Бу сафарги энг талабгорлар рўйхати яширин тарзда, овоз бериш орқали, сўровнома
натижасида, фаолияти мунтазам
бўлган студиялар ва хонандалардан аниқланди.
Шоир
Сўровномага биноан
бугунги кунда энг талабгор шоир Бобур Умаров деб топилди.
Нархи : шеъри 600 минг сўм атрофида, қўшиқ ғояси тахминан 2,5 - 3 миллион сўм атрофида
Алохида брендга эга шоирлар Шахноз ва Бобур Бобомуродлар саналади. Улар бугунга қадар ўз фаолияти ва ижоддаги мавқеини тўхтатмаган талабгор шоирлардир. Универсаллик борасида эса (бастакор, ғоя муаллифи ва шоирлик) Шахноз ва Бобур Умаровлар лидер. Шахноз хонанда хамдир.
Аранжировкачилардан энг кўп овоз йиққан ва бугунги кундаги энг талабгори Жасур Бадалбоев деб топилди
Нархи: 1.500.000-2.500.000 сўм атрофида (бир қўшиқ
аранжировкаси)
Бастакорларга овозлар турли равишда берилди, лекин
кўпроғи Элдор Қаюмовга насиб этди.
Нархи: 2,5 - 3
миллион сўм атрофида
Энг талабгор хореограф Татьяна Круглова.
Нархи: Рақс постановка
си 500.000 сўмдан 2.700.000 сўм атрофида (рақслар мураккаблигига қараб) Хар бир
раққоси нархи алохида , бир раққоси бир клип ё концертда иштироки 250.000 сўм атрофида
Стилист: Бу
сохада хамиша кўп янграйдиган номлар сўзсиз Артем Дробыш ва Лидия Андрэ. Бу икки стилист биргаликда Саяташнинг "Give me love” ва
Лейлининг "Голос твоей мечты” клипларида
имиджли-режиссер сифатида дебютлик хам қилишган.
Лекин Артемга қараганда Лидияга талаб кўпроқ
ва деярли хамма репортажимда уни учратаман. Овозлар хам энг кўпи Лидияга бўлди.
Нархи: Бир образ яратиш 270.000 сўмдан, то юқори
(мураккаблигига қараб), клип учун соч
турмаги + макияж 135.000 сўм атрофида, салонига келиб шунчаки макияж қилдирмоқчи
бўлсангиз, Кечки макияж: 35.000 сўм,
тўй учун (келинлар) 135.000 сўм. Соч турмаги: (салонда) 35.000 сўм, тўй учун (келинлар) 135.000 сўм.
Фотосуратчи:
Канаки бу
борада қанақаки!)) Ўз фамилиясини бренд
даражасига етказган она ва қиз Канакиларга рақобатдошлар хам бугунча
йўқ. Абсолют ва ягона лидерлик...даже
скучновато.. (Равшания деган янги фотограф номи ёнай демоқда, Лоланинг олдинги
йилги концерти баннеридаги Лоланинг нафис образи муаллифи)
Канаки
нархлари: Бир образ 270.000 сўмдан
бошланиб, мураккаблигига қараб , деярли 800.000
сўм атрофида. ( алохида хар бир суратни силлиқлаш (фотошоп)
15.000 сўм)
Бэк вокалист: Азиза Низамова (Сеторанинг янги таркибидан)
. Ксюша деган бэк вокалистка хам
бўларди, адашмасам Зейнаб тахаллуси остида ўз ижодини бошлаган(ди). Айни дамда
энг талабгори бу Азиза Низамова.
Нархлар: 135.000сўм атрофида (бир қўшиққа подпевка)
Раққос гурух: Злотников рақс дастаси. Бу гурух лидери Сергей
Злотников нафақат Ўзбекистон балки МДХ давлатларида хам машхур, сабаби Нюша, Максим ва бошқа Россия хамда Қозоғистон
машхурлари клипларида рақсбоп роль ва рақслар ижро қилган. Сўнгги
томошабинларга таниш образи бу Шохруххон хамда Шахзоданинг "Шошма” клипидаги Мим
образи.
Нархлар: Бир
қўшиққа клип ёки сахна учун, махсус рақс
постановкаси 270.000 сўм атрофида, раққослари хар бири, битта клип ёки сахнада
бир мартоаба ишлаши 100.000-150.000 сўм
атрофида (рақс мураккаблигига қараб)
-Рақс
дастасини иккига бўлиб аниқлаш жоиз, сабаби миллий рақслардаги гурухлар хам бор. Улардан энг талабгори "Сабо” рақс дастаси деб топилди
Нархлар:
Бир кунлик концертдаги постановкадан, то
раққослар хар бири хизмат хаққи ичидаги
нарх- концерт бир кунига 3.500.000 сўм
атрофида, мабодо бир неча кунлик концерт бўлса , чегирма бўлиши мумкинлигини маълум
қилишди.
Концертлар
режиссери шоу-бизнесда Узуклар хукумдори тахаллусини олган Рустам Динамович энг
талабгор номини олди. Хархолда энг кўп
овоз олди. Айтишларича, биронта бармоғига узук тақмасдан кўчага чиқа олмас экан
хам. Хамма бармоғида узук бор!
Нарх: Битта концерт режиссери вазифаси учун
6.000.000 сўмдан то 9.000.000 сўмгача атрофдаги нарх (дастур мураккаблигига
қараб)
"Шунчаки
қизиқ” рукнимизни келгуси сонларида, энг талабгор юлдузли тикувчилар, хонандаларнинг созандалари тўй қисмлари, тўйхоналар
хит-паради ва энг талабгори, бошловчилар тўй нархлари ва энг талабгорлари ,
шунингдек , хонандалар маъмурлари нархи ва қандай фоизга ишлашларидан то
....баъзи сирли маълумотлар хам фош қилинади))
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Изохлар модератори NOZI