02:38 Энрике билан АчомШоу хақида +видео | |
-У ўзини одамларга хадя қилди.
Ўзбек шоу-бизнеси тарихида (хозирча) илк бора энг катта шов-шувли концерт дастури бугун "Истиқлол" саройида бўлиб ўтди десак муболаға бўлмас.
Дунё миқёсидаги юлдуз ва қизларни юрагини забт этишда энг илғор санъаткор саналмиш Энрике Иглесиас ўзбек иқтидорли ёшлари учун совға тариқасида 28-декабрь куни Тошкентда текинга концерт берди. Очиғи, ўзим тепасида бўлмаганману аммо кимдир бу таниқли тадбиркор Алишер Усмоновнинг совғаси деса, кимдир Президентимиз совғаси деди. Факт аниқ, концерт текин бўлди ва бу учун ким пул тўлаб (нархини тасаввур қилишга хайиқдим ) олиб келган бўлса унга минглаб одамлар чин юракдан рахмат айтди. Текин берилган таклифномалардан кимлардир эса пуллашга улгуриб, таклифномалар сотувда деган гап тарқалишига хам сабаб бўлгани сир эмас. Вазиятдан молиявий фойдаланишни афзал билганлар топилади ва бу уларнинг танлови албатта. Иқтидорли ёшлар орасида ўзбек шоу-бизнеси хам иқтидорли санъат намоёндалари қаторида ташриф буюрганини пайқаш қийинмасди.
Лекин нима учун дунё миқёсидаги бу санъаткорни концерти "Истиқлол" санъат саройида.... "Бунёдкор" стадионида дастурни тақдим қилинганида росмана неча минг киши яна бу дастурдан бахраманд бўларди. Балки шу учунам Энрике "Истиқлол" сахнасига умуман сиғмай уёқдан буёққа тинмай югураверди, сакрайверди хуллас сахнамиз унга торлик қилгандек бўлди. Шуни кўрганлар хам каттароқ жойда концерт бериши керак эди деган фикрларни хануз ижтимоий тармоқларда билдиришмоқда. Балки одамларни эплаш қийинлигини билишганидан таваккал қилишмадими... Текин ош, лаваш ва копток воқеалари "яраси" хали битганича йўқда. Буёқда эса дунё юлдузини фалон юз минг (ёки миллион) долларда олиб келишсаю ундан урвоқ хам қолмаса тамомде)) Асосийси "давка" бўлиб янги йилдан олдин "эшитдиларингизми?" деган жойидан бўлмаслигини олдини олишгани тўғри хамдир. Асосийси хавфсизлик!
Хуллас, бўлиб ўтган концерт хақида: Охирги маротаба Иброхим Тотлисас Тошкентга келганидаги дастуридан росмана завқланиб хайратга тушгандим. Вахоланки на уни ва на Энрикени мухлиси эмасман. Лекин биласизми, бир нарсага амин бўлдим, бекорга бундай санъаткорларни дунё тан олмас эканда. Бу бир бошқача энергия. Иброхимни ижроси мураккаб бўлгани билан Энрике билан боғлайдиган ўзгача бир энергия борки хар иккисига на декорация, на шоу балет ва на либос алиштириш керак бўлмаган. Сири оддий: улар ўзини томошабинларга хадя қилиб юбориши! Инсон қанчалик мукаммалликка эришса у шу қадар кибрсиз бўларкан. Шунда ундаги кучли магнетизм ёқилади гўё. Энрикега совға қилинган бирорта гул оёқ тагига ташланмади. Биздаги артистларни энг буюгидан энг бачканасигача гулларни оёқости қилади. Дунё юлдузи эса эринмай гулларни ховучлаб югуриб юқорироққа жойлаб қайтаверди, видеода кўрасиз. Хечкимни хафа қилгиси келмай, одамлар олдига бир неча маротабалаб хам тушди, қўл чўзганларга ошиқди, қучоқлади, ўзига тортди, бирга рақс тушди хуллас, ўзини бахшида этди. Сахнага чиқу мана сенга ошиқиб келганларга ўзингни бервор, тамом! Шунга келган хаммаси. Қанчалик ўзингни рамкада ушлаган саринг мухлис хам ички эмоциялари рамкада. Натижада на ўзингг маза қилдинг ва на улар сени кўрганидан. (Албатта бари меъёрида ва ориятдан чекинмай бўладиган даражада бўлсагина) Билмадим, қанчага келган ва билмадим у фонограммадан фойдаландими йўқми, аммо Энрике очиғи пулини халоллади деб хисоблайман. Эплаб бўлмас энергия хаммани ўз оғушида ўзгача таассуротларни хис қилдирди. Мана шунақа хиссёт бағишлаши керакда концерт дегани. Қизиғи, кўп холда ўзбек тансоқчилари Энрикени эмас, Энрикедан ўзбек томошабинини асрагандек кўринди. Тақдим этаётган видеомизга яхшилаб ахамият берсангиз бир неча вазиятда мухлисларни Энрикедан тансоқчилар ажратишаётганида Энрике ўша тансоқчи кетидан бориб "тегма, қайтар" дегандек ишоралар қилиб ушлаб олса хам, бизни тансоқчилар Энрикени ўзига " тегма" Яна бир қизиқ вазият: Энрике бир қиз билан сахнада қучоқлашиб рақсга тушаётган пайти қиз қўлидаги телефонда видеоми суратгами олишда давом этганидан, бу онлардан хузурлан дегандек шартта уни телефонини олдию ўзини шимини чўнтагига солиб қўйди ва...қайтариб бериш ёдидан чиқди. Сахнадан пастга тушиб бўлган у қиз бир неча маротаба яна Энрикени диққатини тортиб, амаллаб тушунтириб , охири телефонини қайтариб олишга муваффақ бўлди.
Дастур кечроқ бошланиб, узоқ давом этмади, деярли бир соатча. Бироқ етарли эмоцияларни улаша олди. АчомШоу бўлди ўзиям. Ўзиям қучоқлайверди, униям қучоқлаганларга мехр билан қучоқлашаверди. Кўпчиликка (айниқса биз эркакларга) бу эриш туюлди, хар неки бўлса ориятли миллатмиз, тўғри хиссиёт, аммо асли Энрикени нияти бузуқ эмас, у шу тариқа мухлисларига қанчалик мехрибон эканини хис қилдира олади ва шу учунам уни дунё севади. Аммо, лекин ва бироқ дегандек, кўп қизларимиз , эри бор аёлларимиз хам ўзларини босволишса бўларди. Энрике бўладими у бошқами, барибир бизга тўғри келмайди.
Хориж юлдузларидан яқиндагина юбкада келиб томошабинларга тўнқайиб, тўн кийиб кетган Роббидан фарқли, томошабинларга мутлақо ўзгача муносабатда бўлиб ўзини хадя қилган Энрикега тўн кийгизиш хечкимни ёдига келмабди, қаранг. Балки концертдан кейин кимдир буни уддалагандир. Айниқса хонанда Улуғбек Исмоиловми балки... 2011-йили сайтимизда "Энрикени Москвада лол қилган ўзбек хонандаси" мақоласи чоп этилиб ўша Москвадаги концертда Энрике билан жонли дуэт куйлаган Улуғбекни видеосини хам қўйгандик (манба). Мана орадан 6 йил ўтиб Улуғбек Энрике билан энди ўзбек сахнасида яна жонли дуэт куйлаб барчани хайратлантира олди.
Юз ўқигандан кўра, бир кўрган афзал дегандек, келинг, бугунги концертдан видеони томоша қилинг хамда концертни хис қилинг. Ушбу концерт минглаб одамларга унутилмас таассуротларни хадя этгани учун ташкиллаштирган ғоя муаллифидан то хомийсигача ташаккур изхор этамиз!
Фото ва видеорепортажни Нодира Тўраева тайёрлади.
| |
Кўрилган: 8262 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 2 | ||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |