Реал хаётнинг реал хақиқатларида гунох ва хатосизлар бўлиши амримахол. Билмасам, бу мақоламдан кейин, аввалги жанжалли мақолаларим холва бўлиб, "УУууурр Хамзаниии!!!" бўлиб кетиши мумкинлигини сезмоқдаман)))
Нима қилай, шу хеч жим туролмиманде. Чидабам туришим қийин... шукр Рамазонда нафсимни тийишга иродам кучли, умуман ўзимга боғлиқ кўп нарсани назорат остига олишимни тарбиялаганману лекин, мана шу адолатсизлик бор жойда ва қаеридадир бир хақиқат айнан мени кўриб, секингина кўзини қисиб қўйганини сезишим билан тамом, (мениям қисиш тушунчаси шу онда тарк этворади))) албатта уни хаммага кўрсатишим керак бўлиб қолади.
Қўйидаги мени шахсий шубхаларим дея қабул қилиниши мақсадга мувофиқ бўлган фикрларга хам шубха билан қараб турганимда, уларга ўт ёққан бу сайтимиз мухлиси Илияр бўлди))) (тикка сотдим!))
Илияр Мухтаров (25.01.2013 10:05) :
Посмотрел я про эту турецкую фаришту. Них** не фаришта она. Все наиграно. Он был элитно одет значит из богатой семьи вот и ищет родичей чтобы отблагодарили. Турт йил государство берган помощьга яшашди и надоело видимо. Короче ман ишонмадим. Что так прям народ расчувствовалсы. И нах** она его так целует? Ему ж не приятно прям видно(((
Sayyod.com Sardor Kamilov (25.01.2013 17:22) :
ВО!
о чем я и написал сверху сайта
Ана энди, бу ўт оловланиб сайтга чиққунча , хаёлимда кечган шубхалар билан бир бошдан таништирсам:
Асос №1 -Аёл хеч қаерда ишламайди, ажрашган, уччала фарзандлари ўқийди, бири ўқувчи, иккиси эса талаба! ҚАЕРДАН ПУЛ ТОПИШАДИ?
Асос №2-Аёл шифохонада қариндошини парваришлаш учун яшаётган эди, демакки қўлидан келадигани шу касалларни парваришлаш, ва бу вазиятдан у унумли фойдалана олишига кўзи етган, хамда бундай касаллар орасида Умут энг аълоси бўлган. Шифохонада илк куниданоқ Умутни камералар таъқиб қилгани, кўрсатув давомида кўрсатилди, биргина Россия твсининг ўзидаёқ ўша илк тушганидан, орадан икки йил ўтганида (Жди меня) ва хозирги дамда кўрсатишмоқда. Туркиядаги танишларим айтишича, бу воқеа ўша илк куниданоқ долзарб ва аёл оилавий Туркияда яхши машхурликка эришган.
Оилани пул тушуми йўқ ва Умут ётган каравот жуда қиммат туради, демак давлат тарафидан берилган. Умуман Умутга қарагани учун аёлга яхши нафақа тўланади + бу оилани машхурлигини инобатга олса, хомийлар хам кам эмас(дир) Учта ўғлинг билан кўчада яшаяпсану, ишламайсану, чала жон одамни асраб олиш мантиғи ўша мехрибончиликни молиявий саволи олдида жавобсиз. Яъни хохишлар (бўлган тақдирда хам) имкониятлар талабига жавоб бермайдиган холатда!
"Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига"- мақолидек, асли аёлнинг уйи хам йўқ, магазинда яшашган, кейин Умутни олгач, квартира ижарада туришяпти... Ижара пули чиқди а?) Бу промо акциядан кейин Умут орқалик шахсий квартирага эришиши эхтимоли юқори эмасми?
Асос №3-Умутни она ва фарзандлари ўпаётганидаги унга ёқмаётганини мен хам сездим. Қанақадир жуда бир камерага роль ўйнаб юборилган, керагидан ортиқдек.
Фарзандлари хам бекорга Умутни ўпмаётгандир, сабаби бу оиланинг у ягона боқувчиси ва уларнинг хам шахардаги обрўси ва балки ўқиш харажатларини қопловчи боқувчи хамдир! Ахамият беринг а, Умутни улар ўпаётганида овоз чиқариб норозидек қиёфага кирмоқда.
Ўғиллари айнан шу камералар келган куни бозор ўчар қилишар экан, ГЎШТдан тортиб кивигача БУ Умутга керак, Умут йогурт яхши кўради деб камерага реклама билан олишяпти...гапира олмайдиган Умут йогурт яхши кўришини қаердан билди? Ва шартми шу хар бир махсулотни Умутга оляпман деб кўрсатиш?
Асос №4-Ва энг мухим фактор: Кўрсатув давомида бир кичик лекин, ўта мухим ахамиятга эга деталь бор: Гулсум интервьюда гап орасида айтиб кетади "Мабодо хозир бой бўлганимда, қариндошимга шифохонада ўзим қарамай "сиделка" ёллаган бўлардим!!!!"
Психологик сурат намоёнланмоқдами?
Элементарно, агар бой бўлсам қариндошимга қарамасдим, сиделка қарарди демоқда, демакки фаришталикдек мехрибончилик ўз ўзидан йўқолмоқда, ва дарровда кетидан қўшиб қўяди "А унда Умутни учратмасдимда..." Тавба мехрми ё севги астағфируллах. У десанг бу гапи тўғри келмайди, бу десанг у гапи...
Асос №5-Қандай қилиб ўз онаси ва қариндошига мехри йўқ аёлнинг , ғирт бегонага мехри шу қадар??? Инсон ё мехрибон бўлади ё умуман бўлмайди, лекин танланиб йўналишга хос бўлмайдику. 9 йил онасини кўргани бормаган Гулсум, шу КАМЕРАЛАР келганида боришидан нима мантиқ?!
Пиар яхши а? Сериал!
Асос №6-Онам билан 9 йил гаплашмадим дейдию, лекин онаси билан кўришганида онаси шартта билиб билмай сотиб қўяди : "Ха ўзи айтгандим қизимга, эрингга болларингни бериб юбор, Умутни эса топширвориб, мен билан яша дегандим"-дейди. Гулсум эса шартта мавзуни бемехрликка буриб юбориб, йиғлай бошлайди. Сериалнинг кульминацион эмоционал ох-вох ва "Вой шўрлигееей, бечорагинаееей" онлари...
9 йил гаплашмаган ва кўришмаган бўлса, 4 йил орасидаги Умут билан бўлган воқеада Гулсум онаси билан гаплашибдику.
Асос №7-Умутни бир он олдидан кетмайдиган ва хаттоки ўз хонасида хам ухламайдиган Гулсум, Россиянинг кўрсатувига шунча вақт кетказиб келармиш... Онлайн эфирда эса болалари Умут олдида туриб камерага қараб, мардонавор ёдланган сўзларни қайтаришарканде. Мехринг кучли ва хонангда хам ухлолмайдиган бўлсанг, нега (камида) деярли суткани кетказиб уни ташлаб кетдинг?
Асос №8-Ахамият беринг а, Умут ётган хонасида Туркия байроқлари деворларга илиб ташланган ва КАМЕРАЛАР учун стратегик мухит яратилган. Бир тарафдан Туркия давлати хукумати мана рус боласига илтифот кўрсатаяпти деган нарсани кўз-кўз қилиш учун хаммаёқ байроқлар.
Қизиғи байроқлар айнан келган мехмонлар ўтирадиган кресло орқасида ва Умутнинг бош тарафида, айнан камерага қулай жойларда.
Малахов кўрсатувида эса аёл "Икки давлат хамжихатлигига ижобий таъсир кўрсатиши" каби гапларни гапиряпти? Причем тут чин дилдан мехр ва икки давлат хамжихатлиги? Аёлга Россияга келишдан аввал керакли гаплар ўргатилмаганлигига кафолат йўқ, ва бу гапларни оддий аёл гапириши ғалатимасми?
Россияга келишига йўлкирани ким ва нима учун тўлаган эканлигику менимча шартмас. Россиянинг олигархлари хам аёлни пулсиз қайтармагандир, ха майли бу энди шунчаки тахминлар...
Агар бу нарса керак бўлмаса, нима учун шу тўрт йил давомида эфирдан тушишмаяпти? Россия хам қолмади бошқаси хам. Мехрибончилик учун ПРОМО нега керак?
Асос №9-Аёлнинг ҒИРТ бегона, касалми у касалмасми, етимми сағирми нима фарқи бор, умуман бу йигитга муносабати харакатларида жуда бўрттирилган. 4 йилдан бери касал йигитга ўрганилмагандек, худди хозир фожеа содир бўлгандек дохлаб камерага йиғливуради. Ўғиллариям ўпвуришади. Уйига келганида онасини ўпмайдию, шартта касални келиб ўпармишде. Ўзимни окаларимдан азиз чунки у касалмушде...ээээ қўйсенгчи, чин дилдаги гапми энди шу? 4 йиллик ғирт бегонага ўз қонингни алишворадиган даражадами? ээээ ўхшамаганде.
Биласизми, тўшакка михланган касаллар билан боғлиқ тажрибам хам бор, нафақат шифохонадаги ишлаган давримда балки, оиламиз билан боғлиқ бир воқеа ва унга асосан, бир йилни ўзидаёқ кўзингизам , психик холатингизам пишиб кетади ва касални холатига йиғлайдиган даражада бўлмайсиз! Албатта мехр билан парваришлайсизу аммо, йиғлайвериш ғалати.
Бир вақтлар "Язык телодвижения" ва "Психология мимики" (Обмани меня сериалини кўрганмисиз?) дарсликларини ўтаганим боис, хотирамда кўп билимлари қолган ва кўпгина харакатлар, юздаги учишлар хуллас тушунтириб беролмайману, шу гапларига мимикалари ва харакатлари қарши чиқаётганини бир неча холатини кўрдим. Бунинг учун кўрсатувни қайта кўриб чиқиб амин бўлдим.
Асос №10-Шунча пайтдан бери Умутни биринчи маротаба денгизга олиб чиқишди... Нима учун айнан камералар келганида??? шунча пайтдан бери деб яна айтишяптиям, лекин биронтаси нима учун шу 4 йилдан бери шу ишни қилмадинглару, айнан Россия канали келганида қиляпсизлар демайди.
КЎРСАТУВ ПСИХОЛОГИК ТАЪСИРИ: Томошабин учун қайғули бир мавзу, унинг фожеали ва воқелик фишкаси, яхши монтаж ва албатта МУСИҚА билан аъло подача ва қарабсизки томошабин дохлаб йиғламоқда! Қулоқ, кўз ва психика бу кўрсатув исканжасида!
Мусиқий "удар"лар аъло ва ўрнида. Йигитни соқолини олиб қўяётганидан, то аёл йиғлаётганигача. Бонудан тортиб , Великолепный век сериали мусиқаси ва хоказо. Айтгача, яна айнан шу камера келадиган кун соқол олиш эсга тушибдиде)) Соқол олиб бўлиб ўпаверганида бир Умутга қарангда..ишламайдиган мушаклари хам ишлаб кетиб юзлари бир ахволга келиб кетдией)) (тобақилдим астопирло) йигит тузаладими йўқми, лекин оёққа турса аниқ қоча югуриб кетса керак)
УЗР ЭНДИ хотимаси:
Яхшилик бор, бу аёлни хам қилаётган ишларидаги яхшилик ва эгуликка ишонаман, лекин фаришта эканлигига эса , узр, ЙЎҚ!
Koysezchi shu gaplrni hozirgi insonlardi oldida farishtade, 3 ta ogil bitta onani bokome kolarmidi endi orsatuv kilayotkanda aytadida, goleyib bola karab turmasdan sokolini oling siz bozor kilib keling tasirlik bosin didida rejisor ham dunyo koradi buni deb buni korib islomga dinga mehri oshtiku ruslarni ham. men koment. yozmasidim hech ozi shunga yozvordim lekin
Sayyod manam shu ko'rsatuvni ko'rganimda ayol studyada o'tirganida nega ko'zidan yoshi chiqmidi o'zini zorlap yeg'lamohchi gapini tori gapirvursa bo'midimi digan hayol o'tdi keyin pampersini o'zgartirvotgandayam shu ishlani korsatip nima qiladi qivotganini rekama qilishi shartamas hammasiga Ollohni o'zi guvohku digan narsayam hayolimdan o'tdi va shuni etishim kereki nuchu shulaga Sayyod ahamyat bermi qopti Obamani yolg'ondan qo'lini koziga teqqazvotti yeg'lami diganidi shunga etibor qigan Sayyod bunga etibor bermadimi didim qarasam 2 kun o'tmi yozip turipsiz faqat nima dimohchiman maylin reklamami hojakorsingami insonlani shunga ishonishini hohlardim chunki qarindoshla birbiri bn uzoqlashgande hozirgi zamonda shuni korip zora voy mana beganaga qivotti man o'zimnikidan habar omiman digan bir ijobiy tasir qilishini hohlardim albatta yahshilikka burilishini dimohchiman Olloh o'zi riyokorlikdan asrasin hammamizga insof bersin
Xato tög'rilabsizku! Agar, xato deb bölsa)) Shuladan köra, ösha maqolada man qoldirgan kommentdagi O'ZBEK er-xotinlani maqtagan afzalroq, 3 yildan beri falaj xotiniga qarayaptikan, böynidan pasti umuman ishlamagan, 2 yil bor puliga davolatgan, hozir faqat oyog'i ishlamaydi. Eriga bundan hech foyda yöqdek-dir, lekin, u va'dasiga vafodor.... Tem bolee erkak kishi ayolini parvarishlab yuripti, hammaniyam qölidan kemidi! Sardor aka, bulani ishi sohtadir-u, lekin, rostdanam yaxshilik bor)))
Ax Sardor Sardor shuni qilish shartmidi jurnalistligizga borasde baribir.... Xamma gaplariz pul pul soqa xop shunaqa diylu lekin oziz 1 kun kasalni oldida qoganmisiz? Ming bu hotin rol oynasin xot ming dollorlab osin boy bosin lekin u deystvitellno qaravotiku umutni 4 yil oldingi rasimini qarende xozirdigisini qaren ming yomon din bu hotini rol oynavoti din xop oz yoliga No shunga yarasha boqvoti qaravoti ex gapirsa gap kop. Siz yozganiz nima asos didizmi noo'rin iplos bosayam hotin QARAVoTI....Siz betda gapirib qoydiz a Rossiyadi deputatla psixologla A.Malaxov axmomi unda shunaqa bop chiqvotimi? Beradide pul ex tovba
Ответ: ха ойлар мобайнида тўшакка михланган катта ёшдаги инсонга қараганман. Лекин бунақа айюханнос солиб йиғламагандим. Ха ҚАРАВОТТИ, қарамаяпти демадимку, ЯХШИЛИК ҚИЛЯПТи хам деяпман, ишонаман. ЛЕКИН ФАРИШТАМАС дедим холос. Шахсий шубхам, хеч қатъийлик эмас. Малахов эса узр, Фрейдми?
odamlar o'Zini bolasiga qaramaydiku davlat pul bersa ham qoil qolish k.k bundaylarga nogironlar o'psa yuzini buradi yoqmayotganga o'hshab bu fakt chunki mani jiyanim nogiron bo'lib qolgan bahtsiz hodisa tufayli uni ham o'psak huddi shunday qiladi unga yoqmayapti deb hazillashamiz avval shunaqa nogironga qarab ko'rilar keyin koment yozilar ,ovqat egizish azob uni qarayotgan inson o'Zini asablari buzilib ketadi gapirish tuhmat qilish juda oson insoni ustidan lekin odamda insof bo'lish k.k agar pul u-n qilayotgan bo'lsa ham rahmat shu ayolga shu yomonlab koment yozganlar 1 kun nogironlar uyiga borib 1 chaqaloqa yoki nogiron bolaga qarab ko'rishsa bo'lar edi puli ham boshidan qolsin deyishadi agar 1000000 berseng ham qarameyman deyishadi
Men ham ushbu dasturni ikki marotaba ko'rib chiqdim. Azizlar, Umutning boquvchi onasi nima bo'lganda ham mardning ishini qildi. Ayol o'zining farzandlarini ma'lum ma'noda oyoqqa turgazgani uchun butun diqqatini Umutga qaratmoqda. O'tgan hayotida qilgan gunohlarini qaysidur ma'noda yuvayotgan bo'lsa ajab emas. Foyda izlabmi yoki chindanda joni achigandami-nima farqi bor. Asosiysi, bolaning joni saqlanib qolindiku. Turkiya hukumati chet el fuqarosi bo'lgan bu bolaga qanchalik ko'p hayriya puli beradi deb o'ylaysiz? Menimcha ko'p emas. Ayolning asosiy harajatlari unga hukumat berayotgan 280 AQSH dollaridan emas sobiq erining to'laydigan alimentlaridan amalga oshiriladi. Yana muhim gap, Rossiya televideniyesi ham anoyi emas. Menimcha bu dasturni efirga berishdan avval ko'p martta elakdan o'tkazishdan va ayolni farishta siymosida ommaga ko'rsatishga qaror qilishgan. Balki ayol farishta emasdir, biroq, u ayol xurmatga loyiq.
kechirasizu Gulsumxon lekin sizi bu ayolni apiris diyishga haqqiz bormikan? Sayyod kim haqda yaxshi fikr etsala yaxshilimiz kim haqda yomon fikr etsa yomonlimiz a? Shunga o'rganib qoganmiz, manam bu ayolni oqlamoqchi yo qoralamoqchimasman. Pul uchunmi piar uchunmi zato qvoti shu ishni indi minnatga kese programmaga chiqishdan asl maqsadi bu bolani yaqinlarini topish, uni tuzalishiga yordam berish, o'shatta ham etti doktorlar tuzalishiga vapshe umid yo edi lekin ancha o'zgarish bo'gan hatto shu 4 yilda bir marta ham kasal bo'magan dib Endi pulga kese kim biladi balki shu bola orqali Olloh shu oilaga rizq bervotgandir bunisini unutmaylik Sizga sabr, yaqin insoniz kasal bo'lsa ilohim tezroq tuzalib ketsin
Манимча шу аёлнинг ҳадеб ўпавергани Умитга ҳам ёқмаяпти. Ўта кетган томоша. Яхшилиқ қил, биров билмасин деган. Бу аёл бўлса нуқул пиардан бўшамабди. Хона ҳақиқатан ҳам Туркия байроқлари билан тўлиб тошган. Энг мақул вариант уни приютга топшириш. лекин унда бу оила давлат кўмагидан маҳрум бўлади. Қани эди Умит гапира олсаю-ю, хеч бўлмаса ўзи айтиб берса. Унгча эса ҳеч нарса дея олмайман. лекин кўрсатув бошлангандан, ман уни Твда тўғридан-тўғри кўрдим, қандайдир шубҳа пайдо бўлди. Вақт ўтар. балки бирор воқеа сабаб бўлиб ҳали ҳақиқат ҳам юзага чиқар. лекин Умит учун энг мақул жой -приют деб ўйлайман...
нима болгандахам 4 йил хазакам муддатмас шубхаланганлар миллион берса хам карайолармидинглар у аёл ростан хам жасорат курсатган хамманиям кулидан келмасди одамлар инвалить дебоз боласидан кечяптику
bekor gap turkla bn yashiyman kak ozbeydiy hammasi yaxshi qaravotti rahmat ayolga qoyilman bu sayiti kim necha marta sinadim hurmat qimiy qoydim gapni dangalini yozsam chiqmiydi sayyodni reklama qisam albatta chiqadi kk mas qoyilman ayolga olloh rozi bosin
Uni kiygan kiyimlariga qarab boyvachcha deb o'ylash, bilmadim, hammayam kiyib bilsa kerak unday kiyimni, oddiy ko'ylak jinsiyu, turkiyani tuflisi, boshqa hech vaqo yo'q..qulog'iga 4 tadan zirak taqqaniga kelsak, birinchi xayolimga kelgani diskatekalarda yuradigan bola deb o'ylagandimBu uyni uy emas, kasalxona deyish ham mumkin, nega endi vrachlarga pul to'lansayu, bu ayolga to'lamaslik kerak, hukumat ham yordam bergandurda, kasalga 1 kun qarashni aytmaysizmi, kuniga 20 marta tagini tozalash, yana 5 yil davomida...u yigitni oilasi qachon topaladiyu, qachon ulardan pul "undirishadi", bu umuman noaniq. U ayolni ham devday bolalari bor, ishlashsa kerak yana kim biladiAgar ular yaxshi qarashmaganda, rassiyadan jurnalist keganda unga umid ko'zlari bilan qarardi yolvorganday, lekin o'girilib oldi, u ruschani tushunishini o'shayerda ham tekshirib ko'rishdiku tilini chiqaztirib
Sherzod bilan Rustammi fikriga qöshilaman Bu körsatuv ozgina bösayam xalqlani örtasidagi döstlini mustaxkamlanishiga xizmat qilsa, musulmonlaga nisbatan ruslada xurmat tuyg'usini uyg'otsa yomonmi? Sardor aka sizzi özizga, saytizga xurmatim boshqachayu, no sizdan bunaqa maqola kutmovdim tög'risi(((
Bo'lmagan gap birovni xayotiku senlarga nima uzlaring bir pashshagaxam foydalaring yoq aralashmasanglarchi birovni xayoti uzlari biladiku shuniam shriftni bosib yazibdiku men axmag'am ukidim shuni, men ko'rdim peredachani xechkanday gumon yoq ros farishta demiman lek 4 yil bokibdiku... E aytsam gap ko'p...
to'g'ri hammani o'z fikri bo'ladiku balki bu ko'zboylamachilikdur balki ko'rsatuvni olgan rejissor shunaqa qilishni aytgandur odamlarni qalbi yumshashi uchun to'g'ri kasalga yoqmayabdi ularni hadeb yopishishi lekin nima bo'lgandaham men savob ishini qadrladim ahamyat bermasdan ketib yuborsaham bo'lardi qalbida iymoni bo'lgani uchun shu ishni qilgan va Alloh ham shu savob ishi tufayli yaxshigina siylagan u ayolni degan fikr ham keladida Alloh qudrati bo'lib insonlarga o'rnak bo'lsin deganhandur yaxshilikni shunday siylayman deb ham o'rnak uchun taqdirlarini bir qilgandir birov haqida bir narsa deya olmayman nima bo'lgandaham u ayolni qilgan mehnatini qadrladim shaxsan meni fikrim xozir harkimniham qo'lidan kelmaydi buday hunuk xolatga tushib qolgan insonni uyiga opkelsh xattoki o'z farzandlari nogiron bolib tugilib qolgan ota onalar bolalar uyiga topshirib yuborishadiku .....
o'zimam cheta ayoli isterichniy perejivaniyalaridan sezgande bo'ludim, rostanam pereigrivat qvorgan! Lekin hich ishongim kemyapti, chestno ya v shoke! Umut Turkiya va Rossiya munosabatlariga ko'pri qursa ajabmas dgan gaplari ne estestvenniy chiqudi, tobaaa.... !!! "Obmani menya" zo'r serial manam ko'raman uni i vam sovetuyu!
Ikki yildan kuprog bir invalid qizchaga qarayman. Agar yurakda sevgi bulmasa hech qachon begonani bolasini upa olmisiz. U ayol 4 yildan beri qaraydi. Men u ayolni Umutni sevmasligiga ishonmiyman. Nogiron odamlardan ayniqsa bolalarda kuzlarida boshqacha nur buladi. Siz unga mehr qöymasdan ilojingiz yuq. Aytmiyman u ayol farishta deb, lekin u ayol Umutni haqiqiy onasi topilgan taqdirda ham unga berib qöyishiga shubham bor.
Sayyod, bitta gap: -- SENGA NIMA? Mana o'zingga huddi shunday bolani olib kelib berishdi, juda katta pul beramiz desa, sharoitlaringni yaxshilaymiz desa shu ishlarni qilasanmi? Kuniga 5-10 martalab kap-katta bolani pampersini almashtirasanmi? Yoki ano oppog'oy "writer" qila oladimi bu ishlarni? To'g'risi, senlarni Juma kungi hayriya uchun hurmat qilaman, JUDA QATTIQ HURMAT qilaman, lekin bugungi maqolang uchun o'zingga o'xshamading... Bu maqolani turklar o'qisayam tushunishadi... Butun MDH bn turkiy davlatlar ko'ziga yosh olib turganda, O'ZBEK shuni ko'rolmay, ig'vo qilyapti deyishmaydimi axir....
Ответ: Қиламан шу ишни, агар Худо кўрсатмасин шу аёлдака холатда бўлиб, қўлимдан бошқа иш келмайдиган бўлса.
