04:22 Энрике Иглесиасни лол қилган Улуғбек мехмонимиз. Эксклюзив! | |
13 апрель
куни Москвадаги "Олимпийский”да дабдабали концерт дастурини тақдим қилган Энрике
Иглесиаснинг концертидаги энг кульминацион фишка ва энг шов-шувли холат бу
сахнага таклиф этилган уч мухлислардан нақ иккиси Тошкентлик йигитлар
бўлганлиги бўлса, концертнинг хақиқий сенсацияси бу йигитлардан бири Улуғбекнинг Энрикени лол
қолдирар даражада куйлагани бўлди. Қизиғи
Россиянинг оммавий ахборот воситаларидан баъзиларигина бу ходисани одмигина қилиб кўрсатиб ўтишган
бўлса, аксариятлари эътибор беришган бўлсада ошкор қилишни исташмади. Ахир бу йигитлар Россиялик эмасди-да. Уччала мухлисдан бири қиз Москвалик дейилиб ўзини тутишидан
камида шарманда қилди. Бу
нарсаларни ёзишмайдику тўғрими? Вахоланки Коммерсант сайтида Улуғбекнинг овози концерт дастурида Энрикедан яхшироқ эканлигини эътироф этишган. (Через какое-то время стало слышно, что один из них, Улугбек, находится в лучшей, нежели испанец, вокальной форме.) Тошкентга қайтишидан аввал машхур Love радиосига хам интервью берган. (Фото ва видеоинтервьюни томоша қилмоқ) Концертдан кейин эса Улуғбек аслида хонанда эканлиги, ТВМ каналида "Излама” қўшиғига олинган клипи хам бирмунча вақт эфирда бўлганлиги аниқланди. (Клипни ютубда томоша қилмоқ) ИНТЕРВЬЮ Душанба
18 апрель тонгда Тошкентга қайтиб келган
Улуғбек бугун 19 апрель куни сайтимиз учун махсус эксклюзив интервью бериш ва
барча сахна ортидаги тафсилотлар билан хам бўлишиш учун биз билан учрашди. Қизиғи унинг "футболка"сидан то кепкасигача Энрике билан бир хилда эди. Улуғбек бизни дўстининг кафесига таклиф этди. Сухбат давомида Энрике билан яна йил ва ой буржлаи бир хиллиги хам аён бўлди.
Актер Фаррух Соипов хам юридик институтда тахсил олганди. Унинг хам овози Энрикега ўхшаш. Гўё Юридик институтда мусиқа фани бўлиб унинг домласи Энрике Иглесиасни яхши кўрадигандек? -(кулади) Йўғэ, асли мактаб давриданоқ Энрикенинг мухлиси бўлганман. Вахоланки аввал Майкл Джексонни фанати бўлганман. Энрикенинг 1999 йилги альбоми бизга кириб кела бошлаган, ундан аввалги альбоми испан тилида бўлганигами бизга етиб келмаганди. Шундан кейин унинг фанатига айландим. Қизиғи унинг туғилган йили 1975 қуён йилида бўлса меники хам 1987 йил қуён. У 8 май куни мен эса 10 май куни туғилганман. Йилимиз ва ойимиз буржлари хам бир хил. Болалигимдан бақириб куйлаб юрганларимни уйдагиларим видеога ёзиб олишган. "Ажаб сирлар” деган қўшиқ бўларди, онам айтиб беришларига қараганда шу қўшиқни кўп куйлаган эканман.
Аксарият вилоятдагилар ўзимизнинг миллий қўшиқларимизда тарбияланади. Сиз эса болаликдан Джексон ва Энрикени тинглаганингиз қизиқ. -1991-1992 йиллар дадам Майкл Джексонни концертини видеокассетасини олиб келгандилар. Шуни хар куни томоша қилардим. Лекин миллий қўшиқларни хам бирда тинглаб ўсганман, масалан боғчада қўлимга нималарнидир тор каби фараз қилиб куйлардим. Ақлимни таниб борган сари мактаб давридан Майкл Джексонни қўшиқларига у каби рақсга хам тушардим. Энрикени "Байламос”и чиққач уни тинглай бошладиму, орада барибир Майклни хам тинглардим. Иккиси хам мен учун тенг равишда, кейин секин асталик билан Майкл ижод қилишни тўхтатди, ва мана оламдан хам ўтиб кетди. Айтганча Москвадаги концертда Энрикега Майкл Джексонча рақсга тушиб хам бердим, лекин негадир бу видеоларда йўқ.
Болаликдан мусиқага иштиёқингиз баланд бўлган экан, нима учун бирдан юридик институтни танладингиз? -Халиги....Халиги...
Халиги, қайси? Юрист бўлиб куйлашни хохлардимми? -(кулади) Йўқ, дунё миқиёсида бўлса майлийди
Демак дуне миқиёсида куйлайдиган хонанда бўлиш учун юридик институтга кириш керак эканда? -Йўқ, Дуне миқиёсида куйлаш учун бизда йўл бўлганида албатта хонанда бўлардим.
Нима учун йўл йўқ? Севара Назархон уддалаяпти. -Биласизми оилада бир ўғилман..
Демоқчисизки бир ўғил бўлганидан кейин ота-она хонанда бўлишини истамайди? -Гап улар истамаслигида хам эмас, оиламизда амаким юрист бўлгани учун ўзим уларнинг сохасига қизиққанман. Оиламизда санъаткорлар йўқ. Юридик институтни бакалаврини тугатиб бир йил дам олдим, кейин ТАШГУда магистратурага ўқишни бошладим.
Хуллас барибир санъат кучлилик қилди ва куйлаб юбордингиз? -Ха, илк қўшиғим "Излама” бўлди. Энрике Иглесиасни қўшиғини ўзбекча талқинида куйладим. Шеърини Шахзодага 4-қадамни ёзиб берган Нодира деган шоира ёзиб берди . Кейин унга клип суратга олдириб ТВМ каналида намойиш қилдирдим. Шоу бизнесга ўзим секин сўраб суриштириб кириб келдим. «Антерес» студиясидаги Фурқат ака билан танишдим. Овозим устида ишладим, шуғулландим. Менга бунда Энрике ёрдам берди.
Йўғэ? Сизга қўнғироқ қилибми? -(кулади) Йўқ,, қўшиқларини тинглаб албатта. Қаерида қандай куйлашларини ўргана бошладим.
Сиз мана шуни тўғри деб хисоблайсизми? Кимнидир андазасида куйлаш демоқчиман, балки қиррангиз бошқа йўналишда намоён бўлар. Мисол тариқасида кўпчилик хонандаларни келтиришим мумкин, аввал бошқа йўналишга қизиққан холда куйлаб кейин эса ўз қиррасини бошқасида намоёнлаб бугунги кунда жуда машхур бўлганлар хам бор. Ижодингизда бегона одамнинг ижоди кўпроқ эканлигини сезасизми? Ўзингизни хаққоний шухратингизга эга бўлганингиз яхшимасми? Машхурликка қадам қўяётганларни бир нарсасига тушунмайман, келажакда ўзини хис қилган холда илк қадамлардан кўришмайди. Ха анавини йўналиши ёки анавинга тақлид қилиб куйлашни бошлаган эди деган гап масалан. Тарихга Энрикега хавас қилиб унга тақлид қилиб куйлаган хонанда ёки Улуғбек Исмоилов йўналишида ? Қайтарилмас образлар борку, шундай образни яратишни истамайсизми? - Эътибор берсангиз Энрике билан Майкл Джексонни куйлаш махорати жойи келганида шунақанги ўхшаш тарафлари борки.
Ғаройиб таққослаш. -Мен тинглаган нарсани сиз тушунмайсиз. Сўнгги пайтлар Энрике "фальцет”(куйлашдаги овозни ўзгартириш, асосан тони бирмунча ингичкароқ)да куйлашни бошлади, "эскейп”ни хам "фальцет”да куйлаган. Бўғиқроқ овозда Майк Джексон аралаштириб куйлаган, у хамиша овозини ўзгартириб куйлаган, ундан кейин мана Энрике Иглесиас. Улар бир тонда куйлашмаган. Уларни фанатиманку болалигимдан хар бир қўшиғи қулоғимда. Хозирча шу йўналишдаман лекин вақти келиб ўзгараман, латино-американ стилидаман хозир.
Яхши, мана ТВМда "Излама” қўшиғингизга суратга олинган клип намойиш қилина бошланди, тан олиш керак яхши қўшиқ ва клип бўлган. Нима учун кейин давомламадингиз? -Қанақадир ўзимизни шоу-бизнесга қизиқмай қолдим. Совиб кетдим дарров.
Нимани кутгандингиз? Тўйлардан таклифними? -Йўқ, мен тўйларга хаётда куйлагани бормайман, тўй учун эмас ижодим. Худога шукур хамма нарсам етарли. Мен хамма тинглайдиган хақиқий альбом чиқаришни истайман. Шунчаки альбом тўлиши учун эмас, турли характерга эга, хаммаси дилдан бўлган қўшиқлар йиғинмасини тақдим қилмоқчиман. Дискни қўйганида биринчи қўшиқдан бошлаб охиригача эшитишни истаб бораверадиган қўшиқлардан иборат альбом бўлсин. Хозир мана шуни устида иш олиб борилмоқда, бир йилда харакат қиламан, бугунга қадар 3 қўшиғим бор. Янги "Рози-рози” қўшиғимни сайтингизга премьера учун тақдим қиламан. Кўпчилик тинглаган танишларим клип олишни маслахат беришмоқда, ўйлаб турибман. Лекин хар бир чиққан қўшиққа клип қилиш шарт эмас, 3-4 қўшиқ қилиб шулар орасидан энг яхшисига клип олиниши керак. Аслида бир альбом чиқарилиб улар орасидан қайсидир бир таронага клип олинади. Эътибор берсам Америка шоу-бизнесида хам шундай, альбомдан кейин бирорта қўшиғига клип суратга олинади, ана шундан кейин гастроль турнелари бўлади.
Энрикени концертидаги кўринишингиздан таниш қийин бўлди чунки ТВМда намойиш қилинган клипингиздан кейин анчагина семирибсиз. -(кулади) Ха, мана энди қайтиб келгач озишга харакат.
Москвага айнан мана шу концертни деб борганмидингиз? -Албатта. Интернетга хар кирганимда биринчи бўлиб Энрикени сайтига кираман. Қачон ва қаерда концерт бўлишини кузатаман. Икки сафар концертларига бораман деб бора олмаганман. Бу сафар дадамга бормасам бўлмайди деб айтдим. Қарши бўлмадилару лекин нима қиласан дедилар. Қайсарлигим бор, гапимда туриб оламан. Рози бўлдилар. Шундан кейин Москвадаги танишларимни ишга солиб концертга чипта сотиб олишни сўрадим. Концерт залида бир бирига яқин бўлган "Фан зона” (фанатлар тик туриб томоша қиладиган сахна олдидаги жой) ва "Танц-зона” (рақс учун мўлжалланган) жойлар бор. "Фан-зона”дан жой бўлмагани учун "Танц-зона”дан чипта олишибди, мен у ерни хохламадим, ва Москвага танишларимга қўнғироқ қилиб хафа бўлиб у ерга Энрикени олдига сахнага чиқиб бирга куйлаш ниятим борлигини айтдим.
Демак бошиданоқ бу нарсага интилиб режалаштиргансиз? -Тасодифан бўлди, режалаштирмадим, лекин бу нарсага ичимдаги интилиш билан шуни истаб бордим. Қандайдир сездим хам десам бўлади. Мен Энрикени олдида хеч бўлмаса сумкасини ташиб, концертини кўриб юрсам бўлди деб ният қилардим. Концертга келиб эса у билан куйлаш деган нарсани хис қила бошладим. Хуллас, ўша "Фан-зона”дан чипта топишди.
Чипта қанчага тушди? -170 доллорларга. Бу "Фан-зона” нархи, қолган орқадаги ўтириб томоша қилинадиган жойлар 700 доллорлар атрофида эди. "Фан-зона” сахнага яқин бўлгани билан тик турилади-да.
Сизни сахнага таклиф этган пайти. -Концертга Энрикенинг кепкасидек кепка билан бордим, фақат ранги сал бошқачароқ янги коллекциядан. Киришдан аввал рус қизлари менга "Сиз хам Энрикени яхши кўрасизми?” деб мурожаат қилишди. Негадир сезгандек "Ичкарига кириб, концерт бошланганида қанчалик яхши кўришлигимни кўрасизлар!” дедим. Концерт бошланиб 4та қўшиқ куйлаб бўлган пайти эди. Бу вақт мобайнида унинг нигохини пойладим, пастдан туриб бирга берилиб куйладим, бақирдим, унга қўлимдаги кепкани кўрсатиб ишора қилдим. Бир икки маротаба мен тарафга қўли билан хам кўрсатди, сезди. Одам танлаш пайти келганида кимнидир кўргандек бўлиб ёнимиздан бошқа жойга ўтиб кетди. Чиқолмасам керак деб кайфиятим тушди, фақат Худодан деб хамма нарсани, концертни хам унутиб, Аллохга мурожаат қилдим "У хам бандангку, кўриштир, хамма нарсага қодирсан, ниятимга етказ” деб ич-ичимдан илтижо қилдим. 2 минутдан кейин мана шу нарса ижобат бўлди. Келиб менга қараб чиқ деди, ёнимда Дилёр деган дўстим бор эди у хам бирга чиқди, бизнинг олдимизда бир Молдавиялик қиз бўлиб қўлимдаги гулни хеч бўлмаса тансоқчилар орқали берсам орзуим деб турганди. У хам биз орқалик чиқиб олди. Чиқишим билан унга "Somebody's Me” қўшиғини сен билан куйламоқчиман дедим. Хоп дедию, гитара мусиқа садоларини бошлагач негадир тўхтатди ва холат ўзгариб кетди. Менга эса фарқи йўқ эди қайси қўшиғини куйлаш, чунки барча қўшиғини ёддан биламан. Кейин "Ring my bells” бошланганида куйладим. Аввалига оғзим қуриди яхши айта олмадим, лекин охирига бориб "STAND BY ME” қўшиғини яхши куйладим ўзимга ёқди. Доим ёнида сув бўларди, ён верига қарасам кўринмади, фақат ароқ ва виски бор экан. Мен асли умуман ичмайман, лекин унинг қўлидан ичдим. Дўстларим хам хайрон қолди.
Сахнага чиққандаги холатингиз? -Ишонасизми хеч қандай шок ёки хаяжон холатини сезмадим, Энрике мен учун худди бир дўстимдек. Чунки хар куни клипларини томоша қиламан, қўшиқларини тинглайман, балки ўзимга яқин олганимдандир. Вахоланки бошида агар сахнага чиқариб қолса овозларим қалтираб кетса керак деб ўйлагандим.
Дархақиқат видеони томоша қила туриб худди олдиндан келишилгандек туюлгани айнан сахнада ўзингизни жуда эркин тутганингиз бўлди. Хаттоки Энрике бир четда қолиб унинг ўрнига Энрике бўлиб сахнани кезиб, одамлар тарафга харакатланиб куйлаб юрдингиз. -Сен ўтиратур, мен сени бир қўшиғингни куйлаб тураман демоқчи эдим хам.(кулади), Лекин рости хам кўпчилик бу уюштирилганмиди деган саволни кўп беришди. Хаттоки баъзи сайтларда бу 3 ой аввалдан бошланган нарса эди, хаммаси уюштирилган деб ёзибди хам.
Балки? Қани тўғрисини айтингчи, Энрике билан куйлаш учун қанча пул тўладингиз? -170 доллор! Бу чипта пули эди холос!
Сиз билан сахнага чиққан қиз ўзини жудаям ғалати тутди. -У қиз ўзини йўқотиб қўйди. Сахнага чиқиш чоғида эса агар хаяжондан йиқилиб тушсам ушлаб қолинглар, ўзимни нохуш хис қилмоқдаман деганди.
Хаяжонни сезмабсиз, шок холатини хам. Лекин қўшиқни тугатганингизда кумирингиз, жахон юлдузи сиз ўзбек йигити олдига келиб оёғингизга бош урганида нимани хис қилдингиз? -Хурсанд бўлдим албатта, бу онлардан завқландим. Бу етказиб бўлмас адреналин.
Куйлаб бўлганингиздан кейинги воқеалар ривожи -Қизни жойига қайтариб чиқарди, мен ва Дилёрни эса сахнани орқасига олиб ўтиб ўша ерда кутиб туришимни айтиб ёрдамчи йигитларига тайинлади . Мана шу сахна ортига ўтганимдан кейингина Ўзбекистон ғурури учун ижобий нарса бўлганлигини сездим ва кўзимга ёш келди. Қисқа танаффусда сахна ортига ўтиб ёнимга келиб махкам қучоқлаб, юрагини кўрсатиб, юракдан куйладинг деди. Мен унга Тошкентга отанг Хулио Иглесиас келган, концертига тушганман. Кейинги танаффсуда сахна ортига ўтганида Анна Курникова чиқди. Энрике мени кўрсатиб эшитдингми деганида Анна "ха, супер” деб, менга қараб "Отлично спел” деди. Шу билан суратга тушдик ва бўлди. Кўп саволлар бор эди негадир ўша пайт бера олмадим. Айнан сахнани орқасига ўтиб бўлгандан кейин шок холатига тушдим шекил. Аксига олиб ўртоғим шошилтираверди кеттиклаб. Чиққнимдан кейин рус қизлари ўраб олишди. Сен фонограммада куйладингми деб сўрашди хам. Концерт ўтиб бир кундан кейин ғалати хис қилдим ўзимни. Қандайдир шу концертни соғиндим, у онлар ўтиб кетганлигига ишониш қийин эди. дедим
Сизга бэк вокалда куйлаш таклифини берганлиги ростми? -Сахнада турган пайтимизда барча созандалари билан таништириб чиқди. Балки шунинг учун хамма шундай деб ўйлагандир. Лекин бундай таклиф бўлмади, вахоланки ўзим таклиф киритганимда рози бўлиши мумкин эди. Хозир у билан мулоқотни боғламоқчиман, ва бэк вокалист сифатида ишга кирмоқчиман. Тошкентга қайтгач ўз ижодимни давомлаш ниятим борийди. Бир йилгача альбом тайёрлаш кейин эса жонли ижродаги концерт. Ўзимга ишонаман, жонли куйлай оламан! Концерт жонли бўлмаса қандай қилиб берилиб завқланиш мумкин? Хаётда хамма нарсани табиийсини хуш кўраман. Энрикени концертини кўра туриб биламан мажбуран бир икки жойида фонограмма остида ишлаши мумкин, шунақасини кўрмайман. Фақат жонли куйлаши керак, у ўзи хам мазза қилади, берилади. Мақсадим клиплар қилиб танилиш эмас, мақсадим зўр жонли концерт тақдим этиш. Санъатни завқи мен учун жонли ижродаги концерт! Жонли ишлаб мухлислар билан жонли қўшиқ орқали мулоқот! Лекин хозир Энрике билан мулоқот ўрнатиб бэк вокалига ишга кириш ва у орқали дунё миқиёсига Улуғбек Исмоилов сифатида танилиш харакатини қилмоқчиман. Балки тахаллус танларман чунки уларга исмимни айтиш қийинроқ, Энрике хам роса қийналди бир неча маротаба сўраб, бундан 3 йилча аввал Лондонга борганимда хам талаффуз қила олишмаган, Улбэк дейишади. Балки U7 бўларман, чунки Улуғбек 7 харфдан иборат, Enrique исмида хам 7 харф. Фамилиям Исмоилов 8 харф, Iglesias да хам 8та!
Шу қадар яхши кўраркансизки харфларгача санаб чиқибсиз, қайси ёнбошида ухлаши, хуррак отадими йўқми буларни хам билсангиз керак. -(кулади) Қайси ёнбошида ухлашини
билмадиму, лекин хамиша ўзи билан травматик ёстиқни олиб юришини
биламан. Белида позвоночникида озгина муаммоси бор
шунинг учун махсус ёстиқда ухлайди. Бошқалар каби либослар ва рақсларга тақлид қилиб ижод қилиш бошқа, рости ўз кумири билан бир сахнада куйлаш бошқа. Яна жахон юлдузи билан! Ўзбегимдан фахрланмай бўладими а?))) Бу манаман деган санъаткорларимизга хам насиб қилавермаса керак. Улуғбекка рости, Энрикени мухлиси бўлмасам хам хавас қилдим. Буёғига дунё сахнасини забт этишини, ва бошқа миллат ёшлари у билан бир сахнада куйлашни орзу қилишларини тилаб қоламан! Sayyod сухбатлашди Фотомухбир; Сарварио Улуғбекнинг Энрикенинг қўшиғини куйлаган мана бу видеолавха билан танишиб, сайтимизда премьера қилинаётган унинг янги "Рози-рози" қўшиғига бахо беринг: Доимий манбадан | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 15373 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 44 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |