17. Мавлуда Асалхўжаева - Энг сўнгги
ўриндаги эмоционал хонадамиз бу Мавлуда Асалхўжаева. Умуман бу хит парадга уни
лойиқ топишимиз сабаби, фақат ўша столдаги рақсларию, ёмғирдаги титрашларигина
эмас. Тўйлардаги фаол ва эмоционал
тарзда барчани "ўйнамасанг куйламайман” стретегияси асосидаги рақсга чорлашлари
хам сабаб десак, муболаға бўлмайди)). Нақ бир йил аввалги мана бу (манба) намоёнланишда давом этганларида эса...нафақат " Я-Я!" эмоционал хит парад илғори балки... халиги Анфиса Чехова кўрсатуви бору, ўша учун саундтрек яратишлари хам мумкин бўларди.
16. Каниза - Бу қизимизни хиссиётлар жунбуши шу ўринга
лойиқ топди. Айни дамда янги ижодий кўринишга тайёрланаётган хонанда, ўша
имиджи билан кейинги эмоционал хит парадимизнинг юқори поғоналарини забт этиши
мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 15 Манзура. Унинг рақслари, клипдаги мимика ва харакатлари фикримча
бу хит парадда шу ўринга лойиқ топиши мумкин.... 14. Уммон гурухи йигитларининг
қўшиқларидаги дардли сатрлар ва маъно уларни мана шу ўринга тамбалади. Сиқилиб
қолганлар шиори остида ижод қиладурғон бу йигитларнинг тўғриси хам хеч бир шўх
таронасини тингламадим. Балки бордир, лекин урғу қилинмагандир)) Майли, хамма
ўз мазохизмида бахтлику. )) 13. Нилуфар Усмонова – Сахна ва
клиплардан фарқли бу хонанда хаётда эмоционал-бомба! Буни хамма танишлари
билишади. У бор жойда кулгудан қорин абцессига чалинишингиз тайин. Бу хит
парадга у ижодидаги шаддодлигини оз бўлсада намоёнлай олгани билан тушди. Қани
энди хаётда билган Нилуфаримиз ижодда
хам шундай намоёнланса?))) 12. Убайдулло Омон – Бу хит
парадимизда фақат хонандалар эмас, балки машхурликни бошқа намоёндаларига хам
бахо берамиз. Актерликдаги эмоционал кўз ёшлар ва мимикада бетакрор Убайдулло
Омонни бежиз хинд актерларига қиёслашмайди. Ўзимизнинг Раж Капуримиз мана шу хитпарадимизга аниқ лойиқ! "Пойма пой”
фильмидаги унинг иштирокидаги йиғлаш сахнаси, хаттоки мен тошбағирни хам додлатворай деган,
ўлай агар, мана қасам!)) 11. Муниса Ризаева- Санъатдаги янги
учқун, унинг олови гарчан сезилаётган бўлсада, халиям унчалик барча эмоциясини
намоёнлагани йўқ. Хали олдинда, у хали ичидаги оловни ташқарига чиқарса борми,
ёнади хаммаёқ, ёнади! Хозирча унинг ижоддаги эмоционал холати шу ўринда! 10 . Беном гурухи йигитларининг
қўшиқларидаги йиғи-сиғи оханги уларни бу хит параднинг мана шу поғонасига лойиқ
топди. 9. Феруза Жуманиёзова- бу хонанда асосан рақс харакатлари
ва ишвалари билан бу ўринга лойиқ топилди. Унинг халиги...хм... қоғозга ўраб
айтганда, арабча хатти-харакатларидан ошиқлари озмунча бўлганми дейсиз?)) 8. Самандар. Рақслари ёдингиздами?
Унинг сахнадаги харакатлари хам эмоциядан холи эмас. Афсуски бугунги кунда эмоционал харакатлари билан ижоди хам
сўнгандек... 7. Дилноза Кубаева - бу актрисамизни
фильмдаги битта истерикаси сизни юз йиллик асабларингизга тенг келиши аниқ!
Хижрон фильмидаги биргина кичик сахнасини ўзимдан ўтказадиган бўлсам ярим
минутда барча сочларим оқариб, ўзим жиннихонага тушиб қолишим мумкин. Дилноза,
лекин асабларингизга тасанно! 6 . Озода Саидзода - Агарда қўшиқдаги
эмоционал холат бўйича хит парад қилганимизда, сўзсиз биринчи ўрин Озодага
бўларди. "Асрасин”, "Ёр-ёр айтманг”, "Кўнгил” ва албатта "Холос” қўшиқлари бу борада хақиқий асар эканлиги сир
эмас. Катта шов-шув ва танқидларга сабаб бўлган тўйдаги рақси эса энг эмоционал рақслар хит парадини ютардию, бу хит парадимиз эса умумий эмоционал хит парад бўлгани сабабли, Озода хозирча шу ўриндалар.
7. 5. Божалар – Менимча хеч кимни
хайратлантирганимиз йўқ бу гурухни хит-парадга қўйиб. Энг эмоционал бешталигимизни очиб берган сахна
энерджайзери Жахонгир Позилжонов йигитлардан ташкил топган гурухлардан энг
эмоционали эканлиги сир эмас. Хаётда мутлақо сахнадан фарқ қиладиган бу йигитни
ижоди асосан хажвия бўлсада, албатта бу йўналишда эмоциянинг ўрни беқиёс. 4 . Руслан Шарипов – О бу сахна
харакатида ёйилган сочлар. Руслан Шариповни шўх қўшиқ куйлаётганини кўрганлар
унинг нақадар эмоционал равишда бошларини сарак-сарак қилишини билишса керак.
Сахнада бўлган пайти кўпинча овоз операторларига "Янада баландроқ” дея қўшиқ
овозини баландлатишни хуш кўрарди. Бунинг бир эмас бир неча бори шахсан ўзим
гувохи бўлгандим. Берилиб кириб шунғиб кетардида қўшиққа)) Афсус...баъзи салбий иллатлар туфайли унинг
эмоциялари нимагадир ва қаергадир ғарқ бўлмоқда...3. Асилбек Негматов – О....Оооо ва
яна оооооо. "Бойлама” билан халқни шокка
тушириб, "Гули” билан "добить” қилган қилпиллама йигитчамизни эмоционал рақслар
борасида ютадигани хали яқин асрда топилмаса керак. (Қозоғистонлик А.Йўлдошевни шу ўринда бирга
қўярдиму, уни бизнинг шоу бизнесимиз вакили хисобламаганим учун ва унга
қараганда Асилбекни харакатлари дадлроқ эканлиги сабаб бу хитпарадимизга лозим
топмадим).
2. Севинч –Бу алохида ташхис тўғриси)))
илк маротаба адашмасам давлат тадбирида майдонга чиқиб роса сакраганида, твни
кузатаётган оила аъзоларимиз билан бир муддат жим қолгандик. Кейин эса ёдимда йўқ кимдир "Мазаси қочвотти манимча, қаеридир оғриб
кетвотгандирде” деган жимгина хитоб янграганди. Наврўз эди адашмасам, ха майли илк маротаба
янги чехра экан, хаяжанони бошқармай сакрадида десам, йўқ ижодни бошлагач,
сакради хам, типирчилади хам, ерда тўлғонди хам, хуллас турмушга
чиқиб...тинчигандек. Ижоди яъни. Қиз
хонандалардан унга неадекват ва паранормал равишда харакатларни намоёнланишда
унга тенг келадигани хали топилмади.
3. Ва нихоят 1 ўрин:
1. Юлдуз Ибрагимовна Усмонова ! Сўзсиз биринчи
ўрин! Куйлади, рақсга тушади, ўйнайди ва ўйнатади. Бир сўз билан хар қанақасига
ўз эмоционал таъсирини ўтказа оладиган ижодкор. Унинг қўшиқларидаги эмоционал холатдан
сахнадаги холатию, хаётдаги инсон сифатида хам олов! Қўшиқда хам, рақсида хам сухбатда хам
ловуллайди. Бугунги кунгача шу тафтини йўқотмагани, унинг сўнгги "Алдади" ва "Белли белли" қўшиқларига ишланган клипидан хам билинади. Унинг ижодий сиймосидан то борича мутлақ оловли эмоционал энергия
эканлиги аниқ факт! Мана шундай ноодатий ва қизиқ хит парадни сайтимиз фикри ва кузатишлари натижасида амалга оширдик.
Сиз суйган ва машхур хонандаларни бу хит-парадда кўрмадингизми?
Унда кейинги хит парадни кутинг!
Меланхолик сокин хонандалар хит паради ва унинг тахлили яқин кунлар!
|