Сафсата! Политическая игра! Информационная война! Айникса 5чи асос ута тугри! Согласен! Да подождите еще немножко все ясно будет! Саййод, эслаб колинг гапимни! )))
Assalomu aleykum! Man bu saytda xicham yozmasdim, lekin shu maqolezzi o'qib yozmasdan turomadim! Nima qiliy, manam xuddi sizga o'xshab adolatsizlikka jim qarab turomiymande! Manikiyu asoslidur, lekin siz adolatsizlik dib beemalol etvotganizga xayron qoldim! Yana 10ta asos xam keltiribsiz... O'zizzi qiynab, shu maqolamda yozvotgan narsammi yaxshiro isbotliy dib videodan ayb(tirnoq ichidan kir) qidirishga tushibsiz. Butun dunyo ko'rib, ishonib, ana mexribonchilik, -musulmon xalqi mexribonligini bilardu, lekin bunchalimasiydi -, barakalla, farishtade ayolakan dvotti, ko'p odamla ta'sirlanib, yo'qlamiy qo'ygan qon-qarindoshin -i yo'qlavotti, kasal ahvolda yotganlagayam mexr bilan qaravotti, xar xolda xamma narsa yaxshiliga bo'votti, yomon tarafini ko'rmadim man xali! Xop, siz etganchali bu video shou uyishtirilgandu -r, xop, bu ayol pul uchun qivotti, bollariyam pul uchun qivotti diylu, lekin kimga zarari teydi? asoslabam berdiz, lekin xamma asoslariz oddiy narsala, bu narsala videoga boshqa tarafdan qarasa qidirib topiladi! Asos 1 Ayol xech qayerda ishlamiydi, xop, lekin uyda 3ta erke kishi bor, o'qivottimi boshqa narsa qivottimi pul topadiyu erke kishi babir, bizada maktab yoshidigi bollayam pul ishlavotti yaxshigina! Bu asosiz asossiz manimcha Asos 2 Ayol shifoxonada qarindoshini parvarishlash uchun yashavotgandi, demakki qo'lidan keladigani shu kasallarni parvarishlash! bu gapiz vaapshe o'tib tushti! Bu gapiz jurnalist faqat gapirishshi biladi, deme qo'lidan keladigani faqat gapirish, yoki bo'masa yozuvchi faqat yozishshi biladi, deme qo'lidan keladigani faqat yozish dgande gapakande! Va bu vaziyatdan unumli foydalanishga ko'zi yetgan, xamda bunday kasallardan Umut eng a'losi bo'lgan-deme xamma bir nimadan foydalanadi, va ko'zi yetadigan o'lja qidiradimi? Deme sizam o'zizzi, yoki saytizzi shov shuv bo'sin digansiz, va o'lja- shu ayolli yomon tarafini ko'rsatishshi maqola qib ogansiz! Lekin xammayam yomon hayolda bir ish qimasligini esizdan chiqaribsiz, bu ayolam o'zini maqsadini ko'zlab qildi bu ishshi dib o'ylab noto'ri qibsiz! Xar xolda, yaxshi odamlayam bor dunyoda! Shifoxonada kamerala kegani, rossiya tvsida ko'rsatgani uchun uyiga opketti diyish nerealno, mashxurlikka erishish uchunam kasal odam boqish nerealno, pul uchun qigan bo'liwi bu realno! To'ri pul uchun bu ishshi qigan bo'lishi mumkin, o'sha oligarx dib o'ylavotgan odamdan pul olish maqsadida qigan bo'lishi mumkin, lekin qachongacha chidiydi agar pul uchun qigan bo'ganda? Xop 1 oy chidar, 2 oy, aa ana borinki jdi menyada ko'rsatguncha chidar, lekin 4yil chidashi mumkinamasku agar pul olish niyati bo'ganda! Oilani pul tushumi yo'qmush, qaysi oilada pul tushumi bo'miydi? Xar bitta oila yashash uchun kurawadi, ishliydi, pul keladi babir qattandir! Umut yotgan karavot juda qimmat turadi-xuddi shu karavot bilan Umut kasalxonadayam yotardi, bundan Umut foydalanvottiku -, ayol yoki uyidigi bollamasku! Davlat tomonidan yaxshi nafaqa to'lanadi- bu narsani qattan oldiz bilmadimu, agar rostanam shunaqa bo'sayam nima qipti? shu bolaga qaraganiga arzimagan nafaqa to'lashsa nimasi yomon? Davlatam anoyimasu, ko'pro pul to'liydigan xotinni cho'ntegigayam! -O'sha davlat bervotgan pulga xam kasal boqvotti, xam uyyi ijarasini to'lavotti, xam 3ta bolasini boqvotti diyish aqlga sig'miydi! Davlatti pulisizam yashavotgan bo'lishardi!"Kasal bo'gan kasalmas, kasalli boqqan kasal"diyishgani to'ppa tog'ri! Qanchali qiynalvotgan bo'sayam yaxshili qivotti, yaxshi ko'rib qivotti, arzimagan pulli dibamas! O'zini kasal ota onasini og'ziga ovqat sop, agar o'xchivorsa artishga irganadiganla boru, bu ayol xar kun shunaqa ovqatlantiradi! -Faqat kamerala keganda shunaqa ovqatlantirmiyd -iyu, xar doim ovqatlantirish kereku, kasalam xar doim shunaqa o'xchisa kere!
Ответ: Ман ўзимни хақман вой дод сенсация қилиб фош қилдим деган жойимни кўрдингизми? Адашамиз, гунох қиламиз, бу мени шахсий гумоним дедим. Хатто узрам сўрадим, Мен қатъий битмаган мақоламга нега сиз қатъий жавоб қиласиз? Сайтимни пиарига бу мақола пфффф кулгуликмасми? Менга нисбатан камида фақатгина салбий пиар бўлиши мумкин бўлган, жуда чегараси нозик мавзудаги рискни сиз пиар деб билсангиз росаааа тушунаркансиз пиарни. Менга бу пиар учун биров рахм қилиб тул ташламайди, камида захарханда изохлар ва гўримга ғишт қалашлар бўлади, а аёлга эса ха паирдан наф роса бор! Фарқи бордир пиарни пиардан?
Asos 3 O'pgani unga yoqmayapganmush -, kasal odammi shunaqa qilishga kuchi bor dib o'ylismi? Yoki yuzi xar doim shunaqa bo'votganini ko'rmadizmi? Saal mimika qilishga kuchi yo'odammi, o'pganini yoqtirmayapgani -ni ko'ribsizaa! Farzandlari xam bekorga o'pmayapgandur- -ulayam musulmon, lekin ula bizadakamas, ula xaddan tashqari Allohhi yaxshi ko'rishadi, yaxshili qilishadi, aka uka xar xolda odam odamga, bir birini ajratmiydi! ulayam pul uchun o'pmasa kere! Davlat o'qish puliniyam to'lidigan darajada pul bermasa kere, aqlga sig'miydi gaplariz! Qoyilee, nafaqat o'pganini yoqtirmaganini, -balki ovozini chiqarib norozi qiyofaga kirganini ko'ribsizaa! A bu kasalli xamma xarakati o'zi shunaqayu, boshqa xarakat bo'masa! Umut yogurt yaxshi ko'rishini gapiromasayam, tuflavormasdan yiyishidan bilsa bo'ladi! Asos 4 eng bo'magan faktor! O'ziz kichik detal dib turibsiz, shuuncha yaxshi gaplaga etibor bermagansiz, lekin imenna o'sha bittagina kichik detalli qidirib topgansiz! o'zim tepasida o'tirib qaramasdan sidelka oberardim, o'zi xarakat qilardi, foydasi ko'pro xar xolda sidelkani! Yaxshi ma'noda eshitish kere, yomon narsa qidirsa ko'p, chiqvuradi! Balki xayajonlanganda -saal noto'ri gapiirvorgandur -, noto'ri perevoddur. Siz etkanchali aql bilan pul uchun qivotgan taqdirdayam bunaqa oson o'zini sotib qo'ymasdi! Yaxshiyam boymasman, manga Alloh tomonidan yuvorilgan sinov-Umutni uchratmagan bo'lardim divotti! Ana sevgi Allohga! Asos 5 Kim etti mexri yo'dib? Mexri bor, lekin u darajadamas, boshida gapirberdi e'tiboriz uchun, buvisini qo'lida kotta bo'ganini, oyisiga shunga mexribonro bo'magandur! Yetimde gap, chunaman bu bolani ahvolini dib turibtiyu! Unchali eslomayamanu, lekin oyisini oldiga bormaganini sabablarini etti! Kamerala kegandan keyin xar xolda malaxov boorgandur, u bo'masayam boshqa rejissyor borgan, etgan, borin dib, kimdur maslahat bergandur! Asos 6 A endi xamma narsani podrobniy bilmimizaku, nima bo'gan eri bilan nime ajrashgan, sabablari bordur! Bemexrlini etishi to'ri, chunki etberdi buvisi bn kotta bo'ganini! Yig'lavordi... Asos 7 Yana o'sha gap, bu rejissyor qigan ishla! Malaxovvi xar kun chiqadigan pust govoryatiga kimla kemagan diysiz? Xattoki qamoda o'tirishi kere bo'gan odamlaniyam opkeladiyu! Bu xotinni ko'ndirish qiyinakanmi? Asos 8 Bu endi yosh bolani gapi! Xamma biladiyu, kamera keb qosa xamma joy yasatilishini! Oddiy bog'chadan tortib, maktab litsey va hokazo. Xammasiga kamera bilan televideniedan kelishvotti diyishsa, subbotnik boshlanib ketib, xamma joy ozoda qilinib, formali bolla tanlanib, eeng chiroyli xona-bayroq, prezident surati, stengazeta, xaarxil narsala osilgan xona tanlanib syemka o'shatta olinadi! Ayolga yo'lkira to'lanishi shartmas, o'sha kamerala bilan kegan, I malaxov to'lab ketqizvoradi, xar xolda malaxovvi sponsorlari kuchli! Asos 9 Faqatgina kamera uchun sal bo'rttirilgandu -r! 4yil davomida xarkun yig'laganini ko'rsatmayaptiy -u, xamma narsani eslaganiga yig'lavordi! Bollari uyiga keb onasini o'padi, buni prosta siz bn biz ko'rmadik, chunki u rostan uzodan kemadi, u faqatgina eshiyni orqasidan kirib keldi, aslida u uyda bo'gan, bu rejissyorri xoxishi! Buni chuniw manimcha xicham qiyinamas! Yaxshi judayam yaxshi narsani bilarkansizu, lekin oddiy inson xamma bo'gan narsalani eslaganda ko'ziga yosh kelishini bilmasakansiz! Yana bir marta etaman, bu ayol xarkun yig'lamayapti! Asos 10 Buni izoxlashim shartmasdur, REJISSYOR! Ko'rsatuvvi psixologik ta'siri Judayam zo'r! Boya boshida etganimde, ancha muncha odam yig'ladi, eslamiy qo'ygan qarindoshini eslidi, musulmonlaga mexri oshdi, foydali, yaxshi tomonlari judayam ko'p! Yomon tarafi umuman yo'q!musiqalaga -yam gap yo', yig'latadigan, ta'sir qildiradigan musiqala! Soqolli bo'sa 4yil davomida qando ovotgan bo'liwsa kameragayam xuddi shundo oldi! O'pishi yoqmayapganini sezdiza?! Shu xislatizga qoyil qoldim! Bu kommentti qoldirasmi o'chirvorasmi o'zizzi vijdonizga xavola! Xulosa Ayolga shuuncha yomon gapla yozib, asosla keltirishga keltirib, oxirida ishonaman yaxshili qiganiga divosmi? Farishtaga qiyoslanvotgani -yam bor gap, buni isbotlashiyam keregi yo'! Zero, barcha onalarimizi farishtaga qiyosliydi xalqimiz! Sog'bo'ling
Ответ: Ну да, режиссер всегда правку а, касал йигитни қани бир ур-деса, шартта уриб хам берарди, тўғри..))
ёмон гаплар эмас, жа оширворманг, шахсий шубха фикр холос, қатъий хам бўлмадим.
қолган бир олам гапларингизни аниқ ўқий олмадиму, кўз югуртурсам, бир икки асосаларизда деярли ўша гапларимни барибир тасдиғи бўлиб қоляпти))
Мана шу ердаги бир изохда ёзим, кўрсатувда авлиё даражасида қилиб юборишди, бу мусулмончиликка зид ва ман шу мусулмон ахли учун бир силкитиш мақоласини қилдим: у хам инсон униям хато ва гунохи бор, у шунчаки яхшилик қилаётган аёл, авлиё эмас деб! хар кимми нияти ўзида, мани ниятим ўша жавобимда кўрсатдим.
Ҳурматли Сайёд жаноблари! Сиз ўзи битта гапда турасизми йки?... 24 январдаги "Фаришта аёл, камбағал бахти ёки бойлик ортиқча..." мақолангизда бу аёлни фариштадан олиб, фариштага солгансиз (ҳатто мақола номиям шу руҳда), энди эса шўрликни ерга булғаб, ғирт "пиарчи", "машенница"га чиқариб қўйибсиз... Қани ўзингиздаги мантиқ? Энг қизиғи, комментчиларингиз бирам ғалати - ҳам нима десангиз, эргашаверади - "баракалла Сардорака" деб. Ва ёки сизга тескари фикрлайдиган комментларни қўймасангиз керак. Шунинг учун мани ҳозирги гапларим ҳам бу ерда чиқишидан умид қилганим йўқ, шунчаки ўзингиз учун ёздим...
Ответ: Мана сиздаям шубхалар бор экану, бу норма тўғрими? лекин хамиша хам шубхалар кутилгандек натижа бермайди, бу холатда шубхангизни тор-мор қилдим, изохингиз сайтда ял-ял ёниб турибди файз олиб, шодланинг!
тухмат қилманг, мАшенница деган жойим ва шамам хам йўқ, қайтараман, шунчаки шахсий шубха фикрларим холос. сал кенгроқ ва теранроқ фикрлайлик илтимос, халиги кўча разборшикларини емаган оми бир гапига ўранвомасдан "батта гапда турасанмииии?" Ия, гап бир заминмидики инсонни умри охиригача кўтариб туришга кафолат бўлса???
Инсон дарахтмидики бир ерда тураверса қўққайиб, ё тоғми, ё кесилган тўнками тепса тебранмас фикрда бўлса?))) Инсонни фикрлари вазият, холат, мухит ва атрофдаги воқеаларга қараб ўзгариб, ривожланиб бориши ТАБИИЙ хол!
Қойил қолмадим, Сайёд! Бунақа фикрни, минг шахсий бўлсин, оммага тақдим этишдан олдин, сал кўпроқ ўйлаш керак эди, менимча. Пайғамбаримиз с.а.в. инсоннинг қалбини Аллоҳ билади фақат деганлар. Мушрикларга қарши бўлган жанглардан бирида бир мусулмоннинг қўли баланд келиб, мушрикни енгиб турган вақтида, мушрик шаҳодат калимасини айтади, аммо мусулмон "у ўлдириб қўймасин деб айтди, чин дилдан айтмади", деб уни ўлдириб юборади. Шунда пайғамбаримиз с.а.в. сен унинг қалбини билишга қодир эмассан, унинг қалбини фақат Аллоҳ билади, унинг айтганига ишонишинг керак эди, деганлар. Сизнинг қон топшириш акциянгизга ҳам пиар қиляпти деб ёндашиш мумкин-ку. Масалан, бир сафар сиз ёш болага дори бераётган расмни кўриб, мен йиғлаворгандим. Ўзингизга ўхшаган танқидчи бўлса, шартмиди касал боланинг расмини сайтга обчиқиш, деган бўлармиди. Лекин шахсан мен унақа фикрга бормаганман. Чунки мен ҳар доим савоб иш қилинаётганини кўрсам, хурсанд бўламан ва ишонгим келади. "Мабодо хозир бой бўлганимда, қариндошимга шифохонада ўзим қарамай "сиделка" ёллаган бўлардим!!!!" Сайёд, гапни нотўғри таржима қилибсиз. Видеонинг 31:38 дақиқасида аёл "Если бы у мнея были деньги тогда 4 года тому назад, я бы наняла сиделку для своей своячинеце" дейди. Сиз уни "ҳозир" деб таржима қиляпсиз. Ва у гап ўшанда яхшиям пулим бўлмагани, мен шу туфайли шу болани кўриб қолдим, демак, бу тақдир экан, дейиляпти. Сиз битта сўзни нотўғри таржима қилиш билан бутун гапнинг мазмунини ва талқинини ўзгартириб юборяпсиз. Таҳлил қилмоқчи экансиз, фактни бузиб кўрсатманг. У аёлнинг Россияга келиши йўлкирасини адашмасам, 1-канал кўтарган. Чунки бир "Жди меня" кўрсатувида Тошкентда қолиб кетган грузин аёлни паспорт олиб, Москвага боришигача ёрдамлашишганини айтишганди. Игорь Кваша ўша кўрсатувнинг бир сони учун 30 минг доллар олади, деган маълумотни ўқигандим. Битта бошловчисига бир кўрсатув учун 30 минг доллар тўлайдиган 1-канал учун битта самолёт чиптаси нима бўпти? Қолган бўрттирилган ўринларига келсак, буни телевидение ходимларининг иши деб ҳисоблайман. Аллоҳ ўша аёлга ажру савоб берсин!
Ответ: Қойил қолдириш учун сайтга ёзганимда бу гапингиз ўринли бўларди, манга нима қойилмисиз ё қойилмасми причем тут бу?))
-Қон топширишми? БУ АКЦИЯ! Ха пиар, бўлмасамчи?! ПУЛ ВА ҚОН ЙИҒИШ УЧУН ПИАР! Нимаси ёмон))) Манку тан овомманку, хеч кимга этми вооой ман хааар ойда ўзииим қон топширвомман, ўзззиммии пулларимми оборвомман демаяпманку камерага.
Пиарсиз ким эрталаб уйғониб "Вой бугун савоб қилиш учун қон топширсаммикан?" деган хаёлда туради? Камида ёмон туш кўриб, "Вой дод хўроз сўй, қон чиқар, садақа бер!"га тушиб қолинади. Ё нотўғрими? Қонни чиқариб кейин ГЎШТИНИ ЕЙИШГА яна кишкавать қилишга чиқарамизку, бориб топширишгамаску!
Пиар орқасидан анчагина болалар қонлик бўлиб ўлимдан йироқлашмаоқда ва қанчаси дорига эришмоқда. Ундаку битта Умут экан, бизда қанча касал болакайлар?) Умуман солиштирманг. Бизани иш аниқ акция билан одамларни МАНИ ЧЎНТАГИМГАМАС, ғирт бегона ва ўзим хам аксариятини кўрмаган болакайларни хаёт учун курашишига тарғиб қилиш!!!
-ХОЗИР вааай жа бир чуқурлашишни какая разница, ўша воқеа 4 йиллик бугунги кунгача давомланаётган мавзу, хўп ўша 4 йил аввал пулим бўлганда деди тўғирланди барибир ўша фикр. 4 йил аввал хам фикр ЎША ФИКРКУ! Факт то что, она пули бўлганида сиделка ёллардим дейди, мехрибончилик билан своячницасига ўзи қарамасди тушунарлику.
йўлкирани хам жа бир қатъий демадимку..
Умуман юқоридаги гапни яна қайта (тавба неужели не читали?) қайтараман: бу шахсий шубхам, у аёлни яшилиги ва яхшилик қилаётганини тан олдимку, гунохим бўлса Худо кечирар дедим, ё бу мақоламга одамлар гўримга тушиб беринг дедимми? худди мани мақолам ортидан сизлар жавоб берадигандегеееей))
Ундаку битта Умут экан, бизда қанча касал болакайлар?) Умуман солиштирманг. Iye Sayyod g'alati ekansizku, har bitta odamda bittadan yurak, bittadan jon borku, yoki 4-5 ta odamda bitta jon bormi?
Ответ: солиштириш мендан бўлмади, солиштирилганга жавоб бердим!!!
Товба, яхшиликданам емонлик ахтариш, нима деган гап. Узларинг бундай иш килолмасаларинг бировни гапириб нима киласилар. Касал караш осон иш эмас, мени двоюродный опам неча йилдан бери биржойли касал, узини онаси сиделка еллайди, минг машхурлик, пул, бундай азобларга тенг булмайди, айтишадику - "касал, касал эмас, касални караган касал деб". Саййод узизам кон топшириш акциясини утказасизку, хамага эълон киласиз, бошкаларни ундайсиз касалларга ердам беришни, бу хотинам яхшилик борлигини, хаммага курсатмокда, яхшиликни, Худони эсдан чикарганларга, эслатиб куиш учун.Буни нимаси емон? Конечно, хаммамиз фаришта масмиз, хаммани узига яраша айблари бор.
Ответ: Ёмонлик қидиришмас, маниям ўзимми шахсий ниятим борку, уни маниномимдан нега ўзларинг истаганча баён қиласизлар? ниятим одамлар БАЛКИ шу каби фирибгарлик бўлса содда бўлишмасин, хар тарафлама қараб иш тутишсин дегани. Инсониятда ёмонлик ёки кир қидиришмас, ЭХТИЁТЛИК иммунитетини ошириш ниятим. Хар нарсани идеаллаштиришдан қочиришим. Кўрсатувда биласизми нима дейишди.
Эту женщину можно уже пречислять в ряды святых! деяпти!!!
бу нимани тарғиботи? Инсонга сажда қилишни бир тури. Инсоният иконадан тортиб кумиригача культ личности қилиб сажда қилиши яхшими? Бунақа тушунчаларниям олдини олиш керакку!
Ана энди мақоламда сарлавхадан тортиб хотимамга бир назар солинг: Аёлни ФАРИШТАЛИГИГА ИШОНМАЙМАН! дедим. Демакки холис ниятим хам шу! Одамни илохийлаштиришдан инсониятни бир туртиб силкитиб кўзингни яхшилаб оч! У хам инсон, гунох ва хатолари бор! У ха ЯХШИ, ЯХШИЛИК ҚИЛЯПТИ, ЛЕКИН ФАРИШТАМААААС! деяпман!
Eeee, ko'rdim men ham!!! Boshidayoq pffff... dedim, odam bunchalar mehribon, zahmatkash bo'lishi mumkin emas o'z farzandi bo'lmasa, ayolning farzandlari uni tug'ishgan aka ukalaridan ham yaxshi ko'risharmish, albatta bu yerda moliyaviy yordam, manfaat yotibdi... ))) Bilmasam yana... mojet u menya s vospitaniyem chto to ne to, ishonaman, yaxshi odamlar to'lib-toshib yotgan bo'sa kerak dunyoda, bordir, ammo bu qadar... nimadir... juda kam-da, bol'sa kerak... albatta Umutga sog'lik tilayman, ko'rmagandek bo'lib ketsin. Ularni manfaat birlashtirgan, zero hamma narsaning tagida manfaat yotadi, hatto do'stllikning ham!
Курсатувни биринчи маротаба курганимда мени хам кузимга ёш келди, йигитни бу ахволда карашига аёлга тан бердим, лекин шу гаплардан кейин яна бир бор курдим, хакикатдан хам хиссиётлар сохтадек куринади... Буни укиб фикрим узгарди демокчимасман Сардор ака айтгандек куз ва кулок мияга "таъсир" килгани рост. Гулсум айтиб утгандек кунига неча килограмм хам апельсинни сок килиб берармиш, кивини пюресини яна бир нималар шуларга давлат пул туламаса 3 та укийдиган угиллари туламаса керак, денгизга хам энди олиб чикишгани хам кизик, 4 йил уйда саклаб камерани олдида олиб чикишибди.. кизик.. хаммаси кизик...
Sardor Kamilov va Writer silani ancha hurmat qilardek lekin ohirgi 2-3 kunda judayam ortiqcha gap suz qildilaren... huddi sizam ozodlikka uhshab qoldez... Bu sizzi saytez hohlaganizzi yozasiz lekin atrofdegilarga past nazarda qaramang...Balki yozganim chiqmas..
Ответ: Саломга яраша Алик! Ўйлаб ёзилганга худди шундай жавоб, бошқаларига узр, асаб хаммада бор! ёзганингиз чиқди, хатто муддатидан хам олдин.
Oldingi maqolada rasa maxtap izox yozuvdila.endi fikrila özgarip qopti.odamam wunaqa --- bölarkande a. Ozodlik yomon dsa yö unaqamas dp özilani osvosilade,sayyod yomon dsa ha wunaqa vay dip ölvossilaku.ujas
Mani fikrimcha bu körsatuvni deyarli hamma soni shunchaki mukammal tragedik scenariylar asosida olinadi. Chunki ishtirokchilarga qaraseng xatto bechora jabrdiydalariyam qandaydir soxta körinishda. Yana bunaqa öylashimga sabab, janob Malaxov muammoni kovlab-kovlab deyarli uni yechimini topmasdan körsatuvni tugatib qöya qoladi. Juda intrigaga boy ajoyib SHOU!
man uzim uzbekistonda yawamiman hozir uz yurtimdan uzoqdaman lekin wunaqa busayam sayyodga har kuni kirib yangiliklarni wu saytdan kurib uqirdim qoyil qolardimwu saytga. Hafa bumenu Sardor lekin bu ASOSlariz notugri busa kere db uyliman maylin wu ayyol davlat puliga bozor uchar qivotgandir davlat puliga ijaradan uy ogandur lekin puli bor uyi bor hamma narsaga qurbi bor odamla wu narsalani qimayabdiku. balki puli buganda haqiqatdanam shifoxonaga berib davolatgan bularmidi. u nochor bulishiga qaramasdan maylin kimmi puliga bumasin davlatnikigami sponsorlani puligami qaravottiku 4 yildan beri, qani mard busez uziz ob kelib uyizda qarab boqib kurin wu ayyol qigan iwni qilib kurin. Hafa bumen gaplarimga man uzi u bu joyda komment qoldiradigan odatim yuq lekin bunisiga chidomadim. bu judayam qupol arzimas PIARbup qomadimi uzizga. Masalan sizzi uyizda boqvotganizda wu kasalli "Pust govorayt" kursatuvidan kelib sizzi oliwarkan diyiwsa siz butun dunyoga kursatib kurlarin man uzbeligimmi db O'zbekiston Respublikamizzi bayrogini osib quygan bumasmidiz. Man hozir yashavotgan davlatdayam insonlada PATRIOTIZM judayam kuchli ekan avtomobillariga, uylarini derazalariga davlat bayroqlarini ilib quyiwarkan wunisigayam qoyil qoldim wunuchunam bu narsaga unchalik ahamiyat bermadim.Keyin sizga bu narsalani yoziwga turtki bugan ILYARga kese uziz oqizmi tomizmi ogzidan shoda kirib boda chiqvotgan suzlari bilan yozib quyibsiz bu boladan uziz uylab kurin yahwi gap chiqarmidi.Wunchalik qivotganakan boqvotganakan qoyil qoliw urniga yozvotgan narsalarizzi qaren.
Ответ: Хаммани ўзини шахсий фикри бор! ёзишга хам хақли!
1 йилдан бери овсинимни кизини карайман тугриси гудак тугилганидан бери узим катта килдим мехрим хам тушган лекин тагини алмаштириш уже жонимга тегди билмадим 4 йил катта одам уни полный парваришлаш учун минг пул берсин бошидан зар сочсаям сабр килиш кийин жудаям кийин кургазма учун килаётган булсаям кучада комаптию
mana masalan sizam Қон топшириш акцияси ва хайрия тадбириni utkazasiz darrov saytizda rasm va videolariz chiqadi sizningcha PIARni buyam!? Siz ham insonlarga yordamiz teyvotganidan hursand bulas kursatas bowqa insonlaga kursin bilsin db buniyam balki biliw keremasdir endi bu iwlariz saytga chiqiwga haqqi boru lekin 4 yildan beri nogiron bolani oyoqqa turgizvotgan ayyol PIARmi? soqol oliwi bozor qilishi dengizga olib chiqishi sanat olamida bulganiz uchun manimcha bilsez kere buni, kursartuv ijodkorlarini talabi ekanligini.
Ответ: -Қон топшириш АКЦИЯси, ахамият беринг АКЦИЯ! таржима ва мохиятни биласизми? Пиар эмас бу РЕКЛАМА! Реклама ортидан қилинаётган тарғибот ишлари, юқорида бу хақида батафсил келтириб, исботлаб, обориб, суғориб керак бўлса бир сакратиб кекиртирибам бердим)))
-Кўрсатув ижодкори йигитни бир теп деса тепишам кереми?
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.