Эътирозларга кодекс моддалари билан жавоб берган Отабек! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Эътирозларга кодекс моддалари билан жавоб берган Отабек!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Сўнгги фильмларда актерликда фаол бўлган Отабек Махкамовни аслида хуқуқшунос сифатида билишади. Уни премьераларда хуқуқшунос эканлигига алохида урғу билан эълон қилишади.
Очиқ гап, унинг санъат оламидаги актерлик фаолияти шоу-бизнес оламидагиларни кўпчилигига эриш туюлади.
Озодбекнинг сўнгги клипида хам кўринганидан кейин эса "Энди клипларни хам ишғол этишга киришибди" деган фикр хам бўлди.
 Куни кеча премьера қилинган "Мен юлдузман" фильмидан кейин у билан сухбат ўтказмасак бўлмаслигини тушундик)).

 
Нима учун хуқуқшонос  бўла туриб деярли барча фильм ва клиплардасиз?

 - Демак, барча деганиз озгина ноўрин, сабаби, дейлик Ўзбекистонда йилига тахминан 100га яқин кино ишланаётган бўлса, мен шу уч йил ичида 20дан ортиқ фильмларда иштирок этганман, бу дегани хатто яримиси хам эмас, демак бу дегани «хаммасида» эмас. Клипларга келадиган бўлсак, атиги 3та клипда кўриндим. Агар мен танимаган режиссерлар, клипмейкерлар қўнғироқ қилиб, шунақа роль бор, таклиф қиламиз, сизни шартларингиз қанақа, гонорариз қанча  деб сўрашганда, мен «йўқ кечирасиз, мен деярли барча фильм ва клипларда чиқиб бўлдим» деб телефонни қўйиб қўйсам, менимча бу нотуғри бўлади. Сабаби хамма шуни биладики асосий иш фаолиятим бу айнан хуқуқшунослик касби,  хоббийим эса бу кинофаолият. Шанба  ва Якшанбада, ишдан бўш вақтим бўлганда, мен шу пайтни айнан кинога сарфлайман.
  

Нима учун санъатни шу қадар мухлиси бўлсангиз юрист бўлгансиз?

 - Мактабдан бошлаб ўзи юрист бўлмоқчи эмасдим, таржимон, ўқитувчи ёки санъаткор бўлмоқчи эдим. Лекин ота-онамга рахмат, мени реал хаётга чорлашган. Уларни гапига қараганда бирор бир касбни уддалай олишим керакки, агар шу эгаллаган касбимни яхши профессионал даражада била олсам, келажакда ўзим нимани ёқтирсам, масалан таржимонликми демак қўшимча равишда чет эл тилини ўрганиш, ёки актерликми демак бўш вақтимда агар типажим шунга лойиқ бўлса кинода роль ўйнашим мумкин бўлади. Хозирги кунда мен нафақат актёрлик билан балки, ўзим иш фаолитини олиб бораётган ташкилотларда таржимонлик хам қиламан. Ўзбекистонни кўзга кўринган олийгохларида «Халқаро бизнес хуқуқи бўйича» маъруза ўқийман.

Умуман кинода чиқиш ниятим йўқ эди. Лекин кинода анчадан бери хуқуқшунос маслахатчи сифатида қатнашардим. Фильмларда суд ёки тергов билан боғлиқ сахналар бўларди, ана шунақа пайтда хуқуқий маслахат берар эдим. Хозирда 20дан ортиқ кинода чиқган бўлсам, агарда кинода илгарироқ чиқиш ниятим бўлганда аллақачон элликдан ортиқ фильмларда кўринган бўлар эдим. Типажим тўғри келгани учун режиссерлар таклиф қилишган, хамда хаммамизга аёнки бу нарса бепул эмас, юридик хизматимга ўхшаб хақ бўлмасаям, ўзимга яраша гонорар оламан. Ўнта киногача гонорарсиз чиққанман. Дейл Карнегини яхши гапи бор: «Аввал сиз авторитет учун хизмат қилсангиз, кейин эса авторитет сизга хизмат қилади».
 

Юқорида айтганимдек шоу-бизнес оламидаги кўпчиликни сизни иқтидор намоёнлашингиз ғашини келтиради? Мен ўзим шахсан 2-3 артистнинг бундай эътирозидан хабардор бўлсам, сайт рахбарида аниқ  8-9та  ёдида қолганлари хам бор. Лекин уларнинг номи сир сақланади. Балки бизнинг хам шахсий фикримиз уларники билан мос тушиши хам мумкин.

 - Совет иттифоқи  даврида «Фуқароларни мурожат қилиши» тўғрисидаги Фармони бўлган, хозирда эса 13 декабрь 2002 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини «Фуқароларни мурожаат қилиш» тўғрисидаги Қонунини мавжуд. Шу иккита Қонунни таққослайдиган бўлсак, ўхшаш томонлари бор. Фарқли томонларидан бири, Совет Иттифоқ даврида фуқаролар аноним равишда мурожатлар қилишга хақли эдилар, яъни исми фамилиясини, ўзи хақида маълумотларни ёзмаган холда. Хозирда эса Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларни мурожат қилиши» тўғрисидаги Қонунини 6-чи моддасига асосан, саволни беришдан ташқари фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш мурожаатларга қўйиладиган мажбурий талаблар бўлиб хисобланади. Чунки ушбу маълумотларсиз, берилган саволлар аноним деб хисобланади ва кўриб чиқилмайди. Бу дегани аноним саволларга жавоб бермасликка хуқуқим борлигини англатади. 
Лекин савол берганингизни хурмат қилиб, айтадиган бўлсам, агар бирорта санъаткорга ижодим еки яна бошқа фазилатим ёқмаётган бўлса,  буни очиқ ойдинлик билан, яъни ўзини таништирган холда билдириши бу мажбурият, яъни Конституциямизнинг 67 моддасига кура, цензурага йўл қўйилмайди. Очиқ мурожаат этишса, уларга ўз ўрнида очиқ жавоб берамиз.

-Сизнингча таклиф роллар учун умуман маблағ сўрамаслигингиз учунми ё хуқуқшунос  сифатидаги фаолиятингиз, яъни мавқеингиз учунми? Балки фильмимиз хуқуқшунос бахонасида бадиий кенгашдан  ўтар деган фикрлар хам бордир?
 
- Бадиий кенгаш аъзоларини кўпроқ бошқа масалалар қизиқтиради, яъни фильмда хуқуқшунос роль ўйнаганми, ёки Доктор Д шифокори роль ўйнаганми, бу уларни энг охирги навбатда қизиктирадиган масала. Уларни ўша фильмдаги бўлган маъно ва Ўзбекистон Республикасида бўлган мухлисларни тарбиясига, менталитетига тўғри келадиган фильм бўлиши билан боғлиқ бўлган масалалар кўпроқ қизиқтиради. Хаттоки бадиий кенгаш аъзолари билишмаслигиям мумкин хуқуқшунослигимни. Улар менга бошқа актерларга муносабат қилгандек муносабатда.
 Гонорар масаласига келсак, бундан олдин айтиб ўтганимдек, биринчи 10-та фильмда катта-кичик роль ижро этган бўлсам, буни эвазига гонорар олмас эдим, лекин кейинги филмларда эса ўзимга белгиланган маошим мавжуд бўлган. Бу маошни қанчалигини айтмаслик – менинг фуқоролик, яъни шахсий хуқуқим.

 
Мабодо сиз тарафдан роль сўраш таклифлари бўлса, режиссерлар иқтидордан кўпроқ мавқеингизга рози бўлишар? Ахир бошқа соха вакили бўлиб, масалан Матчановани олсак, у қадар иқтидорингиз бормикан?
 
- Хар кандай одамни ўзига яраша иқтидори бор. Матчановани ўзига яраша иқтидори, Адиз Ражабовни ўзига яраша ва барча одамларни ўзига яраша иқтидори бор. Матчановани қўлидан келмаган иқтидор, Адиз Ражабовни қўлидан келади. Бу иқтидорларни таққослаш манимча ўринли эмас. Машхур психолог Лилиян Глассни яхши гапи бор: «Инсонга бахо бермоқчи бўлганда эхтиет бўлинг, олдин одам ўзини бахолаши  лозим» деган.
Биринчи 10 та кинода чиққанимда фақат хуқуқшунос  қахрамонларни ижро этардим. Унақа катта роль бўлмаган, 2-3 та эпизодлик роль бўлган холос. Лекин мана бу охирги фильмларда, «Мен юлдузман», «Ёнингдаман», «Оқпадар» киноларида иккинчи план роли бўлганлиги учун мени кўп вақтим кетди, олдин ярим кунда сеъмка тугаган бўлса, хозир эса хафталаб съемка жараени давом этмоқда. Демак, ўз ишимни шундай режа қилишим керак, буни жахон амалиети «time management» деб атайди.
Шунинг учун бу ерда таққослаш ноўрин. Агар режиссер таклиф қилса, олдин сценарий берилади, ўқиб чиқилгандан кейин роль тўғри келса, ўшандагина шу ролни ижро этишга харакат қиламан.
Хар кандай актернинг иқтидорига фақат томошабин бахо бериши мумкин.
 

Ўзингизни иқтидорли деб биласизми? Шу кунгача ижро этган  ролларингиз муносиб бахоландимикан?

-Ўзини иктидорли деб ўйлаган инсон – иқтидорли инсон тоифасига кирмаслигини хамма яхши билади. Сократни яхши гапи бўлган: -«Фақатгина хеч нарса билмаслигимнигина биламан.» Мен учун бу хаётий шиорларимдан бири.

Муносиб бахоландимикан дегани, бу авваламбор мухлислар томондан тан олиндими деб ўйлайман, сабаби хар кандай санъаткор мухлис учун ишлайди. Мухлис уни қўллаб қуватласагина у ўз ижодини давом эттириши мумкин.

Муносиб бахолаш, манимча бу аввалам бор мухлислар. Буни ман қанақа қилиб биламан, бу жуда оддий, «одноклассиники» ва «фейсбук» ижтимоий сайтларда профилларим бор. Кунига 200-300 та мухлисларимдан хабар оламан, кўчада умуман нотаниш одамлар олдимга келиб, масалан ўша «Ёндиради куйдиради» фильмида Лола билан ўйнаган сахнангиз жуда ёқди, рахмат дейишган. Мана шуни «муносиб бахо» деб биламан.

 
Келинг, яна ўша шоу-бизнес вакиллари эътирозларини асосийлари билан яна таништирсак: - Сизни дидсиз хам деб билганлар бор, имидж, соч турмагингиздан то либос танлашда хам. Масалан Доктор Д шифокор бўлгани билан санъатга хос имиджи мавжуд эди...

- 70% киноларда ижро этган ролларим, ўзимни касбимга тўғри келадиган роллар, улардан адвокат, судья, терговчи. Шунинг учун ушбу образдаги кийиниш услуби мани хаетдаги кийинишимдан фарқи йўқ, мос келади, мисол учун: классик  кийими, кастюм шим ва галстук.

Албатта, бу борада, шунақанги ролларим бўлган, мисол учун Адиз Ражабов билан «Висол», еки Улуғбек Қодиров билан «Мен юлдузман» фильмларида  имиджим бошқача бўлган, яъни casual (эркин) стиль. Хаетимда эса Душанбадан Жумагача костюм шим ва галстукдаман, чунки касбим шуни тақозо этади. Мисол учун тергов жараенига ёки прокуратурага джинсы ва футболка кийиб бориб, «ман адвокатман» десам қанақа муносабат бўлади? Яхши рус мақоли бор: «Встречают по одежке, а провожают по уму».

Хар қандай касбни қарасангиз, одамни киймига қараб кутиб олишади. Мен юристман, шунга классик  кийим бўлиши шарт!!! Дам олиш кунлари эса ўша casual ёки бошқача стильда юраман.

Агар кимгадур мени кийинишим ёқмаса - бу уни хуқуқи. Лекин хар қандай эътироз хамиша асосланган бўлиши керак. Яъни кийим ёки соч турмаги ёқмадими, бу ерда машхур «Карл Поппер» системаси бўйича формула бор, яъни: «Мени фикримча…, Чунки…, Масалан…, Шунинг учун…». Хар қандай эътироз айнан шу формулага асосланган бўлса, ўйлайманки маъноли эътирозлар сони кўпайган бўлар эди. 

Хар қандай фильмларда роль ижро этганимда либослар бўйича рассом билан ишлаш жуда осон, чунки кийим танлашда улар қийналишмайди. Хамда яна кўшимча қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларни мурожаат қилиши» тўғрисидаги Қонунини 6 - моддасини хали хеч ким бекор қилгани йўқ. Шунинг учун «шоу-бизнес вакиллари» ўзларини таништиришни унутмасликлари лозим.

Бир артист куни кеча «Озодбек Назарбековни клипини шу хуқуқшуносдан қизғондим…» деди. Фикрингиз?

- Хар қандай артист ўзини «қизғонишини» клипда ўйнаган актерга эмас, ўша клипни суратга олган клипмейкерга билдириши керак. Чунки клипга актерни режиссер ёки клипмейкер танлайди.


Санъатни қадрлаган инсон унга жиддий ёндошиши лозим. Хадеб хуқуқшуносликни пеш қилгандан кўра, роллар кўпайган сари, балки актерлик махоратидан, шу соха хурмати учун хам дарс олиш керакдир?

-…………..

 
Сарвар Зохидов сухбатлашди.

 

 

Sayyod эса чидолмай хулосасини ёзди)))))):

-Мазкур интервьюни ўзим ўтказмаганимга жудаям афсусландим...тўғриси жудаям... Сабаби жавоблардан келиб чиққан холда жуда бир ажойиб бахс қилган бўлардим... Айниқса моддалар биланми а?)))

Сўнгги савол жавобсиз қолгани, демак хуқуқшунос актеримизнинг қайсидир моддаларига тўғри келмагандир.

Умуман олганда, агар инсон истаса хамма нарсага модда орқалик қараши мумкин. Мен хозир нима учун билимларини  шарқона файласуфлар иқтибосидан фойдаланган холда билдирмадилар деб тироноқ ичидан кир қидираётганим йўқ, вахоланки менинг шахсий фикримга биноан инсон иқтибослардан кўра, ўз шахсий дунёқараши ва фикрига таяниб яшамоғи керак. Айтганимдек, бу шахсий фикрим!

Сабаби, ўша машхур психологми, файласуфми улар хам оддий инсон бўлишган, авлиё эмас, ва улар хам иқтибосларни космик кемадан эмас, шахсий билимларига таяниб, мияни хам мехнат қилдириб яратганлар. Уларни бахо бериш хақидаги фикри эса қонунга киритилмаган.

Умумий олганда хозир гап Отабекда хам эмас, сабаби, сўнгги йиллар инсоният мия фаолиятига боғлиқ ишда ишлагани билан, барибир уни ишлатишда эринчоқ бўлгандек...Кимларнидир фикрлари билан яшаб келиш...билмасам...

-Хар кандай  актернинг иктидорига факат томошабин бахо бериши мумкин. -дебсиз..

Узр, "шахсий фикрим" ёки "хисоблайман" деганингизда бошқа гап эди. Фақат томошабин бахо бериши мумкин? Сизга савол билан мурожаат қилаётган инсон томошабинларга кирмайдими? Эътироз билдирган хамми? Инсон қайси сохада бўлмасин у хамиша томошабин эмасми?!
 
 Анонимлик хусусида эса, адашмасам агар у эътироз ариза ва шикоят тарзида бўлса юқоридаги моддалар ўринли. Шахсий фикр ва эътирозга эмас шекил?!
Ё яна адашдимми?
Бунақада инсон хуқуқлари чекланиб қолмасмикан? Расмий шикоят ва ариза тушунчалари бошқа бўлса керак а?) Сабаби бунга жазо тайинлаш сўралади. Кўриб чиқилиш учун хал қилинадиган масалалар юзасидан депутатлар мажлисида хам эмасдик, муттасадди идораларга расмий саволлар билан мурожаат қилганимиз хам йўқ эди.
Кечирасизу, менинг шахсий фикрлар кодексимга биноан бундай жавоблар "форточка”ни жарангдор сўзлар ёрдамида излаш дейилади.
Жаноби хуқуқшуноснинг эл олдидаги ижодий имтихонига мавжуд кодекслар шарт бўлади деб ўйламагандик биз соддалар.
 
Ха майли. Хар ким ўз фикри ва ўз қарашларига эга.
Хулосани хам томошабинлар берар.
 
Ха айтганча, Сайёд бу мани тахаллусим эди...билмадим тахаллус танлаш хуқуқи хақида кодекс мавжудми йўқми, лекин жарангдор сўзлар хурмати келтираман: Камилов Сардор. Комилов десангиз хам майли, шунчаки ўша собиқ иттифоқ даврида Камилов ёзишган эканда.))
Узр энди))
24-Май-2012 06:02
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 MARAT_89   (24-Май-2012 06:29)
shaxsan mani adovatim yuq bu insonga rolni xam qoyillatib uynaydi

2 maestro   (24-Май-2012 07:01)
VAHAHAHAHAHA tongue tongue tongue
YOMON QOTDIM LEKIN SARDOR!!!

3 Bek8111   (24-Май-2012 07:31)
Сардор бу ёзганларингиз жанжалга айланб кетмасин тагин. biggrin Яна канакадир моддаларни кайсидир кисмининг кайсидир бандига асосан сиз сайтни бошкариш хукукидан 2 соатга махрум буласиз деб мисол келтириб колмасин.
Отабекка келадиган булсак имиджи яхши, лекин салбий ролларда куп уйнайди, иложи булса биринчи узи айтганидек авторитет учун хизмат килишда биринчи томошобиннинг калбига ижобий роллар билан кирилади агар адашмасам. Яна хам узи билади. Санъат унинг хоббисику ахир!

4 khil   (24-Май-2012 07:42)
normalniy oyniddiku rollani lekin aktyorlayam rasa kop de angel
sardor aka sizziyam gaplarizda jon bor biggrin jon bomasa yozarmidiz )))lol

5 nusrat8182   (24-Май-2012 07:57)
Rollari ajoyibku lekin o'lgudey mijg'ov odam ekan.Sayyod o'ziz o'qqa tutib qo'ying.

6 Gulsum   (24-Май-2012 08:21)
хар бир инсонда узига яраша ик,тидор, можизаси яширинган, фак,ат уни корсата билиш лозм! К,олидан кеса буни нимаси ёмон! Хаётга бирмарта келамиз узимиз ун узимис яшимис, омадини берсин!

7 Nozimaxon   (24-Май-2012 09:04)
Deil Karnegi..., Sokrat...,Lillian Glas...., rus maqoli... hmmmmmm dry

8 FC_PAXTAKOR   (24-Май-2012 09:09)
Aforizmlardan rosa yodlagan ekanmi a?! ))))
uni bu gapi bor, buni bu maqoli bor. . .
Menimcha odnodagi stslari bo'sa kerak bu gaplari lol
klass bosilar demoqchimi bu gaplari bilan biggrin

9 fer_shon   (24-Май-2012 09:45)
Manga rollari ham yoqmagan!!!!!!!!!!!!
Aynan shu tipaji ham juda g'ashimga tegadi!!!

10 milawka   (24-Май-2012 10:01)
oo tanimapman birinchii surprised salbiy obrazga kuproq uxwarkanlaa.... tongue

11 дили   (24-Май-2012 11:06)
кани укийликчи

12 Zakhra   (24-Май-2012 11:15)
Juda ham o'zlariga mos rollarni ijro etganlar, masalan Lola bilan uchrawuvga chiqqan yigit roli aynan ularga mos rol. Fikr yuritiwlari savollarga javob beriwlari esa har bir odamni o'zini uslubi bor kimdir maqollar bilan kimdir kodekslar bilan kimdir prikollar bilan. Ularni ijodlariga omad. Savol Javob haqiqattan ham qizuro bolarmidi agar Sayyodni o'zlari olib borganlarida interviewni smile

13 Secret   (24-Май-2012 11:18)
Sayyod bitta gap aytaman sizi juuuuuuuuuuuudayam hurmat qilib yaxshi kuraman doiiiiiiim kuzataman , juuuudayam ko'p kuzatganimga bittttaaa narsani sezuramanta cool MATCHANOVA .... SEVGANGA uxshesiz qatta qarama birgasiz hozir aynannnnn Matchanovani aytibsiz... Matchanovani juuuudayam qobiliyatli diyolmimiz Dilnoza Kubayeva boridi qizlar kupidi lekin aynan Matchanova Konsertdayam Matchanova hamma yo'qda Matchanova smile Yoqtirganga uxshesiz hihi hafa bumen Buni ymon joyi yo'q omad tiliman holos Sardor aka sizi hamma vodiyga aytib yuraman unaqa yangilik bunaqa yangilik qattan bilasan diyishsa srazu sayyod Keltirib yozib tashedilar qurqmedilar dib Fanatlariz ichida borman disam ham adashmiman Uyqudan turamanu srazu sayyod.uz Sizga gap yo'q Doim biz bilan birga buling omad

37 ledy   (25-Май-2012 00:17)
Матчановани гапирганига сабаб, матчанова хам бошка соха вакиласи ва асли актриса эмас. Дилноза Кубаева профессионал актриса. Сухбатни яхшилаб укисангиз нима сабабдан Матчановани таккослаганини билиб оласиз... Фан-клуб аъзоси Карима.

38 ledy   (25-Май-2012 00:18)
Сизни форумимизга таклиф этамиз. Сайёднинг хар кандай мухлиси бизнинг дустимиз.

14 RaVsHaNBeK   (24-Май-2012 11:30)
lol :lol:

15 Zizul'   (24-Май-2012 11:56)
Mdaaaaa

16 komol   (24-Май-2012 12:25)
otabek gap yuq, diplomli akterladan yahshi uynavotti rollani.

17 ledy   (24-Май-2012 12:36)
Моддалар билан... Тугриси, жуда билогонлиги куриниб турибди, лекин сал кулгилирокдек куринди интерьвю. Менга бу одамнинг роллари ёкади, майли асли актёр булмаса-да. Хар холда актёр номли бир катор маймунлар борки, уларнинг фильмини курмайман хам. biggrin biggrin biggrin biggrin

18 Abdurauf   (24-Май-2012 12:52)
зур инсон умный яхши уйнайди хоббиси бусаям !!!

19 komol_76   (24-Май-2012 12:58)
манга шу болани роль ўйнаши сал эришроқ туюлади... кўп ролларини кўрганман, айниқса касбига таалуқли ролларини. ўзим жудая кўп процессларда иштирок этганим, терговчи, прокурор, адвокат, судьялар иштирокидаги мажлисларда кўп қатнашганлигим учунми ўйнаган роллари қанақадир "ёпишмаган", "емаган" ва сунъийдек кўринади.. бугун эрталаб "Шаҳзод" гуруҳининг клипини кўрдим (номи эсда қомади), шу клипдаям тушибди, майли тушсин эътирозим йўқ, лекин Отабекнинг ташқи кўринишига, КУНДАЛИК имиджига умуман тушмабди клипдаги роли. Биз адиз, жохонгир еки алишер иштирокида комедик ролларга ўрганиб қолганмиз, чунки уларнинг ташқи кўриниши шунга жудаям тушади. отабекнинг ташқи кўриниши жудаям жиддий (бекорга юристмас) ва унга бунақа енгил-елпи роль ўйнаш манимча тўғри кемийди. интервьюда буни ўзларича ҳобби деб атабдилар, манимча дастлабки 10 та роллари хобби бўлган. буёғи уже хоббимас, касбга айланиб боряпти... аниқроғи пул топиш усулларидан бирига!

20 izzatbek   (24-Май-2012 12:59)
ман отабек акани гапларига 100% кушиламан. Молодец ака койилман сизга жудаям чиройли гапларни гапирипсиз, отайизга рахмат кам буменг. Етибор бермен бу одам королмасларни гапига. Оша сизи гапирган инсонлардан ало даражада рол уйнайсиз. Бунака ичи торларга ахмамият бермен. Килип хам яхши чикан, товба килдим бу одамларга нима буляпти. Сочиниям гапиришса. Узларингни бил. Бу кетишда якинда турсугиниям танкид килишади. Отабек ака сизга омад саййод буни чикарадими йокми билмадим чунки фикрига кошилмадим. Каментни чикарсес яхши буларди

21 baharomjon   (24-Май-2012 13:17)
Бахти бусин кайерда бўлса хам

22 YoJiK   (24-Май-2012 13:35)
Har bir odamni o'z uslubi bor. Javob berish uslubi shunaqa bo'lsa nimasi YOMON? Shundogam shou biznesda bachkana nojiddiy odamla ko'p!
Otabek Yusupovni rollarini o'ziga yarashib turadigan taraflari bor.
Ozodbek Nazarbekov klipida ham roli juda yarashgan.
Omadizzi bersin!

23 Kamola_5   (24-Май-2012 13:55)
Suhbatni o'qidim,va shunday xulosaga keldim Otabek Mahkamov juda ziyoli,intellektual,o'qimishli ekan,savollarga ayrim aktyorlarga o'xshab qisqa ha yo'q tarzida emas,balki aniq fikrlar bildirib fikrlarini aniq isbotlar,faktlar asosida izohlab bergan,uning har bir rolini ko'rmagan bo'lsamda,ko'rganlarim orasida menga yoqmaydigani yo'q,shunchalik serqirra ekan,unga faqat tasanno aytish kerak,hamma ham buni eplay olmaydi,e'tirozlar esa shaxsiy fikrim noo'rin,sababi u roliga juda mos kiyinadi,va har bir roli juda ishonarli chiqadi. Otabek aforizmlar asosida ish tutib to'g'ri qiladi,har holda donishmandlar tajribasi ko'proq,man o'ylashimcha mustaqil fikriga ega bo'lgan mukammal shaxs,maslahatim har xil bo'magur e'tirozlarga ahamiyat bermasdan ijodda davom eting,sizga kimligini etolmasdan e'tiroz bildirganlar esa o'z ustida ko'proq ishlasin.

24 Lochin   (24-Май-2012 14:08)
Ba'zi kasbi sanat bo'lib turib o'xshataolmayotganlardan ko'ra ancha yaxshi yetkazib beradi rollarni keyin faqat Otabek Mahkamovmasku santni 2 kasb qilgan bunaqalar juda ko'o yigit kishiga 40 hunar ham oz ijodiy omad tilayman ijoddan to'xtamang faqat olg'a ...

25 YoJiK   (24-Май-2012 14:48)
Otabek Mahkamov demoq4i edim

26 Tamerlan   (24-Май-2012 16:20)
Omadini bersin bolani !!! Maladec !!! "eplagan ... ...di" digan gap boridi biggrin xa yana uzr man noto'g'ri yozib qo'ygan bo'sam "XURMATLI ADMIN JANOBLARI " siz ahir Sayyodga yoqmagan insonlani maqtasa ot dushi yozgan kommenlarini chiqarmisizu biggrin Ahir bu Adolatli sayt biggrin

42 komol_76   (25-Май-2012 19:00)
дўстим, ёқмаса кириб нима қиласиз? ҳаммани комменти қўйилади, агар у кимнингдур шахсиятига тегмаса ёки хусусмат тарзида бўлмаса!!! мана чиқибдику комментила, нафақат сиззики тепарода Иззатбек ҳам шунақа ёзибди. Сайёдни ўзи умуман комментлага қараб ўтиришга вақти йўқ. Комментлани изоҳлар модераторлари (2 киши) кўради. улар ҳам ишли одамлар, вақтлари бўлганда кўриб ўтказишади, шу сабабли сал кечроқ чиқиши мумкин.

52 Tamerlan   (26-Май-2012 17:29)
slushay syuda bratuha: man saytni yomonlaganimmi ko'rdizmi???? mani kommentlarim chiqmyatganiga jahlim chiqdi xolos

27 vipbaner   (24-Май-2012 16:21)
Manimcha Otabekka bundanda ko'proq rollar berish kerak !

28 Gulozora   (24-Май-2012 16:23)
Mani shaxsan bu insonga hech qande adovatim, ijodi, talanti manga judayam yoqadi... Va man omad tiliman, mana shu rivojlanishni ushlab qolishlarini tilab qolaman!

29 ZIYODA   (24-Май-2012 16:41)
Saytdigi fikr qoldirish digan joy manimcha shaxsiy fikrlani bildirish uchun.lekin iltimos giybat shaxsiy garazla aralashmasin...xar kim oz shaxsiy fikriga ega.uni etish xuquqigayam ega,kimnidir shaxsiy fikri dib kimnidir ustidan bunaqa ayrim fikrladaka gaplani yozish bu manimcha giybatdan boshqa narsamas! Rus maqollarimi,Sokrat,Deyl Kornegini aforizmlarini bilishi,ornida ishlatishi manimcha judaym yaxshi,qancha shou biznes vakillari bor eplab bitta intervyu berishomiydi,bu Otabekni krugozorini kengligini bildirin turipti,eplaptimi oynasin rol,nimaga endi aktyorla ashula etvatti,ashulachila rol oynavattide oxshasa oxshamasa,yurist rol oynomasligi kere,manimcha Otabek davogarlik qimyopti aktyorlikka.Qisqasi eplabdimi,qolidan kesa rol oynasin,insonga fikr bildirilganda shaxsiy garazsiz u insonni shaxsiga nisbatanmas,aynan maqolada intervyudigi gaplashilgan faoliyatga nisbatan fikr bildirilsa yaxshiri bolardi dib oyliman.Nima bogandayam Otabekka omad!

30 neznakomka   (24-Май-2012 21:20)
manga ham javoblari yoqti fikrlawlariga gap yo`q. sa`natda kinoda chiqiw awula etiw xobbiyim diganladan ancha yaxwi eplavoti rollarini. omadini bersin.

31 Umar_chik   (24-Май-2012 21:27)
Bu bola ja seryozne da uzi gapirishlari yaxshi uynagan rollari yaxshi,ayrimlaga qaraganda maladest omadini bersin

32 XALQ   (24-Май-2012 21:37)
Man faqat oxirgi bir nechta filmlarda korib qoldim, bu aktyorri, lekin bemalol rolini zo'r qilib o'ynagan dib etoliman. Manga judayam yoqti. Omadini bersin. Xalq siz tomonda.

33 Azizxon   (24-Май-2012 21:58)
Qoyil Otabek aka, hammasini "Savaladiz" jovobiz bilan!!! Malades, o'zi shundog'am hamma joyni KLOUNla bosib yotibdi, sizni esa yuristni qanaqaligini ko'rsatdiz. Gorjus, sizdaka kasbdoshim borligidan. Nadeyus bu gal kamentim saytda chiqadi. Yana bilmadim...

34 tohta   (24-Май-2012 23:33)
HOBBI QIVURMASDAN MUNDO YOSH TALANTLAGA YO'L BERIW KERE!!! NMA UCHUN O'QIVOTTI INSITUTDA? YURISTMAN DB KINODA O'YNAB KETURARKANDE.

35 Safina   (24-Май-2012 23:42)
zur jovob beribdi hamma savollaga.i rollaniyam yaxshi uynavotiiku

36 S!!!   (25-Май-2012 00:06)
Отабакек Махкамов яхши аклли инсон, одамланиям хурматини жойига куядиган муомалали инсон, Сайёд эътирозлари умуман уринсиз, кимдур хакида фикр билдиришдан олдин уша одам б-н куришиб гаплашиб танишиб кейин фикр билдирсез яхши буларди Сардор Камилов

39 NoNikName   (25-Май-2012 03:19)
Сарвар Зохидов deganiyam rosa chiraniptida Sardor Komilovday intirviyuuu qilaman dip, agar uwa yurisi urnida men buganimda... oxiridamas 2chi yo 3-savolidan kin javob bermi chiqib ketgan bulardim, unaqamasde urtolar commentladan kurinib turibdi kopchilikka yoqarkan wu boani rollari, quyi berila dalwe ketursin i omadini bersin, lekin bu aktyorni birorta rolini kurmaganman va wu saytda 1-marta kurib turiwim

40 Chanel_Feruza   (25-Май-2012 05:37)
wacko no comment

41 VAZIRLIK   (25-Май-2012 08:56)
Otabek~ fikrlariz juda teran. Man sizzi gaplarizzi o`qib, juda yaxshi ma`lumotlar oldim. Allohning nazari tushgan insonga o`xshisiz. Omadizzi bersin.

43 moki   (25-Май-2012 20:44)
prof lol wacko

44 RuslanbekS   (26-Май-2012 01:28)
ИМХО: <<ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ>> ТЎҒРИСИДА music

45 Bоnu   (26-Май-2012 12:37)
Ақлли инсонга ўхшайди, ёки ўзини шунақа кўрсатибди. Интервюни ўқиб намунча моддазор бўп кетибди деб ўйладим. Хуқуқшуносман деб ҳар бир гапида моддалардан, ёки фалсафалардан фойдаланиш шарт эмас эди. Бу мени шахсий фикрим. Ва фикр билдириш хуқуқига эгаман тўғрими ))))

46 agent-007   (26-Май-2012 15:02)
.....
Ответ: http://www.sayyod.uz/faq/1-1#3

Изохлар модератори Writer

47 agent-007   (26-Май-2012 15:08)
Otabek Mahkamov O'zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasini tamomlab, huquqshunos di,lomiga ega bo'ladi va shu yerda nazariya bilan bog'liq ish boshlaydi. U hech qachon amaliyotda ishlamagan. Akademiya boshlig'i general-mayor Toxir Oxunovich Mullajonov aynan mana shu jinoyat sodir qilgan yigitning kasriga uchrab lavozimidan chetlashtirildi. U JINOYATCHI!

48 agent-007   (26-Май-2012 15:16)
Uni avval Ichki ishlar organlarida xizmat qilish Nizomining 69-moddasiga ko'ra (jinoyat sodir etganligi uchun xizmat qilishga noloyiq) ishdan bo'shatishgan va o'sha kunning o'zidayoq qamoqqa olishgan. SAYYOD Siz jurnalistik surishtiruv o'tkazsangiz buning tagiga albatta yetasiz... ANIQ FAKT: UNI AKADEMIYADA DARS BERAYOTGAN PAYTIDA QO'LIGA KISHAN SOLIB OLIB CHIQIB KETISHGAN... Shunaqa gaplar... Nima keragi bor ommani aldashni...

49 agent-007   (26-Май-2012 15:19)
Yana bir haqiqatni aytaman: Agar yurist qamoqqa olinsa, va qamoqdan keyin ham yurist diplomi bekor qilinmaydi. Shu sababli u ham o'sha diplomi borligi uchun advokatlik faoliyati uchun litsenziya olgan xolos. Agat yurist diplomiga ega bo'lib, litsenziya uchun belgilangan qonuniy pulni to'lasangiz LITSENZIYA beriladi. Bu judayam muammoli ish emas.

50 agent-007   (26-Май-2012 15:25)
Uni bir so'z bilan NIQOB OSTIDAGI HUQUQSHUNOS deb atagan bo'lardim! Aslida u hech qanaqa huqushunos emas... Amaliyotda ishlamagan... Shunchaki bakalavr diplomini ko'z-ko'z qilmoqda xolos. LEKIN, XALQNI ALDAB BO'LARKANMI? Aldasa ham qachongacha?

51 agent-007   (26-Май-2012 15:31)
Odamlarni qachongacha aldaysan Otabek Mahkamov?!

53 bek88   (26-Май-2012 17:37)
OTABEK aka xaqida ko'p malumotlar bilib oldim.

54 bek88   (26-Май-2012 17:38)
raxmat yaxshi ma'lumotlar bergniz uchun.

1-50 51-58
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 45
Мехмонлар: 45
Рўйхатдагилардан: 0