Борган сари Мустақиллик айёми байрами одамни хайратлантирмоқда. Қайтаришдан толмайман ва бу мавзуни нечанчи маротаба кўтаришдан хам.
Бугунги байрамни хам кузатиб худди бундан аввалги , ундан аввалги ва яна ундан аввалги йилги байрамни қайта кўргандек бўлдим, очиғи...
Санъат оламидан бу йил Ватан ва Ўзбекистон мавзусида жудаям кўплаб премьералар бўлганига (МУ5 телеканалида хам) , бу йил майдон ўзгача жаранглар дегандим. Масалан ўша яп-янгилардан Шахзод Муродовнинг "Жоним, Ўзбекистоним" қўшиғи жуда чиройлик. Айниқса Дилсўзнинг мархум Хусниддин Холиқовнинг “Ўзбекистон” қўшиғини қайта куйлагани турини эшитиб уни майдонда куйлаши аниқ деб хаттоки у шу қўшиқ билан байрамда чиққанида қай тарзда одамларнинг қўшиқ ва унинг ижросидан этлари жимирлашини тасаввур этгандим...
Эт жимирлаши аллақачон оёқ сакратишга алишган байрам...
Рости хам Дилсўзни чиқишини кутдим. Йўқ, яна ўша дежурь хонандалар ва уларнинг дежурь қўшиқлари. Нима учун давлатнинг мухим байрамига бу қадар енгил қаралмоқда? "Ха, ўтдими? Ўтди!"
Олдинги йилларни эсланг, Севара, Шахзод гурухи, Райхон, Феруза Жуманиёзова, Сетора, Фаррух Зокировлар чиқишлари хам ўйнатарди ва хам этни жимирлатарди. Сўнги йиллар майдондаги қайси қўшиқдан росмана таъсирландингиз?
Майли Юлдуз, Феруза “запрет”да, Фаррух ака адашмасам 50/50, Севара Назархон (чиққан запретдан) бор, Шахзод гурухи (чиқди запретдан)бор. КУТИЛГАН санъаткорлар майдонда йўқда тушуняпсизми? Кутилган қўшиқлар йўқ! Қусилгани кўпДЕК(де)!
Энг кулгулиги биласизми Озодбекнинг чиқишидан кейин битта ўтиб у яна (прям как на бис) чиқиши ва уни қўшиғи 3-4 мартталаб тўхтамай айланиши. Очиғи хали биронта одамни бу холатга кулмаганини кўрмадим. Майнавозчиликде энди бу. Бир қўшиқ тўхтаб улангани қайдаю, ундан кейинги бошқасиники уланиб кетгани қайда? Нахотки айрим , дейлик “форс-мажор холатлари” учун режиссерларинг фақат бир хонанданинг бир қўшиғини улашдек вазиятдан чиқиш фантазияси шу билан чекланса? Олдиндан фантазияни бой қилиб бу вазиятдан хам чиройлик ва қизиқ тарзда чиқиб кетса бўладиган сценарий ёзса бўлмасмикан?
Биласизми, Шахзод ва Севара Назархонларнинг майдондаги шлягерларини қайта-қайта қўйса хам бошқача таъсири бор! ТАНТАНА таъсири бор! Чунки ўша илк маротаба нишонланаётган даврларнинг байрам шукухи қамраган қўшиқларда. Яна ностальгияси билан қанчалик таъсирли. Одамлар росмана ич-ичидан завқланиб байрамни хис этиб ичидан эмоциялари портлаб чиқади. Сценарий билан қарсак чалиб камерага ғалати қилиқлар зўрма-зўракидек бўлиб эмас...
Алохида урғу ва диққат билан айтаман: бу Озодбекка бўлган танқид эмас! Мен унга хасад қиладиган хонанда эмасман)) Унинг ижодига хам танқид эмас, бу уни шу холатга тушириб қўяётган дастур режиссерларининг ё саёз сценарийси ва ёки ...билмадим, худдики дастур режиссери Озодбекнинг ашаддий фанатидек. Ёки Озодбекни қўшиқлари ёққан қайсидир бир мутасадди одамга пахта қўйиш учун қилингандек. Байрам эфир орқали ХАЛҚ учун қилиняптику ўртоқлар! Ўзингизга ёққан артистни керак бўлса уйингизга олиб келиб эрталабгача қўшиқ айттираверинг аммо бошқа одамларниям меъдасига тегиб, ўша хонанданиям хунук кўрсатиб нима қиласизлар? Йилдан-йилга бир қўшиқ уч-тўрт мартта айланаверади “ээээээээээээй” ... Озодбекни репертуарида кўпку қўшиқлар. Ўзиям безор бўлгандир шу қўшиғидан.
Зеро шу майдонда Озодбекнинг репертуаридан бошқа бир қўшиқ куйлаши ва майдонга бир маротабагина камтарлик доирасида чиқса бошқачароқ бўлармиди. Худдики кимнидир ўрнини ёпиш учун яна Озодбек чиқадигандек. Вахоланки қанча артистларни шу кунги қўшиқлари қирқиб ташланган. Озодбек эса икки маротаба кўрингани етмаганидек яна 4-5 мартталаб қўшиғини айлантириш ва зўрма-зўракилик қилиш нега керак?
Бундай концертларда қўшиқ танловида хонандалар ўз шахсий танловига эга эмаслигини билганим учунам хозир нафақат Озодбек балки бошқа хонандаларнинг шу кунги куйланган репертуарига тошлар хонандага бориб урилмаслигини сўрардим. Режисерлар...лекин рахбариятчи?
Маданият ва спорт вазири янгиланди...бироқ ўша эфир, ўша плагиат ва ўша майдондаги олдинги йилдан шундоққина кўчириб қайта қўйилгандек тантана. Фақатгина орасига 4-5 умуман хечким на ижоди ва на кўриниши билан таниш артистлар. Шунда хам қани энди шу майдонга чиқишга арзигулик бир қўшиғи ва ижро махорати бўлганидаку бошқа гап эди.
Очиғи жудаям кулгулик холат. Кузатиб кулмай илож йўқ.
Майли, эскиларни исташмас, аммо янгилариданам халқ талаби кўпроқлари борку, Ботир Қодиров, Муниса Ризаева, Шохруххон...ана Масрур Усмонов... Бу байрамда биргина Гулсанамнинг дўпписию Юлдуз Турдиеванинг чиқиши ёдимда қолди)) Вахоланки Шухрат Қаюмовнинг "Мустахзоди"га етадигани йўқ барибир)
Шоу қилишни билишмайди, бу байрамку, ёдда қолсинда! Ботир билан Шохжахонни майдонда дуэт куйлатинг ана кўрасиз томошани)
Йилда атиги икки маротаба давлат тадбири бўлиб Президентимиз ва мамлакатимиз мехмонларию ўзга давлатлар элчилари қатнашган шундай маъсулиятли байрамга ўта енгил ва қўл учида ишлаб санъат оламини кулгулик кўрсатиш нимага керак?
Халқ учунам ишлайлик ўртоқлар! Бу халқнинг байрамику! Фақааат ўз таъбимиз, истагимиз, танишимиз ва ёки чўнтагимиз билан халқ учун қилинадиган нарсага қарамайлик!
Илтимос!
Хуллас, шу кунги хамма куйланган қўшиқлар хам бир, Дилсўзнинг яқиндагина қайта куйланган “Ўзбекистон” қўшиғи ва ижроси хам бир бўлди. Майдонга у чиқмаган бўлса хам.
Запретдагиларни айтсакку уларнинг майдонда куйлаган қўшиқларини сўнгги йилардаги тадбирларда куйланган хамма қўшиқларни бир қилиб тарозига қўйса хам енгмайди
Ўзи запретдаю аммо қўшиғи мисраларини эфирда шеър қилиб бошқа санъаткорларга айттиришдан шармандалик холатни кўрмадим! Кимнинг энсаси қотмаган экан бу майнавозчиликни кўриб? Пффф...
“Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” ва “Улуғимсан Ватаним” мисраларини эфирда шеър қилиб бошқа санъаткорларга айттирилди. Одамлар у шеърни шоири муаллифи сифатида эмас, албатта даврлар оша хануз шлягер бўлиб жаранглаётган ижро ва унинг ижрочиси билан эслайди.
Шахсий хулосам: байрам дастури устида ишлаган хаммага уят ва шарманда! Халқ учун ишлаяпсизми ХАЛҚ УЧУН ИШЛАНГ! Халқни талабини ва таъбини хам инобатга олинглар! Кейин эса шундай байрам маъсулиятини билинг! Қолгани кевуради шуни орқасидан, хурмат хам, пул хам, мавқе хам. Тескари тузманг.
Ўзбегим халқига эса Мустақиллик байрами муборак! Ўзлигимиз, ўзимизга беклигимиз, эркинлигимиз абадий бўлсин!
Токи сўз эркинлигидаги мана шундай хурлигимиз хам йўқолмай ўзимиз учун байрамни хам ўзимиз истагандек бўлишида саъйи харакатларимизга тўсқинликлар бўлмасин. Ўзгалар босими ва буйруқлари остида неча йил яшаганимиз етар ва унинг акс-садолари хам бугунги кунда бўлмаслиги керак. Хар сохада ва хамма ерда! Хар биримиз бутун бошли халқнинг бир бўлагимиз. Сиз халқ, мен халқ, хаммамиз халқмиз!
Халқим эркинлик байрамимиз муборак!
"Ўзбекистоооооооооон! Тададан! Шибидиишшшш!")
|