Бош сахифа » 2018 » Март » 30 » ФАХРЛИ ИНСОНда СУМАЛАК!
18:31
ФАХРЛИ ИНСОНда СУМАЛАК!


Хамдард бўлиш, ўз сахифасига жойлаб шу тариқа бўлса хам бефарқ эмаслигини кўрсатиш учун дунё миқёсида бонг урилиб мухокама бўладиган  бирор бир фожеа содир бўлиши шарт эмас, аслида.
Шундай фожеаларни бир қисми кунда кунора ён атрофимизда хам содир бўлиб туради, фақат бехабарсиз холос...балки!

ХАБАРДОР ҚИЛАМАН:
Тошкентдаги Гемотология қошидаги шифохонада  Республикамизни турли чеккаларидан лейкемия (оққон) оғир дарди билан касалланган бемор болакайлар хаёт учун курашиб келмоқда! Дорилар жудаям қиммат, хафтасига қон қуйиш  керак. 
Яшаш нархи қўйилган оилаларни аксари бор будини сотиб боласини соғайиши, ёхуд хеч бўлмаса умрини узайтириш мақсадида тобора умидсизликка учрамоқда. 
Мана шу муаммо шундоққина ёнимиздаги фожеалардан бири... Хар ойни биринчи жумаси Sayyod.com сайти ФАХРЛИ ИНСОН лойихасида шу беморларга қон топшириш ва моддий хайрияни ўтказиб келмоқда.

 

6-апрель куни, навбатдаги акциямизда имкони мавжуд бўлган яхшиларни қон топшириш ёки моддий хайрия учун соат 14:00дан то 18:00(!)гача  кутамиз. 
МАНЗИЛ: Темир йўл қон қуйиш станцияси 1пр Нукус кучаси 5-уй.  Мўлжал Пойтахт радиоси. Даракчи. Шимолий вокзал.

АЙТГАНЧА,

6-апрель ФАХРЛИ ИНСОН бахорий НАВРУЗ байрамона сони!!!

Сумалак ва акция!

Бу сафарги сонимизни ОАВ (журналистлар, теле ва радиобошловчилар, оператор, сайт рахбарлари, блогер ва хоказо)  ходимларига ХАМ бағишлаб, уларни хам таклиф этиб (ёритиш учун эмас)  қон топшириш ва/ёки моддий хайрияга иштирок этиш учун чорлаймиз!

Браслет сохиблари ва #Faxrliinson фаоллари! Байрамда кутамиз!

ХАММА ХАММА, ИСТАГАН ОДАМ ҚАТНАШИШИ МУМКИН!

МАНЗИЛ БУ САФАРГИНА  ЎЗГА! Фақат бу сафар: Темир йўл қон қуйиш станцияси 1пр Нукус кучаси 5-уй.  Мўлжал: Пойтахт радиоси. Даракчи. Шимолий вокзал.
БАТАФСИЛ: +99894 695-21-21 (+телеграм хам шу рақамда)

 

Лойиха хақида батафсил ва тартиб:  sayyod.com/faxrliinson манзилида.

 

Саволлар бўлса +99894 6952121  рақами ва шу рақамдаги телеграмга мурожаат қилишингиз мумкин.

Хеч бўлмаса репост билан ўзимиздаги фожеаларга хам бефарқ эмаслигимизни билдирайлик. Зора кимнидир савобли ишига айнан сиз сабабчи бўлсангиз.
Яхши амалларга сабабчи бўлмоқ хам катта савоб бўлса керак!

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар! 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1896 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: sayyodcom, faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!