Бош сахифа » 2014 » Май » 27 » Эътирозчи беморларга профилактик дарс!
12:59
Эътирозчи беморларга профилактик дарс!

Ассалому алайкум хурматли ўқувчилар! Айниқса, хар тонгда тупин, идиотин ва ахмоқин таблеткаларини мунтазам равишда қабул қилаётган беморлар!

Бугун, сизлар билан танқид мавзусини давомлаб, қисилиб, сиқилиб, ўсмай, букилиб, энкайиб, хуллас онг витаминози касалига учраган  ва уни ривожланиб камол топишиға   халал бераётган, "Ўламан Саттор ман правман!" вируслик  тиралган шохларни даволаш усулларини хам айтиб ўтамиз.

 

Биласизми, хар бир сохани ўз назоратчилари бўлади. Хуқуқ тартибот олами жамият тинчлигини таъминласа, бошқа сохаларани тегишли ва ўз муттасадди идоралари назорат қилишади. Ва қарангки, буни зиёни йўқ. Яъни, бу хар бир ишдаги нуқсонлар келиб чиқишию, нохақ холатларни бартараф этишдаги азалдан қўлланиб келинаётган усуллардан бири.

 

Тўртинчи хокимият деб аталмиш журналистикадан , аслида хокимият қабулхонаси ё  котибият  сезилсада, унинг соха тақозо этган мажбурияти,   бу турли-туман муаммоларни ёритиш, ўша муттасадди идоралару хуқуқ тартибот органларини диққатини долзарб ва ёки назардан четда  қолган муаммоларга қаратишдан иборат.

 

Хурматли бемор ва беморваччалар, биласизми, бунда муттасадди идоралар ва хуқуқ тартибот органларини, фантастик фильмларидек Республикани сканер қилуттурғон  лазер кузатгич ва "айб топгич" махсус детектори йўқ, ариза, шикоят билан бир ташкилотни диққатига қаратганда, журналист мақоласи билан бир неча ташкилот ва керак бўлса, ўша текширадиган ташкилотниям текширадиганигача таъсир қилиб, хатоларни бартараф қилиш механизми  коэффицентини (янада жадал ишлаб кетишни) яхшилайди.

Масалан, ичингиз қотиб қолса қатиқ, туршак суви ва ёки  кефир ичасизку, а ўша хато қилғонларға эса бу сут кетидан бодринг ичишдек холатида ичини суриб, қаттиқ-қаттиқ оғриқларни нафақат киндик атрофида қўзғайди, балки, бош оғриғиниям келтиради.

 

Менинг азиз эътирозчиларим, қарангки, нақадар хайратланарлик бўлмасин, аммо хар бир инсон ўз фикрига эга ва уни умумий кўпчилик номидан келтириши мумкин, хамда,  ўзи кўтарган мавзусида, айниқса, бунда хозирда шу сатрларни ўқиётганингизга сабабчи интернет деган давр "балои-рахмат" матохи катта ёрдам бермоқда.

 

Интернет беморлари, сизлардан аксариятингиз кунингизни интернет “балои-рахмати”дан  бало сифатида фойдаланиб, расмларга лайк териш бахти, бировларни иқтибосларини ўзингиз номингиздан статусларға  қўйиб умр кечируттурғон бир паллада, бошқалар, хусусан мен каминаи камторона, (ўз сайтимда ёзаётганим боис, ўзимдан келиб чиқиб айтсам)  ўз йўналиш, яъни ижодкор бўлганим сабабли, шу оламдаги фаолиятимда шунчаки бефарқ ўтмай, қўлимдан фикрларни етказиб бериш келар экан,  ижод оламидаги нохақликлар, хатоликлар ва айбларга эътибор қаратиб,  уларни бартараф этиш, асл ниятим билан ўзбек санъати равнақи, уни хаққоний ривожланиши устида фидоийкорона курашмоқдаман. (вой дод!)

Майлида, қаеридадир орфографик хатолари билан, Ҳ-ни Х-га кўмиб "Х" ХАРФи фанатларини,  дипломлик журналистларни дипломи яширинган  жойини қичитибми,  профессор ва ўқитувчиларни энсасини қотирибми, хуллас, яхши ва аъло натижалар етарли!

 

Ва энг асосийси хам , аслида шу!

 

Журналистиканинг турли бўлимлари бўлгани каби, ким спорт йўналишида, ким иқтисод, сиёсат ва хоказо, ижод оламидаги турли-туман қирралар барқ уриттурғон ўлкада, ёзувлар ила ижод қиладиганлар ўз фикрини ўша ижодидан келиб чиққан холда кўрсатиб,  ўз фикри билан бўлишиш, аксарият одамлар фикридан ёзишдек ошкора танқидни хам намойиш қилади.

 

Шу ўринда сайтимизнинг “Барча саволларга жавоблар” бўлимидан иқтибос келтирсам:

Қўшнингиз ёки қариндошларингиз сиз хақингиздаги гумон ва шубхали гап сўзи (орқаваротдан пинхона ва яширин тарздаги гап сўз) бу ғийбат дейилади. Оммавий ахборот воситалари, хусусан сайтдаги сурат, видео ва фактларга асосан ОШКОРА мақолалар эса фош қилинган маълумот дейилади. 

Чидай олмай қилиб юборган хақоротингиз учун эса Ўзбекистон Республикаси номидан чиққан хужжат - Хукм дейилади))) 

Ошинг халол бўлса кўчада ич, фикринг халол бўлса кенг оммага айт!

 

Ғийбат, фисқу-фасод, ковлаштириш, титиш -  бу танқид синоними эмас, адаштирган одамнинг онги торлиги синоними!)

-Танқид тушунчасини ғийбат,  фисқу-фасод, титиш,  кавлаштириш каби тушунчалардан фарқлай олмайдиган даражага келган рецидив касалликларга тобе беморлар, тарафкаш ва фанатликдан азият чекаётганлар учун бу тушунчани борича кўрсатиш жуда мушкул. Жуда...

Ундайларни рецидив формаси тупизмнинг геммориал даражасига етган бўлиб, зудлик билан операция хам, яхшилаб уришган шокотерапия сўкиш хам ёрдам бермайди. Улар умри давомида ўзлари ва атрофдагиларни ўта зарарли ва юқумли фикрлари билан захарлаб ўтиб, ижтимоий тармоқлар ва сайтлардаги изохларда хам атмосферани булғаш билан кун кечирадилар.

 

Беморликнинг психологик кўриниши бўлган, чаламуллалик даврига тақалиб қолганларга алохида  тўхталамиз:

-“Бировни айбини яшириш, гунохини ошкора қилмаслик, кенг омма олдида изза қилиш яхшимас”-каби “мен ақллиманку” касалига мубтало бўлиб,  имидж кўриниши рухий саллани 7 метрдан кам бўлмаган матодан ўраганларга аталади:

-Инсонни кўриниши, Худо яратган ва балки физиологик нуқсонлари билан камситиш юқоридаги айтилган “Яхшимаааас” объектив эътирозлар тоифасига киради.

Аммо, санъат олами бу-кенг омма олдига чиқадиган ва унга тарғибот сифатида хам таъсири бўлган жой экан, унга тақдим этаётган ижод махсулидан то хулқи атвори, ўзини тутиши, кийиниш ва сўзлашиш маданиятигача ЖИДДИЙ ҚАРАШИ ШАРТ!

Сахна ва эфир  турли касалликларни жудаям тез ривожланадиган   эпидемик маскан бўлиб, уни назорат қилиш жуда мушкул.  

У ердаги айб, нуқсон ва касалликларни яшириш эмас, унга қарши курашиш керак! Иллатлар тарқалишини бартараф этиш эса, хар бир фуқаронинг зиммасида!

 Санъат ахли болалаётган даврида яшаётганимиз боис,  карантин бўлимларимиз сусайган, истаган одам эфир ва сахнага чиқиб кетмоқда. Кенг оммага юқумли бўладиган ўзларидаги иллатларни, балки ўзлари хам сезишмас ва уларни ўзларига хамда бошқалар учун хам профилактика бўладиган фикрларни билдиришда масъул бўлмоғимиз лозим азизлариммм)))

Мактаб , институт ва шу каби тахсил оладиган масканлардаги тажриба ва хатолар ўша ерни ўзидаёқ аввал текширилиб, устида ишланиб, юқорида (ва бир неча маротаба) айтилган маданият сохаси вакилига монанд  критерияларга мос бўлгандагина кенг омма олдига чиқса, даволаш тўғри қилиниб, соғлом ижодкорларни халққа соғлом таъсири, халқдаги "бемор"ларга эса, соғлом таъсири билан ижобий натижасини кўрган бўлардик а?)

Айримлар фикридек (хозир улар орасига айрим клипмейкер адвокатлар хам қўшилган)  “ёшларга имконият керак!”-деган нарсани бахона қилаверсак, унда мактаб ва институтларни йиғиштириб, истаган одамни , истаган кўринишию истаган “махсулоти” билан халқни захарлаб қўйганимиз қолади.

Шундоқ хам , бугунги кунда кенг оммага чиқадиган йўлда тўсиқ хам, назорат хам йўқ! Балки бу мақола чиқишига сабабчи бўлган мавзуга хам, айнан мана шу назорат йўқлиги боис халқни маълум қисмини хам фикри уларни химоялашга  ўтганлиги билан боғлиқ бўлса ажабмас!

Зеро, фанатлик хам, соғ санъаткорга бўлса, соғлом фанатлик бўлади.

Кенг оммага чиқиб, қандай бўлмасин “махсулоти”ни халққа сингдириб, зомби тарзида ўзига ўргатиб олганни танқид қилинганида, кошки уларга кумиридан нуқсон кўрилса?

Хамма гап яна ўша профилактикада!

Касал бўлмаслик учун тез-тез қўлларни совунлаб   ювмоқ, кунига камида икки маротаба тишларни ювмоқ, чўмилиб тахорат олиб юришни канда қилмаслик турли касалликларни олдини олгани каби, санъат оламидаги барча муаммоларни аввало ОЛДИНИ олиш профилактикасини пухта йўлга қўйиш шарт!

Ғолиблик маррасига эришмоқ,   унга фақат интилиш ва харакати билан эмас,  гохида шунчаки шу ғолибликкача бўлган йўлдаги тўсиқларни олиб ташлаш билан хам эришилади. Йўл хам тоза, маррага хам борилди!)

 

 Дарсимиз жудаям чуқурлашиб, бу сатрларга кўзи тушган айрим беморларни шундоғам айниган миясини коррозияга учратмагунча, бугунча шу ерида мухтасар қиламиз.

 

Кўпроқ тоза хавода сайр қилишни, чуқур-чуқур нафас олишни, бахт нималигини сезишни, бўлмаса унга интилишни, билмасангиз негизини ўйлаб чиқишни, иложи бўлмаса психологга мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Лекин зинхор ва базинхор домлага эмас, унда касалингиз кучайгани қолади. Қарабсизки, телбаликкача бир қараш ва бир назар.  

Бахор фасли (тугаётган бўлса хам) аллергик касалликлар авж олгани боис,  ўз вақтида дориларни ичиб юришни, мақола муаллифларига нисбатан психологик равишдаги антисимпатия аллергияси бўлган тақдирда, мақоладаги артистга бўлган (жавобсиз бўлса хам, бир тийинга қиммат вафо бўлса хам, йиринглаб бичиб чириб кетган фанат бўлсангиз хам) мОхаббатикхе касаллигига қарши равишда, шахсий хаётингизни йўлга қўйишни маслахат берамиз.

Шахсий хаётингиз бўлсаю, барибир шу артистга тортаверса, унда муаммо мавжуд ва уни хал қилиш керак!

Хар якшанба, сайтимизда “Якшанба-мухлис минбари” сизлар учун мунтазир!)

 

покаааасики

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 5893 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 10
1 Saidjamol   (27-Май-2014 14:00) [Материал]
Касал бўлмаслик учун тез-тез қўлларни совунлаб   ювмоқ, кунига камида икки маротаба тишларни ювмоқ, чўмилиб тахорат олиб юришни канда қилмаслик турли касалликларни олдини олгани каби, санъат оламидаги барча муаммоларни аввало ОЛДИНИ олиш профилактикасини пухта йўлга қўйиш шарт!
Источник: http://www.sayyod.uz/news....27-2971

Албатта барча ишларни покликдан бошлаш керак.... Покланиш вақти келди.. Касалликларни олдини олишга бироз кечикдик энди қатъий даволаниш керакмикин

2 Hudoyor   (27-Май-2014 16:13) [Материал]
Gap egasini topadi. The is Sayyod Bestttt

3 Elmurod_D   (27-Май-2014 18:42) [Материал]
Sog'likka etadigani yo'q.Qiziq va foydali fikrlar. Sog' tanda sog'lom aql.Ma'naviy va madaniy dam hayotimizni yanada go'zallashishiga ijobiy ta'sir ko'rsatadi...

4 Inkognito   (27-Май-2014 20:36) [Материал]
Sayyod ózi aqlli odam ediz. Endi faylassuf bópsiz. Birodar sal tushunadigan qilib yozing. Iltimos. Tushunishimcha qaysidir ijtimoiy tarmoqda yoritgan fikrizga e'tirozlar bólgan. E'tiroz bildiruvchilar salkam artistini onasidan ortiq kóruvchi allakimla. Siz e'tiroz bildirishiz bilan artistimizi patlari yulinmasin hapa bópqomasin. Man bor joyda uni hich kim pasga urishi mumkinmas dib sizga tashab qolishdi. Siz bòsa etmoqchisizki e ahmoq undan kóra hudodan bahtini sóra zora shaxsiy hayotin joyiga tushsa dimoqchisiz. Shunaqami?... Tóģri tushundikmi... dry

5 Nilufar   (28-Май-2014 03:40) [Материал]
"KASALLA" óqisharmikin, o´qisayam foydasi yóq, chunki ula baribir ózini man "prav" man diyishadiku..!!!

6 Aisha   (28-Май-2014 12:14) [Материал]
Cherry eto duet Pilligrim i Lola ya uje slishal heh

7 Alex_99   (28-Май-2014 12:32) [Материал]
Сааал кискарок ва лундарок ёзишни иложи йукмиди?!

8 Hayrullo   (28-Май-2014 20:49) [Материал]
Bu maqola nimaga kerakligini to'g'risi bilmadim, kimni davolaydi bu maqola bilan tushunmadim ham, negaki hozir ko'pchilik bo'shqa dard bilan kassalanganku. Bu kassalikni ancha oldin Hijiboy Tojiboy aka raxmatli aytb ketganlar VAVASA yani pul to'pish, va dunyoni pul o'lchash kasaligi siz shular haqida ham yo'zing. Anashu aktual hozir. Bu tortishishlar siz yurgan shou biznesda bor kassalik tashqarida uncha ham yo'q.

9 Hayrullo   (28-Май-2014 20:52) [Материал]
Chunki shou biznesda o'zi ko'chirib aytib kami men kuyladimda deydigani ko'p, FONAGRAMMA AYTIB uyalmay yana JONLI PULI SO"RAYDIGANLARNI aytmasizmi akam shular haqida bir yo'zing

10 Abdumajid   (29-Май-2014 19:32) [Материал]
Sardor aka -qaysi biriga ham kuyasiz

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!