04:30 Фарзанд учун хорижда ишлаётган ота-оналар | |
Хориждаги ўзбеклар билан боғлиқ биронта мавзу очсам, кўпинча бошқаларга тегиб кетади ва кўпчилик "хамма хам шундай эмас" деб хафа бўлишади. Вахоланки мақолада хамма эмас, "Баъзилар" деб атайин ёзардим. Шунинг учун мазкур мақола бошиданоқ, хориждаги хаммага эмас, айнан кап-катта фарзандлари соппа-соғ бўлиб, хорижда ишлаётган ота-онасини пулига ялло қилиб яшаётганларга таалуқли эканини эслатиб ўтаман! Бу мавзуни анонсини қўйиб фикрларни кузатиб боргандим, шунинг учун бу сафарги мақоламда нафақат мени фикрим, балки, халқ фикри хам тилга киради. Яқиндагина бир танишимни учратиб қолдим, янги машина олибди. -Табриклиман, молодец, ишларинг беш бўлганидан хурсандман. -Ха, Отам Тошкентга келувдилар, мана олиб бердилар. -Отангиз қаерда эди? -Америкада ишлардиларку. -Ха...қайтганлари унда яхши бўлибди,... -Озгина даволаниб яна кетадилар, уёқда даволаниш қимматде. -Мазалари йўқми? -Ишлари оғирде... -Так, стоп... Нега кетишлари керак? Икта коп-котта ўғиллари бўлса, яна адашмасам опачаларингиз хам борийди, сизлар ишласанглар бўлмайдими? -Энди нима дис ака, ўзлари шунақа хохладилар. -Мда...ғалати... Икки кун ўтмай, ўзаро танишимиздан "Сардор акам мани кўролмадилар мошина оганимми , энсаларини қотириб, ўзларича бир нималар дедилар" депти... Нимангни кўролмайман? Отанг тобини йўқотиб қолгунча сани мошиналик қилишга ишлаётганиними ё шу машина унинг соғлиғи эвазига келганиними? Тобора танишларим орасида, тун кириши билан ТОШКЕНТ МАНИКИИИИ дейдиган даражадаги турмуш тарзини сураётган ёшлар ортмоқда. Ўзи хеч қаерда ишламайди на қизиқиш бор ва на бошқа. Тўғрида, наффиг ишлаб , тайёр пул Америкадан келяптику, наффиг қизиқиш агар кайфу сафо хаёт зўр бўлса? Нимадир керак бўлса, "Ха паханга (ё мамашкага)этаман, юборадилар"дан келишади. Ота-онаси хорижда ишлаётган ва ўзи дискобарларда ичиб, қотиб қолиб юрганларни кўраётганлар сон-мингта! Шахсан гувох бўлганларим хам етарли. Гаприсанг, сан ёмонсан ва ёки кўролмаётган бўласан...тавба..нимангни? Сени шу холатинг учун ота-онангни қулликка жўнатганингними? Санъат оламида хам икки-учтасини ота-онаси хорижда ишлайди. Бир жудаям машхур ва ўзига тўқ оилани хам онаси хорижда ишлаб келганида шокка тушгандим. Сабабини сўрасам, отаси билан онасини бюджети алохида эмиш... Пул ўлсин... оилавий яхши пул топиб турсаю, Амриқода котта пул бераркан деса, чопишга нима бор? Қанча кўп пул топсанг, шунча пулга тобе бўлиб, касал бўлиб боравераркансан. Буям бир азартде, яна, яна яна...ва яна янааааа Кейин бошланади, "Бошқалар нима дейди" васвасаси. Яъни бой бўлган сари атрофингдаги гапдошми дўстларми, улар хам шу даражада бўлавергач, бир-биридан ўзарлик бошланади. "Ха, анави фалон сўмлик тросс тақиб олгану, нага манда бриллиант йўқ?" Шу билан, ўша бой холига , катта пул топиш учун хам , бировни кетини ювишга хорижга чопади. Зеро, ёши бир жойга етган одам хорижда нима иш қиларди? Сизга министр мавқеини берармикан, вой қандо яхши Тошкентдан кутиб тургандик қачон министр келаркин деб? Олий маълумотингиз билан хам хорижда иш топиш жудаям қийин. Биздаги олий маълумот у ерда ўтмайди. Ёши ўтганларни кўпчилиги у ерда қари кампир чолларга қараш билан куни ўтади. Онамни бир таниши бор. Кўчада кўрсангиз войбу деб салобати устингизга ағанайдию, ўзи хорижда кафеда идиш-товоқ ювади ва қари кампирга қарайди. Гап тирикчиликда эмас ўртоқлар, уже бу ЎЛИКЧИЛИК! Борига (!) шукр қилиб яшамай, четга ишлагани чиқиш бу тирикчилик эмас...ўликчилик деб хисоблайман! Тошкентда камида учта квартираси бор бу аёлни, фоизга қарзгаям берарди бир вақтлар. Биттаю битта ўғли уйланадиган ёшга етди. Одамларни шу қадар менсимайдики, фақат кийими ва лавозимига қараб саломлашади. Ха, ўзинг хорижда кимсану, Тошкентга бир-икки йилда бир келиб, звездани бериб, ўз ўзбегингни оёқда кўрсатадиган? Қизиғи, ўз ўғли онасини кутиб олганидаги холатдан шокка тушганман. Айтган телефонини олиб келмагани учун онаси билан бир хафта гаплашмаган. Бизникига йиғлаб келганди она шўрлик. Бир йил келмаган онасини соғинчда эмас, қўлига қараб кутиб олишга ким айбдор? Ким шунга ўргатди уни?
Тўй... нималар эвазига тўйда кулиб ўтиришга мажбур келин-куёв учун, шу кеча бахт тўйими ё соғлиғини ярмини йўқотган ота-онани ким ўзар учун қилган дабдабаси татирмикан?
Қанча яна шундай воқеалар?
Четдан тайёр катта сумма келиб турганда фарзандини кўзига бошқа нарса кўринмайди албатта. Гап кўпроқ тарбияда эмас, вазият ва холатда! Вазият фақат пул келяптгани, фарзанд уни кўряптгани билан чегараланмоқда! Ота-онасини қилаётган хизматларини видеога олиб, шу пулга қўшиб беришсинчи. Пулни ишлата олармикан? Тарбия бу ерда бошқача кўринишда, гап аввалида эмас, гап мана шу жараёндаги тарбияда. Ота-она ўзи билмаган холатда фарзандини пулга ўч қилиб қўйишини тушунмайди. Тайёр пул келиб турса, бола нимага ўрганади? Нима хулоса қиладию, тарбияси нима кечади? ТАРАЛАБЕДОД ва ДАРМОЕДга айланади! Бу холатда ўзи ишлайдими йўқми фарқиям йўқ, гап ўша келиб турган пул нималар эвазига бўлаётганини фарзанд кўрмаслиги ва билмаслиги билан боғлиқ. Майли эшитган бўлса хам, ўз кўзи билан кўргани ХИС қилдиради.
Тарбия... Қўйиб берсанг хар қандай тарбиялиги хам шаталоғини отади. Чунки инсониятда фариштаси бўлмаган ва бўлмайди, исталган одамни бузиш қийинмас! Фақат ўша тепасида турган ота-онаси ва ака-укалари бор бўлиб, НАЗОРАТи бўлса бошқа гап. Назорати чекиндими, "Вай одамми ўзида бўлиши керак, вой болалигидан тарбияси мустахкам" деган гаплар хаммаси бир пул! Оилада бўлган тарбия долзарблиги қолса туради, бўлмаса йўқ. Хамма ўзгаради, гап атроф-мухитда! Гап назоратда! Вазият ўзгариб боришдаги этаплари мухим, мана шу этаплар аста-секинлик билан ўтиб бориб, нимага келиб қолганимизни аслида билмай қоламиз. Бу мақолани хам бирдан ўқиганга бошқача таъсир кўрсатади, лекин этап билан, ота-онасини хорижга кузатиб қўйган фарзандага билинмайди. Сабаби, бошқа холатларни кўрмайди. Атрофида фақат ота-онани "Хаммаси зўр ва аъло" деб кетаётгани онгига сингиб бораверадию, лекин ЗА КАДР ва аслида нималар бўлишини билмайди. Шубха гумон бўлади, лекин билмайди. Бу хақида хотимамда кўрсатаман. Ким болларим деб четга чиқар, ким ота-она орзуси учун кетар: Мақоланинг асл мохияти хам шунда бўлса керак. Ота-она дарди барибир фарзанди яхши яшашига бўлса, фарзандларини ота-онаси учун бўлган орзуси оилада қай даражада мухимлиги , уни қандай кўринишда намоёнланишига боғлиқ бўлса керак?
Бир бора хорижда ишлаб келган одам, хеч қачон ота-онасини ишлагани юбормаган бўларди, менимча. Бу сатрлардан бохабар ва ота-онаси хорижда ишлаётган инсонга: Хаёт қисқа, вақти келиб армон ёмон нарса, соғинганингда "Мани деб, мусофир бўлиб ишлаб ўтиб кетди-деб" ўзингни ичингни еб ўтасан. Энг асосийси... Худо кўрсатмасин ўша ўзга юртларда бир нарса бўлса...ўлигини хам олиб келиб кўмишга пул хам тополмайсан. Ота-онанинг "Болам мани тепиб тепиб кўмсин" деган халқда ибораси бор. Совуқ дийдори хам армон бўлмасин. Хаёт қисқа, ота-онангники эса сеникиданам қисқа. Мехмон ота-онангни хаёти, сени унга хизматинг билан ўтиши керак. Сени катта қилиб оёққа тургазгунча қулинг бўлди, энди сен қаригунингча хам бошқаларга қул бўлиб умрини ўтказсинми? Ана энди ЗА КАДР ва АСЛИДА хақида: Ўша ерларда бировни қош-қовоғига қараб яшаш осонми? Сен бу ерда паловни ямлаётганингда, мусофирчиликда ота-онанг сенга пул тўплаш учун, ўзи камтарона бир бурда нон билан кифояланаётгандир? Сенга билдирармиди? Ха хаммаси зўр, шароит хам зўр дейдию, телефонни қўйиб хўрланиб йиғлаганини сен кўрармидинг? Ўзим мусофир бўлганман ва айнан мана шундай ота-оналарни нечтасини кўрганман. Қувноқ овозда боласига телефонда хаммаси зўр деб, трубкани қўйиб, хўрлиги келиб йиғлаган. Боласига ойига юз доллор юбориш учун халак бўлиб, ўзи хафталаб одамга ўхшаб овқатланмаган оналарни ўз кўзим билан кўрганман. Бу мавзуни шунчаки эмас, кўриб, билиб сезганим учун кўтардим. Хулоса ўзингиздан. Тўқ оиладан, болалари ишлаб туриб ёки ишлаши мумкин бўлганида ўзи хорижга чиқиб ишлаши нотўғри! Хаёт қисқа, ота-онангники эса сеникиданам қисқа, ўзингни хаётингни ўнглашга улгурарсан, ота-онангни эса рохатда яшашига вақтинг кўп эмас!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8822 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 16 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |