02:03 Фарзандинг бахтсиз бўлса ажабланма! | |
Қайси бир артист ажрашди бир бало, қайси чидамоқда икки бало...кими оиласини бизнесга тиккан, қайси даъюс ...ким хотинию фарзанди ортидан пул қилай деб очиқ савдога қўйиб ортидан "ха бу санъатда" деяпти, кимдир эса ўзини қизини тўйма-тўй етаклаб кетини жилпанглашини оқлаб шу халққа ёқади, бу уни стили деб пулга мехрини алишган... Эри ёнида турганида бошқа бир мансабдор шахсга қараб "Битта каттакон билан ётиб бўлса хам сани ишдан бўшатаман!" деган хонанда аёллар хам йўқ эмас экан... Эр а у ёнидаги? Бунақа хотинини ортидан пул топиб юриб ўз хотинини кимлар билан нималар қилаётганига кўз юмиб бошқа иложсизман деган тушунчада яшаётганлар хам кам эмас. Жа нари борса хотини пул топади у эса хотини пул топиши учун кетидан нарсаларини кўтариб тўйма-тўй юраверади. Шуям хаётда энди а? Шуям етти авлодингга намуна бўлиб тарихда қолаётган ўрнакликда а?
Бири асли бошига бало қилиб неча мартта ажрашганга тегиб нима кутгандики фарзандлари билан ажрашиб эрини яна уйланишини кузатмоқда. Ёзмай дейсан, аралашмай дейсан, оила бу шахсий иши, ха нари борса э ўлиб кетмийдими ўзи киму, нимага рози бўлиб танлагану ўзини хаёти, санга нима дейсану.... жамиятни бир бўлаги билан бўлаётган воқеани у билан бир хаводан нафас олиб бир жойлик яшаётганларга занжирдек боғлиқ, шу халқ ичидаги миллат вакили тақдири экани билан хам таъсири қанчалик бўлишини унута олмайсан. Ким буни мухокама қилар ким янгилик сифатида берар... Эрини уйланишига четдан жим қараб турмагандир, ичи куйиб тамом бўлгандир ва бунда ўзиниям айби албатта шу нарсаларга аввалданоқ рози бўлгани хам эмас, ўша оила мухитини асрай олмаганидадир...қайнона келин жангидир... Аммо бирортаси фарзандларини ўйлаяптимикан а? Сенку эр бермоқ жон бермоқ деяпсан, хап сеними деб қайнонангга аламингдан ўзингни минг хунарга солаяптгандирсан, у қайнонанг хам сенга мана деб ўғлини уйлантиргандир хам...кимни қадди синмоқда? Сени қалбинг синдими? Болангни кўзига қара. Уни боши қанчадан бери эгикроқ? Ёши бир жойга етган қайноначи? Неварасиниям ўғлини тўйига айтибдимикан у қайнона...эрчи? Осонми отам бугун уйланяпти деган нарсани кузатиш тугул БИЛИШ! Шу сени хаётинг билан бўляпти деб шу болаликдан тушуниб ўсиш?! Йўқ, катталар адашманг, бу энди сизни шахсий хаётингиз эмас! Болалик бўлганингиздан кейин бу уларни хам хаёти, шунчаки улар индамай ичида ўтказади. Нима хам десин? Онасидек дадасини талашсинми? Ё энди онасини хам турмушга чиқишига кўниксинми? Энди у хам эрга тегармиш... тавба... Яна ўша “Хап саними!” деб умр урушда ўтиб фарзандларинг бўйинга бўйини тенг қилиб кўзингга тик қараш учун бошини кўтариш хам шарт эмас бўлганида унда нималар кечиб ўсганига ким жавобгар? Сенми? Балки бўлажак янги эринг ё уни дадасини янги оиласию, қайнонангни ғурур ва мавқеига теккан путурми? Хаммасини оғирлиги фарзандларингдан уёғига етти авлодинггача кетадиган оилавий ТУШУНЧАЛАР ВА ТАРБИЯ олдидаги вазни нима бўларкин?
