10:16 Фаррух Ахмедов - "Ёрим эй". Клип | |
Ўзининг ноанъанавий йўналиши билан ярқ этиб кўрина олган хонанда Фаррух Ахмедовнинг турли жанрларга тушиб қолган қахрамон хақидаги комедик клипи яхшигина оммалашганди. Эклектик йўналишда куйлаш урфга
кирган пайтда, бу йўналишда омади чопган камчиликлар орасида Фаррух комедик
ёндошгани билан хам ажрала олди.
Ўша клип ва қўшиқда бобойнинг нималар деб
қайтарганини, тўғриси халигача билолмаганман. ))
Янги "Ёрим эй" қўшиғига ишланган
клипда ўша анъанани давом этган холда, сюжетни янада завқлироқ ва кулгулироқ
тарзда тақдим этишга харакат қилишди.
Рус қизига ошиқу беқарор йигит воқеаси ривожидаги бош қахрамон йигитнинг фантазиялари шу қадар кутилмаган ва "прикол"ки, истамасангиз хам куласиз) Шўрлик йигит суйганига етишиш учун "иссиқ-совуқ" қилишгачаям борди-я. Бош қахрамон йигитнинг типажини ўзи кулгулик ва томошабинни кулдириш учун бирозгина мимика қилсаку, шуни ўзи етарлидек.
Менга жуда
кулгулик бўлган сахналари романтик онларидан, чимилдиқдаги асал едириш ва "ладушки" қоқиш холатлари
бўлди. Чимилдиқда иккисини кўриниши ўзи кулгулик))
Фаррухнинг трек
сахналари қўшиқ охангига мос равишда жихозланган. Бу сафарги қўшиқда хам бобой бирнималар деб куйлаяпти. Балки бобойнинг икки қўшиқда айтган сўзларини изохларда фош этадиганлар топилар? Хуллас, хам премьера ва хам "Душанба-кайфиятни кўтар!” рукнига мос клип премьерасини қабул қилинг:
"Ёрим, эй”
Тасиксдан
клипни сифатли турини кўчирмоқ 131мб | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 7700 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |