Фақат бойлар учун(миш)де Shunchaki qiziq
Фақат бойлар учун(миш)де

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Интернет оламида  - "Бойлар учун Facebook "  ёки  Netropolitan ижтимоий тармоғи очилди.

Мазкур ижтимой тармоқда рўйхатдан ўтиш учун нақ 9000 кўкидан отишингиз керак бўлади. Бу шунчаки аъзо бўлиш божигина. Бу сайтда қолиш учун эса йилига 3000 кўкидан қуртдек санаб туришингизга тўғри келади.

 

Netropolitan муаллифи бўлган кимга тентак кимга шунчаки бойдек кўринадиган Джеймс Тоучи-Петерс 100 фоиз кафолати билан айтишича, бундай ижтимоий тармоқ мухим ва талабгормиш. Ўз доирасидаги одамлар билан ўз мавзусида сухбатлашадиганлар  учун интернетда махсус ижтимоий тармоқ бўлиши керак экан(де).

 

Рўйхатдан ўтмоқчи бўлган иу-соққадор, вай узр, бойвуччалар деганим,  ёши 21га тўлган бўлиши ва ўзининг асл исм фамилиясини ёзиши керак бўларкан. 

 

Бу сайтда спам ва рекламалар бўлмаслигини хам таъкидлаб, модераторлар 24 соат сайт фаолиятини назорат остида ушлаб туришаркан.

Аха, 9000 долларни оласану ухлийсанларми хали?)) Кимдир (энди тахминде, фантазия, орзу майли) хуллас кимдир манга пул тўлавориб шу сайтдан рўйхатдан ўтказиб қўйса борми...кунига 9000 мартта модераторларни холи жонига қўймай мурожаат қилавериб, шу пулни манга қайтариб беришмагунича қўймасдим (қайтиб келмаслигим учун яна бонуси билан) (майлидее энди кўнгил, кўнгил))

Биз оддий одамлар учун бу нарса ғирт ахмоқликдек кўриниши мумкин, лекин бошқа тарафдан ўзаро умумий ва бирлаштирувчи мавзудош гурухлар мавжуд экан, табақага доир гурухлар хам яратилиши уларнинг хуқуқи.

 

Ким учундир 9000 доллар бу катта пул, ким учундир кунлик эхтиёжига, керак бўлса бир минутлик эхтиёжи учун кетадиган писта пўчоқдек гап. Йилдан йилга миллионерлар сони кўпайиб бормоқда ва бу сайтда жа бир миллионта бўлмаса хам (а балки бўлар) минглаб аъзолар бўлиши мумкин.

 

Бундан аввал хам аъзолик божлари тўланадиган қиммат сайтлардан хабардор эдик, масалан: 

 

aSmallWorld сайти   2004 йил Эрик Ватчмейстер тарафидан очилган бўлиб, миллионерлар учун "MySpace" деб ўзини таърифлаб, у ерда  рўйхатдан ўтиш фақатгина ўша ерда бўлган миллионернинг таклифи (биз соддалар тилида дружба ташаш деганидек) билан амалга ошириларди. Хозирга қадар  мингдан зиёд аъзоси мавжуд.

 

Diamond Lounge  портали, жудаям ёпиқ элитар сайт бўлиб ойига 50 доллар тўлашга тўғри келади. Йилига бу 600 доллар демак

 

 

LuxuryRatings.com ижтимоий тармоғи. Энг ёш мультимиллионерлар учун мўлжалланган бўлиб,  бу клубга аъзо бўлишингиз учун  банкда хисоб рақамингизда камида 3 миллион долларингиз бўлиши керак. Хе хе, демак Ўзбекистонда яшамаслигингиз керак)) Шунақа пули бизда  борлар бўлиши мумкину аммо банкда хисоб рақамида шунча пулни сақлайдигани топилмаса керагов)) Тинчлик керак тинчлиииик) Давр давр давр)) шоу шоу шоу))

 

Squa.re асосан мода ва стиль оламига мўлжалланган. Албатта аъзолари хам мода оламидан.

