11:02 Февраль 2021 қахрамонлари | |
5-февраль кунги "ФАХРЛИ ИНСОН" фондининг лейкемия билан касалланган беморлар учун навбатдаги қон топшириш ва моддий хайрия акцияси ўтказилди. Аввал, доимгидек, қон топширган қахрамонларимиз суратларидан бошлаймиз:
Хонанда Жасмин шу кунги акциямизда янги "Кумуш ноласи" қўшиғини жонли куйлаб жонли премьера ўтказди.
"Миллий телеканал" ходимлари хам келиб қон топширишди.
+ картага тушган, клик, пэйми ва пул ўтказмалари билан бу ой 8.720.000 сўм йиғилди.
Шунингдек акцияда хонанда Имрон ва Хилола Хамидовалар хам қатнашишди. Хилола Хамидованинг турмуш ўртоғи хам қон топширди)
Йиғилган хайрияга дорилар сотиб олиб шахсан беморларга тарқатилганлиги хақида шифохонадан фотохисобот :
ва табиийки хар бир топширилган қон хужжатлари хам беморларни шахсан қўлига топширилди.
Келаси жума видеохисобот тақдим этамиз!
Хайрия амалларимизни Аллох ўз даргохида қабул қилсин, рози бўлсин ва энг аввало барчаси умр, соғлиқ учун хизмат қилсин. Ушбу акцияга ўз хиссасини қўшган хар бир иштирокчига хурматим чексиз, мана 9-йилдан бери сизлар сабаб бу акция бардавом, сизлар борки умрлар узаймоқда, сизлар борки кимлардир яшамоқда, сизлар борки кимлардир ўксимаяпти... шуни унутмасак бўлгани. Ушбу сатрларни ўқиётган барча бошқаларни хам бефарқ бўлмасликка ва имкон қадар ўз хиссасини қўшишларини чорлаб қоламан. Ахир кимнидир умрини асраб қолиш ёки уни узайишига сабаб бўлишдек катта иш бормикан хаёт мазмуни деганида? Келгуси акциямиз 5-март куни! Яхшилик чоррахасида яхшилар билан юз кўришгунча!
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 1365 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |