Бош сахифа » 2012 » Август » 11 » Фаррух Соипов иқрорликлари
07:36
Фаррух Соипов иқрорликлари

Фаррух Соипов билан "Экспрессо” лойихасига,
янги қоидага биноан савол берганлардан уч экспертлар танланиб, сухбатга таклиф
қилинди.

Улар PaPaY No1, Нигина ва Шахзод. Айнан улар
саволларни бўлиб олиб, бера бошлашди. Албатта ора-орада ўзим хам қўшимча
саволлар бердим.

Бу сухбатда Фаррух жуда самимий ва авваллари сухбатларда айтмаган нарсаларга хам батафсил тўхталди..

Sayyod:- Аввало фарзандлик бўлганингиз билан
табриклаймиз. Нималар ўзгарди? Хиссиётлар?

Фаррух Соипов:  -Рахмат. (жилмайиб)
Хиссиётлар...таърифлаб бўлмаса керак.. Тушунарсиз хиссиёт,  хаммаси тез бўлиб кетгандек.

Sayyod:- Нима учун Ислом?

Фаррух Соипов: 
-Шунчаки
шу исм менга ёқади.

Sayyod:- Исмни ўзингиз қўйдингизми?

Фаррух Соипов: 
-Ха.
Таклифни киритдим, маъқуллашди, азалдан бу исм менга ёқади.

Sayyod:- Олдиндан УЗИ қилиб билганмидингиз ўғил
эканлигини?

Фаррух Соипов:  -Ха, лекин барибир охиригача амин бўлинмайди.

Sayyod:- Туғилажак фарзандга асосан олдинроқ
барибир исм ният қилинади, қиз бўлганида нима исм қўймоқчи бўлгансиз?

Фаррух Соипов: 
-Қиз
исмини тўғриси ўйламагандим. УЗИга уч маротаба борган бўлсак, уччаласида хам
ўғил дейишган. Умуман олганда эса...Айшвария исми ёқади (кулади).

Sayyod:- Кимга ўхшайди?

Фаррух Соипов: 
-Хозирча
аниқлаш қийинроқ,   кимдир менга ўхшатмоқда, кимдир отамга.

Экспертларимиз йиғилган саволларни беришни бошлашади:

  mirazim-88.4   
:
1)Farruh
Soipov sanatga kirib nima toptiyu nimalarni yoqotdi topganlari yoqotganlari
o'rnini to'ldiryaptimi...

2)Farruh
Soipov ko'zlarida g'amginlikni sezish mumkin bu g'amginlikni kim bittada
sezishini hohlagan bo'lardingiz,onangiz,otangiz,umr yo'ldoshingiz shular
ichidan...

3)Sanat sen
mening topganim,borimsan,baxtimsan,sen bilan eng go'zal va hudbin damlarni
o'tkazdim sen meni dardimni xalqqa yetkazdin, Ho'sh Farruh Soipovning sanatdagi
dardlari qanday

Фаррух Соипов: 1. Умуман бир бошқа дунёни топганим ва хозир
усиз яшай олмаслигим. Ва албатта халқни эътибор, хурмат ва мухаббатини топдим.
Аниқ бир нарсани йўқотдим деб айта олмайман, хаддан зиёд, керагидан ошиқ
эътиборни агар айтсак, ўз халоватини нисбатан йўқотиш мумкин.  

2. Умр
йўлдошим.

3. Унчалик
тушунмадим, қанақа маънодаги санъатдаги дард?

Frenk  : Mani
savolim 1 dona,nima uchun Farrux Soipov aktiyorlikdan sanatkorga yani
qushiqchiga aylandi? maqsad nima,aktiyorlik kasbi yaxshi imasmi?

Фаррух Соипов: -Актерлик касби яхши, лекин йигит кишига 40
хунар оз деганларидек... Аслида болаликдан "Булбулча” хорига қатнардим, Шермат
акани қўлида тахсил олганман, ТВга чиқардик. Концертлар берардик, мен солист
эдим. Ўтиш даврида овоз ўзгаргани боис, куйлашни ташлаб қўйгандим ва шу билан
қолиб кетганди.

Sayyod: -Лекин санъатдан чиқиб кета олмаганиз
учун, шу санъатда бўлиб тураман деб актер бўлиб тургансиз а?)

Фаррух Соипов: (кулади) Йўўқ, бундай десам ёлғон бўларди.
Тасодифан шундай бўлиб қолган.

  БОБО  :  Фаррух Соиповга 1 савол. Актерлик
ва режиссерлик бу кино санъатига оид,  кушикчилик эса бошка соха. Хаммасини
бир йула узлаштириш сизга кийин кечмайдими?

Фаррух Соипов: йўқ.

 ZafarFarryh
soipovga  sevimli aktiyor va aktrisangiz
uzbek kinosidan sevimli kinogiz   Javobingiz uchin oldindan katta rahmat

Фаррух Соипов:   Ўзбек киносидаги севимли фильмларим классикага
бориб тақалади. Шухрат Аббосовни фильмлари, "Махаллада дув-дув гап”, "Сен етим
эмассан”, "Ташкент город хлебный”
"Суюнчи” ва шунга ўхшаш фильмлар.  

 Azizaxon   : Huquqshunoslik
diplomi faqat nomigagiami?Vaqti kelib bu yönalishda jiddiy faoliyat olib borish
niyatidami? Aktyor yuristni karerasi bölarmikan?

Фаррух Соипов:-Хуқуқшунослик касбини жудаям хурмат қиламан.
Лекин хуқуқшуносликка ўқиётган даврим санъатга қизиқиб, шу оламга кириб
кетганим сабабли, хозир хаёлимда мана шу киноматография ва хонандалик турибди.
Менимча хуқуқшунослик сохасида ишламасам керак. Яна билмадим, буни вақт кўрсатиши
хам мумкин.

 bek88    Salom
Farux aka. Ustozlariz xaqida xam aytsangiz ?

Фаррух Соипов:-Устозларим кўп мани. Актерликдан
Мунаввара Абдуллаева дарс берганлар. Вокал бўйича Наталя Захаровна.
Режиссерларни хам устоз сифатида кўришим мумкин, сабаби кино жараёнида улардан
нималарнидир ўрганганман. Кейин хаёт ўзини хар-хил холати билан устозлик қилиб
қўяди ва кўп нарсага ўргатади.

   Zafar : 1.agar аёлингиз
aktrisa bulaman desa nima derdingiz 2.hozirgi qushiqchilarga munosabatingiz
yahshi kurib tenglaydigan qushigingiz 3....nafs filimidan aktiyor va
aktrisalardan kunglingiz tuldimi

Фаррух Соипов:- Йўқ албатта, жудаям рашкчиман.

Sayyod:- Аёлингизчи, рашкчимилар?

Фаррух Соипов:- Албатта.

Sayyod:- Шунинг учун киноларда кам кўринаётган
экансиз-да

(кулгу кўтарилади)

  Reamon   
:
1. Siz
hayotdagi aniq maqsadingzni amalga oshira olganmisiz? 2. Biz bilgan Farrux
Soipov hayotda ne ne mashaqat bilan baxtga ershgan inson deyaolsak siz bunga
qanday qaraysiz.

Фаррух Соипов: 1. Келажакда хали амалга ошмаган режаларим
кўп, агар санъат сохасида назарда тутилган бўлса, режиссерликни қиламан дедим,
қилдим. 2. Эришилган мақсад хақида 
намуна сифатида шуни келтиришим мумкин.

   Dilshod_A   
:
1.Farrux
soipov siz serqirra ijodkorsiz yana boshqa qirralarizni kawf qilish niyatingiz
bormi

2.Xozirgi
kunda sizni ko'romiydiganla ko'p ularga aytar so'ziz

 Фаррух
Соипов:
1. Албатта бошқа қирраларимни хам кашф қилиш ниятим бор. Қўшиқ
куйлашимдан хабардорсиз, режиссура энди бу ижоддаги умуман бошқа намоёнлаш.
Дизайнерлик билан хам қизиқаман... Ижодга таалуқли барча касб хунар хаммаси
қизиқ ва ёқади менга. 2. Омад тилайман, бахтли бўлишсин.

  sherzod   
:
1. 100%
jonli ijroda kansert bera olasizmi.

Фаррух Соипов: Бу хақида гапириш хали эрталик қилар, лекин
100% жонли ижрода концерт берган бўлардим. 
Хозир шундай қила оламан деб айта олмайман.

        ziko :   Салом! Фаррух ака! Сизга савол
беришдан олдин КАТТА РАХМАТ!!! айтмокчиман, Эсингизда булса Чилонзор метроси
олдида бир гурух болалар билан сизни ва ёнингиздаги Искандаров(исми эсимдан
чикди)ни суръатга тушишга таклиф килдик, Сиз бемалол дедингиз ва биз билан суратга тушдингиз. Ёнимдаги уртокларим узок кишлокда
яшашади, мен уларга расмга тушамиз деганимда улар -Бизлар билан расмга
тушишмайди, писанд килишмайди дейишди. Сиз эса хакикий инсон эканлигингизни
исботладингиз! Саволга келсак, Яшашдаги олий
максадингиз нима?

Фаррух Соипов:- Бу воқеани эслолмадим. Яшашдан олий мақсад
яхши инсон бўлиш, хар бир инсон қандайдир бир иқтидор билан туғилади деган
фалсафам бор. У албатта санъат бўлиши мумкин эмас, табиркорликда дейлик, кимдир
сиёсат ёки медицинада ўзига яраша иқтидор билан туғилади. Ва хар бир инсон ўша
иқтидорида етук инсон бўлиб етишиши керак ва ўзидан касби билан боғлиқ даражада
муносиб ўрин қолдириши керак деб ўйлайман.

  Smiley  
:
Assalomaleykum
Savollarim quyidagicha:

  1. Buvimla adezlani maktabda o'qitganakanla i
qachon televizorda sizi ko'rib qosala nuqul ana shu bolani man o'qitganman,
haliyam o'sha o'sha dirdila))) Biza yo'q bu ularni o'g'illari diyishimizaga
qaramasdan rosa sho'x boledi dib gaplarida davom etvurardila)) Siz Maktabda
qanaqa bo'lgansiz?
Gramotalaringiz
bilan mahtana olasizmi? biggrin

2. Tasavvur qiling 1 kun hamma ish
obyazonnostladan ozodsiz. Shu kunni qanaqa o'tqazgan bo'lardingiz? Javobla
uchun oldindan katta raxmat
 

Фаррух Соипов:- 1.Кўпчилик дадамга ўхшатишади. Уларни
ёшликдаги расмлари хира ва йиртилиб кетган. (кулади). Тўғрисида. Грамоталар
бизнинг даврда бўлмаган, бизда фақат аттестат, қизил ёки яшил бўларди. Меники
яшил рангда бўлган. 2.Саёхатга
кетган бўлардим. Денгизга борган бўлардим.

   men    : Сиз Чимкентли эканлигиз ростми?

Фаррух Соипов:-йўқ.

 Masrur.  :  1. Yulduz
Usmonova ijodiga munosabatingiz?
2. Rustam Sa'dievdi qaysi bir, ishlagan kinosi, sizga ko'proq ma'qul?
Qaysi bir ishlagan rolizdan, ko'ngliz to'lgan?!

Фаррух Соипов:- 1.Хурмат қиламан Юлдуз опамни. 2. Рустам
Саъдиев билан ишлаган фильмларимиздан "Келгинди келин” фильми бўлса керак...ёки
"Келгинди куёв”. Энди иккаласини хам ўрни ўзгача, сабаби айнан "Келгинди куёв”
фильмидан кейин мени хар хил фильмларга таклиф қилишлари бошланди.  Очиғини айтсам, ўзимга ёқадиган ролим йўқ.
Шунчаки халққа кўпроқ ёққанлари ўзимга хам ёқиб кетади гохида, лекин хеч бир
ролимдан қониқмаганман. Ўзим иштирокимдаги фильмни премьерада томоша
қилаётганимда доим менда "напряг” бўлади...хаяжон эмас, хуллас қийин кечади .

  Sayyod: Рустам Саъдиевни фақат ўзингиз иштирок
этган фильмларинигина тан оляпсиз, бу худбинлик эмасми?

 Фаррух
Соипов:-
(ажабланади) Яна қайси киноси бор Рустам Саъдиевни? (кулади) Албатта хазил, бор уларни кўп
фильмлари, масалан "Мухаббат синовлари”... Хали айтганимдек,  ўзим ўйнаган ролларим ёқмайди, ўша халққа
манзур бўлгани сабабли ёқтиришим мумкин. Рустам Саъдиев билан хамкорликдаги
ролларимдан фақат шу икки фильмни айтдим. Кўпчилик "Панох” фильмини мақташади,
очиғини айтсам ўзимга ёқмайди.

 Дангал
йигит    ;
Фарруҳ, сизга кутилмаган савол: кейинги
кунларда қайси китобни ўқиб чиқдингиз? Ўзбек ёзувчиларининг ҳам асарларини
мутолаа қилиб турасизми? Бугунги адабиётга қандай баҳо берган бўлардингиз?

Фаррух Соипов:-Тохир Маликни "Мурдалар гапирмайди” деган
асарини ўқиётган эдим, хали охиргача ўқиб бўлганим йўқ.Бугунги адабиётга қандай бахо бериш мумкин?...Тушунмадим саволни
тўғриси

Dadaxon  
;
1-savol:
Farrux aka xozrgi kunda Adiz Rajabov va Alisher Uzoqovla siz va Ulug'bek
Qodirovlardan köproq körinmoqda. Siz buni qanday baxolaysiz, yani ula kinoda
körinishi sizlarni kata tanafusingiz paytiga tög'ri keldi.
Agar sizlar töxtab qolmaganda xam
ula shu darajaga yeta olisharmidi?

2-sizni
intervyularizda qandaydir sinovlarga duch kelganiz xaqida aytgansiz. Xösh
anashu sinov odamlani ajrata olishda yordam berdimi? Ösha xolatdan chqib
ketishda kimni xissasi katta böldi.

3.
Viloyatlarga qachon gastrol uyishtirmoqchisiz. Muxlislar sizni sog'inishgan

Фаррух Соипов: 1. Улар мен ижодда бор пайтимда бўлишган
хозир хам бор. Умуман кимнидир кўтарилиши, кимнидир танаффусига боғлиқ эмас деб
ўйлайман. Агар хақиқатдан яхши актер, яхши ижодкор бўлса албатта. Менга
қайтанга  қанча кўп рақобатчи бўлса шунча
қизиқ.  Энди агар буни рақобат деб
биладиган бўлсак. Шахсан мен Адиз ва Алишерларга хурмат билан қарайман ва
бундай нарсалар хақида ўйламаганман хам. Асосийси ўша ўзбек киносини ривожига
хисса қўшаётган бўлса яхшику. Томошабинлар уларни кўргани кинотеатрга
боришяптику.

2. Мана
шу савол...аслида мана шу нарса   чиқиши
керак бўлмаган интервьюда (кулиб Sayyodга ишора қилади) Сиз чиқариб юборгансиз

Sayyod:Ха?
Демак хозир ғиштлар менга отилмоқда?

Фаррух Соипов: Албатта хар бир инсонни хаётида синовлар ва
ўзига яраша қийинчиликлари бўлиши мумкин, шу пайтда яқин атрофидаги
дўстлари...ёки дўсти ажралиб чиқади. Хаммага маълум нарса, янгилик эмас.
Фильтрация...ўзини плюс тарафлари бор. Атроф тозаланади.

3.
Гастроллар бўлмоқда, Камолот ЁИХ билан хамкорликда вилоятларда бўляпмиз.
Яқиндагина Андижон ва Бухорода бўлиб қайтдик. Кейингиси Фарғона бўлиши керак
адашмасам, насиб этса кўришиб қолармиз.  

 

Iroda    : Assalomu
alekum.  1) Hayot
tashvishlaridan charchagan paytlarizda nimadan
taskin topasiz?nimadan kuch olasiz? 2)
Muxlislarizni sizga qilgan eng kutilmagan sovg'asi?  3) O'ynagan
rollariz ichidan harakterizga,tabiatizga mosi dib qaysi birini bilasiz?

Фаррух Соипов: 1. Инсон хаётда тушкунликка тушиб қолганида
ёки депрессияда бўлса, доим унга дўстлари ёрдам бериши мумкин деган нарсани
тушундим. Ёлғизликда одам ўзини кемириб, еб қўйиши мумкин экан. Атрофда
ишонарли дўстлар ва яқинлари бўлса, хар қандай муаммони хал қилса бўлади деб
ўйлайман.

Sayyod: Сизда шундай ишонарли дўстлар бор деб
айта оласизми?

Фаррух Соипов: Ха, бор.

2. Хар
бир совғани ўз ўрни бор, қадрли барчаси. Лекин жуда бир фарқли оригинали
бўлмаган. Ўша юмшоқ ўйинчоқлар ва юракчалар...Ха! (ёдига тушади) айтганча, биттаси катта юрак шаклидаги ёстиқ тикиб,
устига суратимни  туширганди.

 3.Табиатимга мос рол йўқ, шунчаки  хар бир ролимда мендан бир парча бор. Хеч
қайси ролим хаётимга ўхшашини хам истамасдим.

 Bahti    : Shahzoda
yoki Rayhon qaysi birini ijodi yoqadi?

Фаррух Соипов: (Sayyodга қараб) Шу мабодо сизни саволингиз
эмасми? (кулгу). Албатта биттасини танлашим шартми? Хафа қилишни истамасдим,
шундоғам Шахзода билан сўнгги фильмдан кейин тушунарсиз вазият юзасидан
тушунмовчилик бўлганди. Керакмасда шундай саволлар менимча. Жавоб бергим йўқ бу
саволга тўғриси. Иккисиниям ижодини бирдек хурмат қиламан, шу жавобим.

  винни    : Фаррух соиповга саволим...   2)Шаҳсий ҳаётизда нималар ўзгарди ёки
нималарни ўзгартиришни хохлисиз?

3)Инсонлардиги қайси фазилатларни қадрлисиз сиз учун идеал
инсон қанақа бўлиши кере яқин дўстим деб кимми етолисиз...олдиндан
Раҳмат...

Фаррух Соипов: 2. Мукаммал инсон хислатлари хақида жуда узоқ
айтиш мумкин. Эркак кишида алохида ва аёлда алохида бўлади у хислатлар хам.  Асосийлари десак, эркак кишида доим
ростгўйлик, адолат, жасорат, гапига жавоб бериши керак, хар тарафлама
ривожланган бўлиши керак, хам маънавий ва хам жисмонан бақувват,  аёлларда хаё-ибо бирламчи бўлиши керак.   Хар тарафлама мукаммал инсонни топиш қийин.
Ўзим хамиша мукаммал инсон бўлишга интилганман, қанчалик уддасидан чиқяпман
хозирча номаълум.

    Chocoholic* [Nanosh]   : Farrux
aka, Assalomualeykum)) sizga savollarim*

1) turmush
o'rtog'izzi bitirgan o'qish(litsey)larida o'qiyman. Turmush o'rtog'iz bn jiyaniz
tanshtrb qoyganakanla shu rostmi?

2)Oshiqlar
filmida qiz bola bob chqadgan joyila bor, shunga qanaqb rozi bogansz?

3)öziz
o'ynagan kinolarizzi oila davrasida ko'rb ötrasmi? Xursan bölbmi yoki jaxliz
chqb korb otrasmi, yomon o'ynamman db)) Jovobla un
raxmaat))*


Сухбат давоми мана бу ерда
Бошига тушган муаммоларга унинг теран жавоблари, Райхон нимани рад этган, севиб севилиб турмуш қурганми? Қизғин Экспрессонинг давоми билан танишинг!

Бўлим: Expresso | Кўрилган: 20771 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Farruh Soipov

Нравится
Барча изохлар: 26
1 Abdumalik   (11-Авг-2012 08:36) [Материал]
Suxbat ko'tarinki kayfiyatda o'tibdi, judayam zo'r chiqqan.Savol va javoblar xam arginal. Shunday suxbatlar mashxur insonlarni ichki dunyosini ochib beradi va kelgusida shunday loyixalar ko'proq bo'lishini tilab qolamiz."Sayyod.com"ga xamisha omad.

2 RaVsHaNBeK   (11-Авг-2012 09:15) [Материал]
hands

3 87-91   (11-Авг-2012 09:44) [Материал]
Sayyod kulrang rangni sal balandroq qiling, iltimos

4 Xurshida   (11-Авг-2012 10:39) [Материал]
вой мани саволим кани??? sad

5 Dadaxon   (11-Авг-2012 11:47) [Материал]
Suxbat zör ötibdi. Maniyam savolim chiqibdi xursand böldm.

6 Dilshod_A   (11-Авг-2012 14:39) [Материал]
Suxbat zo'r chiqipti kecha gazetada to'liq yozmaganakan bugun to'liq o'qib mazza qildim raxmat

7 Iroda   (11-Авг-2012 15:23) [Материал]
rahmat kottakon suhbat uchun. juda ajoyib chiqibdi. mani savolimga javob uchun ham alohida RAXMAT!!!!

8 MiSs_DiLfUzA   (11-Авг-2012 15:47) [Материал]
рахмат савол ва жавоблар учун smile анча нарсалар хакида билиб олдик)))

9 nodira   (11-Авг-2012 16:20) [Материал]
SARDOR AKA ULUGBEK QODIRIV B-N intiryu olinglar u insondi ashadi muhlisasiman sizdan iltimos qilaman farruh akaga omad

10 Wer   (11-Авг-2012 16:29) [Материал]
forixxi xotini nech yow ekana

11 azimjon8616   (11-Авг-2012 23:34) [Материал]
bye clap hands

12 Bakhtisher   (12-Авг-2012 00:21) [Материал]
Suhbat yaxshi chiqibdi, lekin ayrim maznunan o'xshash savollar juda ko'p takrorlanibdi. Farrux Soipovning ishlariga omad tilab qolaman.

13 Bekhzod   (12-Авг-2012 01:04) [Материал]
Suhbat juda ajoyib bulibti , ancha malumotga ega buldik Farrux aka haqida.
Judayam ijodlarini hurmat qilamiz , doim omad yor busin.
Yanda koproq original rollar kutib qolamiza u kishidan smile

14 bebiyour   (12-Авг-2012 02:06) [Материал]
wottayam RAYHON bnWahzodani tiqdizmi? xabariz yuqmi ula yarawib oliwdiku. siz busez....esiz hm

22 ledy   (13-Авг-2012 01:46) [Материал]
саволларни мухлислар беришса, Сардорда нима айб?

15 Kamola   (12-Авг-2012 04:06) [Материал]
Ajoyib!

16 o'shabola   (12-Авг-2012 05:05) [Материал]
shaxsan manga Farruhni fikrlashi umuman yoqmadi! Sovollagayam jovoplari juda bachkanamiyey!!!!! Qisqasi ya razochiravalsa!!!!!

17 bahti   (12-Авг-2012 06:00) [Материал]
uree mani savolim ham quyilipti rahmat sardor aka etibor uchun. Shahzoda va rayhon haqidagi savol manikidi clap clap clap

18 a'capella   (12-Авг-2012 17:19) [Материал]
nimaga mani savolim qo'yilmadi sayyod.com ijodkorlaridan hafaman 2 safardan beri expressoda savollarim qo'yilmayapti. nimaga unaqa farruh soipovga judayam bergim kegandi u savolni . mantiqli savolladan ko'ra mantiqsizlari qo'yilibdi. sayyod o'ziz nazorat qimadizmi

19 Aziza   (12-Авг-2012 17:34) [Материал]
Сухбат ачоиб чикипти Фаррух Соиповга омад.Сайёдакамларгахам рахмат мен Точикистондан мухлисингизман.

20 x_shah   (12-Авг-2012 20:55) [Материал]
Farux akaga omad va baxt, sizdan yanada ko'pro yahwi kinolar, ro'lar kutib qolamiz. FARZANDLI BO'LGANIZ B.N TABRIKLIMIZ, umri b.n bergan bo'lsin, o'zizga o'hwagan etuk inson bo'lsin IJODDAN TO'HTAB QOLMEN!

21 Shahzod   (13-Авг-2012 00:58) [Материал]
Suhbat chindan Ham Yuqori Kayfiyatda Zo'r O'tdi specool

23 milawka   (14-Авг-2012 12:23) [Материал]
VOYYYYY MANI SAVOLIMAM CHIQIPTIII ... clap

24 Ziyoda   (15-Авг-2012 22:06) [Материал]
Assalom alekum gap yo'q suhbatila zo'r o'tibti first

25 Letmekissyou   (08-Сен-2012 22:52) [Материал]
nice...
smile

26 FERRERO   (15-Сен-2013 11:26) [Материал]
Ajoyip suhbat sohibasi böldim, öqiganlarim kötarinki a'lo kayfiyat bag'ishladi. Bizni samimiy insonning ochiq oydin mazmunli suhbatni sohibasi qilganiz uchun sayyod sizga alohida minnatdorchilik izxor etaman!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!