 

  Quintessentially сайти . Шахзода Чальз жияни томонидан очилган сайт бўлиб, фақатгина сайт маъмурияти тасдиқлаган анкета сохибларигина кириши мумкин. Тасдиқдан ўтган анкета сохибига  бир қанча элитар  ва ёпиқ турдаги масканларга (шу қаторида клуб ва хоказо) кириш имкониятини берадиган карта берилади.  

 

 Нетрополитан сайтига қайтамиз.

16 сентябрь куни очилган бу сайтда ўзбеклардан бўлармикан?

 

Келинг санъат оламидан ким бу сайтда рўйхатдан ўтиши мумкинлигини тахмин қилайлик.

Гап ким бунча пулни тўлашга қодирлигидамас, гап  мосроғи,  дунёқараши, келиб чиқиши ва рўйхатдан ўтиш имконияти баланд бўлганларни айтадиган бўлса, фақат икки одам хозирча кўз олдимга келмоқда:

Муниса Ризаева ва Жасур Ғойипов.

 

Агар улар шу сайтдан рўйхатдан ўтишса хайрон қолмасдим. Бу мени санъат оламини ичидан 7 йиллик кузатувим натижаси  хуқуқ берадиган шахсий фикрим!

 

Агар ушбу мақолани ўқиётган ва ўша сайтда рўйхатдан ўтишга имкони бўлиб, дилига тугадигани топилса...илтимооос унаққимейлаааа, а келила ўртооо бўламиииз)))))))))))

Албатта хазил.

 

Аммо жиддий айтсам, шунақалар топилса, ундан кўра "Фахрли инсон"га шу пулларни ярмини, қўйингчи учдан бирини хайрия қилсангизам умрингизда катта ишни қилган бўлардингиз.) Сайтларни эса текини сероб, масалан бизники)

 

18-Сен-2014 01:04
Бўлим: Shunchaki qiziq | Чоп этди: Sayyod
1 FC_PAXTAKOR   (18-Сен-2014 03:29)
gap yoq maqolaga. tekinga reg qiberamiz sayt va forumga. kep qolilaaaaaaaarrrrrrrrrrrrr
)))))

2 Royal   (18-Сен-2014 03:55)
man manlikdan boshqa narsayamas, 
lekin oziga yarasha kotta businesslada bunaqa sharoit qilinishiga shrt bop qoladi...
hammasi joyiga qarab va statusiga qarab, kopincha oddie pul bilan bajarib bolmas ishlar kop dunyoda....

3 Zilola   (18-Сен-2014 06:00)
Munisa Rizaeva...........? bulishi mumkinmas.qushiqlari kam juda..
Ha indi tushundim.....

4 Fazilat   (18-Сен-2014 06:05)
biggrin biggrin biggrin undan kura Faxrli inson loyihasiga xarajat qilishsa yaxshidee.hmm

5 GALASKOOOOOOOOO   (18-Сен-2014 06:10)
WTF ????????????

6 Muslima   (18-Сен-2014 07:16)
Tinib Tinchimagan insonlare nimalarni o'ylab topishmidiyeeee)))

7 limpopo   (18-Сен-2014 07:50)
"oyiga 50 dollar, yiliga 5100 dollar desak" balki 600 bolar...
Ответ: рахмат тўғирланди, шуде энди долларда ишламагандан кейин))

8 Zodibek   (18-Сен-2014 08:27)
анааа бумасам

9 bek88   (18-Сен-2014 08:27)
jini odam bormi 9000ming dollar to'lab regdan o'tadigan.

10 PanteRA ( fm 102.7 )   (18-Сен-2014 09:12)
ahahahaha

11 zaya   (18-Сен-2014 10:57)
Oxirgi gapingiz tugri. Usha 9000 $ni xayriya ishlariga, savob yuliga ishlatishsa, yaxshiroq bulardi!

12 frady   (18-Сен-2014 10:57)
Oxo 9000$ to'lab wordpressi  social pluginida qilinga saytda o'tirish i unisi yetmagande yana "abonentskaya plata" to'lash zo'ru))) manga unshanch pul berila hammaga sobestvenniy sot. set ochberaman tongue happy

13 Hudoyor   (18-Сен-2014 11:29)
шу маколани укиб хайрон колдим шунака пули борлар шу сайдка азо булишса хирт жинни еканлар 9000минг булса узим билардим Онамни Хаж сафарига юборган булардим Колганини Хайря Килардим...

14 shock   (18-Сен-2014 12:20)
узини доим юкори элита вакиллари деб хисоблайдиган ута манмансираганлар сайти булса керак

21 The_Voice   (18-Сен-2014 21:07)
Тугри! Высокий элита аъзолари...

15 Komila   (18-Сен-2014 12:44)
охирги гапизга 9000 минг мартта қўшиламан

16 Sherzod   (18-Сен-2014 14:13)
bizni uzbek musurmon halqiga umuman to'g'ri kelmaydi bu dunyo o'tkinchi savob amallarni qilib qolaylik

17 leyla   (18-Сен-2014 15:21)
Kelila sayyod etkanlaride wu saytga kirmasdan döst inoq bolib yashilik :-);-)

18 keen   (18-Сен-2014 15:55)
минг "МИЛЛИОНЕР" буганимдаям регистрация кимасидим бу сайтда.

19 Muslima1005   (18-Сен-2014 17:36)
klassnaya stat`ya ))

20 GOOGOOSHAFC_UZ   (18-Сен-2014 18:52)
MILLIARDER bo'lganimda xam bunaqa saytda ro'yxatdan o'tmasdim!
Bu sayt xuddi " axmoq boylar uchun tuzoq " degandek gap!
Yoki o'zini "reklama" qilishni "sevib" tashaydigan "pul topib aql topmagan"lar uchun!

Xaqiqatdan xam "Faxrli Inson"ga shu pulni bir qismini xayriya qilsa xam savob, xam reklama bo'ladi! smile

22 Eldar   (18-Сен-2014 21:55)
3 million xisobida borlarxam bor Uzbda man uz atrofimdagi odamlarni bilaman po4ti wu pulga yetadi i owsaxam kerak oyiga borib foizini olib turiwadi

23 ahroor   (19-Сен-2014 01:00)
fikrizga qushilaman

24 Ramantik   (19-Сен-2014 17:08)
ГАП ЙУК САРДОРБЕК КОЙИЛ

25 Nilufar   (19-Сен-2014 21:42)
Munis bilmadim-u, Jasur ótsa bóladi, xar tomonlama tógri kesa kere......Lekin shaxsan man ózim milioner bósamam bunaqa 1 tiyinga qimmat inson qadrini pul bn ólchidigon saytlaga a´zo bómasidim.....Olloh berganini belorga sarflash keremas......!!!

26 бики   (20-Сен-2014 11:16)
бир неча йилладан кейн бўлиши мумкин бзадаям. чунки бир пайтла бзани ота боболаримиза тушидаям кўрмаган нарсалани ҳозир бза кўрвомизаю шунақа гапде. лекин хозирги пайта бу сайтга криш эс хушини ёқотиш дгани. ҳичкм кирмидияму ўзи этаманде.

27 Jek   (20-Сен-2014 15:20)
Namuncha Jasur Goipov diysila uyam hama qatori oddiy sanatkor sbga chiqaniga hech qancha bo'lmagan bo'lsada uje yulduzmush heh shunchaki puldordur shunga shunchalik laganbardorlik qilish shartmikan a?

28 Nozima   (20-Сен-2014 20:17)
Jasur Goipov km?

29 nusrat8182   (27-Сен-2014 09:09)
shu yevropaliklardan galati narsalarni oylab topadi-a?

30 Jasurbek   (22-Авг-2017 13:03)
Xaqiqiy tomi ketkanlar kirsa kerak bunday saytlarga!!
Pul topib aql topmaganlar

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 40
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 0