03:39 ЭНСАМНИНГ ЭСТРАДАЛАРИ-2 | |
ёхуд замонавий рубоийлар бобида Алишер ИСОМИДДИНОВ талқинлари
Эшитган инсон шодимон бўлмас эмиш, Айтишга гоҳида ҳеч забон бўлмас эмиш. Фикрлар бедорида алам қоғоздан, Шерхонга Сайёддек ошиён бўлмас эмиш!
«Баҳор келди лекин ҳаво ҳалиям қиш-а? Жаҳл чиқса одам доим бақиримуш-а? Рибак ёки сенинг менга раҳминг келарми, Ойиша, Ойиша, қизлар гули Ойиша!» *** «Чики-чики дилда бахт доимо ёрсан, Об-ҳаво не бўлса, «Акфа» сен борсан, Дук-дук юрак урганда ётиб ёдга оларман, Эй муҳаббат бунчалар фусункорсан?» *** «Ойга чиқдим гўзал кўринди олам, Бахтимга соғ бўлсин доимо онам, Армоним йўқ эди кўрмасам сени, Юрагимда бир донам – Гулилолам!» *** «Бир пой пайпоқ топволдик, билмайсизми кимники, Танишийлу қизалоқ мен Жон, бу эса Ники, Замондан анча олдин юрган қадрдонлармиз, Келинг ўйнайлик энди: диги-диги ҳо, диги диги...» *** «Камсуқум, камтарин, қувноқликда тенгги йўқ орзуингдаги бола, Бойваччалигим ё маҳалламни билмасанг, Ҳалима холадан сўра, Хулласи гапимни тугатвордим, барби, қулоғингга қуйиб ол-а: Заҳарли забонда сўзлагандан кўра бошгинамни уриб ёр-а!..» *** «Эй Шатунов, эй Рианна тўйдим қастингдан, Юқоридан кўролмаслар чалар пастингдан, Шу қўшиқдан илҳом келса, қалам тутарман, Ажиб шоир бўлдим дастингдан-е, дастингдан!..» *** Кўрмадим соя бўлган сендайин сурни, Катта танафусдан изла маъно-унсурни, Ҳар соҳага бурун тиқмоқ ярашармикан, «Бобойжоним, соғиндингми ман қурғурни?»
(Давоми бўлиши мумкин...) Алишер ИСОМИДДИНОВ
| |
Бўлим: Prikol | Кўрилган: 10074 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 31 | |||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |