Энг талабгор ўзбек созандалари! + нархлар Shunchaki qiziq
Энг талабгор ўзбек созандалари! + нархлар

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
"Шанба-шунчаки қизиқ" рукнимиз учун санъат оламида ўрни мухим бўлгану, лекин машхурлар каби халқ олдида юлдузлик онларидан бахраманд бўлмайдиганлар, сахна ортида қолганлар хақида маълумот берамиз.

Бу инсонларсиз, машхур ва таниқлиларнинг қўшиқлари сизга ёқимли бўлмаган бўларди. Турли мусиқий асбоблардаги мохир созандалар кўп, лекин бу рўйхатда энг талабгорлари хақида сўз кетади.

Гитара
Евро йўналишида Виталий Попелов лекин, умумий ва студияларда  талабгор гитарист бу Шерқўзи (Озода Саидзоданинг созандаси).  
Студияда бир қўшиққа гитара партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Скрипка 
Ўзбекистонда скрипкада ижро этиш борасида Улуғбек Отажонов уста саналади. Талабгор сифатида эса Эркин ака. Иккига ажратганимиз боиси, студияларда хонандаларни қўшиқларига скрипка чалиб беришга талабгори   Эркин ака саналади. Улуғбек Отажонов камдан кам холларда кимгадир студияда чалиб бериши мумкин.
 Студияда бир қўшиққа скрипка  партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Синтезатор
Бу борада хам Улуғбек Отажонов аъло саналади, Ўзбекистонда илк бора "бендер тортиш" бўйича (синтезаторда нола қилиш усули) унга тенг келадиган бўлмаган. Лекин   студияларда талабгори Нодир Умаров саналади. (Озодбек Назарбеков созандаси) Студияда бир қўшиққа синтезатор партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Най
Дониёр Юнусов (Озодбек Назарбеков созандаси) Студияда бир қўшиққа най партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Барабан 
Олимжон Хакимов (Озодбек Назарбеков созандаси) Студияда бир қўшиққа барабан партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Соз (симли мусиқа асбоблари)
Сарбон гурухи солисти Фарход Саидов бу борада уста саналади. Студияларда талабгор эса махоратли созанда  Маъмур Зилолов. Студияда бир қўшиққа соз  партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Чилдирма
Бу борада албатта энг аълоси Аббос гурухи ва унинг лидери Аббос ака Ўзбекистонда бетакрор уста. Аббос акани фаолияти дунё миқиёсида. Студияларда талабгор доирачилар эса Маъруф Азимов (Озода Саидзода созандаси) ва "Камат" тахаллус, ё лақаб сохиби Дилшод саналади.
Студияда бир қўшиққа чилдирма партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Аккардеон ва пуфлама созлар
Хабибулло Шамсиев. Бу созандани иқтидор қирралари кўп, най ва клавишда хам у уста саналади. Аккардеон эса унинг бармоқларида жонланади. Студияда бир қўшиққа аккардеон ёки пуфлама соз партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Кларнет
Икром ака. Студияларда талабгор созанда. Студияда бир қўшиққа кларнет партиясини чалиб бериш нархи 150.000 сўм атрофида.

Кўпчиликнинг суратини топиш қийин кечди, шунинг учун мабодо sayyod@gmail.com манзилига юборсангиз киритиб қўямиз

Келаси сафар, энг талабгор аранжировкачи, ғоячи, матнчи-шоир, бастакор, рақс гурухлаи, хореографлар,  стилист ва подпевкачиларгача , хамда уларнинг хизмат нархлари хақида хам маълумот берамиз))

Студеникин Микрофонбек тайёрлади
16-Мар-2013 07:26
Бўлим: Shunchaki qiziq | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Abbosbek   (16-Мар-2013 09:36)
Juda ajoyib röyhat. .

2 franklin   (16-Мар-2013 09:53)
Hammasi 150.000 bir hil narhku

3 twitter   (16-Мар-2013 10:02)
Bu san'at axli GIGANT hisoblanishadi. To'g'risini etgandan arzon narhga chalishar ekan. Agar, shu informatino to'g'ri bo'lsa, demak O"ZBEKNI san'atkorlari hor bo'libdi. 
Man Ozodani HABI aka uchun, Nasibani AZIZ uchun, Ozodbekni NODIR va OLIM aka uchun eshitaman. Bular GIGANT san'atkor. Olloh jonlarini so'g salomat qilsin.

4 Frenk-kent   (16-Мар-2013 10:27)
Har bir qushiqqami ?yoki 1 dona qushiq uchunmi?150 000 ?
agar har bir kasertni boshidan oxrigacha  har bir qushigi uchun chalishsa arzon ikan,

5 Frenk-kent   (16-Мар-2013 10:29)
Agar 1 dona qushiq uchun bitta  Чилдирма  150 000 olsa bu buladi .
150 000 nima buladi hozir

6 FC_PAXTAKOR   (16-Мар-2013 10:43)
OzodBEK ni OZODBEK qigan bu uni atrofidagilar bdi. Atak o'zini hizmati 20foiz hammas

7 ali   (16-Мар-2013 10:58)
MIKROFONBEK 2 sonini kutib qolamiz

8 SHAX   (16-Мар-2013 19:55)
oka aktyor va aktrissalaniyam qo'ysez bo'masmikin uzb da aktyor va aktrisalani narhini ochgan odam bo'lardiz

9 Sherzod   (16-Мар-2013 20:04)
studiyada yoziladigan q6wiqlani 90%iga MA`RUFJON AZIMOV doira chaliberadi. Abbos aka k6p yildan buyon AQSH da.

10 Tamannozi   (16-Мар-2013 23:50)
asosiy iwwi qiladiganla pulni kamro oliwarkan a? happy

11 Хусан   (17-Мар-2013 10:22)
Мамиржонди нархи 150 доллорку
Янаям аникроги бебахо

12 jasmina   (17-Мар-2013 14:08)
omad

13 moxira   (18-Мар-2013 14:40)
Sayyod aka Raxmat kottakon. Qiziqarli malumotlar u-n smile

14 abrorjon   (24-Ноя-2014 22:51)
nomerlarini bilsez yozsez yaxshi bulardi

15 Довлатчик   (18-Мар-2015 22:19)
Омад

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 48
Мехмонлар: 48
Рўйхатдагилардан: 0