Ҳурматли Сардор! Сизнинг сайтингизни қариб бир йилдан бери катта эътибор билан кузатиб бораман. Тан олиш керак бу хашака санъат оламида нима масалани кўтарма нуқтасига тушасан. Сабабини тушуниш кийин. Лекин айтилганидек хақиқат бор, лекин хозир ва бу санъатда эмас. Яқинда фарзадли бўлдим. Ха энди фарзандимни мусиқага ўргатаман деб , классика асарларни сотиб олдим. Ха, хорижий санъаткору бастакорларни тинглаш яхши. Кел дедим ўзимимизни йиғитчаларни қўшиқларини сотиб олай, хар холда олдин собиқ мустабит тизим пайтида болалар учун қўшиқлар қилинганку, бу плагиаторлар лоқал шуни хам ўғрилаб қойил қилгандир!?. Нима бўлмасахам ўзимизники дедима. "Нирвана”га бордим. Лекин, нимагахам хайрон бўлдим, у ерда болалар учун хеч қандай маҳсулот йўқ. Майлин, бу гламурдан кўчага чиқиб, қўлда бўлса керак деб ўйладим. 4 та бозорни айландим. ЙЎҚ. Ўйга келиб интернетда болалар учун мусиқа деб ёздим, қидирдим натижа ўзгаришсиз. Кейин чуқур ўйлаб кўрсам, балки.... Ха шундай бу хам таъсир этаркан. Хамма вақтда хам буюк санъаткорлар болаларга қўшиқ куйлашган ва келажакда шу болалар уларни қўшиқларни биринчи охангдан танишган. Болани ротация, реклама ёки алламбало кўриниш билан алдаб бўлмайди, бола охангни дардни хақиқийлигини ичидан сезади. Мисол учун , Муслим Магомаев – Луч солнца золотого, Игорь Тальков – Ветер перемен, Алла Пугачёва, хуллас бу рўйхатни давом этириш мумкин. Менимча бизнинг санъаткорлар фақат тўйдан пул топиш, "Даракчи” "МЕГА” газетасида уйини реклама қилиш (худди хитойдан фарфорни ундан бошқа хеч ким олиб келмагандай, вахоланки хамма нарса хозир шу мамлакатдан келтирилган) бошқа иши йўқ. Лекин ҳақиқий мухлис буни истамайди, бу бўшлиқни тўлдириш учун қилинмоқда. РЕЗЮМЕ: Болаларни қулоғини хам ўйлаш керак, келажакда улар бу санъат деган нарсани кўради ва эшитади. Шунчаки фикрим
Dior Reim boss.uzb@gmail.com
Sayyod: - Бир вақтлардаги Достон Убайдуллаевни "Тулпор" қўшиғи ёдимга тушиб кетди)).
|