Енгилгина йигитдан оғиргина натижа-олтин! Tabriklar
Енгилгина йигитдан оғиргина натижа-олтин!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Рио-2016. 

 

Инстаграмдаги русларнинг бир сахифасидан руслар  кетма-кет 7-8- олтин медаллар олаётгани воқифи бўлиб, кетидан ўзимизнинг хабарлар сахифасидан ўзбекларда  фақат бронза бўлаётганидан ўзимга савол бераётгандим: Нима учун бизда олтин йўқ? Бундай мусобақада қатнашиш имкони бор бўлса, нахотки бизда хам олтинга хос спортчилар йўқ ва нима учун дея тушунмаётган пайтим, 14-август куни кечаси 49кг-гача бўлган  энг енгил вазндаги боксчи Хасанбой Дўсматов илк олтин медал сохиби бўлгани хақидаги хабардан интернет портлади!

Ўзбекистон мадхияси янграганида эса синглимдан тортиб то барча хамма уйдагилар баралла қўшилиб куйлашди)  

 

 

Ўзбекистонда байрам, бирданига инстаграм олами табриклар билан гуллади. Артистлар бирин кетин ғолибимизни табриклаб унинг шарафига илиқ сўзлар битишди. Боксчимиз туғилган Андижоннику тасаввур қилаверинг, қий-қув, камида қўйлар сўйилган...буёғи ё Малибу ё Каптива дегандек а)   Урра! Зўр! Хавас қилдим, бутун бошли Республиканинг фарахли юзи бўлиб олтин медальни қўлга киритиш бу юрт олдидаги тасвирлашга тил ожиз хиссиёт ва бутун дунё миқёсидаги шараф!  Катта майдонда спортимиз атак-чечак қадамларидаги бундай ютуқ албатта катта байрам! Қани энди спортнинг бошқа турлари хам бронзадан нарига ўта олишса, хеч бўлмаса шунга харакат қилинаётганини сезсак... Футболнию гапирмадим, бизда у йўқдек. Уйимиз олдидаги майдончада сўкиниб-сўкиниб, бақириб-чираниб  футбол ўйнайдиган болларнинг голлари кўпроқ)) Майли, у тизимга хам эътибор тушиб тозаланибми, ғайратланибми қолар а?)

Хулласи, енгилгина йигитдан оғиргина натижа - олтин медаль!

14-август каминанинг таваллуд куни якунида ўзбегим  боксчиси ғалабаси хақидаги бундай хушхабар мен учун хам катта совға бўлди, ахир мен хам ўзбек! Ифтихор, ғурур ва хурсандчилик!

Урра!

15-Авг-2016 07:11
Бўлим: Tabriklar | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 shock   (15-Авг-2016 08:34)
молодец!!!

2 Шокир   (15-Авг-2016 09:45)
Яша ХАСАНБОЙ хакикий узбек углони, Отангга РАХМАТ, СЕН БИЛАН УЗБЕКИСТОН ФАХРЛАНАДИ ЭНДИ. Худодан сендек иродали угил фарзанд беришини сурайман!!!

3 mirzo2112   (15-Авг-2016 10:05)
Andijon boks maktabi bowqada barbir. qoyil zor oyin boldi

4 nodirhon   (15-Авг-2016 10:46)
tugrisi hursand bulganimdan yiglab yubordim

5 ledy   (15-Авг-2016 11:11)
Тугилган кунингиз билан!!!

6 Ёдгор   (15-Авг-2016 11:55)
битта олтин бирданига машхурлик молодец Узбек углони юлдузлик касалига чалинмаса булди худди Мексика-2011да катнашган футболчиларимизга ухшаб

7 yakubovumidjon   (15-Авг-2016 12:56)
Ииие sayyod хам спорт хакида мавзу киларкандаа biggrin , ман умуман спортга кизикишмасмикин деб юрарканман.

8 Шухрат   (15-Авг-2016 12:58)
Хали бу бошланиши олтин медаллар бардавом булади деб умид киламиз. Яшавор УЗБЕК

9 FaZliDDiN   (15-Авг-2016 13:32)
Hurmatli Sarvar sks vaqt bo'ganda FUDBOL haqida ham biiir qalam tebratib quying!

10 Дон Корлеоне   (15-Авг-2016 14:32)
Хакикий узбек углони. Катта рахмат сенга ХАСАНБОЙ!!! Буюрсин!!! Узбек халкига Олтин медал муборак!!!

11 Shoira   (15-Авг-2016 15:10)
Ofarin!!!

12 AIDA   (15-Авг-2016 15:21)
qoyil tabriklaymiz XASANBOYNI chin yurakdan. 3 raund tugaguncha o`zimizni qo`yarga joy topolmadik.qoyil biz kutgan natija. xudo qo`llasin sizni

13 makhmood   (15-Авг-2016 17:55)
Даҳшат...Олтин олган Ҳасанбойу худди мен ҳам олтин олгандекман гўё)))Отангга раҳмат туққан онанггаку мингдан минг раҳмат...Тошкентликлар номидан табригимизни қабул эт Ҳасанбой))))

14 Dilya   (15-Авг-2016 18:54)
Faqat shu Ozbekistonda yosh gimnast qizlar nahotki yo'q, a? Juda ham hayron qoldim.............

15 Lola   (15-Авг-2016 22:24)
Xavas qildim otandizga raxmat

16 wurausmanova   (16-Авг-2016 07:24)
Qanchalar fahr Vatanimiz uchun!Tugrisi gurur tuydim.Kam bulmang,uzbek nomiga sharaf keltirdingiz Hasanboy!Galabangiz muborak!

17 muxlis   (16-Авг-2016 07:41)
2-oltin ham qo'lga kiritildi og'ir atletikada Rustam tomonidan! Qolaversa 3-siga ham juda yaqin turibdi G'iyosov boksda. Olg'a O'zbekiston!

18 Jasurbek   (16-Авг-2016 09:01)
Sardor aka yana bitta oltin

19 Dono3388   (16-Авг-2016 10:12)
urraa tabriklaymiz qutlaymiz

20 Dono3388   (16-Авг-2016 10:12)
shoxruxxi toyidan reportaj qani sayyod?

21 Azizbek.A.Q   (16-Авг-2016 12:01)
Yana bitta oltin oldik! Barchaga tabriklar xozircha kuchli 25 likdamiz baxslar yakunida kuchli 15 likka kirsekxam yomon natijamas! Barchasi medallar Mustaqilligimizni 25 yillik tuyiga tuyona buldi raxmat sportchilarimizga!

22 Zohid   (16-Авг-2016 13:41)
Яшшавор ўзбек ўғлони!!!
Кичкина деманг бизни кўтариб урамиз сизни!!

23 Bek_Uzbekistan   (16-Авг-2016 14:11)
O'zbekiston hukumati har bitta oldin medal uchun 200 000 $ miqdorida mukofot puli ajratadi

24 dilrabo   (18-Авг-2016 00:27)
yana bitta O'zbekistonli sportchi og'ir otletikadan birinchi o'rinni oldi Ruslan uyam andijonli yigitakan yashela O'ZBELA ZO'O'O'O'O'ORRRR ko'z temasin O'zbegimga oltin medalla sonini yana ko'paytirvurila kim kimligini hamma ko'rsin uraaaaa

25 Бердимуратов   (22-Авг-2016 02:49)
Бу инсонларга хайкал койсак арзугулик иш килишди

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 26
Мехмонлар: 26
Рўйхатдагилардан: 0