Эртага фарзандларинг оила қураётганида қандай тушунчалар ва қадр-қиммат нигохида қадамини қўяди? Бу уларга дарс бўлади дерсан? Кимга дарс бўлар, кимга эса ўрнак! Фарқи нимада? “ХАП САНИМИ!”-мана шунда! Айбдор тарафни дарс билиб сендан намуна олай деса ахволинг сахнадаги бир ёқлигинг бўлса, хап саними дея қилаётган кейинги қадамларинг...келажакка қандай фарзандларни қай тарзда тарбиялаб катта қиляпсизлар эй одамлар?!
Кейин эса генни айблашади. Ўз айбингни ўз ичингда хеч бўлмаса тан олмаслик учун бахоналар хамиша етарли. Ген... у аслида сени хозир босаётган хар бир қадаминг ва фикрларингни кейингги насл насабингга бирма-бир ёзиб борилаётганлари. Эртага ха отанг у эди сен нима бўлардинг?-деганинг тўғри бўлармикан?! Балки тўғри, аммо қайсидир набиранг хам айнан сенга тортиб сени жавобан "хап саними?!" деганингдек йўлингни тутгани тўғри бўлармикан? Икки тараф ёмон бўлса фарзанддан нима кутиш мумкин?
Минг фарзандингни аъло тарбия қилма, минг зўр жойларда ўқитиб катта қилиб мехр берма у ўз кўзлари билан кўраётган нарсалари асосида хулоса қиладиган онгли мавжудот! У бир умр бола бўлмайди, сенга бола бўлар аммо у ўсяпти, у катта инсон бўлади, сени ёшингга етади, сени қадамингдан кетиши осонроқ ва қулайроқ бўлиши тайин. Чунки кўргани, билгани, хулоса қилгани ва тушунгани болаликдан онгига ёзиб бўлинган! Худди сени халқ оддига чиқиб айтган тарбиявий ашулангу, берган "доно" интервьюларинг олдида асл турмуш тарзинг хаммасини кўрсатиб тургани каби.
Оилада майли эр-хотиндан бири айбдордир аммо фарзандга намуна бўладигани хам ўша йўлда бўлса тамом авлод! Тамом келажак ва тамом миллат! Чунки у фарзанд хам кимнидир шўрини қуритар, уни айби нимада, билган сезган ва ўрганиб бўлган мухити натижасида яшаётган оддий турмуш тарзи тушунчаси бўлади. Буни эса яна бечора фарзанд кўриб ўсади...занжирлар уланаверади. Сен битта, оиланг шахсий...аммо кўпая бошлагач сен ўша миллат ва халқни келажагига мухим роль ўйнайдиган бир бўлак бўлишинг эхтимолдан холи эмас. Камига таниқли инсон бўлсанг нафақат хозир балки келажакда янада кўпроқ ва янада чуқурроқ тахлил қилинадиган тарихий шахс бўласизлар. Ўшанда сени қолдирган ижодингни эшитиш учун ўзида хурмат топа оладиган одамлар сони қанча бўларкин?
Биз ва бизни оиламиз, ундаги мухит ва тарбиялар бутун бошли халқни келажакдаги кўриниши деб хисоблайман. Айбдорларни Худо ўзи жазолар, э қўйингки ана хаётни ўзи хар бир тиғланган кўнгил учун ўз қасдини олмоқда, изсиз ўтмас нарсалар бу... Оғриган қалб ўзида куч топиб бошқасини оғритмагани ва ёмонлик билан жавоб бермагани учун хам хаёт улар учун қасд олишини биламан...кўрганман ва ишончим комил! Кимдир кучли ва ДОНО бўлсин. Доно халқмизку. Тарихда фақат бу халқ шундай бўлган дейишмасин... Шундоғам бу халқнинг буюкларини аксарияти фақат тарихда қолган....бугунги кунда қанча буюклар бор? Шундоғам бу халқ ҳислатларидан буюк зийнатлари бугунги кунга етиб кела олмагандек. Шундоғам тобора тарихда қолган ўзбекни хаё ибосини кимда кўрсак ажабланадиган даражага келиб қолгандекмиз. Кимдан айбни қидиряпмиз? Тарихни хар бир хонадон айни дамда халқ номидан қуриб бормоқда...
(с) Sayyod | |
Бўлим: FIKRiston |
Кўрилган: 31807 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |