Эркин Комиловнинг бир даврада анекдот айта туриб сўкиниш ишлатгани тасвирланган видео телеграм оламида айлана бошлади. Бу мавзу юзасидан фикрлар бўлинди, кимлардир маданият ходими давраларда ўз салобати, хурматини сақлаган холда , Ўзбекистгн Халқ артисти ва маданият вакили эканлигини унутмаган холда ўзини тута билиши керак деган бўлса кимлардир "Нима қилибди сўкса? Ким сўкмайди? Эркаклар даврасида хаммаси сўкади ва у хам уни суратга олишаётганини билмаганку" дейишди.
Очиғи менда хам бу борада фикрим иккиламчи бўлди, лекин нима бўлганида хам тарқалиб бўлган бу видео хусусида хаммага Эркин Комиловнинг ўзини фикри қизиқ бўлса керак. Унга хам сўз берилиши керакку. Шу сабабдан Эркин ака билан боғланиб тарқалган видео хусусида унинг ўзини изохи ва ижтимоий тармоқлардаги, хусусан ўзимизни фикримиздан келиб чиққан холда хам саволни бериб ундан жавоб олдик.
Жавоблар теран ва қизиқ кечди. Фақатгина бу видеодаги сўзларни у қисман тан олиб, "Қ" эмас "Ч" деганман деб уни кимдир дубляж қилганда айбланди. Сухбатни тўлиқ турини албатта видеодан тинглайсиз.
Қўйидаги сухбат ёзилган видеодан аввал ўша тарқалган видеони сўкинган жойларини албатта ўчирган холда тақдим этамиз, кетидан Эркин Комиловнинг бу борада айтган гаплари.
Албатта хулоса ўзингиздан, биз шунчаки ушбу мавзу юзасидан видео қахрамони ёки жабрдийдасига айланган актерга сўз бериб сизларга етказишда кўприк бўлмоқдамиз.
Сухбатдан матн турида айримлари:
Эркин Комилов:- Бундан 1-2 йил аввал Республика бўйича Одам савдосига қарши тадбирларда мутасадди бўлиб юрганман. Унда ёз ойлари эди, унда 15,16,17 эдику водийнинг автомобиль рақамлари, хозир 40,50,60 бўлди. Ўшанда мен Жиззахдан Сирдарёга келаяпган эдим. Мошинасининг орқасида ўтиргандим, олдимизга бир мошина келиб тўхтади, нима экан деб “Нима деяпти?” десам, сиз билан расмга тушмоқчимиз деяпти дейишди, мен эса “Э хайда, хозир иссиқда, чўлда суратга тушадими” дедим. Олдимиздан ўтди, қарасам водийни рақамлари, “Тўхтат, тўхтат” дедим. Тўхтадик, тушдик, эр хотин Самарқанддан келаяпган экан. Хотинлари мошинада қолди, мен тушиб улар билан қучоқлашиб кўришиб, “Қаердан келаяпсизлар?” десам, айтдики “Самарқандга бордик, Самарқандни айландик, мехмонхонада ётдик, хотиним билан зиёрат қилдик”, у-бу деди, “Энди қаерга кетяпсизлар?” десам, “Тошкентга” деб айтди. Мен шунда “энди хамма пулни Самарқандда сарфлаб, чўнтакда бир тийин йўқ, Тошкентга кетяпсизларми? “Қизил гуллар очганда, чўнтакдан пул қочганда, Хотинни қўлтиқлаб, “чўчо” борми Тошкентда” десам, шу гапимга “Хаха”лаб кулди. Шундан кейин мошинага ўтирдим, суратга тушайлик деганида “ Кейин, кейин” дедимда, кеттик биз. Шуни энди гапдан гап чиқиб, ўғил болалар ўтирганида хар хил гаплар айтадику ахир, бир бирига айтади. шу Самарқандда бир жойда ўтириб.. Хозир эслолмаяпман шуни. Бу воқеага анча бўлган. Ўша ерда бир жойда ўтирганимда гапга гап келганида шундай гапирганман, тушуняпсизми? Уни энди бошқача дубляж қилган, мен хам кўрдим шу видеони. У болани хам танимайман. Мен бир нарсага амин бўлдимки, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирийларни йўқ қилган мана шунақанги манқуртлар бўлади.
Sayyod: Уни дубляж деяпсиз а? Бу видео монтаж қилинган демоқчимисиз?
Эркин Комилов: -Ха, у монтаж қилинган. Ўша Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирийларни йўқ қилганлардек инсонлар, руслар уларни қаердан биларди, ўзимиз сотганмиз. Ичимиздаги душманлар қилган бу ишларни.
Sayyod: “Халқ артисти, маданият арбоби, мана шунақа жуда хам кўплаб вилоятлар бўйлаб юрибти ва давраларда шундай сўкиниши яхшими?” деган фикрларга жавобингиз
Эркин Комилов: - Энди мени хам эшитинг. Хамма сўкинади. Бунақа нарсаларда хамма сўкинади. Хаттоки, катта катта одамлар хам, Шукур Бурхонов сўкинмабдими? Олим ака сўкинмабдими? Жахли чиққанида хамма сўккан. Юлий Цезарлар, фаришталар ёки пайғамбарлар сўкинмаган бўлиши мумкин. Лекин қолган хаммада ахир оғиз бор, эркак киши ўтиргандан кейин гапиради. Иккинчидан, нокаслар шуни тарқатиши шартмиди деяпман.
Мана энди қаранг, бир куни кўлда автомат, маскада, “Ўзбекистонга борамиз, ўзбекларни ундай қиламиз, бундай қиламиз ” деган видеоларни хаммага кўрсатиб юрибти, ўшанда хам “нега энди буни хаммага кўрсатиб юрибсан, калланг жойидами?!” дедим. Бунисига нима дейсиз?
Бир ерда ёзилибти, шогирдларим ўқитишди, “Шукур Бурхонлар сўкинмаганми, шундай буюк санъаткорни шундай қилиш шартми, қайси хайвон қилди бу ишни” деб кимдур ёзибди. Хамма хар хил гап айтади, дўстимдан душманим кўп. Ўртада бурун бўлмаса, у кўз бу кўзни чўқийдиган замон хозир. Тўқчилик замони шунақанги талтайишга олиб келяпти одамларни. Тушуняпсизми? Шундай қилиш шартмиди деяпманда, шунга сиқилдим.
Эсимни танибманки, мана шу мамлакат учун 50 йилдан бери хизмат қиламан. Қаерга чиқадиган бўлсам, республика бўйлаб хам юрдим, “Ким эдигу, ким бўлдик” деб, сўранг, қанақа гапларни гапираман у ерда. Мана шу ерда биримиз икки бўлди, президентимиз қўлидан “Халқ артисти” давлат мукофотини олдим. Театрда 50 йилдан бери ишлайман. Кинода, театрда қанча қанча образлар яратдим. Қанча қанча дубляжлар қилдим. Уша “вохаха” деб ўтирганда, шу нарсани тарқатиб юбориш, бу шунчаки аблахлик! Бу душманнинг иши.
Бу аввало русларнинг иши эмас, душманнинг иши. Юқорида айтгандимдек, Фитрат, Чўлпон, Қодирийларни руслар қаердан билибди, ичимиздаги душманлар, мана шундайлар қилган, ўшалар сотган.
Ёшимиз 70 га борди, бу нарсани тарқатиб юбориш шартми энди, ўтирганда баъзида гапиради хамма, гохида Андижончасига гапираман, “ишлагани келганмисан ё таралабедод қилганими” деб. “Хеч бўлмаса хотинингни боқадиган бўлиб ўқигин” деб талабаларни хам сўкаман жахл устида бўлсам. Хозир тўқчилик замон, хеч қанақа нолийдиган замон эмас. Бу нарсаларни ёмонига айлантиришнинг хеч кимга кераги йўқ. Хатто кўр хам кўриб турибти, 25 йилда фан, адабиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги қай даражада ривожлангани билиниб турибди. Олдинлари 6-7кунга етадиган буғдойимиз бор эди. Хозирда 30 йилга етадиган буғдойимиз борлигини биламиз. Бундан нарсаларни қанақанги ифлос одамлар шу йўл билан тарқатадики, шунақа дейиш шартмиди дейдиган. Мана шунақа қилар ишини билмаганлар қилади. Иш билан банд бўлганлар, ўқимишли одамлар бу гапни гапирмайди, уларнинг бунга вақти хам йўқ.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
P.S.devorni ham qulog'i bor,hamma o'ziga ehtiyot bo'lgani yaxshi,u ko'zing bu ko'zingni aldaydi degan davrda yashayapmizmi nima balo?Gapirishdan oldin uyoq buyoqqa qarab keyin gapiring
b
Hammma so'kinadi degan gapimiz ham noto'g'ri!!!
Endi bir og'iz sokkani uchun "xalq dushmani"ga chiqarib yuborish yahshi emas. Erkin komilov hozirgi erkak aktyorlarni eng oldida turuvchi darg'asi deb aytish mumkin, kim sokinmabdi togri aytibdilar hamma erkakdan chiqishi mumkin ham inson, u ham oddiy odam qilgan hatoni qilishga haqli! Erkin aka sog' bo'lsinlar! yangi yangi ijod mahsullarini kutib qolamiz!
Эркин Комилов хам хаммага ухшаган одам. Уни хам улфатлари бор, ёру дустлари бор, чойхонага боради, давраларда утиради, латифалар айтади. Буни нимаси ёмон. Баъзида ундок, баъзида эса бундок латифалар чикади одамни огзидан. Айникса хакикий эркаклар утирган даврада булиб туради.
Кимнидир эсида булса олдин давлат микёсидаги байрамларда, хатто "катталар" иштирок этадиган байрамларда водийлик аскиячилар чикишар эди. Хозир байрамларда чикмай куйган. Агар бундок олиб карасангиз, улар айтаётган аскиялар Эркин Комилов айтган аскиядан минг марта куполрок аслида.
Ёки булмаса Миллий театрда бир комедия берарди. Хозир хам берса керак Афсус номи эсимда йук, "Чимилдик" эдими ёки бошкача номдамиди, хуллас. Ушанда айтиладиган гапларчи. Масалан ********ёки "**************". Бу гаплар бугун сахнада айтиладику. Нега энди Эркин Комиловнинг кичкина бир улфатлар даврасида айтган биргина латифаси шунча шов-шув булиши керак. Уша спектаклдаям маданият ходимлари роль ижро этишган, улар орасида хам Узбекистон халк артисти еки хизмат курсатган артистлар бор.
Хуллас "пашшадан фил ясашни" кимга кераги бор.
Эркин ака тугри айтдилар - Чулпон, Фитрат ёки Абдулла Кодирийларни йук килганлар факат узимизни ичимиздан чиккан галамислар булган. "Узингдан чиккан бало" ёки "куйнингдаги илон". Афсус шундай одамларни хам ер кутариб туради.
Эркин ака умрингиз узок булсин. Сиздан янги-янги ижод намуналари кутиб коламиз. Халкимиз бахтига, ва албатта оилангиз бахтига сог-омон булинг. Майда-чуйда нарсаларга эътибор берманг. "******************.