Бугун, 20-январь соат 15:00да "Киночилар уйи"даги пушти зал оммавий ахборот воситалари ва таниқли инсонлар билан тўлди.
Насиба Абдуллаевадан тортиб, Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансурбек Агалиевгача))
Йиғилиш сабаби эса Рустам Саъдиевнинг "Эркатой" фильми ёпиқ премьераси билан боғлиқ бўлди.
Сўзга ўзбек киноси афсонавий режиссери Шухрат Аббосов хам чиқдилар. Хануз ўзгармас ва ёш холатда турадиган актриса Раъно Зокировага комплимент айтиб юзларидан ўпиб қўйдилар.
Устозидан фарқли Рустам Саъдиев комплиментларда оригинал бўлди, яъни гап остида пурмаъно гаплар ила чақиб олдилар. У нишлар актер Улуғбек Қодиров ва сайтимизга аталган бўлиб, фильмдан келиб чиққан холда аслида хаётда Улуғбекнинг эркалигию, бизнинг сайтимизнинг хам қатоооор эркаликлари айтилиб узиб-узиб олинди. Рахмааат, рахмааат)))
"Эркатой" фильми бошларидаги воқеа ривожидан асабларим дош бермай чиқиб кетишимга сал қолди, чунки, агар хаётда шундай болаларга дучор бўлсам, уриб ўлдириб қўйган бўлардим. Бир тарафдан бу мавзу кўтарилгани яхши, тўқликка шўхлик қилаётган ёшлар қанча? Шунинг учун фильмни оилавий келиб томоша қилишни тавсия қилган бўлардим.
Улуғбек қахрамони болаларни тарбиялаш жараёнидаги кўпгина гаплари жудаям ўринли ва томошабинлар учун тарбияли ахамиятга эга.
Фильмни аввал ёпиқ ва машхурлар учун хам алохида қилинганлигини яна бир сабабини, фильм бошларидан сезиш мумкин. Режиссерларга отилган тошлар, бугунги кундаги фильмларга гап тагида гап бўлган, танқидий фикрлар юмор тарзида етказилган ва фильмдаги режиссерлар тушунадиган атамалардан залдаги кино олами вакиллари маза қилиб завқланишди.
"Эркатой" фильми расмий премьераси ва намойиш учун экранга чиққач , барча фикрларни томошабинларни ўзи беришар.
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов.