Фаррух Соиповни фақат салбий тарафларини кўраётганларга! Yangiliklar
Фаррух Соиповни фақат салбий тарафларини кўраётганларга!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 Фаррух Соипов билан сўнгги маротаба май ойининг охирги кунларида сухбатлашгандик (манба) Шу куни расмий эмас, диктофондан ташқарида янги бир лойихаси билан бўлишганди.
Бироздан кейин бу хақида  расман хабар беришга келишиб, сайтнинг "Пульс" бўлимида, яқин кунлар Фаррухнинг бир иқтидори хақида хабар берамиз деб анонс бергандик.

Бироз вақт ўтиб, хозирда Фаррухга маъмурлик қилаётган Искандар Шукуров биз билан боғланди:
-Хаммаси расман ишга тушиши билан сизни сайтингизда рекламани бошламоқчи эканлигимиз сир эмас. Анонсингиздан кейин бошқа мухбирлар шошган шекилу, лекин нима учун айнан хужжатини текшириб, лицензияси борми йўқми, яна харажатлари хақида кавлашганини тушунмадим. Нима учун асосий мақсадни борича кўрсатишмас экан? 
Ватанпарварлик рухиятида амалга оширилган лойиха эканлиги, Фаррухнинг яна бир ижодий қирраси бўлган дизайнерлик махорати хақида негадир хеч гап йўқ.
Машхурлардан Жахонгир Позилжонов, Шахриёр, Алишер Узоқов, Умид Искандаров (Адиз Ражабов хам таклиф қилинган) ва Фаррухнинг ўзини суратлари миллий оханг, ўзбек колорити ва ватанга мухаббатни креатив равишда футболкаларда намоёнланган ижод намунасини мақсади аввало ватанпарварлик рухиятини тарғиб этиш.



Кейин эса дунё миқёсида ўзбек миллий колоритини таништиришдаги яна бир кичик қадам. Фаррухнинг дунёқараши, овоз оханги ва  куйлаш йўналиши европалашган бўлгани билан, миллийликка бўлган ифтихори кучли эканлигини, ўша кийиниш услубидаги, албатта биронта миллий артрибут бўлиши лозимлигидан хам билса бўлади.
Эски фотосессиялари хам бунга далил.  Сиз билан тасодиф учрашиб қолганимиздаги унинг миллий услубдаги сумкаси диққатингизни тортгани ёдингиздами? Хориж мехмонлари хам қизиқиб, қаердан сотиб олиш мумкинлиги хақида сўраганларини гувохи бўлганман.

 Хабарингиз бор, Фаррух Камолот ЁИХ тадбирларида фаол қатнашмоқда, кеча Андижон, бугун Бухоро ва хоказо.  Андижондаги тадбирда иштирокимизда хориж делегациясига Фаррух мана шу креатив футболкаларидан совға қилганида уларнинг қувончини хамма кўрди.
Хозирда футболкалар вилоятлардаги тадбирларда хайрия акцияси сифатида тарқатилмоқда.



Дархақиқат, Фаррухнинг миллий қадриятларимизга бўлган қизиқиши ўзгача эканлигини, унинг ўша эски фотожамланмаларидан хам биламиз. Хайрия тадбирларидаги фаоллиги хам хамиша юқори темпда. Бунинг яққол исботи сифатида бизнинг қон топшириш акциямизга хам биринчилардан бўлиб келиб, қон топширганини айтиш мумкин.

Француз тилини ўзлаштираётган Фаррух, айнан шу тилда ватанпарварлик рухиятида қўшиқ куйлагани,  LES NUAGES "Бу қандай бир диёрки" маъносидаги қўшиқда ватанпарварлик рухияти мадх этилиши хақида билиб, у билан боғландик:

Фаррух Соипов;- Француз тили жудаям мураккаб тил экан. Жуда чиройлик тилу, лекин ўзлаштириш қийин кечмоқда, сўнгги пайтлар дарсларга хам қатнай олмадим. Лекин бу қўшиқни устида яхшилаб ишлаб, куйлаган қўшиқни француз тилини мукаммал биладиганларга эшиттирганимда, акцентсиз куйлаганимни эътироф этишди.
Клип суратга олишни жудаям истайману, афсуски менинг ғояларим негадир маблағ билан чиқишмайди (кулади).

Фаррухнинг маъмури Искандар Шукуров:- Фаррухнинг овоз оханги кўпроқ евро услубида куйлашга мосланган, унинг қизиқишлари хам ғарб йўналишидаги тароналар бўлгани сабабли, инглиз ва француз тилларида қўшиқ куйлашга қизиқади. Дунё миқёсида танилишга асосий сабаб хам, дунё миқёсидаги тилларда ижодини, иқтидорини намоёнлай олиши. Бунинг фақат ижобий тарафи бор, зеро Ўзбекистонлик деган номи туради. Кимдир  хам буни қилиш керакку. Овоз махорати ва йўналиши тўғри келса ва тилни билса, бу дунё миқёсида танилишга бир қадам. Интилганга толеъ ёр, Фаррухни куйлаш махорати ва иқтидори эса  исботталаб эмас.

 


24-Июн-2012 06:32
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Farruh Soipov
1 Gulsum   (25-Июн-2012 08:08)
Маладэц йигит кишига 40хунархам оз дэганлари шудэ! Манам олдин ула (умуман)бошк,а звездаларимис фак,ат осмонлада учиб юришади дп уйлардим, лекн к,он топшириш хайрия куни барча кеган мехмонларимис юлдузларимис актив чин дилдан к.атнашганларида улардан фахрланиб кетим айник.са Фаррух Соиповдан кутмагандим! Хам активла, хам савоб ишладан узларини аямас эканла умрлари узо босн! (мангаям фудболкаааа)))

2 Sherzod   (25-Июн-2012 09:24)
хаммага салом

3 Chingizxan   (25-Июн-2012 09:28)
Farruhga omad manga yoqdi 2 ta mayka uzim sotib olaman biggrin

4 Sardor   (25-Июн-2012 09:31)
tog'risi manga dizaynerlik ishlari, ya'ni saytga quyilgan mashhurlar asosidagi milliylik bn yug'rilgan go'yali rasmlar juda yoqdi! oldin bunaqasi bulmagan!Faruxga OMAD!

5 Zulfiya_A   (26-Июн-2012 01:13)
Фаррух знает,что такое Качество!Радует!искренне желаю ему Удачи! smile

6 Xurshida   (26-Июн-2012 02:12)
молочина просто супер. Фаррух удачи тебе.

7 гавхарий   (26-Июн-2012 12:29)
Фаррух ишларингизга омад.

8 Yodgora   (26-Июн-2012 13:38)
Farruxga chin dildan omad

9 Dadaxon   (26-Июн-2012 18:30)
Farrux eng sevimli aktyorlarimdan biri edi. Endigi ijodlari xam taxsinga loyiq. Özbekiston nomini dunyoga tanipishda qilyotgan ishlari quvonarli. Xayriya aksyalarida faol ekanliklarini esa gapirmasa xam böladi. Farrux super

10 RaVsHaNBeK   (26-Июн-2012 20:13)
farruxga omad

11 moki   (26-Июн-2012 23:31)
oooooooooo prosta super

12 narcicuz   (27-Июн-2012 03:49)
OMAD!!!

13 nusrat8182   (27-Июн-2012 08:19)
Farrux Soipov har qanday sohada muaffaqiyatlarga erishgan uning ishlariga omad.

14 Gucci 58   (27-Июн-2012 15:38)
Farrux Soipovga omad i ula har doim birni4la

15 Ezel   (27-Июн-2012 16:26)
Men qòshni davlatdanman. Qozogistondan. Uni biz ham yaxshi kòramiz va unga omad tilaymiz! Farrux bratan olg'a! Vpereed!

16 Murodil   (01-Июл-2012 19:44)
Farruhda talant bor

17 Gulruxsor   (06-Дек-2013 21:58)
bravo FARRUX

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 50
Мехмонлар: 50
Рўйхатдагилардан: 0