Бергер, Ноа Гордон
Продюсеры: Вульф Бауэр, Нико Хофманн, Ахмед Абуноум
В ролях: Бен Кингсли, Майкл Джибсон, Оливье Мартинес, Стеллан Скарсгард, Элиас ЭмБарек, Том Пэйн, Эмма Ригби, Стэнли Таунсенд, Майкл Маркус Морган, Адам Томас Райт

2 ledy   (04-Май-2014 22:03)
Барибир бизникилар бунака фильм ишлашолмайди. Бир ишониб магнит булиб курадиган канча Голливуд фильмларида вокеа бошкача тарзда курсатилади.
Ответ: нега олишолмас экан? Что за пессимизм? Киноиндустриямиз энди ривожланаётган бўлса,  Голливуд хам бирданинга бундай фильмларни ола бошламаганку!
Сифатли зўр бўлсину аммо бировни тарихини ерга ураверса майлими?
Қойил фикрингизга, и это пишет узбечка да? позорище нам самим!

3 Graf_de_San_Meran   (04-Май-2014 23:11)
tariximiz zur, biz eng kuchli tarixga egamiz degan shiorchilar nimaga endi jim utirishibdi. kinolar olinyotganda rejisor fantaziyasi qushiladi buni bilamiz lekin ja bunchali masdeeee!!! e usha fantazer rejisorgayam. aslida bu kino saviyatsizlikdan darak beradi bu gap kino yaratgan fantazerlarga atalgan. usha uchenik shundee zurakan ne unda dunyo Avitsennani biladiyu geniy shogirddan xabarimiz yuq!!!

4 критик   (05-Май-2014 00:03)
иштони ё одам иштони йиртикни устидан кулганга ухшайди бу макола , бизи киноиндустриями 24 йилмас собик ссср даврида иш бошлаган агар билсез , шунча йилдан бери факат севги мухаббат хакида кинолар мавзулари бир хил факат актерлар хар хил , голливудмас болливудга караб кетяпти бизи киночилар, рахмат дейиш керек уша авиценани олган одамга , хатолари булсаям биззи олим аждодимизни дунёга курсатти , бизи киночиларни киносини кушни козогистонгаям чикмайди, болливудчилар
Ответ: Сизга эса иштон тушингизга хам кирмагани аниқ! Гап тарихий маълумотни бузулганида,  киноиндустрия хақида эмас! Таққослашга ўрин йўқ бў мақолада.
Хатолари бўлса хам дунёга кўрсатди? Хатолари эмас, шу бизни буюк инсонимизни ЎЗЛАРИГА ТОБЕ тарзда кўрсатишди, бу дегани ерга уриш, тарихимизни поймол қилиш дегани, сиз шу қадар ахмоқмисизки бу нарсаларни тушунмай валдирайсиз?!

Иштонмушде, сизга иштон берса каллангизга кияркансизде бунақа тушунчангиз билан

5 Alex.uz   (05-Май-2014 00:37)
XA NEGA BZANI TARIX4ILA JIIM, ASLIDAYAM M BUNAQA BOMAGAN  
IBN SINO NI WOGRDI OTB KETGANMIW BUNAQAMAS KINODA VOWWE BOWQACHA 
MEJDU PRO4IM BZADAN KETB QOGAN IBN SINONI KITOPLARI YEVROPAGA WUNI XISOBGA ULA SAL OLDNROQGA RIVOJLANDI, OGRLAB KETWGA XAMMASNI, BZANIKILAGA FARQI, REJISORGA ETIROZ BILDIRSA BOLADIKU,     (PO4TASNI TOPSAN UNI TO4NA YOZAMAN TAKLIF VA ETIROZLANI WAXSAN uzb NOMIDAN)

6 zero   (05-Май-2014 01:18)
sayyoddi bir xil fikrlariga wuwilmasamam,bu fikriga quwiliwga majburman.Chunki tugri tanqid urinli etirozlar.Respect!!!!
.

7 Inkognito   (05-Май-2014 02:03)
Ibn Sino hazilakam odam bòmaganu. Eshitishimcha baribir bir odamdan tirikligida roziligini olib òlgach jasadini yirib kòrgan va huddi òzim tasavvur qilganimday ekan degan ekan.

8 Nilufar   (05-Май-2014 04:04)
Хориж киноматографияси аслида сифатли ва аъло фильмни эмас,  мана шундай  ялтир-юлтур эффектларни ичида  яширин тарғибот сиёсатини олға сураётгандек.....

  AQL EGALARI UCHUN BU ANIQ KÓRINIB TURGAN NARSAKU,..."The arrivals"

9 S.Majidova   (05-Май-2014 04:57)
men ham filmni körgandim,Ibn Sino roli bor ekan deb rosa qiziqqandim ,juda sifatli qilib ishlashganu ,lekin saviyasi past.Xuddi Sardor aka aytganidek ,g'arb kishilarining tasavvurida qanaqa bölsha öshanaqa ishlangan ,bizda esa Ibn Sino va Ibn Sino yashagan davr haqida tasavvur umuman boshqacha ,shuning uchun ham filmni körib hafsalam pir böldi

10 сайёра   (05-Май-2014 05:36)
бу тугри кайси давлат кино олса тарихий вокелар хакида албатта у уз тарафини кукларга кутариб оларкан. мухташам юз йил сериалига роса кизикиб курдим хатто туркияга бориб зиёрат килдим китобини топиб укидим китобда умуман бошкача.филмда султон сулаймон кайсидир бир шохга эсимда йук куйлек жунатади шуни кий сенга ярашади деб аслида тарихда нооборот булганакан бунака мисоллардан куп келтириш мумкин табиб филмиям бундан мустасно эмас

11 jons   (05-Май-2014 09:19)
bu filim, rialnie istoriya emas, menga yoqmadi bu filim xaqiqatdan olinmagan filim yolgondan olingan filim, -2 filimga

12 Anvae   (05-Май-2014 09:47)
EYY OKA BUNAQA MAQOLA CHIQARIP SAYTDILA BILAN BAXSLAWGANDAN KORA OWA KINOINDUSTRIYAMIZDILAGA ETIN AMIR TEMUR BERUNIY IBN SINO  ULUGBEK XAQIDA KINOLA OLIP VELIKOLEPNIY VEKDAKA MAWXUR QILIP ISBOTLAWSIN OWA OGAN KINOLIGISI BILAN DUNYOGA MANA BUNAQA BOGAN ASLIDA DIYWSIN OWA TEPADA URIWGAN ODAMLARIZZI FIKRIGA QOWILAMAN SAVIYASI PAST KINOLA QACHON TOXTIDI
Ответ: Уша киноиндустриядагилар хам мана шу сайтни кузатиб укиб боришади. Хар бир киши уз миллатини камситмасдан уни озгина булса хам кутариб фахрлагани яхши эмасми? Хар бир одамга ха сен хеч ким булмайсан, сендан нима чикарди дейверсангиз у тобора боткокка ботиб бораверади. Во молодец, буларкану. Яхши, харакат бор, факат сал мана бу жойини мана бундай килса максадга мувофик буларди деб сал рагбатлантириш, рухлантириш булса, танкидни хам уз урнида тугри танкид килсагина усиш ва ривожланиш булади. 

Изохлар модератори Bek8111.

22 ledy   (07-Май-2014 01:10)
Бекзод ака, миллатни ким камситди?

13 Anvae   (05-Май-2014 14:06)
Mayli wu fikrlani oqib xulosa chiqariwsa bu xalqqi saytizzi yutugi. Glavniysi qorqmaslik kerak ertaga pulini oqlarmikin dimasdan ozbekkino milliy agentligi taminlasa kere wunaqa mavzuda kino qililu disa xichkim yoq dimasa kere. Aksincha turizm rivojlanip ketar bunga owa tepada etgan serialim isbot odamla owa qasrri koriw uchynam turkiyaga boriwvotti

14 Mashkhur   (05-Май-2014 14:27)
Gap orasida gapu, bizni kinosanoatimiz 24 yilni ichida Temur haqida ham bitta zo'r kino ishlasha olishmadi. Ishlashgandi bo'lmagúr chiqqan, hech kim qaramadi.

15 SEVAR   (05-Май-2014 14:35)
якинда Россияда ишланган Гулчитай номли сериаллни куриб энсам котганди. Узимизни актерлар актрисалар катнашишган лекин бирор бири айтмаганмикан режиссерга бу бизни миллий кийим эмас деб ана ушанисига хайрон колдим ва хозирги замонни олишган хозир ундай кийинишмайди хам-ку майли миллий кийим узбек миллий кийими булганда хам

16 Madina0096   (05-Май-2014 16:06)
бизани узбеклага "ХОС" буган хусусият-узиникини ерга уриш, узиникини узагини киркиш!!! нафратланаман шунака УЗБЕКладан, битта фильмда гап борку хурозканд чет элники деса ялашади ётволиб,диган. худди шунга ухшаб хоть кийим бусин, хох озик овкат, хоть фильм-кино и тд. факат чет элники зур! нима, чет элдиги киномотографла оган фильмни бизаникила оломийдими, нима сила голливуд ёки болливудни хамма кинопродукциясини кузатиб борасилами, уладаям бор анчагина даже неудачныйлари. бизада канчадан канча международный призлани оган фильмларимиза бор, нимага бундан куз юмишимиза керак?!Президентимизани битта гаплари борийди - Бизни саводсизга чикарганларнинг аждодлари оёгига латта бойлаб юрганида бизнинг ота-боболаримиз юлдуз санаган!!! Узбек миллати хар даврда хар сохада устун булиб кеган, хозиргача шунака!!! маколага келсек, макола фильмда акс этган тарих вокеаларини нотугри курсатилгани хакида, причем тут киноиндустрия?!?

17 ZERO   (05-Май-2014 17:01)
Xa achinarli hol... Ibn Sino dodamizani pastga urgani yahshi emas. Ammo, lekin, biroq bulani oldini olsa buladi uzbek kinoindustiryasida kotta byudjetli filmani suratga olish kerak (soqqani tikish kerak $$$)
Lekar filmiga 28,500,000$ sarflangan...
Bizanikiladanam shunaqa kotta byudjetli filmlani umid qilib kutamiza...

18 Jurnalist   (05-Май-2014 18:12)
Айни Сайёд айтган фикрлар менинг хам хаёлимдан кечганди. Ёзмоқчи хам бўлдим. Лекин, чалғиб эсдан хам чиқиб кетганди.Сайёд эса ёзди! Тўғри ҳаммаси!

19 ika   (06-Май-2014 14:49)
kino vapshe hato tarhdi hamma yogi ozgartirilgan

20 Islomiddin   (06-Май-2014 21:19)
Bu yerda bizni norozilik fikrlarimizni baribir ösha kinoni olgan rejisyor öqimaydi xatoki öqisaxam parvoyiga olmaydi... Shu uchun ayibni özimizdan yani özbek rejisyorlaridan qidiraylik nimaga deganda buyuk ajdodlarimiz xaqida kinoga jiddiy yondaship zamonavi aparaturalarda zör alo qilib kino olishganda qöl uchida qilmastan. Keyin ösha kinoni olga rejisyorga mana bunaqa bölgan asl tarixi desak yarashardi. Afsuz dalil qilib körsatishga arzigulik kinoyimiz yog'da ajdodlarimiz xaqida
Ответ: Умуман нотўғриификр, буюк шахсларимиз хақида фильмлар БОР!  эски бўлсаям БОР!
Парвоигаям илма    димуш, хамма шундай фикр билан жим юраверса шунақа парвоигаям илмас даражага хамма етади! Тарихшунослар бонг уриб НОТА-эътироз юборишганида, улар хеч бўлмаса узр сўрарди ва бу бутунжахон янгилик миқёсида хабарлар бўлиб, хеч бўлмаса мана шу эътироз билан биринчидан шу фильм билан тарихга кирарди, ва келажакда ўша режиссерларни бундай хатолик қилмасликка ундарди!
Хаммасини йўли бор!

21 Misie_Zorro   (06-Май-2014 22:27)
Отличия фильма от книги[править | править исходный текст]
  • [1] В фильме Цирюльник страдает катарактой, которую ему вылечил лекарь — еврей. В романе он этим недугом не страдает.
  • В фильме семью Роберта Коула разлучают после смерти матери. В книге — после смерти отца.
  • Перед тем как Роб отправился в Персию он прощается с Цирюльником. В книге он уезжает после смерти своего наставника.
  • Возлюбленная главного героя в фильме - еврейка, которая сосватана другому. В книге она шотландка, которая отправилась в путешествие со своим отцом в Анатолию, чтобы купить овец.
  • Часть пути от Англии до Египта Роб проделывает на корабле, а потом идёт с евреями через пустыню, где едва не погибает. В книге он двадцать месяцев шёл с караваном через французские, немецкие, чешские земли, пересёк Балканы, был в Константинополе, потом присоединился к евреям-торговцам, которые и привели его через пустыню в Персию.
  • Роб становится учеником благодаря встрече с Авиценной, в книге — благодаря милости шаха, который по средам принимал посетителей с личными просьбами.
  • В фильме чума в Исфахане, в книге с чумой боролись в другом городе.
  • Персонаж фильма Карим представлен как наследник обеспеченного семейства, которого терпят из-за щедрости его отца. В книге он сирота, потерявший родителей во время набега персов, воспитывался у Заки Омара, который был известным бегуном, семь лет упорно учился в школе, но имея хорошие знания по медицине, дважды проваливался на экзамене из-за других предметов.
  • В фильме персонаж Карима умирает от чумы, в книге умирает другой друг Роба — Али. Карима казнят за прелюбодеяние с младшей женой Авиценны.
  • Шаху перед битвой делают операцию, в книге такого эпизода нет.
  • Шах погибает в битве, в книге он, потерпев поражение, приходит в столицу, выходит из городских ворот, пытаясь вызвать вождя афганцев, осадившего город. Шаха убивают конные лучники.
  • В конце фильма Роб с женой приезжают в Лондон, открывают больницу. В книге Роб тоже занимается частной практикой, но опасаясь церковного суда, бежит в Шотландию, где и становится местным лекарем.
Ответ: Юзаки ва асоссий эътирозлар билан камчилик топилган чунки КИТОБдан эмас, ТАРИХ билан таққослаш керак!!! Китобда истаган одам истаганини валдирайверади. 
Тарихий фильмларни эса тарихий китобларга асосан суратга олиш керак, шунчаки бир адибнинг фантазиясига таянган холда эмас!!!

23 ledy   (07-Май-2014 01:11)
Биринчи сериясида тугри Тошкентга учади. Мен хам жуда хафа булганман Дилбар Икромовани шу кинодаги ролидан.

24 x_shah   (07-Май-2014 10:17)
misol o'tgan kunlarni kinosini olilik , turklani velikolepniy vekidan nima kamciligi bor, uzbek rejissorlari tarixiy mavzudagi kinolarni jahonga tanitadigan darajada olishsa yahshi bo'lardi!

25 Uzbеk   (11-Май-2014 13:26)
evil sniper

26 Bakhtisher   (12-Май-2014 01:28)
Sayyodda ushbu maqola chiqqandan keyin, bugun vaqtim bo'lib shu kinoni topib ko'rib chiqdim. Haqiqatdan ham tarixiy voqealar juda buzib ko'rsatilgan. Ibn Sinoning buyukligi umuman sezilmagan, o'z shogirdichalik fikrlay olmasligi juda g'alati, ayniqsa shaharni o'latdan qutqarishda bu kasallikni burgalar tarqatishiga ustozning aqli yetmasmishu, shogirdniki darrov yetarmish. Ayniqsa kinoning oxiri juda yomon tugallangan, nima emish, ibn Sino kitobini shogirdiga ko'rib chiqib xatolarini to'g'irla dermish, bu bilan Ibn Sinoning "Tib qonunlari" g'arbliklarning tahriri ostida dunyo yuzini ko'rgan demoqchimi? Rostdan ham nega sharqshunos olimlar BONG urishmayapti?????!!!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 19
Мехмонлар: 19
Рўйхатдагилардан: 0