Фаррух Соипов билан ижодий жараён устида учрашиб қолдик. Бир олам янгиликлари билан бўлишган Фаррух, уларнинг аксарияти кенг омма учун хозирча сир бўлиши, ва мухлислар учун кутилмаган тарзда бўлиб боришини истади.
Ошкор этилиши мумкин бўлганларидан айтсак, у хозир инглиз тилидаги янги альбом устида ишламоқда.
Нима учун айнан инглиз тилида? Фаррух:- Мен ижод қилаётган йўналиш шуни талаб қилмоқда. Мусиқани эшиттириб, унга ўзбек тилида шеърлар тайёрлашга бир неча шоирларга мурожаат қилдиму, афсуски ё сўзлари тушмаяпти ё бири айтгандек "Барибир инглизча сўзларга кетиб қоляпти"(кулади). Ғарбона услубдаги мусиқага ўзбек тилида бемалол шеър битадиган шоирлар бўлса, жон деб хамкорлик қиламан.
Бошқа тарафдан бунинг плюс тарафи хам бор, бу хам бўлса, дунё бозорига чиқишнинг бир йўли. Қўшиқлари билан танилиб олгач, албатта Ўзбек актер ва хонанда эканлиги, унинг бошқа ўзбек тилидаги қўшиқларига хам қизиқиш туғдириши табиий.
Яқин кунлар шахсий сайтни расман очишни хам режалаштирган Фаррухнинг уч қўшиғини сифатли турини тақдим этамиз.
Булар интернет оламида тарқалган "Соғиндим" қўшиғини асл инглиз тури бўлган "Hurt", укасини тўйида ва МТВА тақдимотида куйлаган французча "Les Feuilles Mortes" ва "You are mine" қўшиқлари.
Менга кўпроқ ўша "Соғиндим" қўшиғини инглиз тилида куйланган тури маъқул келди. Мусиқа хам бироз бошқача. Ё сифатли бўлганига шундай туюлдими, билмадим. бахо берарсиз.
Хуллас, Фаррух Соиповдан яқин кунлар сайтимизда янги альбомидан қўшиқлар премьерасини ўтказамиз. У альбомдан бир қўшиққа клип хам суратга олишни режалаштиргани, ва ноодатийроқ ёндошиб, моделлик агентликларидан эмас, оддий халқдан кастинг ўтказиб, клип мохиятига хос типажга эга йигит ва қизларни саралаб олиши хақида хам маълум қилди.
Farrux aka bazi bir sabablarga köra ancha tanaffus qilgandi. Anashu tushkun xolatdan chiqib ijodga qaytgani bilan tabrikliman. Sanatga yanglik bilan qaytibdilar. Özi kino soxasidaxam ular öz örniga ega. Endi qöshiqchlikda xam muxlislari qöllab quvatlaydi deb öylayman.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.